Internetга уланиш Internetга уланишнинг энг кенг тарқалган усуллари қуйидагилардир:
1. Модем орқали (коммутация қилинадиган, Dial-up, ADSL).
2. Ажратилган тармоқ орқали (оптик толали ѐки бошқа).
3. GPRS орқали (уяли телефонларга).
4. Радио тўлқин орқали.
5. Сунъий йўлдош орқали.
Уларнинг асосий фарқлари:
- ишлаш принцпи;
- маълумотларни узатиш тезлиги;
- ишончлилиги;
- қурилмаларни созлаш мураккаблиги;
- нархи.
Модем орқали (Dial-up) боғланиш усулида провайдернинг ―модем пул‖ига қўнғироқ қилинади. Агар у
ерда тармоқ банд бўлмаса логин ва пароль сўраладиган дарча очилади. Логин ва паролни киритилгач уни
провайдер сервери текширади ва хаммаси жойида бўлса бўш IP адрес ажратади. Шундан сўнг интернтда
ишлашингиз мумкин. Унинг яхши томони қўшимча қурилмалар талаб қилинмайди ва нархи бошқа
уланишлардагига нисбатан арзон. Аммо маълумот алмашиш тезлиги жуда секин, тахминан 3-4 Кб/сек.
Шунинг учун катта ўлчамли файлларни ѐзиб олишга кўп вақт кетади. Сеанс пайтида телефондан
фойдаланиб бўлмайди.
ADSL қурилмаси орқали телефон тармоғи ѐрдамида провайдерга уланилса унда маълумот алмашиш
тезлиги 8 Мб/сек гача ошиши ва телефондан хам бемалол фойдаланиш мумкин. Аммо бу холда провайдер
сизнинг телефонингиз уланган станциянгизга хам махсус қурилма ўрнатишига тўғри келади. Бундай уланиш
усулида ўз-ўзидан харажатлар ошиб кетади. Чунки ADSL қурилмаси сотиб олиниши керак ва ҳизмат учун
провайдерга тўланадиган тўлов миқдори юқоридир.
Ажратилган тармоқ орқали боғланишда компьютерингиз провайдер сервери билан, нархи анча қиммат
бўлган алохида тортилган оптик толали ѐки бошқа уни алмаштирувчи кабель ѐрдамида уланиши керак. Бу
холда компьютерингизда модем бўлиши шарт эмас. Сизга IP адреслар диапазони берилиб компьютерингиз
доимий интернетга уланган холда бўлади. Шу кабелдан телефон тармоғи сифатида хам фойдаланишингиз
мукин. Бундай уланишда маълумот алмашиш тезлиги 100Мб/сек гача боради. Бу холда компьютерингизни
сервер сифатида ишлатиб унга бошқа компьютерларни хам улашингиз мумкин. Бу уланишнинг нархи
кабель узунлиги ва қўшимча қурилмаларга боғлиқ. Фақат сетевая карта олиш керак бўлади.
GPRS орқалибирор уяли телефонлар компаниси ѐрдамида интернетга компьютерни улаш учун USB
кабель, инфрақизил порт ѐки Bluetooth керак бўлади. Бу усул симсиз уланиш усули деб хам аталади. Унинг
маълумот алмашиш тезлиги уяли алоқа операторига боғлиқ. Унинг нархи модемли боғланиш усулидагидан
тахминан 2 баравар қимматроқ бўлиб, унда фақат узатилган ва қабул қилинган ахборот Мб ларига хақ
тўланади.