Марказий Осиё археологияси


Марказий Осиё қоя тошларидаги қадимий расмлар ва уларни аҳамияти



Download 200,35 Kb.
bet12/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Марказий Осиё қоя тошларидаги қадимий расмлар ва уларни аҳамияти.
Марказий Осиё ҳудудида маданий қатламларга эга бўлган тош асри ёдгорликларидан ташқари, аждодларимизни турмуш тарзи маданиятини, санъатини хатто урф одатларини, умуман биз учун жуда аҳамиятли маълумотлар берувчи янабир ўзига хос бўлган ёдгорликлардан бир тури тоғлардаги силлиқ қояларга айнан ўша аждодларимизни ўзлари томонидан чизиб қолдирилган расмлардир. Бу хилдаги расмлар Марказий Осиё ҳудудидаги республикаларни тоғлик районларида жуда кўплаб учрайди. Бу республикаларнинг барчасида қоя тошларидаги расмлар билан миллий кадрлар мутахассис олимлар йўқ даражада бўлгани туфайли асосан рус олимлари шуғулланганлар. Аммо, бу борада ҳам Ўзбекистон Республикаси академиги Я.Ғ.Ғуломовни саъйи ҳаракатлари туфайли, ўзини миллий мутахассиларини олиб борган салмоқли илмий изланишлари билан ажралиб туради.
Ўзбекистоннинг тоғлик ҳудудларида мавжуд бўлган қоятош суратларини топиш ва тадқиқ қилишда Я.Ғ.Ғуломов , А.Р.Мухаммаджонов, А.Кабиров, М.Хўжаназаровларни хизматлари катта. Айнан шу соҳада Ўзбекистонимизда биринчи бўлиб А.Кабиров “Ўзбекистонда қоятош суратларини ўрганиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. Шахсан Я.Ғ.Ғ уломовнинг ташаббуслари билан 1969 йилдан бошлаб қоятошлардаги расмларни ўрганиш учун махсус гуруҳ ташкил қилиниб, бу гуруҳ А.Кабиров бошчилигида, аниқ режалар асосида Ўзбекистонимизни тоғлиқ районларида қидирув ва илмий изланишлар олиб борди. Натижада Ўзбекистонимиз ҳудудида 50 дан ортиқ қадимий қоятош ёдгорликлари кашф этилди.
1976 йилга келиб А.Кабиров томонидан “Сармишсойнинг қоя тошларидаги расмлар” номли илмий манография чоп этилди.
Қоятош расмлари ишланиш техникасига кўра икки турга турга бўлиниб, бири бўёқ билан , иккинчи тури эса уриб-ўйиб, ишқалаш, чизиш усули билан ишланган расмлардир. Нафақат бизни Ўзбекистонимизда балки Марказий Осиё ҳудудидаги барча ҳамдўстлик мамалкатларида ҳар хил рангдаги бўёқ-охра билан ишланган расмлар анча кам бўлиб, уриб- ўйиб, ишқалаш, чизиш усули билан ишланган расмлар, яъни петроглифлар жуда кўплаб учрайди. Ўзбекистондаги қоятош расмларининг энг ажойиб намуналарига, мутахассисларимизни хулосаларига кўра, Зараутсой, Сармишсой, Парансой, Тераклисой, Жирсой, Тутлисой, Қоронғугурсой, Чадансой, Шўрбулоқсой ва бошқаларни киритиш мумкин.
Бу жойлардаги қоятошларда Ўзбекистонимизни қадимги ва ҳозирги хайвоннот оламини акс эттирувчи ажойиб расмларини кўриш мумкин. Улар ибтидоий буқалар ва сигирлар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон ва гепардлар, тулки ва ва бўрилар, архар ва тоғ эчкилари, буғу ва эликлар, сайғоқ ва жайронлар, жайра ва тошбақалар, балиқ ва илонлар, эчки ва йирик шохлик қорамоллар, туя ва эшак кабилардир.
Энг муҳими бу расмлар орасида одамларнинг ўқ-ёй, узун қилич, ханжар,ўқдон,дубулға, қопқон, арқон,қалқон,ниқоб каби нарсаларни тасвирларини ҳам кўплаб учрашидир. Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги расмлар, буқа ва эчкиларни ов қилиш манзарасини акс эттирган Зараутсой даги расмлар бўлиб уни хронологияси эрамиздан аввалги VIII-IV минг йилликни ўз ичига олади.Ўзбекистондаги петроглифлар- қоятош расмларининг энг қадимгиси эрадан аввалги II минг йилликни алоқадор бўлса, бошқалари VI-II асрларга оиддир. Марказий Осиё республикалари ичида Қирғизистон республикаси ҳудудида тоғлик жойлар кўп бўлгани учун, у ерлардан жуда кўплаб қоятош расмлари топилган. Қирғизистондаги қоятош расмларининг энг ноёб намуналари А.Кабиров баёнига кўра Сариёз,Саймалитош, Аравон, Айримаътоғ, Суратлисой, Охна ва Талас дарёси ҳавзасидаги қатор қоятош ёдгорликлари бўлиб, уларда тоғ эчкиси, арҳар, буғу, бўри, тулки тўнғиз, одам уй хайвонларидан ит, от, туя, қорамол , қуроллардан ўқ-ёй, бумеранг, найза ва бошқа нарсаларнинг тасвирлари намоён этилган.
Қирғизистон тоғларидаги қояларда тоғ танаси, буғу,архар ва тўнғизларни ов қилиш манзараси жуда сароқли ифодаланган. Қирғизистондаги қоятош расмларининг энг қадимийси буқа ҳисобланади. Одамлар тасвири эса бронза даврига, бошқалари эрадан аввалги I чи минг йиллик билан белгиланади.
Қоятош расмлари Қозоғистонда ҳам кенг тарқалган бўлиб улар ҳақидаги дастлабки маълумотлар XVII асрдан бошлаб асосан хорижий олимларни асарларида учрайди.
Қозоғистон ҳудудида, Чор Россияси ва Қизил империя даврида ҳам асосан рус олимлари томонидан ўрганилган. Натижада кўплаб, қоятош тасвирлари ҳақида мақолалар ва айрим монографик китоблар чоп этилган.
Тожикистонда ҳам қоятошлардаги расмлар билан асосан рус олимлари шуғулланганлар. Тожикистоннинг Зарафшон тизмасидан Шарқий Помиргача, Орқа Олой тоғларидан Бадахшонгача бўлган оралиқда 120 дан ортиқ жойда қоятош расмлари хисобга олинган. Бу қоятош расмлари ҳам ишланиш техникаси жиҳатидан бўёқли ва уриб- ўйиб ишланган петроглифларга бўлинади. Тасвирларнинг аксарияти Помирнинг ғарбий Марказий ва жанубий қисмида кўпроқ учраб, шарқ ва шимол томонида сийракроқ тарқалган.
Тожикистондаги қоятош тасвирлари орасида Кукуйбел, Куртака-Шахта, Қозонкўл, Заркўл, Яшилкўл, Бозор дара, Харгуш,Лангар-Кишт,Хуф,Комоч дара, Жамак, Дарвоз, Робот, Ван қалъа, Вазхауд, Биттен чашма, Наматгут ҳамда Зарафшон дарёси ҳавзасидан топилган расмли жойлар мазмун ва манзараларнинг бойлиги билан киши диққатини ўзига жалб қилади.
А.Кабировни баёнига кўра, Тожикистоннинг қоя тошларида асосан одам, айиқ,архар, тоғ эчкиси буғу, ўқ-ёй, барс, буқа, шунингдек, уй- хайвонларидан қорамол эчки, от ва итнинг тасвирлари ифода этилган. Қояларда ёввойи хайвонлар, айиқ, буғу, тоғ эчкиси, архарларни овлаш билан боғлиқ бўлган ажойиб манзаралар ўзига хос юксак маҳорат билан ифодаланган.
Тожикистондаги Биттик чашма ва Куртака сойининг Шахта ғоридаги бўёқ билан ишланган одам, айиқ, тўнғиз ва бошқаларни расмлари Зараутсой суратлари билан замондош бўлиб, мезолит- неолит даврининг эрадан аввалги VIII-IV минг йилликларга мансубдир.
Тожикистондаги қоятош расмлари – петроглифларининг энг қадимгиси бронза асрига оид бўлиб хронологик жиҳатдан эрамизгача бўлган IIчи минг йилликни щз ичига олади. Иккинчи босқич расмлар эрамизгача бўлганIIчи минг йилликни ўз ичига олиб, улар Сан-скиф типи деб аталади. Учинчи гуруҳ расмлар эрамизни I минг йиллигини биринчи ярмига ва IV чи гуруҳлари эса VII – XV асрларга оиддир.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, Марказий Осиё ҳудудидаги қоятошларда акс эттирилган расмлар, аждодларимиз яратган қадимий маданиятини ёритишда, археологик ашёлар каби, моддий ашё сифатида катта рол ўйнайди. Чунки бу расмларнинг мазмуни ва манзаралар маъносидан келиб чиқиб аждодларимизни хўжалик ҳаёти ҳақида хайвонларни оқ қилиш, уларни қўлга ўргатиш ва ниҳоят хонакилаштириш, оқибатда чорвачиликни вужудга келиши ҳақида маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бизнинг Марказий Осиё ҳудудидаги энг қадимий расмлар Ўзбекистоннинг Зараутсой суратлари билан Тожикистонни Биттик чашма ва Куртаки сойининг Шахта ғоридаги бўёқ билан ишланган одам, айиқ, тўнғиз ва бошқаларни расмларидир. Бу расмларни жуда катта тарихий аҳамияти шундаки, уларни ёши эрамиздан аввалги VIII-IV минг йиллик билан белгиланганлигидадир. Демак бизнинг рассомчилигимизни тарихи жуда узоқ замонларга бориб тақалади. Айниқроғи рассомчилигимизни илк тарихи ҳозирги кунимиздан 10 минг йил аввал бошланган дейиш имконини беради. Бу расмларни, айниқса Зараутсой суратларини энг муҳим томони шундаки, улар қадимий бўлишлари билан бирга мазмун жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки, Зараутсой суратларида аждодларимизни ўша қадим замонларда ов қилишда ниқоблардан фойдаланишни ҳамда мезолит даврида овда ўқ-ёйни қўллаганликлари акс эттирилган. Булардан ташқари VIII-IV минг йилликда қандай хайвонларни ов қилганликлари ҳам аниқ кўрсатилган. Мутахассис олимларимизни, Марказий Осиёдаги қоятош суратлари устида олиб борган илмий тадқиқот ишлари шуни кўрсатдики бу ҳудуддаги қоятош расмлари ўзини кенг миқиёсида тарқалганлиги, мазмундорлиги, ишланиш услубини хилма- хиллиги билан собиқ иттифоқчи мамалакатлар орасида биринчи ўринни эгаллаган.
Бу қадимий расмларни ўрганиш натижалари бизга, ота- боболаримизни ғоявий қарашлари, диний эътиқодлари, санъатлари ҳақида ҳам қимматли маълумотларни берди.
Бу маълумотлар ҳозирги кунда тарихчилар, этнографлар, санъатшунослар ва бошқалар учун муҳим аҳамиятга эгадир.


Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish