Марказий Осиё археологияси



Download 200,35 Kb.
bet14/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Геоксюрдан кулолчилик ўчоғи (сопол идишларни пиширувчи махсус мосламани кулолчилик ўчоғи дейилади). Сопол идишлар қаторида кам бўлсада мрамордан ясалган идишлар ҳам учрайди.
Энг муҳими энеолитни охирларида тошдан ясалган муҳрлар ҳам учрайдики, бу ҳолат шахсий мулкларни пайдо бўлиб бошлашлигидан далолат беради. Аввалги даврлардагидан аёллар хайкалчалари кўплаб учрайди. Аммо соқолли эркакларни ҳам хайкалчалари пайдо бўла бошлайди. Оз бўлса ҳам эркакларни хайкалчаларини вужудга келиши ота уруғини хукмронлигини бошланишидан далолат беради. Манзилгоҳларда махсус мақбаралар учраб, уларда кўпчиликни кўмилгани маълум. Бу кўпчиликни дафн этилган қабрларда уларни буюмлари жуда оз бўлиб улар асосан сопол идишлар ва корзиналардан иборат.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки энеолит асрини сўнгги этапида қадимги дехқончилик қишлоқларини ҳудуди янада кенгаяди.
Буни яққол исботини, геоксюр воҳасида Геоксюр I ва Чўнгтепа, Артек туманида эса Қоратепа ёдгорликларида олиб борилган археологик ишларнинг натижалари кўрсатилади. Қоратепани ўзидагина Номозгох III этапига мансуб бўлган 130 дан ортиқ кўп хонали уй-жой қолдиқлари очилган. Булар алоҳида хонадонларга мўлжаланган хўжалик комплексларини ташкил этади. Улар асосан дахлизли бўлиб ётоқхона ўртасида сандал (танча) ўрни сақланган. Демак, ҳозирги ҳамон сандалларини тарихи 5 минг йилга боради. Бу кўп хонали уй таркибида торроқ кичик хона бўлиб, унда ўчоқ ёки сандал қолдиқлари йўқ. Бундай хоналар оила аъзоларини “омборлари” сифатида хизмат қилган бўлиши мумкин. Номозгоҳ III даврининг энг характерли томони шундаки, бу даврга келиб уй-жой хўжалик комплекслари қошида ҳовлилар пайдо бўлади ва бу ҳовлиларни бирлаштирувчи тор кўчалар расмийлашади. Қишлоқни марказий қисми эса, очиқ майдон сифатида қолдирилади. Тор кўчаларнинг деярли барчаси шу майдонга олиб чиқади. Қоратепа хўжалик комплекслари ичида бир хонада доира шаклида қурилган альтар топилган. Бу альтарь қадимги дехқончилик хўжалиги билан шуғулланувчи уруғ жамоалари тарихида энг дастлабкиси хисобланади. Шундай альтарлар Геокснер I қишлоғида ва уларнинг 4 таси Чўнгтепанинг Намозгох III этагининг сўнгги фазасига доир қатламидан ҳам топилган. Шундай қилиб, қадимги дехқон жамоалари ҳаётида оловга топинишнинг янги кўриниши альтарь пайдо бўлади. Бу эса ибтидоий диний эътиқодларнинг аниқ шаклларини ишлаб чиқилаётганидан далолат беради.
Шундай қилиб қадимги дехқон жамоалари тарихида Номозгоҳ III этапида кўпхонали хўжалик комплекслари А.Асқаров ва М.Жўрақуларнинг хулосаларига кўра, кенг равишда расмийлашади ва улар алоҳида маҳаллаларга бирлаштирилади, бу маҳаллалар бир-бирлари билан тор кўчалар ёки ҳовлиларнинг майдонлари билан ажратилади. Бу ўзгаришлар ўз навбатида йирик қишлоқларнинг аста-секин шаҳарлар қиёфасига ўта бошлаганидан далолат беради. Шунинг учун археологлар Марказий Осиё тарихида бу даврни “Протогород” (шаҳар)ларчаси маданиятининг илк белгилари деб хисоблайдилар. Бу белгиларнинг аксарият кўпчилиги Геоксюр I ёдгорлигида кенг кўламда ўрганилганлиги туфайли энеолит асрининг сўнгги этапи “геоксюр этапи” номи билан юритилади.
Номозгоҳ III этапига келиб сопол ишлаб чиқаришда ва сопол идишларга нақш солишда Қоратепа ва Намозгохтепада яна Номозгоҳ I даври анъаналари тикланади.
Аммо, геоксюр воҳасида эса полихром яъни ранг-баранг тасвирлар тушурилган сопол идишлар ясаш давом этади. Ҳамма майда содда қилиб ишланган геометрик шакллар ўрнига мураккаб, жимжимадор нафис гуллар пайдо бўлади. “Гилам гулли” нақш деб аталадиган безаклар вужудга келади. Сопол идишларнинг сиртларига хайвон ва парандаларнинг суратларини тушуриш одатлари янада кенг тус олади. Мутахассисларни фикрича сополларда хайвон ва қўш суратларини пайдо бўлиши бу ибтидоий уруғдошлик жамоаси диний ва идеологик таъсуротларнинг “тотемлар” кўринишида намоён бўлишидан гувоҳлик беради.
Маълумки, энеолит даври хўжалигининг асосини суғорма дехқончилик ва хонаки чорвачилик ташкил этган. Номозгоҳ II этапидан бошлаб сунъий сув омборлари вужудга келган.
Мўлилетепа яқинидан ҳажми 3500м3 бўлган ҳовуз қолдиқлари топилган. Геоксюр I қишлоғи яқинида эса дарё ўзани бўлиб, узунлиги 1,5км келадиган канал ёрдамида экинзорларни суғориб ҳосил олиш учун сув олиб борилганлиги аниқланган. Олимларимиз жанубий Туркманистонда энеолит даврида кўпроқ арпа экканликлари аниқлайдилар.
Полеозоолог олимларимиз жанубий Туркманистондаги энеолит суяк қолдиқларини ўрганиб бу ерларда уй хайвони сифатида йирик шохли қорамол ҳамда қўй эчкиларни боқиш билан шуғилланганликлари аниқладилар.
Мутахассис олимларимизни хулосаларига кўра энеолит асри ижтимоий муносабатларига келганда ҳам бу даврда она уруғи жамоада хукмрон эди. Бунга мисол қилиб, хона мозорлардан топилган аёлларнинг хайкалчаларни кўрсатиш мумкин. Айниқса Номозгоҳ I этапида аёлларнинг мавқеи кучли эканлиги яхши намоён бўлади.
Номозгоҳ II этапидан бошлаб эса аста- секин эркакларнинг жамоада, оилада ўрни ва роли сезила бошлайди. Аввалги уруғдошлик жамоалари ўрнида аста- секин ишлаб чиқариш жамоалари расмийлашиб бораётганини кўрамиз. Аммо, аёллар ҳали жамоада, оилада ўз ўринларини эркакларга бўшатиб берганларича йўқ эди. Номозгоҳ II этапига келиб кўп хонали хўжалик комплексларининг расмийлашувчи билан ишлаб чиқариш жамоалари жамиятнинг асосий ячейкасига айланиб борди. Бу эса ўз навбатида жамоада , оилада эркаклар ролининг ошиб боришига кенг имкониятлар очиб берди.
Юқоридаги энеолит дгорликларидан ташқари Зарафшон воҳасининг юқори қисмида , Ўзбекистон билан Тожикистоннинг чегара ҳудудида жойлашган энеолитга мансуб ажойиб бир ёдгорлик Саразм қишлоғидан 1970 йилларда топилди. Археология фанига Саразм номи билан кирган бу ёдгорлик Тожикистонлик археолог Исақов Абдулло томонидан ўрганилиб уни майдони 90 гектардан иборат эканлиги ва бу Саразм қишлоғида Зарафшон водийсининг бобокалонлари энеолитдан то сўнгги бронза давригача яшаганликлари аниқланган. Саразмни тепаликларини 4 та жойида археологик қазишма ишларини олиб борилгани натижасида, энеолит ва бронза даврига оид жуда кўплаб моддий ашёлар олингани ва шу материаллар асосида Саразм ёдгорлигини босиб ўтган йилини 4 та этапга бўлиш мумкинлигини кўрсатган. Анашу 4та этапини энг қадимгиси Саразм I этапи бўлиб, унинг маданий қатламида полиром нақшли сополлар учрайди. Булар Намозгох III даври сополларига ўхшайди.
Саразм II этапига оид қатламларда кўп хонали уй-жой қолдиқлари ҳам топилган. Саразм 2 этапига оид хоналарни баъзиларида доира шаклидаги алтарлар ҳам топилган. Сопол парчалари орасида полхром нақшли идишлар билан бирга қора ва кулранг сополлар ҳам бўлиб, улар ҳар икки томонлама ангоб билан пардозланган (ангоб деганда идишларни сирлаш тушунилади. Ҳозирги замондаги сопол идишлар ҳам сирланиш натижасида силлиқланади).
Саразм II қатламидан тўқимачилик дастгоҳини тошдан ясалган буюмлари, мисдан ишланган бигизлар, тўғноғич ва бигизлар ҳам топилган. Буларни барчасини А.Исоқов энеолитнинг энг сўнгги босқичи ёки илк бронза даври бўлса керак деб таҳмин қилади.
Саразм III этапида кўп хонали уй-жой қуриш анъанавий давом этиб, маҳаллаларда, тор кўчалар ва кенг ҳовлилар пайдо бўлади. Саразм III дан фарқ қилиб Саразм III да қурилишларда асосан хом ғишт ишлатилади. Аввалги доира шаклидаги хоналарни ўртасидаги альтарлар ўрнида энди квадрат шаклидаги муқаддас - оловхона алтарлари эгаллайди. Энг муҳими, Саразм III даврида илгарги оилавий алтарлардан ташқари махсус бош жамоа ибодатхоналари юзага келади. Кулолчиликда ҳам кеони кўзгаришлар бўлиб, энди махсус кулолчилик чархларида идиш товоқлар ясаш кенг тус олади.
Аввалги хира кулранг сопол ишлаб чиқариш кескин камайиб уларни ўрнига тинниқ рангли ва қизил ангоб билан пардозланган сопол идишлар пайдо бўлади. Саразм IV даврида Намозгоҳ V маданиятининг сўнгги босқичи билан тенгдошдир ва уни хронологияси эрадан аввалги 1800-1500 йиллар билан белгиланмоқда. Энеолит ва бронза даврининг мутахасислари археолог олимларимиз А.Асқаров ва М.Жўрақуловлар Саразм ёдгорлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб, Саразмда топилган археологик материаллар анализи биринчи навбатда маданий қатламлардан олинган сопол ва бронза буюмлари, Саразм қишлоғини эрадан аввалги III-II минг йилликга оид Зарафшон водийсининг энг дастлабки дехқон хўжаликлари макони сифатида қарашга имкон беради. Яқин вақтларга қадар Зарафшон водийсида қад кўтарган юқори цивилизацияли илк шаҳарлар ҳақида гап кетганда, уларни маҳаллий илдизи, уларни келтириб чиқарган бронза даври туб социал-иқтисодий базаси масаласида бирор фикр юритиш қийин эди. Чунки унгача Зарафшон воҳасида ўрнаган бронза даврига оид ёдгорликлари Мўминабод ва Чакка қабристонларилари, қуйи Зарафшонда ўрганилган Зоминбобо маданияти ва Андронова маданиятига тегишли макон ва қабристонлар чўл зонаси қабилаларининг маданий излари бўлиб, улар милодий эрадан аввалги I чи минг йилликнинг ўрталарида Суғдиёнада таркиб топган урбанистик жараёнларининг юксалиши учун асос бўла олмас эди. Шунинг учун ҳам Самарқанддан 40-45 км ларчамаси шарқда Саразм қишлоғи ҳудудида 1976 йил топилган у бронза даври жамоаларининг макони алоҳида аҳамиятга эга.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки Марказий Осиёда энеолит даври асосан Жанубий Туркманистон дехқон жамоаларининг Номозгоҳ I, II, III даври ёдгорликлари ва Саразм ёдгорлигининг I ва II этаплари мисолида ўрганилган.
Энтолитдан сўнги даври бронза сири бўлиб, гарчи бу давр хронологик жихатидан унча катта даврни ўз ичига олмасада, аждодларимиз ҳаётида содир бўлган жуда кўп янгиликларни ўз ичига олади. Бронза асрида оби ҳаво ҳам нисбатан илиб, чўл ва даштликлар кенгайиб, чорвачиликни кейинги тараққиёти учун қулайликлар вужудга келади. Бронза асри металлургия тараққиётини 4 чи этапига тўғри келиб, мисни ва қалайни қоришмасидан бронза ҳосил қилиш техникаси вужудга келади. Мисни эритиш учун анча юқори даражадаги сунъий иссиқликни лойдан ясалган трубалар ва босқонлар ёрдамида ҳосил қилинган. (Бундай усул ҳозирги замонда ҳам темир асбобларга ишлов беришда, темирчи усталар томонидан қўлланилмоқда).
Бронза асрида мис билан қалайни эритиб, улардан қоришма ҳосил қилиш усулини билиб олингандан сўнг, бу қоришмаларни лойдан ясалган қолипларга қуйиб ўзларига маъқул бўлган шаклдаги меҳнат ва жангавор қуролларини ясай бошладилар. Масалан, болта қилиш учун хажмлари бир хил бўлган иккита яримтаки қолипни лойдан ясаганлар ва уларни қуритиб, ҳар иккаласини бир-бирларига ёпиштириб, ип билан боғлаганлар. Болтани қолипини тўқмоқ томонида махсус қолдирилган тешикчадан эритилган қоришмани қуйганлар. Қоришма совиб қотгандан сўнг лой қолип ипларидан бўшатилган. Натижада қуйма болта ўз шаклига эга бўлган.
Шундан сўнг қуйма болтани пардозлаш ва силлиқлаш ишлари осонлик билан бажарилган.
Бошқа турдаги меҳнат ва жанговор қуроллари ҳам шу каби усуллар билан қилинган. Аммо энеолит давридаги каби бронза асрида ҳам мис камёб бўлгани учун улардан жудда зарур бўлган қуролларни ва бронзаларнигина ясаганлар.
Шуни айтиш лозимки бронза асрига келиб қабилалар ўртасида иқтисодий тенгсизлик аломатлари кўзга ташлана бошланди. Баъзи қабилалар мис коплари сероб бўлган ҳудудларда яшаса, бошқалари эса униси ҳам буниси ҳам йўқ бўлган жойларда яшашларига тўғри келди. Будай ҳолатлар бир томондан қабилалар тараққиётидаги тенгсизликни вужудга келтирса, иккинчи томондан уларни орасида алмашувни пайдо бўлишига ва ўзаро алоқаларни кучайишига олиб келади.
Умуман олганда жаҳондаги кўпчилик мамлакатларда бронза асри чорвачилик хўжалигини тараққий этган даврига тўғри келади. Дехқончилик, гарчи бронза асрида мухум мавкега эга бўлган чорвачилик томонидан бироз уни тараққиётига тўсиқ бўлган бўлсада, йўқолмади йўқолмади, аксинча хўжаликни муҳим хатто етакчи тармоғи бўлиб қолаверди. Бизнинг Марказий Осиёда эса Жанубий Туркманистоннинг энг қадимги ўтроқ дехқончилик ва хонаки чорвачилик бўлиб қолаверади. Б.А.Куфтинни хронологиясига мувофиқ Номозгоҳ IV,V,VI этаплари Жанубий Туркманистонда бронза асри хисобланади.
Номозгоҳ маданияти қадимги Шарқ цивилизациясининг ажралмас қисми бўлиб, бу даврда қабилалараро алоқалар доираси кенгайиб, Номозгоҳ дехқонлари жанубга Шимолий Шарқий Эрон қабилалари билан Шимолда Калтаминор қабилалари маданияти билан яқин алоқада бўладилар. Номозгоҳ IV даврини сўнги босқичида кулолчилик чархи пайдо бўлади.
Номозгоҳ IV даври эрамизгача бўлган 2750-2300 йилликларни ўз ичига олиб, аслида энеолитни анъаналари асосида тараққий этган шаклини акс эттиради. Номозгоҳ IV босқичи ғарбда Қизил Арватдан шарқида Тежен дарёсига қадар бўлган ҳудудлардаги Номозгохтепа, Олтинтепа, Хапузтепа, Оқтепа каби кўп қатламли ёдгорликларда ўганилган. Булар орасида Олтинтепа ёдгорлиги ўзини моддий ашёларга бойлиги ва Номозгоҳ IV босқичини хар томонлама ёритиши билан яққол ажралиб туради. Бу ёдгорликлардаги кўп хонали уйларни барчаси хам ғиштлардан қурилган бўлиб, уларни ёнларида хўжалик хоналари хам бўлган. Бу қурилиш хоналарини ҳовлилари бўлиб, ҳовлиларга уй-жой хоналарининг эшикларидан кирилган. Манзилгоҳ майдонида металлургия ва кулолчиликга оид қолдиқлар топилган.
Шуни айтиш керакки кулолчиликда ишлатиладиган тупроқ жаҳоннинг ҳамма ерида хам борлиги деярли барча халқларда кулолчиликни кенг тарқалишига имкон берган. Дастлаб кулолчилик билан аёллар шуғулланганлар деган фикрлар ҳам мавжуд. Илк бор эрадан аввалги IV чи минг йиллик охирларида Месопотамияда ва III чи минг йиллик бошларида эса Мисрда кулолчилик чархлари ихтиро қилингач, кулолчилик билан эркаклар шуғуллана бошлайдилар. Кулолчилик чархи катта ва кичик икки ёғоч ғилдираклардан иборат бўлиб, ёғоч ўқ билан ўзаро бирлаштирилган. Кулол пастдаги катта ғилдиракни оёғи билан айлантириб туришга мослаштирилган. Юқоридаги ғилдиракни устига лой қўйилади ва унда идиш тайёрланади. Тайёрланган идишлар қуритилиб қиздирилган хумдонларда пиширилади. Идишларни ҳажмига, турига қараб хумдонлар ҳам катта кичик ҳажмларда бўлган. Номозгоҳ IV даврида ҳам, синфий жамиятга хос бўлган Шаҳристонни ўртасида жойлашган тепалик кўринишидаги “арк” бўлмаган.
Аммо, уруғчилик тузумини тугаб бораётганидан далолат берувчи ибодатхоналарни қолдиқлари мавжуд эди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар қайси даврда шаҳарни белгилари ва характерлари ҳар хил. Қадимги Шарқ маданиятларидаги таърифланган белгиларни археологлар асосийлари деб, шаҳарда аҳолини сони 5 мингдан кам бўлмаслигини, уни квартеллари бўлиб унда хунармандчилик устахоналари бўлишини, жамоани умумий ибодатхонаси ўлишини айтадилар.
Олтинтепа ёдгорлигини ўрганиш натижалари юқоридаги белгиларни барчасини мавжудлигини аниқлади. Шунинг учун ҳам Олтинтепа ёдгорлигини археологлар қадимги Шарқ шаҳарлари хилидаги шаҳар деб аташади. Олтинтепани маданиятини тараққиётини даражасини Месопотамиядаги урун давридаги шаҳар маданияти тараққиётига яхши дейишади.
Олтинтепа ёдгорлигини шаҳарлари 2 хил бўлиб, бир хиллари бир кишига мўлжалланган ёлғиз мозор бўлса, иккинчилари махсус камера типидаги коллектив мозорлардан иборат эди. Очилган мозорларнинг ҳаммаси турар жойлар доирасида, хона сатхининг тагларида жойлашган.
Номозгоҳ IV даврига хос хусусиятлардан бири бу даврда, Олтинтепа каби йирик қишлоқлар билан бир қаторда анча кичик хажмдаги қишлоқларни ҳам мавжуд бўлганлигидир. Кичик хажмдаги қишлоқларни айримларини майдонлари 1 гектарга ҳам бормагани ҳолда йириклариники 10 гектардан кам бўлмаган. Уларни маданий қатламлари ҳам анча қалин бўлган. Масалан, Хапузтепани Номозгоҳ IV даври маданий қатлами 5 метргача, Оқтепада эса 7 метргача, Номозтепаники эса 34 метр гача боради, шундан 4 метрга яқини Номозгоҳ IV этапига оиддир. Номозгоҳ IV даврини меҳнат қуроллари ҳали мисдан қилиниб, баъзида бронзадан қилинганлари ҳам учраб туради. Деҳқончиликда ишлатиладиган меҳнат қуролларини аксарияти тошдан ясалар эди.
Хонаки ҳунармандчиликнинг кулолчилик, заргарлик, тўқимачилик соҳалари кенг ривожланган. Бу даврни охирларида кулолчилик чархлари пайдо бўлади. Кулолчилик чархини пайдо бўлишини характерли томони шундаки, энди кулолчилик усталари асосий эътиборларини идишларнинг нақшига эмас, балки шаклига, сифатига қаратадиган бўладилар.
Бу даврда қадах ва вазасимон идишлар пайдо бўлади. Идишлар сиртига дарахтлар, эчки ва қўйларнинг суратини солиш кенг тус олади.
Идишларга “гилам гул нақш” солиш давом этади, тиниқ рангли гулсиз сополлар сони Номозгоҳ IV ни охирларида кўпаяди.
Шуни ҳам айтиш керакки, мутахассис олимларимизни хулосаларига кўра Номозгоҳ IV даври ҳамма жойда ҳам бир хил бўлган эмас.
Бу даврни характерли хусусиятларидан яна бири шуки айрим одамларни қўлида ортиқча маҳсулотлар тўпланиб қола бошлайди. Натижада мулкка эгалик қилишда тенгсизлик аломатлари юзага кела бошлайди. Бундай ходисалар Номозгоҳ IV ни охирларига тўғри келади. Худди шу даврга оид маданий қатламлардан тош ва лойлардан ясалган мухрларни топилиши ҳам тенгсизлик белгиларини пайдо бўла бошлаганидан далолат беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Номозгоҳ IV қатламидан “зиккурат”- поғонали минора кўринишидаги ибодатхона қурилишининг қолдиқлари топилган эди. Археологларимизни аниқлашларича бу ибодатхона қурилиши Номозгоҳ V даврига келиб (2300-1850 йиллар) қайта қурилади. Уни баландлиги 12 метргача узайтирилади. Остки қисми эса 55 метрга чўзилади. Бу хашаматли минора кўринишидаги ибодатхона фасади ортида, катта узун йўлакли қурилиш иншооти бўлиб, бунда бир- бирларидан ўтишга қулай бўлган қаторасига солинган хоналар бўлган. Анашу хоналардан бири сиғиниш жойи бўлиб, унда муқаддас ўчоқ ва диний урф-одатлар билан боғлиқ бўлган идишлар топилган. Анашу хонанинг девори ёнида унча катта бўлмаган ёғочдан ясалган алтарь жойлашган. Бу ердан жуда кўплаб безаклар: кумушдан ясалган қадама безаклар, олтин маржонлар, шунингдек, қиммат баҳо тошлардан ясалган турли безаклар,олтиндан ясалган буқа ва қўйни қўллари кабилар топилган. Археологларни хулосаларига кўра бу хилдаги бу хилдаги ибодатхона Шумер ва Аккад ибодатхоналарига хосдир. (Шумер ва Аккад Жанубий Месопотамия, ҳозирги Ироқни жанубий қисмида жойлашган бўлиб, тахминан эрадан аввалги 3000 йилда у ерда синфий жамият ва давлат вужудга келган Жаҳон цивилизациясини иш ўчоқларидан бўлган). Номозгоҳ V манзилгоҳи ўзини ҳажми жиҳатидан анча йирик бўлиб, Қадимги Шарқ шаҳар марказларини ҳажмига яқин бўлган. Кулолчиларни яшаган ва ишлаган маҳаллалари ҳам очилган. Бу ҳақида манзилгоҳдан топилган кулолчиликка оид чиқиндилар ва асбобларни топилиши гувоҳлик беради. Икки қаватли сопол пиширувчи ўтхоналарни топилиши жуда юқори даражадаги иссиқликни ҳосил қила олганликларидан далолат беради. 35 та буқани ҳайкалчаси, 14 та одамларни ва 8 та ғилдиракларни лойдан ясалиб, юқоридаги каби ўтхоналарда пишириш учун тайёрлаб қўйилган лой хайкалчалари ҳам топилган. Топилмалар ичида муҳимларидан бронзадан ясалган ҳажмлар ва сопли това (сивародка)лар ҳисобланади. Чунки бу турдаги топилмалар Мохенжородан топилган товалар билан жуда ўхшашдир. Шунинг учун ҳам археологларимиз Номозгоҳ V маданиятига хос бўлган ҳудудларни Қадимги Шарқ давлатларининг чеккалари дейишади.
Анашу Қадимги Шарқ давлатларининг чеккалари деб тан олинган Номозгоҳ V даври ёдгорликлари Жанубий Туркистонда, ғарбда Қизил Арватдан шарқда то Тежен дарёсига дарёсигача бўлган ҳудудларда учрайди. Булар Номозгоҳ IV босқичи қишлоқларига нисбатан ҳудуд жиҳатдан бироз кичик Копетдоғ туманларида улар асосан қадимги йирик аҳоли яшаган жойлар - Номозгоҳтепа, Олтинтепа, Улуғтепа, Хапузтепа негизи асосида ривожланган. Номозгоҳ V даврини йирик пойтахт даражасигача кўтарилган ёдгорликлари - Олтинтепа ва Номозгоҳтепа бўлиб, Номозгоҳтепани майдони 70 гектарни ташкил қилади. Номозгоҳтепада олиб борилган қазиш ишлари натижасида кўп хонали хўжалик комплекслари ҳар хил турдаги қабрлар очилиб ўрганилган. Номозгоҳ V босқичига тегишли қатламлар, айниқса Олтинтепада мукаммал равишда ўрганилган. Олтинтепада мудофаа деворлари, юқорида кўрсатиб ўтганимиздек монуметал ибодатхона қолдиқлари, ҳунармандчилик, уй-жой комплекслари ва бошқалар анча кенг кўламда ўрганилган.
Олтинтепанинг 3 метр қалинликдаги юқори қатлами Номозгоҳ V маданиятига тегишли бўлиб, бу давр аҳолиси кулолчилик соҳасида юқори малакали касб эгалари бўлганлар.
Сопол идишларга нақш солиш мутлақо Номозгоҳ V да йўқолади. Аммо кўриниши ниҳоятда бежирим чиройли ва нафис ҳамда жарангдор идишлар асосий маҳсулот даражасига кўтарилади. Меҳнат қуроллари асосан бронзалардан ясала бошлайди. Лекин тош қуроллари хўжаликда ўз хукмронлигини ҳали йўқотмайди.
Маълумки, Номозгоҳ IV илк бронза, V эса ривожланган бронза даврини акс эттиради. Анашу даврларда ишлаб чиқариш жамоаларини бошқариш кимларни қўлида, оталарни қўлидами ёки юқори палеолитдан бошлаб ҳукмронлик қилиб келган оналарни қўлида давом этиб келяптими? Ана шу масалада икки хил фикр мавжуд. Жанубий Туркманистонда кўп йиллар давомида археологик қазиш ишларини олиб борган В.М.Массон илк бронза давридан яъни Номозгоҳ IV босқичидан оталар жамоада ўз устунликларини тикладилар, ишлаб чиқариш жамоаларини бошқариш аёллар қўлидан эркаклар қўлига ўтди деган фикрни беради. Ўзбекистонни жанубида кўп йиллар давомида бронза даври ёдгорликларида археологик қазиш ишларини олиб борган А.Асқаров эса, юқоридаги фикрни тарихий ҳақиқатга яқин деб тан олиш билан бирга, Номозгоҳ IV ва V босқичлари қатламларида ҳамда шу давр аёллар мозорларида она маъбудаларини кўплаб учрашини хисобга олиб, ишлаб чиқариш бойлигини яратиш эркакларнинг асосий вазифасига айланган бўлсада жамоани бошқаришда ҳали оналарнинг роли катта эканлигидан уларни анъанавий обрўйи сақланиб қолганлигидан далолат беради деган фикрни айтади. Бу фикрда ҳам тарихий хақиқат мавжуд. Чунки бу фикр ҳам далилий ашёларга суянилган ҳолда айтилган. Шунинг учун юқоридаги фикрларга хулоса қилиб, Номозгоҳ IV ва айниқса Номозгоҳ V даврини, жамоани бошқаришда ҳали оналарни роли бутунлай йўқолмаган, аммо ҳукмронлик оталар қўлига ўта бошлаган давр десак тўғри бўлади деб ўйлаймиз.
Олтинтепанинг Номозгоҳ V даврига доир юқори қатламини кенг ўрганилиши натижасида жуда муҳим хулосаларга келингин. Шулардан энг муҳими Олтинтепада Номозгоҳ V даврида энг қадимги илк шаҳар маданияти шаклланганлиги ҳақида хулосадир. Номозгоҳ V даври мудофаа девори иккита қурилиш этапидан иборат бўлиб, уларнинг биринчиси Номозгоҳ V этапининг илк фазасида бунёд этилган. Иккинчиси эса Олтинтепада илк шаҳар маданияти шаклланиб бўлган ўрта фазада бунёд этилган. Демак, Олтинтепа қишлоғи сўнгги энеолит ва илк бронза давридан бошлаб мудофаа девори билан ўрала бошланган. Олтинтепада топилган энг муҳим топилмалардан яна бири бу Номозгоҳ V даврига мансуб олтин бошли хўкиз хайкали бўлиб, уни кўз нурлари лазурит тошидан ишланган. Пешонасига эса ярим ой шаклида феруза тош қадалган. Бу топилимага асосланиб археолог олимларимиз, Номозгоҳ V даврида Марказий Осиёнинг ибтидоий жамолари Месопотамия ва Хараппа аҳолиси билан алоқада бўлганлар деган хулосага келадилар. Бу алоқалар натижасида, қадимги Шарқ ёзувининг, айниқса протоэлам ёзувининг бевосита таъсирида Жанубий Турксманистонда ҳам пиктографий (жуда қадимий ёзув, суратлар- пиктограммалар ёрдамида ёзиш усули) ёзувнинг пайдо бўлишига олиб келган бўлиши мумкин деган мулоҳазага келадилар. Юқоридаги сатрларда Олтинтепа ёдгорлиги ва ундан топилган топилмалар, уни характерли хусусиятлари ва хоказолари ҳақида имкон қадар сўз юритдик. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, бу ёдгорлик Номозгоҳ V даврида ўзининг ички мазмуни ва ташқи шаклига кўра илк шаҳар эди. Чунки, бу ёдгорликда шаҳарга хос белгиларни деярли барчаси мавжуд эди: мудофаа деворини мавжудлиги, аристократлар кварталини очилиши, “кохинлар қабридан” олтин узуклари ва кумуш муҳрлари топилиши бошқа бир қабрдан 96 та мунчоқ топилиб ундан 35 тасини олтиндан эканлиги, буларнинг барчаси Олтинтепани илк шаҳарлигидан далолат беради. Археологлар шаҳар маданиятини 2 этапга бўладилар:

  • деҳқончилик қишлоғининг ривожланиши асосида ташкил топган ибодатхона шаҳар,

  • шаҳар- давлат.

Бунга кўра, Олтинтепани ибодатхона- шаҳар ёки илк шаҳар деб атаса бўлади. Илк шаҳар ўзининг бундан кейинги тараққиётида шаҳар - давлат даражасига кўтарилиб, у сиёсий админстратив марказ сифатида подшо ҳокимиятининг қароргоҳига айланди ва бу этапда шохона саройлар, бой мозорлар пайдо бўлади.
Ана шундай шаҳар давлатларнинг ички, тузилишини Шумерда Урун ва Эреду мисолида кўриш мумкин. Шундай қилиб, Олтинтепани бронза даври жамиятида шаҳар - давлат бўсағасида турган илк шаҳар, ибодатхона - шаҳар сифатида тасаввур этиш мумкин. Аммо ана шундай юксак маданиятга эга бўлган Олтинтепа манзилгоҳи ва бошқа ёдгорликларда номаълум сабабларга кўра эрадан аввалги II чи минг йилликни ўрталарига келиб ҳаёт сўнади. Олтинтепа аҳолиси кўчиб кетиб уни бир қисмидагина ҳаёт давом этади холос. Бундай ходисалар Марказий Осиёдаги бронза асрини сўнгги босичларига тўғри келиб, бу даврга Номозгоҳ VI ёдгорликлари характерлидир.
Номозгоҳ VI ёдгорликлари хронологик жиҳатдан эрадан аввалги 1852-1100 йилларга ўз ичига олади. Майдони 70 гектарлик Номозгоҳтепада ҳам, худди Олтинтепадаги каби ўзгариши юз бериб, фақат уни шимолий ҳудудидагина “чўққи” деб аталган кичик бир қисмидагина ҳаёт давом этади. Унинг беқиёс майдон, маҳаллалари, марказий майдони бўшаб қолади ва Номозгоҳ VI даври қабристонига айланиб қолади. 26 гектар майдонга эга бўлган Олтинтепада эса Номозгоҳ V ни охирларидаёқ уни бутун шарқий қисми- монументал диний – идеалогия маркази, аристократлар квартали бўшаб қолади. Ҳаёт унинг ғарбий қисмидагина бироз давом этади. Бундай инқирозга юз тутиш ҳолатлари яъни эски йирик деҳқончилик марказларининг бўшаб қолиши фақат Жанубий Туркманистон учунгина хос бўлиб қолмай, бу манзара бутун қадимги Шарқда кузатилади. Номозгоҳ VI даврига келиб, қадимги йирик дехқончилик марказлари ўрнида янги ўзлаштирилган ерлар хисобига янгидан - янги қишлоқ хўжалик воҳалари пайдо бўлади.
Номозгоҳ VI даврига келиб сопол идишларнинг турлари кўпаяди. Авваллари жуда кам учрайдиган жумракли чойнаклар, кўза ва кўзачалар Номозгоҳ VI даврининг асосий идишлар тури бўлиб қолади. Суғорма дехқончилик ва чорвачилик хўжалиги жадал ривожланишда давом этади. Чорвачилик хўжалигида майда шохли хайвонларнинг жамоа иқтисодидаги салмоғи кўтарилади.. Овчилик ёрдамчи хўжалик сифатида давом этади. Майда шохли уй хайвонларнинг аксарияти эчки эди. Хулоса қилиб айтганда бронза даврининг Номозгоҳ VI маданияти қадимги Шарқ цивилизациясининг ажралмас қисми бўлиб, бу даврда протогород (шаҳардан олдинги) туридаги илк шаҳар маданияти ривожланишида давом этмоқда эди. Ишлаб чиқариш жамоалари доирасида ижтимоий ва иқтисодий табақаланиш нисбатан секин бўлсада давом этади. Аммо Номозгоҳ VI даврида ҳарбий зўравонлик асосида чуқур мулкий тенгсизлик асосидаги дастлабки шаҳар- давлат уюшмаси ҳали ташкил топмаган эди.

Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish