Назорат саволлари
Инсоннинг психик жараёнлари ва мия.
МНС тузилиши. Бош мия, орқа мия, периферик ва вегетатив нерв системаси.
Ақлий ва ички ҳаракатлар.
Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, ақлий операцияларга ўтиш. Хатти-ҳаракат тушунчаси. (П.К.Анохин).
Координацион ҳаракат тушунчаси. (Н.А.Бернштейн) харакатларни ривожланиши.
Психомоторика тушунчаси Ҳаракатнинг мақсад сари интилиш хусусияти.
Ҳаракат регуляцияси. Ҳаракат асосини ориентирлаш тушунчаси.
Ҳаракатнинг умумий фаолият жараёнлари хусусиятига боғлиқлиги
ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. Фаолият – бу:
а) воқеликни тўғри акс эттириш;
б) организмнинг муҳитда фаол ҳаракатланиши;
в) инсоннинг олам билан ўзаро таъсир жараёни;
г) одамга хос бўлган, онг томонидан бошқариладиган, эҳтиёжларни қондиришда юзага келадиган, ташқи олам ва инсонни билиш, шунингдек, уларни ўзгартиришга қаратилган фаоллик .
2. Эҳтиёжлар – бу:
а) муайян ҳаракатларнинг зарурлигини англаш;
б) организмда нормал фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни ташкил этувчи бирор нарсанинг объектив етишмовчилиги ҳолатлари ;
в) инсон томонидан маҳсулотларда биологик эҳтиёжларнинг қондирилишини англаш;
г) ўз эҳтиёжларини маданий қадриятларда англаш.
3. Фаолият тузилишига қуйидагилар киради:
а) психофизиологик вазифалар, муолажалар;
б) мотив, мақсад, муолажалар, психофизиологик вазифалар;
в) ҳаракат, муолажалар, мотив;
г) усуллар, мақсад, натижа, ҳаракат.
4. Фаолиятнинг асосий турларига киради:
а) машқ, ўйин, ҳаракат;
б) муолажалар, меҳнат, малакалар, кўникмалар;
в) мулоқот, ўйин, ўқиш, меҳнат;
г) малакалар, ҳаракатлар, машқ, ўйин.
5. Болада фаолиятнинг онгли фаоллик сифатида ривожланиши қуйидаги хусусиятга эга:
а) импульсли ҳулқ-атвор;
б) тадқиқий ҳулқ-атвор ;
в) амалий ҳулқ-атвор;
г) коммуникатив ҳулқ-атвор;
д) ҳамма жавоблар тўғри.
6. Қуйидаги тушунчалардан қайси бири мазмунан унча кенг бўлмаган тушунча ҳисобланади «индивид», «шахс», «фаолият субъекти», «индивидуаллик»:
а) индивид;
б) шахс;
в) фаолият субъекти;
г) индивидуаллик.
7. «Индивид», «шахс», «фаолият субъекти», «индивидуаллик» тушунчалари ичида мазмунининг ҳажмига кўра қуйидаги муносабатни ҳосил қилади:
а) киритмалар;
б) ўзаро тобеликлар;
в) авлод – тур;
г) қатор тузилишига кўра.
8. Инсон жамиятидаги онтогенетик тараққиётининг юксак босқичи – бу:
а) индивид;
б) шахс;
в) фаолият субъекти;
г) индивидуаллик.
9. Шахс тараққиёти динамикасига йўналтирилган, хулқ-атворининг асосий хусусиятларини белгилаб берувчи барқарор истаклари ва мотивлари тизими,- бу:
а) темперамент;
б) характер;
в) лаёқат;
г) йўналганлик.
10. Инсон интиладиган ва унга эришиш ўзига тортувчи ва муқаррар бўлиб туюладиган мақсадларнинг қийинлик даражаси қуйидагича характерланади:
а) даъвогарлик даражаси;
б) назорат локуси;
в) ўзини баҳолаш;
г) ўзига муносабат
Do'stlaringiz bilan baham: |