Марказий Осиё археологияси


Жанубий Ўзбекистон Номозгоҳ-Сополли маданияти



Download 200,35 Kb.
bet15/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Жанубий Ўзбекистон Номозгоҳ-Сополли маданияти

1970 йилнинг бошларидан бошлаб, Ўзбекистонимизни жанубий қисмида А.Асқаров, Шимолий Афғонистонда эса В.И.Сарианидалар томонидан бир вақтни ўзида жуда катта қўламда археологик ишларни олиб борилиши натижасида Марказий Осиё археологияси учун жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлган кашфиётлар қилинди. Жанубий Ўзбекистон ва Шимолий Афғонистон ҳудуддида қадимги Шарқ цивилизациясини янги ўчоғи очилди ва бу билан бронза давридаги қадимги Шарқ цивилизациясини Бақтрия марказини жаҳон илмий жамоатчилигига етказилди. В.И.Сарианида 10 давомида Шимолий Афғонистонда илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, 30 дан ортиқ бронза даври ёдгорликларини ўрганиб чиқди. Ана шулар орасида Дашли воҳаси ёдгорликларида қилинган ишларнинг якуни алоҳида диққатга сазовордир. Айнан бир вақтни ўзида Жанубий Ўзбекистонда, қадимги Бақтрия бронза даври цивилизациясини ўрганиш ишини А.Асқаров Сополлитепа, Жарқўтон, Бўстон каби ёдгорликларда кенг кўламда бошлаб юборган эди. Натижада Ўзбекистоннинг жанубий районлари эрадан аввалги II чи минг йилликда қадимги Шарқ цивилизацияси зонасига кирганлиги А.Асқаров томонидан исботлаб берилди. Қадимги Бақтрияни шимолий ва жанубий қисмларида ўтказилган археологик тадқиқот ишларининг натижалари бу ўлканинг бронза даври цивилизациясини шаклланишида Жанубий Туркманистон дехқон жамоаларининг роли катта бўлгани аниқланди. А.Асқаровни Ўзбекистонимизни жанубида олиб борган археологик изланишларининг натижалари Номозгоҳ маданияти номи билан машҳур бўлган Жанубий Туркманистоннинг тоғолди қадимги дехқон жамоалари аввал Мурғоб воҳасини ўзлаштирганч, сўнг қўшни қадимги Бақтрия ерларига ҳам бориб


Етадилар. Сополлитепа мисолида эрадан аввалги IIчи минг йилликнинг 2 чи чорагида содир бўлади. Мурғоблик деҳқонлар Жанубий Ўзбекистонда аввал Шеробод чўлини ўзлаштирадилар. Уларнинг биринчи қароргоҳи Уланбулоқсой суви базасида ташкил топган Сополлитепа бўлган. Сополлитепаликлар аста- секин Кухитонг ва Бойсун тоғ этаклари бўйлаб, шимоли- шарққа силжиган. Натижада шеробод дарёсининг қуйи ҳавзаси тармоқлари бўйлаб қадимги деҳқонларнинг янгидан-янги қишлоқлари қад кўтара бошлаган. Ана шундай қишлоқларнинг катта бир группаси Шеробод дарёсининг қадимги ирмоғи Бўстонсой соҳилларида, унинг Жарқўтон пунктида шаклланганлигини кўрамиз. Кейинроқ эса қадимги деҳқонлар янги ерлар охтариб ўз ҳудудларини кенгайтирадилар. Шундай қилиб, эрадан аввалги II чи минг йиллик давомида Номозгоҳ маданияти меросхўрларининг Шимолий Бақтрия ерларида қатор қишлоқлари қад кўтаради, деҳқончиликни кичик воҳалари ташкил топади. Шимолий Бақтрияга кўчиб келган мурғоблик деҳқон жамоалари янги жойда Номозгоҳ маданияти анъаналарини давом эттириш билан бирга, аста-секин маҳаллий шароитга мослашган ҳолда, янги маданий ривожланиш йўлига тушиб оладилар. Уларнинг моддий маданий фаолиятларида қатор ўзгаришлар содир бўлиб боради. Натижада қадимги Бақтрия бронза даври маданий хўжалик дунёсида Мурғоб воҳасининг Номозгоҳ археологик комплексига яқин янги археологик комплекс- Сополли маданияти ташкил топади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шу кунларда ўзбек халқининг фаҳри, ифтихорига айланиб қолган Сополлитепа ёдгорлиги Сурхондарё вилоятининг Шеробод чўли ҳудудида 1968 йили Л.И.Альбаум ва В.А.Казловскийлар томонидан топилиб, 1969 йилдан бошлаб, А.Асқаров томонидан ҳамма томонлама мукаммал ўрганилган. Сополлитепада ўтказилган қазиш ишлари натижасида аждодларимизни бизга қолдирган , ажойиб ёдгорликлари топилдики, булар бизни бронза асрида жуда юқори маданиятига эга бўлганлигимиздан далолат беради. 1971 йилга келиб, Сополлитепада қазиш ишларини олиб бориш жараёнида, А.Асқаров томонидан Сополлитепа яқинидан Кичиктепа ва Қултепа ёдгорликлари каби қадимги қишлоқ қолдиқлари, З.Хакимов ва Т.Беляевлар томонидан эса Сурхондарёни Шўрчи тумани ҳудудидан Мўлали номли ёдгорликни топилган. 1973 йили эса Ш.Пидаев ва Р.Пилипколар Шеробод чўлини қадимги ўзани Бўстонсой соҳилидан Жарқўтон қишлоқ харобасини, 1974 йили А.Асқаров томонидан шу номдаги қабристонни топилган. Шундай қилиб, қадимги Бақтриянинг шимоли- ғарбий ўлкаси ҳисобланган Сурхондарё вилоятини ҳудудида 20 дан ортиқ бронза даври Сополли маданиятига оид ёдгорликлар ўзбек археологлари томнидан топилди ва ўрганилди.
1969-1974 йиллар давомида Сополлитепада олиб борилган кенг миқиёсдаги археологик қазиш ишлари натижасида ёдгорлик тўлиқ очилиб уни турар жой комплекслари, мудофаа деворлари ва қишлоқ ичидаги хилхоналар кенг ўрганилди. Сополлитепани умумий майдони 4 гектарга яқин. Аммо, уни анча қисми қизил империя даврида бузилиб пахта майдонига айлантирилган. Ёдгорликни марказий қисми квадрат шаклида бўлиб, у ўзини баландлиги ва аниқ планировкаси билан ажралиб туради. Сополлитепани атрофи уч қатор мудофаа деворлари билан ўралган. Мудофаа деворларини қалинлиги 2 метр девор хом ғиштлар билан тикланиб сомон сувоқ қилинган. Ғиштларини ҳажми 20*12*42 см, 22*12*44см. Сополлитепада Мурғаб водийсидагидек, буржлар йўқ. Бк ерда буржлар ўрнига, деворлар каридорсимон блокларга бўлиниб, бу блокларни эни 3.2м ни узуни 26 метрни ташкил қилиб, булар тузоқ ролини ўйнаган. Бу тузоқ ролини ўйнаган коридорлар ички ва ташқи бўлимларга бўлинган. Қалъа қўрғон ичида жойлашган уй жой комплекслари аниқ қилиб 8 та кварталга бўлинган. Сополлитепада маданий қатламни қалинлиги 2 метр баъзи жойларида 3 метрга боради. Сополлитепа топилмаларини ўрганиш натижалари ва радиокарбон анализи материалларига асосланган ҳолда ундаги ҳаёт эрадан аввалги II чи минг йилликнинг XVII – XVасрларига оид деб топилди.
Сополлитепа аҳолиси эрдан аввалги II чи минг йилликни ўрталарида хеч қандай ташқи тазйиқсиз ўз манзилгоҳларини ташлаб кетганлар.
Бунга сабаб, манзилгоҳни сув билан таъминлаб турувчи Уланбулоқсойни ўз ўзанини бошқа томонга ўзгартириб кетгани бўлган. Сополлитепа деҳқон жамоалари Бўстонсой соҳилларига бориб жойлашганлар. Илмий изланишлар натижаси, Сополлитепани иккита қуйи қатлами “Сополли” этапи, унинг юқори қатлами ва Жарқўтонни қуйи қатлами “Жарқўтон” этапи эканлигини кўрсатди. Сополлитепадан 150 дан ортиқ 8 та кварталларга бўлинган уй – жой қолдиқлари ва 138 та мозор комплекслари очилди. Сополлитепа ёдгорлигини ўзига хос хусусиятларидан бири, очилган мозорлар манзилгоҳ ҳудудида маълум бир майдонни эгалламаган. Уларни бир қисми бу ерда очилган кўпхонали уй жой хўжаликларининг поли, хона деворлари ва эшик остоналари остига кўмилган. Сополлитепа мозорларининг деярли ҳаммаси яхши сақланган. Қабрларига қўйилган идишлар 2-3 тадан то 50 тагача етади. Қабрларда эркаклар ўнг биқини, аёллар эса, чап биқини билан оёқ қўллари ғужанак ҳолига келтириб ётқазилган. Мозорларда бронзадан ясалган турли хил тақинчоқлар, тумор мухрлар, қимматбаҳо тошлардан ясалган мунчоқлар, олтин мунчоқлар, пулдан билак узуклар, бронза ой болталари ва ва хоказолар кўплаб топилади. Энг муҳим томони шундаки, мозорлардан топилган буюмларга қараб, бу “дурадгор уста ” мозори, бу “тўқимачи мозори”, бу “кулол мозори”, бу “овчи мозори” ёки “жангчи мозори” деб айтиш мумкин. Чунки бу мозорларда ҳар бир кўмилган одамни касбига яъни тириклик даврида қилиб юрган ишига қараб буюмлар қўйилган Жарқўтон IV қабристонини очиш вақтида кенетаф қабрлари ҳам очилган. Бундай қабрларда одам жасадини қолдиқлари ўрнига лойдан ясалган хайкалсалар қўйилиб улар қизил рангда бўялган бўлади. Кўпинча бедарак йўқолган жамоа аъзоларини кумиш маросимини ўтказиб улар ўрнига хайкалчалар қўйилган. Иккинчи хил кенетаф мозорларида бедарак кетган жамоа аъзоси ўрнига хайвонни қўйиш одати бўлган. Қўйилган хайвонларни ҳам оёқлари букланган бўлиб улар атрофига ҳар хил идишлар қўйишлган.
Сополлитепа қишлоқ қўрғонини ўрганиш асосида ҳар бир квартал бир патриархал уруғ жамоасига доир бўлиб, уларнинг ҳар бири бир нечтадан жуфт оила хўжалик комплексларидан иборат бўлган дейиш мумкин. Қишлоқ қўрғонининг 8 та кварталга бўлиниши сополлитепаликлар нинг ишлаб чиқариш жамоалари уюшмаси 8 та уруғдан иборат эканлигини кўрсатади. Ҳар бир уруғнинг ўз ўт оғаси – уруғ бошлиғи бўлган. Қабрлардан топилган моддий ашёларга қараганда Сополлитепада аёллар иқтисодий- ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини эркакларга аллақачон бўшатиб берган бўлсаларда, уларни традицион обрўйи, жамоадаги мавқеи ҳали кучли эди. Сополлитепада уй жой комплекслари одатда кўп хонали бўлиб, хоналарнинг бирида албатта учоқ ва сандал ўрни учрайди. Сополлитепада барча турдаги қурилиш иншоатлари ҳам ғиштлардан қилиниб, биронта жойида пахса аломати кўринмайди.
Уй – жой комплекслари доирасида нон пиширадиган тандирлар очилган. Сополлитепада археологик моддий ашёлари асосини хилма- хил шаклдаги кулолчилик чархида ишланган сопол идишлар ташкил қилади. Улар сифат жиҳатидан шунчалар жозибадор, бежирим жарангдор ва юпқа қилиб ишланганки, буларни ҳозирги кунимиздан қарйиб 4 минг йил аввал қилинганига ишонинг келмайди. Демак, Сополлитепа соҳиблари жуда юқори даражадаги маданиятга эришган аждодларимизни вакиллари бўлган. Сополлитепани нафақат сопол идишлари балки, у ердан топилган барча моддий ашёларни мукаммал даражада ўрганилганлиги натижасида Ўзбекистонимизни жунубида бронза асри маданияти ҳақида қатор хулосаларга келиш имконини берди. Булардан энг муҳими Ўзбекистонимиз ҳудуддида сунъий суғоришга асосланган ўтроқ деҳқон хўжалигининг келиб чиқиш тарихи яқин минг йилгақадимийлашди. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларининг жанубий вилоятларини қадимги Шарқ маданияти ёйилган зонага киритиш имконияти туғилди. Бу демак, ватанимизнинг жанубий ҳудуди қадимги Шарқ цивилизациясини ажралмас таркибий қисми яъни цивилизацияни ўчоғи бўлганини англатади.
Сополлитепада ипакчилик, боғдорчилик ва қоракўлчиликка доир янги материаллар қўлга киритилди. Илк шаҳарлар тарихи ҳақидаги таасуротларимиз ҳам роса минг йилга қадимийлашди. Сополлитепа қишлоқ- қўрғони планировкаси (аниқ режаси) натижасида Ўрта Осиё ва Эрон халқлари ўтмиш халқининг нодир ёзма манбаи хисобланган “Авесто” таърифланган қадимги шаҳар ВАГ нинг археологик исботи қўлга киритилди. Энг муҳими, агар авваллари Морауннахр ҳудудида илк шаҳарларнинг пайдо бўлиш негизлари Эрон ҳудудидан қидирилган бўлса, эндиликда Ўзбекистон илкшаҳарларнинг келиб чиқиш негизи, моддий ва маданий асоси республикамизнинг жанубий районларида эканлиги далилий ашёларга таянилган ҳолда ҳар томонлама исботлаб берилди. Юқоридаги айтилганларга хулоса қилиб, шуни айтиш жоизки, Сополлитепа ёдгорлиги Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари тарихига ўзини жуда бой ва сермазмун моддий ашёлари билан 1970 йиллардаги йирик илмий кашфиёт сифатида олтин хазина бўлиб кирди.
Сополлитепада, археологик қазиш ишлари якунига етгач, бронза даври деҳқон жамоаларини тарихини ўрганиш Жарқўтонда Бўстонсой ёдгорликларида давом этди.
Ҳозирги кунларга қадар Ўзбекистонимизни жанубий ҳудудларида 20 дан ортиқ бронза даври ёдгорликлари топилиб ўрганилиши натижасида, бронза асри ёдгорликларини хронологик даврий системаси ишлаб чиқилди. Бу ёдгорликлардан Жарқўтон ва Бўстон, Култепа ва Мўлали тепалари бўлиб, улар асосан Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Шўрчи зоналарида жойлашган. Шимолий Бақтрия Намозгоҳ –Сополли маданияти ёдгорликларининг хронологиясини ишлаб чиқишда Жарқўтон қабристонини қазиш ишлари ҳал қилувчи асосий материалларни берди. Жарқўтон қабристонида, археолог олим Б.Абдуллаев 1974-1977 йиллари археологик қазиш ишларини олиб бориб унумли натижаларга эришди. Натижада 3та археологик комплексга эга бўлган 719 та мозор очилди. Уларни синчиклаб ўрганиш туфайли. А.Асқаров Сополлитепа маданиятини учта хронологик этапга бўлиб чиқди:
- Сополли;
- Жарқўтон;
- Мўлали.
Сополлитепани 2та қуйи қатлами Сополли этапини, унинг юқори қатлами ва Жарқўтоннинг қуйи қатлами Жарқўтон этапини, Жарқўтоннинг юқори қатлами эса Мўлали этапи комплексни ташкил этди. Б.Абдуллаев Жарқўтон қабристони моддий ашёларини ҳар томонлама синчиклаб ўрганиб Мўлали этапини икки босқичга ажратиб, биринчисини кўзали, иккинчисини эса Мўлали деб аташни таклиф этди. Шундай қилиб Сополли маданияти тўртта хронологик комплексга бўлиниб, унинг Сополли босқичи эрадан аввалги XVII-XV асрлар, Жарқўтон босқичи XV-XIV асрни ўрталари, кўзали босқичи эса XIV аср ўрталаридан XIII асрни тўлалигича бўлган даврни, Мўлали босқичи эса XII-X асрлар билан белгиланди. Бу босқичларни ҳаммасида бир – бирларига ўхшашлик бўлсада, уларни бир- бирларидан ажратувчи аниқ белгилар ҳам мавжуд. Кўзали этапидан бошлаб, ҳунармандчиликни барча соҳаларида туб сифат ўзгалиршлари юз беради. Аммо шуниси қизиқки синфий жамиятга яқинлашган сайин қабрлардаги буюмлар кўпайиш ўрнига камайиб борди. Жарқўтонда очилган 719 та қабрдан биронтасида бой қабр яъни буюмларга бой бўлган қабр учрамади. Улар бир – бирларидан кам фарқ қилар эдилар. Балки Жарқўтон “аристократияси” учун алоҳида хилхоналар ажратилгандир. Аммо, бундай алоҳида хилхоналар ҳозирча топилгани йўқ. Шунинг учун бу масала ҳали ўз ечимни топганича йўқ. Жарқўтондаги қазиш ишлари жараёнида кўпгина уй- рўзғор буюмлари –Сопол идишлар, бронза предметлари ва бошқалар орасида гранит тошдан ясалган биринчи тош омоч, сувоқчилик қуроли- андава топилди.
Сополли маданиятининг охирги босқичига тегишли ёдгорликларнинг мозорларида зарастризм элементлари пайдо бўла бошлайди. Масалан кенетаф қабрларда махсус митти остоданлар (ўликларни суякларини йиғиштириб керамикадан ясалган махсус яшикка солиб кўмиш маросими зарастризмга ишонувчиларда бўлган. Бу яшиклар – Остодон дейилган). Мурдани қизилрангга бўяб қўмиш ёки мурда устига қизил ранг соиш каби урф одатлар пайдо бўлади. Ўша давр маданий қатламига тегишли бир хона ўртасидан доира шаклида ишланган алтарь- ўчиқ топилди. Буларнинг барчаси зарастризмни муқаддас белгиси- оловга топинишнинг ёрқин намунасидир. Хулоса қилиб айтганда Сополли маданияти қадимги Шарқ цивилизациясини ажралмас бир қисми, унинг эрадан аввалги II чи минг йилликда ўрта Аму ҳавзасида, қадимги Бақтрия ерларида ташкил топган янги маркази эди.


Хулоса
Шундай қилиб, ушбу қўлланмада ўз касбларининг ҳақиқий фидоийлари бўлган археолог олимларимизни тинимсиз меҳнатлари туфайли юзага келган ўнлаб монографиялари ва юзлаб илмий рисолаларига таянилган ҳолда Марказий Осиё ҳудудида яшаб ўтган аждодларимизни бир миллион йиллик тарихи ҳақида имконимиз қадар сўз юритдик.
XX асрни биринчи ярмида, аниқроғи уни иккинчи чорагида Марказий Осиё ҳудудида яшаган аждодларимизни илк тарихини бошланишини хорижий олимлар 80-10 минг йил билан белгилаб, археологик жиҳатдан мустье даврига тегишли деб топиб, мустьегача бўлган археологик ёдгорликларни Марказий Осиё ҳудудидан ҳали топилмагани учун, Тешиктош ғори саоҳибларини четдан келган келгидилар деб нотўғри туқтаи назарларни юзага келтирган эдилар. Аммо, шу асрнинг иккинчи ярмига келиб, академик Я.Ғ.Ғуломовни саъйи ҳаракатлари туфайли юзага келган Марказий Осиёда ягона бўлган археология институтини Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси таркибида ташкил топиши натижасида жуда катта илмий кашфиётлар қилинди. Энг муҳими бу археология институтини асосини миллий кадрлар ташкил этди. Шунинг учун ҳам, нафақат юқоридаги каби ғайри илмий нуқтаи назарларга зарба берилди, балки тинимсиз илмий изланишлар туфайли Марказий Осиё ҳудудида яшаган аждодларимизни тарихи далилий ашёларга таянилган ҳолда 100 минг йилдан 1 млн йилга узайтирилди. Қадимий аждодларимизни четдан келган келгиндилар эмаслиги балки, уларни илк илдизлари айнан шу Марказий Осиёни ўзидан эканлиги Селиунғур ва Кўлбулоқларнинг маданий қатламларидан топилган бир неча минглаб меҳнат қуролларига таянилган ҳолда исботлаб берилди.
Миллий археолог олимларимизнинг XX асрни иккинчи ярмида олиб борган илмий изланишларини якунлари, Марказий Осиё ҳудудида аждодларимизни 1 млн йил аввал бошланган ҳаётлари узлуксиз равишда давом этиб, бир маданият иккинчи маданият ичидан ўсибчиққанлигини исботлаб берди. Анашу босиб ўтилган тарихий йўлни 99.75% синфий жамият пайдо бўлгунга қадар бўлган, синфсиз жамиятни акс эттириб, археологик жиҳатдан қуйи полеолит, мезолит, неолит, энеолит,хатто бронза асрини сўнгги босқичига бўлган даврни ўз ичига олган. Синфий жамият эса ҳозирги кунимиздан ўрта хисобда 2500 йил аввал пайдо бўлиб, аждодларимизни босиб ўтган йўлини фақат 0.25% нигина акс эттиради холос. Археолог олим Г.Н.Матюшиннинг ибораси билан айтганда, инсоният тарихини 400 бўлакка бўлиб ўрганилса, шундан 399 бўлагини ёритиш археологлар зиммасига тушади. Фақат бир бўлагигина ёзма манбалар билан шуғулланувчилар зиммасига тушади холос. Ушбу қўлланмани баён қилишимиз жараёнида биз муаллифлар учун 2та нарса жуда қўл келди. Биринчиси бизнинг Марказий Осиё ҳудудимизда аждодларимизни босиб ўтган 1 млн йиллик ҳаётларини ҳар бир босқичини акс эттирувчи археологик ёдгорликларни мавжуд эканлиги бўлса, иккинчиси анашу ёдгорликларини археолог олимларимиз томонидан замон талаби даражасида ўрганиб, ўз адабиётлари орқали бизга берган қимматли маълумотлари бўлди. Бунга мисол қилиб Селиунғурдан топилган Фергантропдан тортиб, бронза асрини охирги босқичларигача бўлган ёдгорликларда одам суяк қолдиқларини ва уларни меҳнат қуролларини узлуксиз равишда ривожланиб келишини акс эттирувчи топилмаларни мавжудлигини кўрсатишимиз мумкин. Хулоса қилиб шуни айтишимиз керак Марказий Осиёдаги энг қадимги аждодларимизни илк тарихи Фарғона водийсининг Селиунғур ғоридан бошланиб, сўнг Кўлбулоқ, Тешиктош ғорларида давом этган. Тешиктошдан эса Самарқанд ва Обирахмат каби юқори палеолит одамлари улардан эса Марказий Осиё ҳудудида юзлаб хатто минглаб учрайдиган мезолит, неолит, бронза даври одамлари тарқалганлар. Марказий Осиё ёдгорликларидаги маданий қатламларидан топилган моддий ашёларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, бу регионда аждодларимизни энг қадимги вакиллари бўлмиш архантроплар шелль ва ашель даврида яшаб, улардан сўнг палентроплар мустье даврида яшаганлар. Булардан сўнг эса юқори палеолитдан тартиб кейинги босқичларда неантроплар яшаганлар. Бизнинг Марказий Осиё ҳудудида ҳаёт узлуксиз равишда давом этган. Демак, Тешиктош ғоридан учбурчаксимон ўткир учли найза (остроконечник) лар топилган экан бу ов қуролини Селеунғурдаги бодомсимон ашель қуролларини бир неча юз минг йиллар давомида такомиллашган шакли деб тушунмоқ керак. Ёки Марказий Осиё ҳудудида неолит даврига келиб, минг- минлаб пичоқсимон ажойиб пластинкалар пайдо бўлган экан, буларни ҳосил қилиш техникасини Обирахмат ва Самарқанд макони каби юқори палеолит ёдгорликларига бориб тақалишини англамоғи керак.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Селеунғурдан одам суякларини археолог олимларимиз томнидан топилиши ва уларни антропологларимизни ўрганиш натижалари бир томондан аждодларимиз тарихини ўн карра қадимийлаштирган бўлса, иккинчи томондан питекантроплар билан Семантроплар орасида бўшликни тўлдирди. Агар питекантроплар яшаган даврни ҳозирги кунимиздан 1.5-2 млн йил аввал десак, Синен тропларни ёши 300 минг йил билан белгиланган. Бизни Фергантропларни даври эса 1 млн йил билан белгиланади. Демак, фергантроплар питекантроплардан сўнг, синантроплардан аввал яшаганлар. Ана шу жиҳатдан Фергантропларни археология фанига киритилиши жаҳон аҳамиятига молик десак ҳам бўлади.
Тош асри ёдгорликларини ўрганиш жараёни шуни кўрсатдики, аждодларимизда, нариги дунёга ишониш , эътивод қилиш каби илк диний қарашлар Марказий Осиёда мустье давридан бошланган экан. Бунга далил сифатида Тешиктошғоридаги неандертал болани махсус қазилган қабрга кўмилишини ва бу қабрни атрофига хайвон шохларини санчиб қўйилишини кўрсатишимиз мумкин. Бундай эътиқодларни мустьедан сўнг ҳам давом этиб, юқори палеолит, мезолит, неолит айниқса бронза асрига келиб жуда такомиллашиб кетганини Марказий Осиё ҳудудларини кўплаб археологик ёдгорликларида учратдик.
Она аждодларимизни юқори палеолитдан бошлаб, ҳар хил тақинчоқлар тақиб ўзларига оро бера бошлаганликларини Самарқанд макони мисолида кўриб ўтдик. Энг муҳими асосан тошлардан иборат бу тақинчоқларни Ота аждодларимиз томонидан ясалганини хисобга олсак, уларни она аждодларимизни ҳозирги кунимиздан 40 минг йил аввал хурматларини бажо келтирганликларини гувоҳи бўламиз. Маданиятни энг юксак чўққиси эркакларни аёлларга бўлган муносабати даражаси билан белгиланишини хисобга олсак, бизнинг ота аждодларимизни қон томирларида ана шу юксак маданият тош асридаёқ жўш урганини кўрамиз. Юқори палеолитдан бошланган аёлларга ҳурмат, иззат ва мухаббат кейинги даврларда тобора кучайиб борди. Буни исботи сифатида, бизнинг Марказий Осиё ҳудудида неолит давридаёқ махсус зебу- зийнат безакларини ясаш билан шуғулланувчи устахоналарни пайдобўлганлигини кўрсатишимиз мумкин.
Марказий Осиёдаги археологик ёдгорликларни олимларимиз томонидан ўрганиш натижалари яна шуни кўрсатдики, мезолит даврига келиб ўқ ёйни пайдо бўлиши миллион йил давомида аждодларимиз хўжалигини асосини ташкил қилиб келаётган ўзлаштирувчи хўжаликни, ишлаб чиқарувчи хўжалик билан алмаштириш имконини яратди. Неолит даврига келиб, Ғ.Чайлднинг ибораси билан айтганда бизнинг Марказий Осиё ҳудудида ҳам “Неолит инқилоби” юз берди. Демак, ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилди. Аммо, бундай ходиса Марказий Осиёнинг барча ҳудудларида бирданига содир бўлмади. Археолог олимларимизни изланиш натижалари Марказий Осиёда бир вақтни ўзида аниқроғи неолит даврида 3 хил йўналишда тараққиёт ривожланиб борди:
Марказий Осиёни шимолий қисмида “Калтаминор маданияти” ни соҳиблари овчилик, балиқчилик ва термачилик билан шуғулланган бўлсалар, унинг шарқий қисмида “Хисор маданияти” нинг қабилалари чорвачилик билан шуғулланганлар. Жанубида эса “Жойитун маданияти”нинг эгалари деҳқончилик, чорвачилик ва овчилик билан ҳам шуғулланганлар.Демак, бир вақтни ўзида яъни неолитда Марказий Осиёни шимолида хўжаликни асосини ўзлаштирувчи усул ташкил этган бўлса, уни шарқида чорвачиликка асосланган ишлаб чиқарувчива чорвачиликка асосланган ишлаб чиқарувчи усул бош ролни ўйнаган. Овчилик “Жойитун маданияти” да ўз мавқени йўқотиб фақат ёрдамчи вазифасини ўтаган холос.
Изланишлар якуни яна шуни кўрсатдики, аждодларимиз тош асрини охирларига келиб, аниқроғи неолитда меҳнат қуролларини ясашда сифатли хомашёларни фарқини англаб етдилар. Энди улар табиатни ўзи инъом этган ер сатхидаги сифатсиз хом ашёлар ўрнига, “она бағрида” ётган сифатли чақмоқтошлардан фойдаланишга ўтдилар. Бундай ходисалар бизни Марказий Осиё ҳудудида ҳам юз берганини Учтут шахталари мисолида кўриб ўтдик. Учтут шахталарини топилиши ва уни ўрганиш натижалари бир томондан нафақат неолит балки мезолитда ҳам аждодларимизни сифатли чақмоқтошлардан фойдаланганларини билдирса, иккинчи томондан Марказий Осиё ҳудудида сифатли чақмоқтош конлари бўлмагани туфайли, чақмоқтошлар Уралдан келтирилган деб хулоса қилувчиларни фикрлари нотўғри эканлигини аниқроғи тош асрида ҳам бизни аждодларимиз хеч кимдан ва хеч қачон қарздор бўлмаганлигини кўрсатиб берди.
Изланишлар якуни яна шуни кўрсатдики, Марказий Осиёнинг тоғлик районларини жуда кўпчилик жойларида қоя тошларга солинган расмлар кўплаб учрайди. Буларнинг қоятошларга туширилиш техникаси ҳар хил бўлсада, мазмуни юксак даражада бўлиб, бу расмлар қадимги аждодларимиз яшаган даврдаги хайвонот олами билан бизларни тьўлиқ равишда таништиради.
Марказий Осиёдаги ҳамдўстлик мамалакатлари орасида бизнинг Ўзбекистонимизда қоя тшларга туширилган расмлар нисбатан анча кенг ўрганилган бўлиб, булар жумласига Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Тераклисой, Жарсой, Тутлисой, Қоронғиунғурсой, Чодаксой ва бошқалар киради.
Бу сойлардаги қоятошларда: буқалар ва сигирлар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон ва гепарлар, тулки ва бўрилар,архар ва тоғ эчкилари ва хоказолар кўриш мумкин. Энг муҳими бу расмлар орасида одамларни ўқ ва ёй билан ниқоб остида ов қилаётган тасвирларини ҳам кўриш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Марказий Осиёда неолитдан кейинги энеолит ва бронза асри ёдгорликларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, бу даврда аждодларимиз анча ҳаётий тажрибаларга эга бўлиб, ҳам ақлий ҳам жисмоний жиҳатдан камолотга етган эдилар. Шунинг учун ҳам улар металлардан фойдаланиши иккинчи этапидаёқ уларни эритиш ва лойдан ясалган қолипларда қуйма меҳнат қуролларини қилишни билиб олган эдилар.
Агар неолит даврида ўзлаштирувчи хўжаликлардан, ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш нотекис равишда бўлган бўлса, бронза асрига келиб, Марказий Осиёни деярли кўп жойларида содир бўлган эди. Биз ушбу қўлланмада ана шу жараёнларни яъни аждодларимизни тараққиёт тарихини узлуксиз ривожланганлигини имкон қадар кўрсатишга ҳаракат қилдик. Марказий Осиёни энеолит ва бронза асрини ёритишда А.Асқаров ва М.Жўрақуловларни 1984 йили Самарқандда чоп этилган “Энеолит ва бронза даврида Ўрта Осиё” ўқув қўлланмаларидан кенг қўламда фойдаландик. Шунинг учун ҳам юқоридаги қўлланманинг муаллифларига ўз ташаккуримизни изхор этамиз. Шу билан бирга, Марказий Осиёни энеолит ва бронза даври юқоридаги қўлланмада мукаммал даражада ёритилганлигини хисобга олиб биз бу даврлар ҳақида иложи борича ихчамроқ тўхташни маъқул кўрдик. Шунинг учун ҳам ҳурматли китобхонларимизга Марказий Осиёни энеолит ва бронза асрини ўрганишларида “энеолит ва бронза даврида Ўрта Осиё” ўқув қўлланмасидан, “Марказий Осиё” қўлланмасининг давоми сифатида фойдаланишингизни тавсия этамиз. Чунки, бу билан нафақат, энеолит ва бронза балки темир асри ҳақида ҳам етарли маълумотларга эга бўласиз. Марказий Осиё археологияси ҳақида янада кенгроқ маълумотларга эга бўлишни истасангиз, ушбу қўлланмани баён қилишда биз фойдаланган адабиётлар рўйхатидан фойдаланишингиз мумкин. Адабиётлар рўйхати қўлланмани охириги бетларида берилган. Фурсатдан фойдаланиб, ўз касбларининг хақиқий фидоийлари бўлган археолог олимларимизга, уларни илмий монографиялари ва рисолаларидан ушбу қўлланмани ёзишда фойдаланганимиз учун ўзимизни самимий ташаккуримизни изхор этамиз.. Ушбу қўлланмани юзага келишида хомийлик қилган Фарғона Давлат университети раҳбарияти, ташкилий ишларни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган ўқув бўлими ходимларига , тарих факультетининг декани ------ га, Ватан тарихи кафедраси мудири--------- га, хат терувчи --------- га миннатдорчилигимизни изхор қиламиз.
Сўзимизни охирида яна шуни изхор қиламизки, археология фанида барча терминлар асосан рус тилида бўлгани сабабли, уларни ўзбек тилига ўгиришда жуда катта қийинчиликларга дуч келдик. Шунинг учун, кўп ҳолларда жумлаларимиз силлиқ ва равон чиқмагани учун сиз азиз китобхонлардан узр сўраймиз.
Ҳурматли китобхонлар ушбу қўлланмада, биз томонимиздан йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун узр сўраган холда қўлланма ҳақида Сизларни фикр ва мулоҳазаларингизни кутамиз. Бу борада мутахассис археолог олимларимизни фикр ва таклифлари биз учун жуда қимматлидир. Чунки, бу қўлланмани келгусида дарслик даражасига олиб чиқиш ниятимиз бор. Тарихчи ўқитувчиларимизга талабаларимизга аждодларимизни қадимий манавият чашмаларидан бахраманд бўлишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.



Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish