Марказий Осиё археологияси


Ер тарихи ва тош асрининг босқичлари



Download 200,35 Kb.
bet4/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Ер тарихи ва тош асрининг босқичлари
Ер тарихи 5 миллиард йилни ўз ичига олади. Инсон тарихи эса нисбатан анча кичик бўлиб, ер шарининг ҳамма жойида ҳам бир вақтни ўзида бошланган эмас. Олимларимиз томонидан ер тарихи 4 та йирик эрага бўлинган: архей, палеозой, мезазой ва кайназойларга.
Шулардан охиригиси Кайназой эраси бўлиб, у одам пайдо бўлишидан анча аввал, яъни 60-70 миллион йил илгари бошланиб, одамлар ҳозир ҳам шу эрда яшаб келмоқдалар.
Архей даври ер қобиғини дастлабки совий бошлаган вақтига тўғри келиб ҳали ер шарида умуман ҳаёт йўқ эди.
Палеозойда денгиздаги майда организмлар ҳаракатга келиб сўнгроқ балиқлар вужудга келабошлайди.
Мезазой даври эса йирик судралиб юрувчиларнинг тараққий этиши билан ҳаракатерланади.
Ҳозирги биз яшаб турган кайназой даврини олимлар учламчи ва тўртламчи каби даврларга бўлиб ўрганганлар.
Учламчи даврни ўзи 5 га бўлинади:
-полеоцен;
- эоцен;
-олигоцен;
- миоцен;
-плиоцен.
Шулардан полеоцен,эоцен ва олигиоценларни бирга қўшиб палеоген қатламлари, охирги миоцен билан плиоценни эса неоген қатлари ҳам дейишади.
Тўртламчи даврни эса антропоген (антропос грекчасига одам, генезис-туғилиш) яъни одамнинг пайдо бўлиши, тараққий этиши ҳамда уни моддий маданиятини вужудга келиши даври деб аталган.
Неогеннинг охири ва неоген билан эоплейстоценни оралиғида, Африкада Европа ҳамда Осиёнинг жанубида ҳар хил турдаги маймунлар яшаб уларни ҳаёт тарзларида ва жисмоний тузилишларида одамларга айланаётганликларини кўрсатувчи хусусиятлар мавжуд эди. Булар жумласига дриопитеклар, раманитаклар, удобнопитеклар ва ҳар хил кўринишдаги австролопитеклар каби одамсимон маймунлар кирар эди. Булар унча куп бўлмаган неоген даври одамсимон маймунларининг бир қисми австролопитекларга (Жанубий Африка одами) хос хусусиятларни: гўштни истеъмол қилиш, икки оёқлаб юриш меҳнат малакаларига эга бўлиш ва нихоят системали равишда меҳнат қурилишларини ясаш кабиларни ўзларида мужассамлаштирган эдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аждодларимизни пайдо бўлган даврларидан то шу кунгача босиб ўтган йўлларини энг кўпи тош асрига тўғри келади. Тош асри палеолит мезолит ва неолит каби даврларга бўлинади.
Палеолитни ўзи уч даврга бўлиниб ўрганилади:

  • қуйи полеолит;

  • ўрта полеолит;

  • юқори полеолит .

Қуйи полеолит даври археолог олимларимизнинг илмий хулосаларига кўра аждодларимизни илк бора меҳнатқуролларини ясаган вақтларидан бошланган. Бу жараён ер шарининг турли жойларида турли вақтларда содир бўлган. Аммо қаерда ва қачон бошланганидан қатъий назар қуйи полеолит (қадимги тош асри) инсониятнинг тарихини энг узоқ вақти давом этган тарихини акс эттирган. Масалан, Африка қитъасида бу жараён 3 миллион йил аввал бошланган. Европанинг жанубида ва Осиёда 1 миллион йил аввал бошланган. Тош асри техникасини такомиллашуви натижасида диск шаклидаги (рапидасимон) нуклеус (ўзак) ларни вужудга келиши ва улардан ўткир учли учбурчаксимон отўепь (учиришди)ларни юзага келиши билан қуйи палеолит ўрнини ўрта тош даври, яъни мустье даври олади. Мусстьедан сўнг юқори палеолит даври бошланади. Агар Африка қитъасидаги Олдувей маданияти тарихини кузатадиган бўлсак, у ерда қуйи палеолит ҳозирги кунимиздан 2.8 миллион йил аввал бошланиб Европани жанубидаги ва Осиёдаги мустье ёдгорликлари тарихини бошланишига қадар бўлган, ўрта хҳисобда 2 миллион 600 минг йилни ўз ичига олади. Демак, Европанинг жанубида, Осиё, жумладан бизнинг, Ўрта Осиёда мустье даври (ўрта палеолит) ҳозирги кунимиздан 200 минг йил аввал бошланиб, ўрта хисобда 160 минг йил давом этади ва ўз ўрнини ҳозирги кунимиздек, 35-40 минг йил аввал юқори палеолит даврига бўшатиб беради. Аниқроғи ўзига нисбатан прогрессивроқ бўлган юқори палеолит даври билан алмашади. Юкори палеолитни археологларимиз сўнгги палеолит яъни палеолитни охирги даври ҳам дейишади.
Юқори палеолит дейилганда миллион йиллар давомида меҳнат қуролларини ўта содда ва қалоқ бўлгани учун тараққиёт жуда секинлик билан ривожланиб унинг охирида пичоқсимон узунлиги хатто 35 см гача бўлган ўткир қиррали меҳнат қуроллари вужудга келиши туфайли тараққиётда нисбатан кескин ўзгаришлари юқори даражага кўтарилгани тушунилади. Аслида юқори палеолит ва сўнгги палеолит бир хил маънони англатади. Яна шуни таъкидлаш жоизни 1960 йилларга қадар археологлар мустьени бошланган даврини 100-80 минг йил билан белгилар эдилар. Масалан, А.П.Окладников Ўзбекистондаги мустье даврига оид Тешиктош ғорининг ёшини 100-80 минг йил билан белгиланган эди. Аммо отмишинчи йиллардан сўнг, бутун жаҳон бўйлаб мустье ёдгорликларини кўплаб топилиши ва уларни ўрганилиши мустье даврини қарийиб икки баробарга узайтириш фикрига олиб келди. Ўзининг меҳнат қуролларини ясаш техникаси бўйича қуйи ва ўрта талеолитга нисбатан жуда юксак даражага кўтарилган юқори палеолит даври, ўзига нисбатан янада прогрессивроқ бўлган, мезолит даврига, ҳозирги кунимиздан 8-6 минг йил аввал неолит даври билан алмашади. Неолит эса ҳозирги кунимиздан 5-4 милн йил аввал бронза асри билан алмашади.
Аниқроғи, эрамизгача бўлган III ва II чи минг йилликлардан бронза даври бошланади. Аммо бронзагача, неолит билан бронза даври оралиғида энеолит даври ҳам бўлиб ўтган. Шуни айтиш керакки, мис металлургияси бронза металлургиясини бошланғич қисми бўлган. Сабаби металлар орасида меҳнат қуроллари илк бор мисдан ясалган. Шунинг учун ҳам бронза асрини бошланиши мисни эритиб меҳнат қуролларини ясалишидан бошланади дейилади. Бронза эса мис билан қалайни бирикмасидан ҳосил қилинган металдир.
Демак, бронза асрини илк даврини энеолит десак ҳам бўлаверади. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, аждодларимизни хўжалигида неолит даврида фойдаланиб келинган тош қуроллар, бронза асрини илк даврида ҳам ўз мавқеини тўла сақлаб қолган. Аммо бир вақтни ўзида тош қуроллар билан бир қаторда мисдан ясалган меҳнат қуроллари ҳам хўжаликда фойдаланилган. Шунинг учун ҳам бу даврни энеолит яъни энус – грекчасига мис, литос – лотинчасига тош яъни мис ва тош асри деб аталган.
Ҳурматли китобхон! Биз сизни илк тош асридан то темир асригача бўлган давр ҳақида бироз бўлсада тасаввур ҳосил қилиш имконига эга бўлишингизни кўзлаб, бу катта даврни босқичма- босқич эканлигини яъни аждодоларимизни қадимий тарихи ҳам узлуксиз тараққиётдан иборат эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ушбу қўлланмани кейинги сатрларида бу улкан даврни ҳар қайси босқичи ҳақида батафсилроқ тўхталиб, уларни бир биридан фарқлари, ҳаёт тарзлари, нима учун бирини ўрнига иккинчисини пайдо бўлишини яъни уларни сабабларини хўжаликларини асосини нималар ташкил қилишини ва шунга ўхшаш аждодларимизни кўп қирраларини ўз ишларининг чиннакам фидоийлари бўлган археологларимизни ХХ асрда, аниқроғи шу асрнинг иккинчи ярмида қўлга киритган ютуқларига суянган ҳолда баён қилишга ҳаракат қиламиз.
Археолог олимларимизнинг илмий тадқиқот ишларининг натижалари шуни кўрсатадики, инсоният тарихининг энг қадимий ва узоқ давом этган босқичи археологик жиҳатдан палеолит (қадимги тош асри) га тўғри келиб, бу палеолит даври геологик жиҳатдан плейстоценнинг бошидан то гологценнинг бошланишигача бўлган вақтни ўз ичига олади. Демак, палеолит бутун антропоген (яъни одамни пайдо бўлишидан то шаклланишигача бўлган 2 миллион 800 минг йил) ни қамраб олади. Юқорида эслатиб ўтганимиздек, кўпчилик археолог олимлар палеолит даврини қуйи, ўрта ва юқори каби даврларга бўлиб ўрганганлар. Чунки палеолитнинг бу учга бўлинган ҳар бир даври археологик жиҳатдан ҳам, антропологик жиҳатдан ҳам бир биридан кескин фарқ қилади.
Қуйи палеолит бу архантроп ва палеонтропларни яшаган даври бўлиб, бу узоқ давом этган муддат ичида бир неча археологик маданиятлар вужудга келиб, улар ривожланиш қонуниятларига кўра бир бирлари билан ўрин алмашганлар.
Инсоният тарихининг энг қадимги маданияти ўзига нисбатан анча тараққий этган шелль ва ашелль маданиятлари билан шелль ва ашелль маданиятлар эса, нисбатан тараққий этган мустье ёдгорликлари билан, мустье (ўрта палеолит) билан мустье маданияти палеолитнинг сўнгги босқичини акс эттирувчи юқори палеолит маданиятига хос ёдгорликлар билан ўрин алмашганлар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1900 йилларга қадар инсониятни энг қадимги маданиятини акс эттирувчи ёдгорликлар деб Франциядан топилган шелль ва ашелль ёдгорликларини кўрсатар эдилар. Бундай фикр ўз даври учун жуда тўғри эди. Чунки, 1960 йилларга қадар ўша шелль ва ашелль ёдгорликларидан кўра қадимийроқ биронта ёдгорликни топилмаган. Шелль ва ашелль маданиятига хос бўлган меҳнат қуроли археология фанига қўл чопқиси (ручная рубила) билан кирган. Бу қўл чопқиларини шаклини археологлар бодомсимон (миндаловидная), юраксимон (серцевидная) деб атардилар. Бундай дейишларига сабаб, хақиқатдан ҳам улар ана шу шаклларга яқин эдилар. Айниқса, улар бодомга жуда ўхшар эдилар. Уларни бир томни бодомни кетига ўхшатиб қўлда ушлашга мослаштирилиб тўнтоқ қилинган қарама қарши томони эса учли найза сифат қилиниб кесиш, чопиш каби ишларни бажаришга мослаштирилган. Хронологик жиҳатдан Шелль қўл чопқилари ашелль қўл чопқиларига нисбатан қадимий бўлиб, уларни ёши археологлар томонидан 800 минг йил билан белгиланган. Аммо бу хилдаги ёдгорликларни янада қадимийроқ ёшга эга бўлганларини топилиши мумкинлигини назарда тутиб шелль даврини 1 миллион йил билан белгилаганлар. Шунинг учун ҳам шелль қўл чопқиларини аждодларимизни энг биринчи меҳнат қуроли деб хисоблаб антропоген яъни одамни пайдо бўлишини 1 миллион йил билан белгилаганлар. Шелль қўл чопқиларини оғирлиги 1 килограмдан 0.5 килограмгача бўлиб, ашелль қўлчопқиларини 0.5 килограмдан 300 грамгача бўлган. Ашелль қўл чопқилари аслида шелль қўл чопқиларини такомиллашган хили бўлиб, уларнинг хронологияси 500 минг йилдан то 250-300 минг йилгача бўлган даврни ўз ичига олган.
Шелль ва ашелль қўл чопқиларини ясаш техникасига келсак, тош асрининг барча босқичларидаги тош қуролларни ясаш техникаси ва улар билан аждодларимиз қандай вазифаларни бажарганликларини аниқлаш мақсадида узоқ йиллар мобайнида тажриба (эксперимент)лар ўтказган археолог олим С.А.Семеновнинг фикрича, ибтидоий одам қўл чопқисини ясашдан аввал, ташқи шакли ана шу қуролни ясалиши учун қулай бўлган қайроқ тош (гелька)ни ёки чақмоқтош (креман) ни бўлагини топган. Шундан сўнг уни иккинчи тош (отбойник) билан чеккаларига уриб, то бу тош бўлаги қўл чопқиси шаклига киргунга қадар ишлов берилган яъни ундан бир неча ўнлаб учиринди (отшепь) лар учириб олинган.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, агар ХХасрнинг 60 йилларида шелль ва ашелль даврларини алоҳида бир – биридан ажратиб ўрганилган бўлса, ҳозирги кунда ҳар иккаласига бир давр маданиятини акс эттиради. Шунинг учун ҳам уларни битта ном билан яъни ашелль номи билан атамоқдалар. Бунга асос қилиб, кейинги йилларда асосан ашелль типидаги ёдгорликларни кўплаб топилаётганини, шелль типидагиларни оз эканлигини кўрсатмоқдалар. Бу фикрлардан қатъий назар, бир нарса жуда аниқ, у ҳам бўлса ер шари Европасининг жанубий районларида ва Осиёнинг кўп ерларида шелль ва ашелль даври маданиятини акс эттирувчи ёдгорликлар кўп бўлмасада топилмоқда. Аммо, Олдувей маданиятига оид ёдгорликлар ҳозирча Африка қитъасидан бошқа жойларда топилганича йўқ. Маълумки, қадимги аждодларимиз тарихи, улар томонидан қароргоҳларда қолдирилган маданий қатламлардаги тош ва суяклардан ясалган меҳнат қуролларини турли туман тақинчоқлар, гулхан қолдиқлари каби аждодларимизни ҳаёт тарзини акс эттирувчи моддий манбааларни атрофлича ўрганиш натижасида ёритилади.
Палеолит даврига мансуб бўлган археологик топилмалар қаерда ва қай ҳолатда жойлашганликларига қараб асосан иккига бўлиб ўрганилади:

  • топилмалар аждодларимиз томонидан қандай қолдирган бўлса шундайлигича сақланганларига яъни табиатни таъсир кучи шикаст етказмаган ҳолда сақланганларга қараб;

  • табиатнинг таъсир кучи натижасида масалан зил - зила ёки тектоник силжишлар оқибатида бир жойдан силжию, ёмғир қор, шамол кучи билан ўз жойларидан бошқа жойларга силжиб ўрнашиб қолган топилмаларга бўлиб ўрганилади.

Биринчи ҳолатдаги топилмалар археологлар учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган маълумотларни беради. Иккинчи ҳолатдагилари эса, табиат томонидан етказилган турли даражадаги шикоятлар туфайли уларни ўрганишда бироз қийинчиликлар туғдиради. Аммо шунга қарамай улардан имкон қадар маълумотлар олинади. Агар қароргоҳлар ғорларда, айвон каби ярим очиқ жойларда жойлашган бўлсалар, археологлар уларни ғор қароргоҳлари, бордию денгиз ва дарё бўйларида жойлашган бўлсалар уларни очиқ қароргоҳлар дейишади. Археолог олимларимизни илмий натижалари шуни кўрсатдики Ер шаридаги энг қадимий одамларнинг пайдо бўлиш жараёни ер шарининг жуда катта қисмида содир бўлиб, булар орасида Африка қитъасидаги мамлакатларда жойлашганлари шелль ва ашелль одамларига нисбатан уч карра қадимий эканликлари аниқланди. 1960 йилларга қадар юқорида баён қилганимиздек, шелль ва ашелль одамлари энг қадимий хисобланиб уни ёши 1 миллион йил билан белгиланар эди. Аммо 1960 йиллардан бошлаб Африка қитъасида археологик қазиш ишлари бошланғич, одамнинг пайдо бўлиши тарихи 3 миллион йил билан белгиланади.
1960 йилда Танзания мамалакатининг Олдувай дарасида Луис Лаки томонидан одамсимон жонзотнинг суяк қолдиқларини тошдан ясалган меҳнат қуроллари билан бирга топилиши археология фани оламида жуда катта воқеа бўлди. Чунки, бу ердан топилган археологик ашеларнинг ёши калий орган усули орқали 1.75-1.85 миллион йил билан белгиланди. Аммо бу хали охигги маълумот эмас эди. 1960 йиллардан сўнг Луис Лики уни хотини Мэри Лики ва ўғли Роберт Ликилар томонидан олиб борилган изланишлар натижасида 2.1 миллион 2.6 миллион ва нихоят Эфиопиянинг Вест- Гона маконидан 2.8 миллион йилни кўрсатувчи археологик ашёлар топилди. Бундан ҳам қадимийроқ ёдгорликни топилиши мумкинлигини назарда тутиб инсоният тарихи 3 миллион йил билан белгиланди. Олдувей дарёсидан топилган жонзотга Hoto habilesg яъни билағон одам деб ном бердилар. Бундай ном билан аталишларини сабаби уларни содда ва дағал бўлсада кўп сонли меҳнат қуролларини ясашни билганлари эди. Бу “билағон одамлар” ни қўл ва оёқ суякларини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар икки оёқлаб юрганлар ва қўлларида нарсаларни маҳкам ушлашни ҳам билганлар.
Шуни айтиш керакки Луис Ликига нисбатан 70 йил аввал инсониятнинг қадимий аждодларига хос суяк қолдиқларини топганлар ҳам бўлган. Масалан 1890 – 1891 йилларда Е.Дюбуа Ева оролида ҳозирги кунда архантроплар деб аталаётган қадимий одамларни суяк қолдиқларини топиб унга питекинтрон яъни “тўғри юрувчи ёки тик юрувчи маймун одам” деб ном берган. Аммо ўша даврнинг бир гуруҳ олимлари бундай фикрни тан олмаганлар. Лекин кейинги изланишлар натижасида 20 дан ортиқ питеқантропларга оид суяк қолдиқларини топилиши ва уларни ҳар томонлама ўрганилиши Е.Дюбуа фикрини нафақат тўғрилигини балки бу питекантроплар инсонлар тузилишини эволюциясини шаклланиш жараёнининг маълум бир этапини кўрсатувчи далилий ашё эканлигини намоён қилди. Бу Бу питекатроплар ҳозирги ҳозирги замон одамларидан ўз мия хажмлари билан кўпроқ ажралиб турсалар ҳам, тўғри юришлари, қўл ҳаракатлари билан кам фарқ қилар эдилар. Демак, питекатронларнинг мия хажмининг ўсиши оёқ ва қўлларига қараганда анча орқада қолган. Бунга сабаб меҳнат қуролларини жуда содда ва оддий бўлганлигидир. Петекатронларнинг мия хажмлари 900 см3 бўлиб, бош суяк (череп) лари кўп ҳолларда маймунларга ўхшашадир. Аммо шунга қарамай питекантроқлар австролопитекларга нисбатан анча тараққий этган бўлиб, уларни мия ҳажми австролопитекларникига нисбатан бир ярим баробар каттадир. Аниқроғи австоролопитекларнинг 550 см3 - 600 см3 бўлса питекатропларнинг 900 см3 ни ташкил қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 20 дан ортиқ питекатронларни суяк қолдиқлари ва уларни меҳнат қуролларини барчаси табиат кучларининг таъсир кучи натижасида жойидан силжиган ҳолатида яъни ўз маданий қатламларидан топилмагани туфайли олимлар ўртасида турли мунозаралар келиб чиқишига сабаб бўлди. Чунки, маданий қатламлар бузилгани сабабли суяк қолдиқлари бир жойдан топилса уларга тегишли бўлган меҳнат қуроллари ошқа жойлардан тарқоқ ҳолатда топилган эди. Шунинг учун ҳам олимлар ўртасида питекантропларни ўзлари меҳнат қуролларини ясашни билганларми? Ёки йўқми? Деган саволларни туғилишига олиб келди.
Аммо, 1954-1955 йилларда Шимолий Африкада гарчи унча кўп бўлмасада айнан питекантропларни меҳнат қуролларига ўхшаш меҳнат қуроллари билан бирга питекантроп одамни паст жағ суягини табиат таъсир кучи шакаст етказмаган маданий қатламдан топилиши ҳар қандай шубҳаларга чек қўйди. Шундай қилиб питекентропларни меҳнат қуролларини ясашни билганликларига ишонч ҳосил қилади.
Қадимги одамларнинг морфологик хилларининг эволюцияси тузумида муҳим аҳамиятга эга бўлган топилмалар 1927 йилдан бошлаб Хитой мамлакатининг шимолидаги Пекин унча узоқ бўлмаган Чжоукоудянь ғоридан топила бошлади. Бу ғорда археологик қазишлар натижасида жуда кўплаб тош қуроллар билан бирга 40 дан ортиқ эркаклар аёллар ва болаларнинг суяк қолдиқлари топилди. Чжоукоудянь ғорининг археологик ашеларини ўрганиш натижалари бу жой қадимги одамларнинг овчилик лагери эканини кўрсатиш билан бирга уларни питекантропларга нисбатан морфологик кўринишлари ҳам, уларни меҳнат қуролларини тараққиёти ҳам анча юксак даражада эканлигини намойиш қилди. Бу ердан топилган одамлар суягини Синантроплар яъни Пекин маймунсимон одамлари номи билан атадилар (сини сўзи лотинчасига Хитой маъносини англатади). Синантроплар ўзларини ташқи ташқи кўринишлари жиҳатидан питекантропларга нисбатан ҳозирги одамлар қиёфасига анча яқинлашган бўлиб, улар давр жиҳатидан ҳам анча кейинги даврга мансубдирлар.
Синантропларни меҳнат қуроллари анча такомиллашган ва маълум қиёфага эга бўлганлигини хисобга олиб айрим олимлар, уларни ашелль қуролларига ўхшатадилар ва уларни ёшини 300 минг йил билан, бошқалари 500 минг йил билан белгилайдилар. Чжойкоудянь ғоридан куп метрлик кул қатламини топилиши шу ғор эгаларининг ўтдан фойдаланганликларини кўрсатади. Аммо, улар оловни пайдо қилишни билганларми ёки йўқми ҳозирча аниқ бир фикрчи айтиш қийин. Энг қадимги қароргоҳларда оловдан фойдаланганликларини кўрсатувчи кул қатламлари умуман йўқ. Масалан, Олдувей дарасида гулхан қолдиғи бўлмаган. Синантроплар ғордан топилган хайвонларнинг суяк қолдиқларига қараганда асосан буғуларни ов қилганлар ва ҳар хил меваларни дарахт илдизларини истъмол қилганлар.
Олимларнинг фикрларига кўра, Синантроплар оловдан нафақат исиниш ёки хайвонларни қўрқитиш учун балки ўлжаларини пишириб ейиш учун ҳам фойдаланганлар. Синантроплар питекантропларга ўхшаб ўрта бўйли қадди қоматга эга бўлганлар. Сенантропларни топилмаларини ўрганишнинг оқибатилари нафақат Чжоукоутян қароргоҳини эгаларини тарихини балки, бошқа ёдгорликлардан топилган қадимий аждодларимизни суяк қолдиқларини ўрганишда, уларни қиёфаларини, тараққиёт даражаларини аниқлашда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Чунки, бошқа ёдгорликлардаги қадимий аждодларимизни суяк қолдиқлари Чжоукоудяндаги каби тўла - тўкис эмас эди. Санантропларни 40 дан ортиқ аждодларга оид бўлган суяк қолдиқларининг мия хажмлари турлича бўлиб 900 см3 дан 1200 см3 гача эди. Ўрта хисобда эса 1050 см3 ташкил қилади. Синантропларни ташқи тузилишларидаги ўзгаришлар ва уларни меҳнат қуролларини такомиллашув даражаси питекатропларга нисбатан ҳозирги одамларга анча яқинлигини кўрсатади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган барча қадимий аждодларга мос келадиган аждодлардан яна бири 1907 йилда Германияда Гейдельбергга яқин жойдан топилган қадимий одамзодни пастки жағи хисобланади. Бу топилмани катталиги ва дағаллиги уни жуда бақувват бўлган жонзотга мансублигидан далолат беради. Бу гейдельберг одамининг суяк қолдиқларидаги қадимги одамзотга хос белгилар билан бирга ҳозирги одамга яқинлигини кўрсатувчи белгилар, гейдельберг одамини морфологик тараққиёт даражасини синантропларга яқинлигини кўрсатади. Гейдельберг одамини тишлари йирик бўлишига қарамай ҳозирги одамларникига жуда яқин. Европа ҳудудида гейдельберг одамига ўхшаш қадимий жонзотлардан яна икки хили маълум бўлиб булардан бири 1965 йили Венгриянинг Вертешселляш қароргоҳидан топилган. Шуни айтиш керакки Вертешселляшдан жонзотнинг орқа мия суяги топилган бўлиб у жуда ёмон сақланган. Аммо, шунга қарамай уни мия хажми 1400 см3 деб аниқлашган. Бу хажм амалда неандерталь одамига анча яқин. Баъзи олимлар бу жонзотни жуда қадимги неандертальга оид бўлиб, у питекантроп ва сенантропларга ўтиш даври одами десалар баъзилар Вертешселляш одамини орқа мия суяги ёмон даражада сақланганлиги туфайли уни мия хажмини аниқлашда хатоликларга йўл йўл қўйилган бўлиши ҳам мумкин дейдилар.
Бу хилдаги иккинчи топилма 1972-1975 йилларда Бильцингелебен қароргоҳида Тюрингда топилган. Бу ерда одамзотнинг орқа мия ва пешона суякларининг бўлаклари билан бирга меҳнат қуроллари ва хайвон суяк қолдиқлари ҳам топилган. Бу топилмаларнинг тахлили бу жонзот жуда қадимийлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам қўпчилик олимлар уни Европанинг питекантропи деган фикрни ҳам айтганлар. Шуни айтиш керакки маймунсифат одамлар: питекантроплар синатроплар, атлентроплар ва гейдельберг одамлари нисбатан илиқ об ҳавога мослашган хайвонлар отрофида яъни Африкани каттагина қисмида Европа ва Осиёнинг жанубий қисмларида яшаганлари.
Шундай қилиб, юқорида биз санаб ўтган ер шаридаги барча қадимий одамлар орасида энг қадимийси Олдувей маданиятига оид австролопитеклар бўлиб, улар археологик жиҳатдан қуйи палеолит, тарихий жиҳатдан тўда даврига тўғри келадилар. Геологик жиҳатдан эса қуйи плейстоцен даври билан белгиланадилар.
1959 йили Манзаниянинг Олдувей тоғини қатламдан қадимги одам суяги топилиб унга зинджентроп деб ном берилиб уни ёши 1.5 миллион йил билан белгиланган бўлса, 1960 йилга келиб худди шу Олдивей тоғидан топилган қадимги одам суягига презинджантроп деб ном берилиб уни ёши 1.85 миллион йил билан белгиланди (презанджантроп сўзи зинджантропдан олинган бўлиб олдинги одам деган маънони билдиради). Презинджентропни, “Homo habiles” яъни “Билағон одам” деб аташди.
1967 йилдан бошлаб эфиопияни Омо водийсида халқаро экспедиция ўзини қидирув ишлари бошлаб 10 дан ортиқ қадимий одамларни суяк қолдиқларини топишга муваффақ бўлдилар. Буларни ёши калий оргон услуби билан 2 миллион дан 4 миллион йилгача аниқланди. Аммо меҳнат қуролларини ясашни белгиларини ёши 2.1 миллион йилни кўрсатди.
Дастлаб Луис Лики, сўнг уни ўғли Роберт Лики томонидан 1965 йилдан бошлаб Кения мамалакатини Рудольф кўли атрофида олиб борган қидирув ишлар натижасида австролопитекларни 5 миллион дан 5.5 миллион йилгача бўлган даврда яшаган суяк қолдиқлари топилди. Аммо, булар ҳали хайвонот дунёсидан инсоният дунёсига ўтмаган эдилар, яъни булар ҳали меҳнат қуролларини ясашни билмас эдилар. Лекин шу кўл атрофидан Омо водийсида яшаган ва меҳнат қуролларини ясашни билган австролопитекларга нисбатан 500 минг йил аввал меғнат қуролларини ясашни билган австролопитекларни қолдиқлари топилди. Эфиопияни Вест-Гонасидан топилган австролопитекларнинг ёши ҳозирги кунда энг улуғи хисобланиб уни 2.8 миллион йил билан белгиланган. Юқоридаги айтилган фикрларга хулоса килиб шуни айтиш керакки олдувай маданиятининг ижокорлари ҳали меҳнат қуролларини ясашни билмаган австролопитеклар эмас, балки ана шу австролопитекларнинг авлоди бўлган.
Homo habiles (“билағон одам”)лар бўлганлар. Чунки, бу маданиятнинг энг қадимийсини мутлоқ ёши Каоби Фора қароргоҳида 2.6 миллионни худди шу жойни қадимийроқ горизонтида эса 2.8 миллион йил билан аниқланган № 1470 рақам билан белгиланган хажми 800 см3га тенг бўлган қадимги одамни бош суяги топилган. Айтилганларнинг барчаси Олдувай маданиятини аждодлари тарихини 3 миллион йил билан белгилайди. Лекин, бу фикр билан ҳамма антропилоглар ҳам келиша олмайдилар. Улар, Олдувей маданиятини тан олмайдилар. Бу маданиятни яратган билағон одамларни австролопитеклардан ҳеч қандай фарқлари йўқ дейдилар. Лекин кўпчилик полеолит даврининг мутахассислари Олдувей маданиятини тан оладилар ва уни одам тарихини бошланиши бўлган қуйи палеолит даври билан белгилаб, уни кишилик жамиятини ашелльгача бўлган тараққиёт йўли дейдилар. Улар бундай қатъий фикрга келганларида Олдувей одамларини меҳнат қуролларини ясаганликларига ва улардан фойдаланганликларига асосланадилар. Олдувей маданиятини ижодкорлари одамлар бўлган, акс ҳолда улар ҳар хил кўринишидаги гарча кўриниши содда бўлсада меҳнат қуролларини бизга мерос қилиб қолдирмаган бўлар эдилар. Хайвонлар бўлса жуда оддий бўлсада биронта меҳнат қуролларини ясамаганлар. Чунки, улар бунга қодир эмаслар. Шунинг учун ҳам биз бу меҳнат қуролларини ижодкорларига одамлар деган сўздан бошқа ном беролмаймиз дейдилар. Шуни айтиш керакки, австролопитеклар ҳам меҳнат қуроли сифатида қундалик ҳаётларида тошлардан ёки ёғочлардан фойдаланганлар, аммо табиат қандай инъом этган бўлса шундайлигича. Лекин билағон одамлар эса ўзлари фойдаланишга мўлжаллаган тош бўлакларини ёки ёғоч таёқларни ўзлари учун қулай шаклга келтирганлар. Худди ана шу ҳолат улар ўртасига аниқ чегара ёки фарқни қўйган. Биринчилари хайвонлар, иккинчилари эса одамлар бўлганлар.
Шуни айтиш керакки Олдувай маданиятини тан олмовчилар питенкантропларни ҳақиқий биринчи одамлар деб тан оладилар. Австролопитеклар билан “билағон одам”ларни ташқи кўринишларида хеч қандай фарқ йўқ. Питекантропларда эса австролопитекларга нисбатан фарқ катта. Ҳозирги одамларга яқин хусусиятлар кўпроқ дейдилар. Аммо улар питекантропларни “билағон одам” лардан қарийиб икки баравар кейин яшаганларини бундай катта давр мобайнида ташқи кўринишда анча ўзгаришлар бўлиши табиийлигини хисобга олмайдилар.
Хулоса қилиб, шуни айтиш керакки ХХ асрнинг охирги чорагида олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатдики, австролопитеклар инсониятнинг энг қадимги аждодлари бўлганлар. Бу икки оёқлаб юрувчи жонзотларнинг энг тараққий этган гуруҳлари томонидан 3миллион йил аввал Шарқий Африка ҳудудида Олдувей маданиятини яратилган.

Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish