Маъруза Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар


Психик жараёнлар ва мия фаоллигини ўзаро муносабатлари



Download 51,89 Kb.
bet2/11
Sana25.03.2022
Hajmi51,89 Kb.
#509917
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Маъруза 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар

Психик жараёнлар ва мия фаоллигини ўзаро муносабатлари. Бош мия харитасини тузиб, нервлар вазифаларини аниқлашга илк маротаба Томас Уиллис (1621-1675) қўл урган эди. Немис врачи Франц Галль (1758-1828) миянинг френология харитасини яратиб, унда «руҳ лаёқатлари» деб номлаган психиканинг хоссаларини жойлаштирди .
Барча сезги органлари катта ярим шарлар пўстлоғида ўзларининг таъсир доираларига эгадирлар. Масалан, инсон миясининг энса бўлимида кўриш доираси, чакка бўлимида – эшитиш, ҳид билиш доираси эса миянинг бир неча бўлимлари бўйлаб тарқалган. Мия пўстлоғида, шунингдек, ассоциация билан боғлиқ майдонлар ҳам мавжуд, уларда ҳис-туйғу органларининг бирламчи майдонларидан келувчи ахборот анализи ва синтези амалга оширилади. Оддий ҳаракат реакциялари орқа мия томонидан бошқарилади, мураккаброқ ҳаракатлар (юриш, югуриш) эса мия ва мияча томонидан мувофиқлаштирилади5.
ХИХ асрнинг ўрталаридаёқ франциялик олим Поль Брока ва немис психиатри Карл Вернике инсон миясининг чап ярим шарида нутққа тегишли бўлган икки соҳани аниқладилар. Брока доирасининг зарарланишида (пастки пешона бурмаси орқа томонининг учдан бир қисмида) беморнинг нутқи издан чиқади (талаффузи), если же затронута зона Вернике доираси зарар кўрганида эса (тепа чакка бурмаси орқа томонининг учдан бир қисмида), бемор гапира олади, лекин нутқи мазмунсиз, маъносиз бўлиб қолади.
Нейропсихологиянинг ҳозирги замон қарашлари (А.Р. Лурия)га биноан инсон миясининг тузилиши учта асосий бўлимдан иборат: И – бош мия пўстлоғи юқори қаватларининг фаолиятини сақлаб турувчи қувват бўлими (миянинг юқори бўлимларида жойлашган); 2 – ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўлими (иккала ярим шарларнинг тепа, энса ва чакка бўлимларини ўз ичига олади); 3 – фаолиятни олдиндан белгилаш, бошқариш ва назорат қилишни таъминловчи бўлим (пўстлоқнинг пешона бўлимлари).
Биринчи бўлим вазифаларининг зарарланишида диққат барқарорлиги йўқолиб, лоқайдлик, уйқучилик пайдо бўлади. Иккинчи бўлим фаолиятининг бузилиши сезгирлик (тери ва проприоцептив)нинг йўқолишига сабаб бўлади, ҳаракатларнинг аниқлиги бузилади ва ҳ.к. Учинчи бўлимнинг зарарланиши хулқ-атвор нуқсонларига, ҳаракатлар соҳасидаги ўзгаришларга олиб келади.
Бош миясининг тузилишига тегишли кўплаб фаразлар, концепциялар ва тажриба маълумотлари мавжуд. Академик П.К. Анохиннинг тахминларига кўра, пешона пўстлоғининг фаолияти миянинг алоҳида вазифалари – хотира, қабул қилиш, мотивациялар, ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлмасдан, уларнинг қўшилишини амалга оширади, холос. Америкалик нейропсихолог К. Прибрам фикрича, пешона пўстлоғи мотивациялар (очлик, ташналик, жинсий эҳтиёж) ни ташқи рағбатлар билан таққослайди, ва бу таққослаш асосида ниятлар ёки исталган оқибатларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатлар дастурини тузиб чиқади. Польшалик тадқиқотчи Ю. Конорский олдинга қаратилган пўстлоқнинг турли бўлимлари турлича вазифаларни, жумладан, фазовий ёки вақтинча хотира, тирик мавжудот ёки жонсиз жисмнинг изидан бориш каби вазифаларни бажаришига амин бўлган эди. Ҳозирда мия термографияси бўйича ўтказилган охирги тадқиқотларга асосланган ҳолда ишонч билан пешона пўстлоғида инсон ташқи муҳитнинг тахминий образи билан реал вазият билан таққослаш содир бўлади, деб тасдиқлаш мумкин. Агар миянинг бу бўлими зарар кўрган (ўсма, жароҳат, яллиғланиш) бўлса, ташқи муҳитни реал ҳолда қабул қилиш ва ўзини баҳолаш издан чиқади.
Маълумки, чап ярим шарининг вазифасини вербал-белгили ахборот билан ишлаш: ўқиш, ҳисоблаш ташкил этади. Ўнг ярим шарининг вазифаси эса – образлар билан иш кўриш, фазода ҳаракатни аниқлаш ва шу кабилар ҳисобланади. Чап ярим шари «мантиқ»ни, ўнги – «ижодий жараён»ни назорат қилади; чап ярим шари тананинг ўнг томонини, ўнги – чап томонини бошқаради. Мия ярим шарларининг вазифаларини кўргазмали тарзда қуйидагича тасвирлаш мумкин
Емоционал марказлар, шунингдек, инсон миясида ҳам аниқланган. Миянинг бир хил нуқталари таъсирлантирилганда синалувчиларда жуда ёқимли ҳислар, бошқалари таъсирлантирилганда эса чўчиш, хавотир ва, ҳатто, даҳшат ҳислари юзага келган. Гарчи синалувчилар бу ҳиссиётлар тадқиқотчи томонидан сунъий равишда чақирилганини тушуниб ецалар ҳам, уларга бу ҳиссиётлар реал воқелик бўлиб туюлади.
Мия инсон организми барча ҳужайраларининг тўртдан уч қисмини ташкил этади. У органларга етказилувчи ахборотлар ўтадиган нейронларнинг тўпламларидан иборат.
Вояга етган одамнинг мия оғирлиги 1100 дан 2000 граммгача бўлади. 20 ёшдан бошлаб 60 ёшгача бўлган вақт орлиғида ҳар бир индивид учун мия оғирлиги ва ҳажми ўз доимийлигини йўқотмайди. Аммо ақлий қоблият бош миянинг катталиги билан аниқланмайди. Мия ўлчамлари ва тана умумий оғирлиги ўртасидаги нисбат муҳим аҳамиятга эгадир: кашалотнинг бош мияси 9 кг оғирликка эга, лекин бу тана оғирлигининг атиги 0,02% ини ташкил этади; фил мияси 5 кг оғирликка эга, лекин бу оғирлик умумий массасининг 0,1% ини ташкил этади, шунинг учун филда мисли кўрилмаган қобилиятлар кўзга ташланмайди; инсон миясининг оғирлиги танаси умумий массасининг 2% ини ташкил этади.
Мия 15 ёшгача ўсади ва 15 ёшдан 25 ёшгача эса жадал фаолият юритади. 45 ёшдан кейин унинг иш қобилияти нейронларнинг нобуд бўлиши ҳисобига пасаяди. Агар 20 ёшда нейронларнинг нобуд бўлиш тезлиги суткасига 10000 ҳужайрани ташкил эца, 40 ёшда – бу кўрсаткич 50000 ҳужайрага, 90 ёшда эса – 100 минг ҳужайрага етади. Шунга кўра, қаришда бош мия оғирлиги камаяди (90 ёшларда 1,1 кггача).
Бош мия пўстлоғи ҳудудининг йирик бўлинмалари – қадимги (палеокортекс), эски (архикортекс), янги (неокортекс) ва оралиқ пўстлоқдан иборат. Инсон миясидаги янги пўстлоқнинг юзаси 95,6% ни, эски – 2,2% ни, қадимги – 0,6% ни ва оралиқ – 1,6% ни ташкил этади. Мия пўстлоғи – давомли эволюцион ривожланишнинг маҳсули бўлиб, бу жараёнда балиқларда ҳид билиш анализаторининг ривожланиши муносабати билан бирламчи қадимги пўстлоқ юзага келади. Ҳайвонларнинг қуруқликка чиқиши билан эски ва янги пўстлоқ қисмлари жадал ривожлана бошлайди. Эволюция жараёнида янги пўстлоқнинг ассоциатив доиралари бошқаларга нисбатан кўпроқ ўзгаришларга учраб, катталашади, бирламчи, сенсор майдонлар эса нисбий катталиги бўйича кичраяди.
Берклидаги Калифорния университети гистологи Мериан Даймонднинг тадқиқотларига кўра, машҳур физик олим Альберт эйнштейннинг мияси асаб ҳужайраларининг сони ва ўлчамлари бўйича оддий одамнинг миясидан фарқ қилмайди. Лекин онг фаолиятининг юқори шаклларини бошқарувчи пўстлоқнинг ассоциатив соҳасида нерв тўқимасининг ёрдамчи элементлари –нейроглия ҳужайраларининг жуда кўп миқдори аниқланди.
Янги пўстлоқнинг ўсиши эски ва қадимги қисмларининг миянинг пастки ва ўрта юзаларига сурилиб боришига сабаб бўлади. Одам бош мияси ярим шарларининг пўстлоғи доираларга бўлинади. Ҳиссий ва ҳаракатлантирувчи доиралар мавжуд. Ҳиссий доира кўриш, эшитиш, таъм ва ҳид билиш, шунингдек, тери-мушак доираларига бўлинади. Ҳис-туйғу органлари, тери, ички органлардан чиққан импульслар ҳиссий доираларга ўтказилади. Ҳиссий доиралар нейронларининг таъсирланишидан сезгилар пайдо бўлади.
Рочестер Университети тиббий мактабининг врачлари бош миянинг ҳазил-мутойиба ҳиссиётини, бундан ташқари, ижтимоий ва ҳиссий баҳолаш, режалаштириш вазифасини бошқарувчи қисмини аниқлашга муваффақ бўлдилар. У пешона қисмининг пастки бўлимларида жойлашган.
Яқинда америкалик тадқиқотчилар мияда кечадиган жараёнларнинг инсон идроки даражасига таъсирини очиб беришга эришдилар. Олимларда оддий болалар ва ИҚ даражаси ўртачадан юқори бўлган болаларнинг мия тузилишидаги тафовут қизиқиш уйғотди. Мия саломатлиги Миллий институти (Мериленд) илмий ходими Филипп Шау ва ҳамкасблари 307 та боланинг мия ривожланишини кузатдилар. Махсус тестлар ёрдамида уларнинг идрок коеффициентини аниқладилар ва натижалар бўйича уч гуруҳга ажратдилар. Бир неча йиллар мобайнида, 6 ёшдан 19 ёшгача мунтазам равишда бош миянинг ядровий-магнит-резонанс томографиясини ўтказиб бордилар. ЯМР-томографияси – бу ички органларни текширишнинг махсус методи бўлиб, ҳар хил турдаги ҳужайра ва тўқималардаги молекулалар магнит хоссалари тафовутларининг компьютер таҳлилига асосланган, бунинг учун ҳужайра ва тўқималар кучли магнит майдонига жойлаштирилади.
Натижаларни ишлаб чиқиб, тадқиқотчилар, турли гуруҳлардаги болалар мияларининг хусусиятлари бир-биридан фарқ қилишини аниқладилар. Хотира каби юқори даражадаги вазифаларни назорат қилувчи мия устки қаватининг қалинлиги «ақлли» болаларда қолганларига қараганда анча кечроқ камая бошлар экан. Мия пўстлоғи ўртача 9 ёшдан бошлаб, идрок даражаси юқори бўлган болаларда эса 11 ёшда «саёзлаша» бошлайди. Энг катта тафовут мия пўстлоғининг режалар тузиш ва мулоҳаза юритишга масъул пешона олди қисмларида кузатилади. Лекин вақт ўтиши билан бу тафовут йўқолиб, 19 ёшларга етганда барча одамларнинг мия пўстлоғи бир хил қалинликда бўлади.
Мия фаолиятини тушуниб етишнинг моҳияти нейронлар ўртасидаги кўп сонли алоқанинг мавжудлигидир. Мия, янги сифат – одам психикасининг пайдо бўлишига хизмат қилувчи нейронлар ўртасидаги жуда кўп миқдордаги бир сонияли ўзаро таъсирлар мавжуд бўлган тизимдир.
Мияга қон жуда кўп миқдорда етказиб берилади. Миядаги қон айланишининг бузилиши натижасида кекса одамларда ақлий заифлик ривожланиб, асаб тизимининг фаолияти сустлашади.

Download 51,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish