Маъруза Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар



Download 51,89 Kb.
bet6/11
Sana25.03.2022
Hajmi51,89 Kb.
#509917
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Маъруза 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар

Мақсадга қаратилган ҳаракатлар. Инсон ҳулқ-атворида функционал жиҳатдан боғлиқ бўлган қўзғатувчи ва бошқарувчи томонлар мавжуд. Психологияда инсон ҳулқ-атворидаги қўзғатувчи ҳолатларни тасвирлаш ва тушунтириш учун қўлланиладиган тушунчалар орасида мотивация ва мотив тушунчалари энг умумий ва асосий бўлиб ҳисобланади.
«Мотивация» атамаси «мотив» атамасига қараганда кенгроқ тушунчага эга. «Мотивация» сўзи ҳозирги замон психологиясида ҳулқ-атворни детерминацияловчи омиллардир. Бунга, хусусан, эҳтиёжлар, мотивлар, мақсадлар, интилишлар ва бошқа кўпчилик) тизимини белгиловчи ва ҳулқ-атвор фаоллигини маълум даражада тутиб турувчи, рағбатлантирувчи жараён хусусияти сифатида
иккиланган маънода қўлланилади. Биз мотивация тушунчасини биринчи маънода қўллаймиз. Шундай қилиб, мотивацияни инсон ҳулқ-атвори, унинг келиб чиқиши, йўналиши ва фаоллигини тушунтириб берувчи психологик хусусиятга эга бўлган сабаблар йиғиндиси сифатида белгилаш мумкин.
Ҳулқ-атворнинг пайдо бўлиши, давомийлиги ва барқарорлиги, йўналганлик ва кўзланган мақсадга эришилгандан сўнг якунланиши, келажакдаги воқеаларга мойиллик, алоҳида олинган ҳулқ-атвор актининг мутаносиблиги ва мазмун жиҳатидан яхлитлиги, самарадорлигини ошириш каби томонлари мотивацион жиҳатдан тушунтиришни талаб этади.
«Нимага?», «нима учун?», «нима мақсадда?», «нима эвазига?», «қандай моҳиятга эга?» ва бошқа шу турдаги саволларга жавоб излаш мотивацияга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳулқ-атворнининг исталган шакли ички ва ташқи сабаблар билан тушунтирилиши мумкин. Биринчи вазиятда тушунтиришнинг бошланғич ва якуний ҳолатлари сифатида субъект ҳулқ-атворининг психологик хоссалари, иккинчисида – ташқи ва фаолият шароитлари намоён бўлади. Биринчи вазиятда мотивлар, эҳтиёжлар, мақсадлар, тилаклар, қизиқишлар ва ҳ.к.лар, иккинчисида эса – юзага келган вазиятдан келиб чиққан рағбатлар ҳақида сўз юритилади. Баъзан инсон ҳулқ-атворини ичдан белгилаб берадиган барча омиллар шахс диспозициялари деб аталади. У ҳолда мувофиқ равишда диспозицион ва вазиятли мотивациялар ҳақида ҳулқ-атворни детерминациялашнинг ички ва ташқи аналоглари сифатида сўз юритилади. Шунинг учун инсоннинг исталган ҳаракати икки томонлама: диспозицион ва вазиятли детерминация сифатида кўриб ўтилади.
Диспозициялар ўз моҳиятига кўра мотивлардир. Мотив мотивациядан фарқли ўлароқ, – бу ҳулқ-атвор субъектининг ўзига тегишли бўлган, унинг маълум ҳаракатлари амалга оширишга ичкаридан ундовчи барқарор шахсий хоссаси. Мотивни, шунингдек, умумлаштирилган кўринишда кўпчилик диспозицияларни ифодалайдиган тушунча сифатида белгилаш мумкин.
Мавжуд бўлган диспозициялардан энг муҳими эҳтиёжлар тушунчаси ҳисобланади. Эҳтиёж деб, инсон ёки ҳайвоннинг маълум шароитларда уларга нормал яшаш ва ривожланиши учун етишмовчилик ҳолатига айтилади. Эҳтиёж шахс ҳолати сифатида мунтазам равишда инсондаги организм (шахс) учун етишмовчилик билан боғлиқ бўлган қониқмаслик ҳисси билан боғлиқ
Инсон эҳтиёжларининг асосий хусусиятларига қондириш кучи, пайдо бўлишининг даврийлиги ва усули киради. Шахснинг аҳамиятли эҳтиёжи, унинг жисга боғлиқ мазмуни, яъни, ушбу эҳтиёжни қондира оладиган моддий ва маънавий маданият объектларининг йиғиндисидир.
Еҳтиёждан кейинги мотивацион аҳамиятга эга бўлган тушунча – бу мақсад. Мақсад деб, фаолият билан боғлиқ бўлган, долзарб эҳтиёжи қондирувчи бевосита англанувчи натижага айтилади. Психологик жиҳатдан мақсад онгнинг мотивацияли қўзғатувчи мазмуни, у инсон томонидан фаолиятининг бевосита ва яқин кутилаётган натижаси сифатида идрок қилинади.
Кўриб чиқилган мотивацияли ҳосилалардан диспозициялар (мотивлар), эҳтиёжлар ва мақсадлар инсон мотивацион соҳасининг асосий ташкил этувчилари бўлиб ҳисобланади.
Шахснинг мотивацион соҳасини ривожланганлик нуқтаи назаридан кенглик, эгилувчанлик ва иерархиялаштириш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш мумкин. Мотивацион соҳанинг кенглиги дейилганда, даражаларнинг ҳар бирида келтирилган диспозициялар, эҳтиёж ва мақсадлар каби мотивацион омилларнинг сифат жиҳатидан турли-туманлиги тушунилади. Одамда турли хил мотивлар, эҳтиёж ва мақсадлар қанчалик кўп бўлса, унинг мотивацион соҳаси ҳам шунчалик ривожланган ҳисобланади.
Мотивацион соҳанинг эгилувчанлиги мотивация жараёнини қуйидагича характерлайди: юқори даражадаги мотивацион майлнинг қондирилиши учун қуйи даражадаги турли хил мотивацион майллар қанчалик кўпроқ қўлланилган ҳолатда мотивацион соҳа ҳам шунчалик даражада эгилувчан бўлади. Масалан, бир индивид учун билим олишга бўлган эҳтиёж фақат телевидение, радио ва кино ҳисобига қондирилса, бошқаси учун худди шундай эҳтиёжни қондириш воситаси турли китоблар, даврий матбуот, одамлар билан мулоқот ҳисобланади. Кейинги ҳолатда мотивацион соҳа эгилувчанроқ бўлиб саналади.
Иерархиялаштирилганлик – бу алоҳида олинган мотивацион соҳасидаги ҳар бир тузилиш даражасининг хусусияти. Бир хил диспозициялар (мотивлар, мақсадлар) бошқаларидан кучлироқ бўлиб тез-тез ҳосил бўлиб туради; бошқалари кучсизроқ бўлади, ва камроқ долзарблаштирилади. Маълум даражадаги мотивацион ҳосилаларнингдолзарблаштириш кучи ва частотасидаги фарқлар қанчалик кўп бўлса, мотивацион соҳанинг иерархияланганлиги ҳам шунчалик юқори бўлади.
Мотивлар, эҳтиёжлар ва мақсадлардан ташқари, инсон ҳулқ-атвори қўзғатувчилари сифатида, шунингдек, қизиқишлар, муаммолар, тилак ва мақсадлар ҳам кўриб чиқилади. Қизиқиш деб, билиш хусусиятига эга бўлган, тўғридан-тўғри бир хил, айни дамда долзарб бўлган эҳтиёж билан боғланмаган, алоҳида мотивацион ҳолатга айтилади. Муаммо маълум мақсадга эришишга йўналтирилган ҳаракатни бажаришда организм енгиб ўтиши зарур бўлган тўсиқларга дуч келганида пайдо бўлади. Тилаклар ва мақсадлар – бу дарҳол юз берадиган ва кўпинча бир-бирини алмаштириб турадиган, ҳаракат бажариш шароитларининг ўзгаришларига жавоб берадиган мотивацион субъектив ҳолат.
Инсон ҳулқ-атвори мотивацияси онгли ва онгсиз бўлиши мумкин. Бу инсон ҳулқ-атворини бошқарувчи баъзи эҳтиёж ва мақсадлар инсон томонидан англанишини, бошқаларининг эса англанмаслигини билдиради.
Шундай қилиб, мотивлар англанган ёки англанмаган бўлиши мумкин. Шахс йўналганлиги шаклланишидаги асосий ўринни англанган мотивлар эгаллайди.
Ҳаракатда мотор, сенсор ва марказий таркибий қисмларни ажратиш мумкин. Улар мос ҳолатда бажариш, назорат ёки бошқариш вазифаларини бажарадилар. Фаолият давомида инсон томонидан қўлланиладиган ҳаракатни бажариш, назорат ва бошқариш услублари ушбу фаолиятнинг усуллари деб аталади.

Download 51,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish