Маъруза Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар


Хатти ҳаракатни қурилиш даражалари



Download 51,89 Kb.
bet5/11
Sana25.03.2022
Hajmi51,89 Kb.
#509917
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Маъруза 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар

Хатти ҳаракатни қурилиш даражалари
Еҳтиёж – бу тирик организмлар фаоллигининг бошланғич шакли. Тирик организмда даврий равишда зўриқишнинг маълум ҳолатлари юзага келади; улар организмнинг маълум ҳаётий фаолиятини давом эттириши учун зарур бўлган моддаларнинг объектив етишмовчилиги билан боғлиқ. Организмда нормал фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни ташкил этувчи бирор нарсанинг объектив етишмовчилиги ҳолатлари эҳтиёжлар деб аталади. Бундай эҳтиёжлар сирасига озуқага, сувга, кислородга бўлган эҳтиёжлар ва бошқалар киради.
Инсондаги, шунингдек, юқори тузилган ҳайвонларда туғма бўлган эҳтиёжлар ҳақида сўз юритилганида, содда биологик эҳтиёжларга яна иккитасини қўшиб қўйиш лозим. Бу, биринчидан, ўзи кабилар билан, ва биринчи навбатда, ёши катта индивидлар билан алоқага бўлган эҳтиёждир. Болаларда бу жуда эрта намоён бўлади. Онанинг товуши, юзи, қўл ҳаракатлари – болада пайдо бўладиган ижобий реакцияни келтириб чиқарувчи бирламчи сескантирувчилар. Бу 1,5-2 ойлик болада кузатиладиган «жонлантириш мажмуаси»дир.
Инсондаги ижтимоий алоқалар ёки мулоқотга бўлган эҳтиёж етакчи эҳтиёжлардан бири бўлиб ҳисобланади. Фақат инсон ҳаёти давомида у ўзининг шаклларини ўзгартиради.
Бола ҳаётининг дастлабки ойлари ва йилларида унга меҳрибонлик қилувчи онага ва яқинларга бўлган эҳтиёж. Вақт ўтиши билан бу манзара ўзгара бошлайди, чунки аввалги эҳтиёж тенгдошлар жамоасида ҳурматга сазовор бўлишга интилиш билан алмашинади. Дўстга, маслакдош инсонга, руҳлантирувчи устозга эҳтиёж ортади. Кейинчалик эса ҳаётда ўз ўрнини топиш, таълим олиш, жамият эътирофини қозонишга ва бошқаларга интилиш пайдо бўлади.
Инсонда туғма хусусиятга эга бўлиб, органик эҳтиёжларга тааллуқли бўлмаган иккинчи эҳтиёж - бу ташқи таассуротларга эҳтиёж, ёки кенг маънода билишга эҳтиёж ҳисобланади.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, янги туғилган чақалоқлар ҳаётининг биринчи соатларидан бошлаб кўриш, эшитиш, товуш сескантирувчиларига жавобан таъсир кўрсатибгина қолмасдан, уларни ўрганадилар ҳам. Хусусан, янги сескантирувчиларга нисбатан уларда жонлироқ жавоб реакциялари пайдо бўлади.
Икки-уч ойлик чақалоқларда билишга эҳтиёж мавжудлигини тасдиқловчи тажрибалар ўтказилди. Болага сўрғич бериб, уни резинали най орқали телевизорга улаб қўйдилар. Бунда сўрғич пневматик ўтказгич вазифасини бажаради. Қурилманинг ишлаш механизми қуйидагича эди: агар бола сўрғични сўрса, телевизор экрани ёришиб, тасвир – ёки ҳаракациз расм, ёки сўзлаётган аёл пайдо бўларди. Агар бола сўришдан тўхтагудек бўлса, экран аста-секин ўчиб қоларди. Боланинг қорни тўқ бўлиши керак (бу тажрибанинг зарур шарти), лекин бундай ҳолатда бола сўрғични истар-ис-тамас сўради. Шундай қилиб, тажриба давомида бир мунча вақт ўтиб, бола сўриш ҳаракатларининг экрандаги тасвир билан алоқасини пайқаб қоларди, шунда қуйидаги воқеа содир бўларди: у жадаллик билан, ҳаракатларини бир сонияга ҳам тўхтатмай, сўрғични сўра бошларди! Бу натижа ишонарли тарзда икки ойлик боланинг фаоллик билан ташқи оламдан ахборот ўзлаштиришга қодирлигидан далолат беради. Бундай фаоллик билиш эҳтиёжи ифодасининг ўзидир.
Кўриб ўтилган бу икки эҳтиёжга нисбатан икки муҳим ҳолатни қайд этиб ўтиш мумкин. Биринчидан, муносабатларга ва билишга бўлган эҳтиёж дастлабки вақтларда бир-бири билан узвий туташиб кетган бўлади. Болага яқин бўлган инсон унинг фақат муносабатларга бўлган эҳтиёжларини қондирмасдан, болада ҳосил бўладиган турли таассуротларнинг энг биринчи ва асосий манбаидир. Ота-онанинг фаол ҳаракатлари, гап-сўзлари, болани бошқариши, ўйинлар унинг билиш эҳтиёжини «озиқлантирувчи» таассуротларнинг бош манбаи бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, эҳтиёжлар ҳақидаги умумий қарашлар: таърифлари, органик эҳтиёжлар билан биргаликда инсон учун жуда муҳим бўлган икки: ижтимоий ва билиш эҳтиёжларининг мавжудлиги кўриб чиқилди.
Энди эҳтиёжларнинг фаолият билан бўладиган алоқаларига мурожаат қиламиз. Бунда ҳар бир эҳтиёж ҳаётидаги икки босқични ажратиш лозим. Биринчи босқич – эҳтиёжни қондирувчи жисмни учратишгача бўлган давр; иккинчи босқич – бу учрашувдан кейинги давр.
Биринчи босқичда эҳтиёж субъектга тақдим этилмаган бўлади. У қандайдир зўриқиш, қониқмаслик ҳолатини бошидан кечириши, лекин бу ҳолатнинг асл сабабини билмаслиги мумкин. Ҳулқ-атвор томонидан эса бундай ҳолат нотинчликда, турли жисмларни излаш, танлашда ифодаланади. Масалан, машҳур болалар шифокори Б. Спок фарзандлари ортиқча вазндан азият чекаётган ота-оналарни ортиқча иштаҳаларининг асл сабаби ҳақида чуқур фикр юритишга чақиради. Унинг фикрича, ота-оналарнинг эътибори ва меҳрибонлиги етишмаганида болалар ўзларини шундай тутадилар. Бундай болалар қониқмаслик ҳолатини бошидан кечириб, уни аниқлаштира олмайдилар ва овқатга ружу қўядилар!
Излаш фаолияти давомида, одатда, эҳтиёжнинг жисм билан учрашуви содир бўлади ва шу билан эҳтиёж «ҳаётидаги» биринчи босқич ўз ниҳоясига етади.
Еҳтиёж томонидан ўз жисмини «билиб олиш» жараёни эҳтиёжнинг жисмга эга бўлиши номини олган. Ўзининг содда шаклларида у «импринтинг механизми», яъни, ёдда қолиш сифатида маълум. Импринтингга мисол – янги тухумдан чиққан ғозда ёнидан ўтиб кетаётган жисмнинг изига тушиш реакциясининг уйғониши: у ҳар бир ҳаракатланаётган жисмнинг, у жонсиз бўлса ҳам, ортидан кета бошлайди. Худди онаси ортидан юргандай (К. Лоренц тажрибалари).
Жисмга эга бўлиш жараёнида эҳтиёжнинг икки асосий хусусияти намоён бўлади. Биринчиси, ушбу эҳтиёжни қондира олиш хусусиятига эга бўлган жисмларнинг дастлабки жуда кенг таркибий қисмидан, иккинчиси – эҳтиёжни биринчи бўлиб қондирган жисмда тезда қайд этишдан иборат. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, эҳтиёжларни қайд этиш факти болаларни тарбиялаш амалиётида яхши таниш.
Масалан, бола ҳаёти биринчи йилининг охирида озуқасига турли қўшимчалар киритиш тавсия этилади. Акс ҳолда бола бўтқа ва сутга ўрганиб қолиб, кейинчалик гўшт, тухум ва шунга ўхшаш маҳсулотларни оғзига олишдан бош тортиши мумкин.
Кўпинча ўғил боланинг ота-онаси ҳақли равишда унинг ёнидаги ўртоқларидан, қиз боланинг ота-онаси эса унинг дидига мос келадиган йигитдан хавотир оладилар. Улар ички туйғулари орқали ўз фарзандларининг танловига кейинчалик таъсир кўрсата олмасликларини англайдилар, бу айнан эҳтиёжларнинг тезда қайд этилиши сабабли содир бўлади.
Шундай қилиб, эҳтиёжнинг жисм билан учрашуви вақтида унинг жисмга эга бўлиши содир бўлади. Бундай ҳолат бу актда эҳтиёж жисми сифатида таърифланувчи мотив пайдо бўлганлиги учун жуда муҳим бўлиб ҳисобланади.
Еҳтиёжнинг жисмга эга бўлишидан ва мотивнинг юзага келишидан сўнг ҳулқ-атвор тури кескин ўзгаради. Агар шу вақтгача ҳулқ-атвор йўналтирилмаган, изланувчи хусусиятга эга бўлган бўлса, энди у «вектор» ёки йўналиш олади. У жисм томон йўналган бўлади, агар мотив салбий валентликка эга бўлса, жисмдан ташқарига йўналади. Бир ёш боланинг кескин йўналган ҳулқ-атворини мисол қилиб келтириш мумкин. Бир ёшли болада тузга берилиш аниқланди. «Туз» унинг биринчи бўлиб тушунган ва талаффуз қилишни ўрганган сўзи бўлди. Бола уйда тузнинг сақланиш жойини билар, доимий равишда уни сўраб, қўллари билан унга интилиб, агар бермасалар, йиғи кўтарарди. Ниҳоят, унга эришгандан сўнг қошиқлаб истеъмол қиларди. Бола бир ярим ёшга етганида уни касалхонага текширувга ётқиздилар. У ерда нормал озиқланиш тартиби белгиланди, яъни, бола талаб этаётган тузни бермай қўйдилар, ва у тез орада нобуд бўлди. Танасининг ички текширувидан унинг буйрак усти пўстлоғида ўсма борлиги, натижада организмдан туз ювилиб чиқиб кетиши маълум бўлди.
Шундай қилиб, ўткир органик эҳтиёж ўзининг жисми – тузни топган. Тузга интилиш болани турли ҳаракатларга ундарди: у тузни ўзи олишга интилар, уни сўраб йиғлар, уни катта миқдорда истеъмол қиларди ва ҳ.к. Юқорида келтирилган ушбу таърифдан келиб чиққан ҳолда, туз бола фаолиятида мотив, шу билан бирга етакчи мотив бўлганини айтиш мумкин.
Яна бир таърифга асосан мотив – бу ҳаракатнинг нима сабабдан амалга оширилиши. «Бирор бир сабабдан» одам кўплаб турли харакатларни амалга оширади. Мана шу бир мотив томонидан чақириладиган ҳаракатлар йиғиндиси фаолият, аниқроқ айтиладиган бўлса, алоҳида фаолият ёки фаолиятнинг алоҳида тури деб аталади. Бундай фаолият турлари сифатида ўйин, ўқув, меҳнат фаолиятларини келтириш мумкин.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бир мотивнинг ўзи турли ҳаракатлар тўплами билан қондирилиши мумкин, ва аксинча, бир ҳаракатнинг ўзи турли мотивлар томонидан уйғотилиши мумкин.
Агар бир одам мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, одатда, унинг амалга оширадиган ҳаракатларига бирданига бир неча мотив сабаб бўлади. Инсон ҳаракатларининг кўпчилик мотивлар томонидан уйғотилиши – одатий ҳодиса. Масалан, одам натижанинг юқори сифати учун меҳнат қилиш билан бирга, йўл-йўлакай ўзининг бошқа мотивлари – жамият эътирофи, моддий рағбат кабиларни ҳам қондириши мумкин.
Тутган ўрни ёки бажарадиган вазифасига кўра барча мотивлар ҳам бир дай аҳамият касб этмаслиги мумкин. Улардан бири асосий, қолганлари – иккинчи даражали бўлиши мумкин. Бош мотив етакчи мотив, иккинчи даражалилари – рағбатлантирувчилар деб аталади.
Энди мотивлар нисбати ва онг муаммосини кўриб чиқамиз. Юқорида билдирилган фикрларга кўра, мотивлар ҳаракатларни юзага келтиради, яъни мақсадларнинг ҳосил бўлишига олиб келади, мақсадлар эса доим англанган ҳолатда бўлади. Мотивларнинг ўзи эса англанадиган ва англанмайдиган турларга бўлинади. Мақсад мотиви биринчи турдаги мотивларга мисол бўла олади.
Агар мотивлар англанмайдиган бўлса, уларни онгда умуман ифодаланмайди, деб ҳисоблаш мумкинми? Йўқ, бундай ҳисобланмайди. Улар онгда алоҳида икки шакл: ҳиссиётлар ва шахсий моҳиятларда ифодаланади.
Ҳиссиётлар мотивлар билан боғлиқ бўлган ҳодисалар ёки ҳаракатлар натижалари баҳонасида пайдо бўлади. Агар одам бирор нарсадан хавотирланаётган бўлса, демак, «ўша нарса» унинг мотивларига даҳлдордир. Фаолият назариясида ҳиссиётлар фаолият натижасининг унинг мотивига нисбатан муносабатининг акс таъсири сифатида таърифланади. Агар мотив нуқтаи назаридан фаолият самарали амалга оширилса, ижобий ҳиссиётлар, агар самара бермаса, салбий ҳиссиётлар юзага келади. Масалан, қайси ҳолатларда одамда ғазаб ҳисси пайдо бўлади: қачонки, мақсадга эришишимиз йўлида тўсқинликларга дуч келсак. Қўрқув ҳиссичи? Ўзини муҳофазалаш мотиви таҳдид остида қолган ҳолатда. Шодликчи? Аксинча, мотив ўзидан қониқиш ҳиссига эга бўлган ҳолатда.
Бундан шундай хулоса келиб чиқади: ҳиссиётлар – жуда муҳим кўрсаткич бўлиб, уларнинг ёрдамида инсон мотивларини аниқлаш мумкин.
Энди шахсий моҳият ҳақида сўз юритамиз. Етакчи мотив фаолият майдонига тушиб қолган юқори субъектив аҳамиятга эга бўлган жисм, ҳаракат ёки ҳодиса кечинмасидир. Шуни таъкидлаш муҳимки, бунда фақат етакчи мотив моҳият ҳосил қилувчи вазифасини бажаради.
Шахсий моҳият билан боғлиқ ноёб ҳодисани бунгача бетараф бўлган объект кутилмаганда субъектив муҳим бўлган кечинма сифатида кўриладиган «ўтиш жараёнларида» осон аниқлаш мумкин. Масалан, агар ўзингиз саёҳат режалаштириб, унинг йўналишини танлайдиган бўлсангиз, зерикарли географик маълумотлар ҳам муҳим ва аҳамиятли бўлиб қолади.
Қисқача, мотивлар ва шахс алоқаси муаммосида тўхталамиз. Инсон мотивлари соҳаси томонидан шахс кўлами ва унинг феъл-атвори аниқланади.
Одатда, мотивларнинг зинапояли муносабатлари тўлақонли англанмайди. Улар мотивлар келишмовчилиги юзага келадиган вазиятларда ойдинлашади. Жуда кўп ҳолатларда ҳаёт турли мотивларни тўқнаштириб, инсондан уларнинг бирини: моддий манфаатдорлик ёки ишга бўлган қизиқиш, шахсий муҳофаза ёки ғурур ва ҳ.к.ларни танлашга мажбур қилади.
нди мотивлар ривожи каби муҳим масалани кўриб чиқамиз. Бу масала, аввало, шахс тарбияси ва ўзини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Фаолият таҳлилида ҳаракатнинг табиий йўналиши қуйидагича бўлади: эҳтиёждан мотивга, сўнгра мақсад ва ҳаракат томон (Е М М Ҳ). Воқеий фаолиятда эса мунтазам равишда тескари жараён рўй беради: фаолият давомида янги мотивлар ва эҳтиёжлар шаклланиб боради (Ф М э).
Фаолият назариясида мотивнинг мақсад томон ҳаракат механизми ёки мақсаднинг мотивга айланиш механизми мавжуд. Ушбу механизмнинг моҳияти шундан иборатки, қандайдир мотив томонидан эришишга ҳаракат қилинадиган мақсад вақт ўтиши билан ўзи мустақил ҳолатда ундовчи кучга эга бўлади, яъни, мақсаднинг ўзи мотивга айланади. Мактаб ҳаётидан бир мисол келтирамиз. Ўқувчи маълум фан билан унга ўзининг севимли устози билан мулоқотда бўлиш завқли бўлгани учун шуғулланади. Лекин аста-секин ушбу фанга қизиқиш чуқурлашиб боради, ва ўқувчи уни бўлажак мутахассислик сифатида ҳам танлаши мумкин. Шундай қилиб, мотив мақсадга айланди. Шуни таъкидлаш лозимки, мақсаднинг мотивга айланиши ижобий ҳиссиётлар тўпланганидагина юз бериши мумкин, масалан, ҳаммага маълумки, фақат жазо бериш ва мажбурий равишда ишга нисбатан қизиқиш ёки муҳаббат уйғотиш мумкин эмас.

Download 51,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish