Қимматбахо қоғозлар билан операциялар ўтказиш учун компьютер тармоқлари. Қимматбахо
қоғозлар
бозорининг
самарадорлиги
кўп
жихатдан
унинг
қанчалик
компьютерлаштирилганлигига боғлиқ. Ҳозир жахон молия бозорида самарали ишлаш учун компьютерлаш
даражасини яхши эгаллаш зарур. Глобал тармоқ компьютер тармоғи SIT (Франция) ва Taurus (Лондон
халқаро фонд биржаси) тизимларида кенг қўлланилади.
Қимматбахо қоғозлар бозорини электрон усулида ташкил этишга ва бозор иштирокчиларининг ягона
ахборот мухитини қўллаб-қувватлашга кенг эътибор берилади. Ахборотларнинг турли хил оқимини
мувофиқлаштириш ва тизимга солишга ихтисослашган ташкилотлар пайдо бўлмоқда. Масалан, АҚШ
қимматбахо қоғозлар бозорида қимматбахо қоғозлар индустриясини автоматлаштириш корпорацияси
шундай ташкилотлардан саналади.
Қимматбахо қоғозлар олди-соттисида буюртмалар билан хабарлар форматини стандартлаш масалалари
кўпинча халқаро даражада хал этилади. (Бу нарса айниқса турли хил миллий ва регионал компьютер
тармоқлари орқали маълумотлар алмашувида мухим).
Стандартлаш бўйича Халқаро Ташкилот томонидан қабул қилинган стандартлар мавжуд бўлиб, улар
қимматбахо қоғозларни олиш ва юбориш хамда улар олди-соттисига эгалик қилиш, қимматбахо қоғозларни
кодлаш ва сертификатларни номерлаш хақидаги маълумотлар форматини белгилайди.
Wоrld Wide Web билан ишлаш Wоrld Wide Web (WWW) - мультимедиа асосида глобал гиперматн ахборот тизимидир, у қуйидагиларни
амалга оширади:
Ахборотлар махсус дастурий таъминот жойланган Интернетга бирлашган WWW -
серверларида сақланади;
ахборот ўз ичига матнни, графикни, видео ва овозни олиши мумкин;
Интернетдан фойдаланувчилар ушбу ахборотни Web - браузерлар ―дастур-мижозлар‖ ѐрдамида
олиши мумкин (Web - хужжатларни кўриб чиқиш дастури);
WWWда ахборотлар хужжатлар шаклида тақдим этилган. Уларнинг хар бири гипералоқа
(hieperlinks) - жўнатмани ўз ичига олиши мумкин;
WWWда гиперматнли хужжатларни яратиш учун HTML (Hiрer Text Markuр Language - ўлчаш
ва гиперматн тили)дан фойдаланилади;
WWWда ―мижоз-сервер‖ ларнинг ўзаро харакати HTTР (Hyрer Text Transmissiоn Рrоtоcоl -
гиперматнни узатиш) протоколи асосида амалга оширилади. Бунда бошқа иловалардан фарқли
равишда бутун иш давомида иккита пункт оралиғида алоқа ўрнатилмайди, мижознинг сўровига
нисбатан сервернинг хар бир жавобидан сўнг алоқа тўхтатиб олинади;
HTML - хужжатлар шаклидаги тармоқ ресурслари URL (Unifоrm Resоurse Lоcatоr -
ресурсларнинг унификацияланган локаторлари) ѐрдамида идентификацияланади. URL керакли
ресурснинг қаерда жойлашганлигини аниқлайди.
HTTР серверидан хужжатларни сўраш учун қуйидагича схемадан фойдаланилади:
httр://сервер адреси: (порт номери) / директория_номи/файл_номи
Web тизими шуниси билан яхшики, Интернетнинг бошқа сервери Wоrld Wide Web сервери бўлиши шарт
эмас. HTML ftр ѐки Gорher бўйича янгиликлар (UseNet) гурухидан олиниши мумкин бўлган хужжатлар
билан алоқа ўрнатиш имконини беради. Шунингдек, у telnet ва электрон почта адреслари билан алоқа
ўрната олади.
WWWда ишлаш Браузерлар (мижоз-дастурлар) WWW - серверларида сақланувчи WWW хужжатларни кўриб чиқиш
махсус дастури, Бу дастурлар серверлар билан ўзаро харакатланади ва экранга WWW хужжатларини
чиқаради. WWW хужжатлар HTML (Hyрer Text Markuр Language) - гиперматнли ўлчам тили ѐрдамида
яратилади.
Internet Exрlоrer 3.02 ва Netscaрe Navigatоr 3.01 энг оммалашган (унинг бош ойнасини юқорида
кўрганмиз).