Марказий Осиё археологияси



Download 200,35 Kb.
bet9/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Калтаминор маданияти.
Шуни айтиш жоизки, Калтаминор маданиятига мансуб ёдгорликлар Марказий Осиё ҳудудида, ҳозирги кунга қадар, археологларимиз томонидан бир неча юзлаб топилган ва ўрганилган. Булар орасида археология фанига Жонбасс-4 номи билан кириб қолган ёдгорлик диққатга сазовордир. Чунки, шу ёдгорлик туфайли “Калтаминор маданияти” С.П.Толстов томонидан фанга киритилган. Айнан, шу ёдгорликни ўзига хос бошқалардан ажралиб турадиган хусусиятларга эга бўлганлиги, нафақат бизни севикли ватанимизни Хоразм вилоятинибалки бутун Марказий Осиёни шимолида яшаган аждодларимизни қадимий тарихига мансуб бўлган маданиятини ёритишга муваффақ бўлинган. Хоразм неолити дейилганида, аслида Амударёнинг қадимги Ақчадарё дельтаси атрофидаги неолит ёдгорликларини тушинилади. Бу қадимги Ақчадарё дельтаси Тўрткўл шаҳридан бошланиб, унинг узунлиги жанубдан шимолгача 270-280 км га етади, кенглиги эса жанубда 90 км га, шимолда 110-120 км.га боради.
1939 йилнинг 15 августида Жонбасс-қалъада археологик қазиш ишларини олиб бораётган Хоразм экспедициясининг аъзолари МГУстудентларидан А.Я.Авбрамович ва Н.Н.Вактуренскаялар Жонбасс – қалъадан 1.5 км жануби ғарбда қумлар орасида орнаментли сопол синиқларини бир тўпига дуч келадилар. Булар орасида чақмоқтош артефантлар рановин (чиғаноқ)лардан ясалган тақинчоқлар ва хайвонлар билан балиқларни суяк қолдиқлари бор эди. Бу топилмалар эгаллаган майдон тахминан 50*50 метрни ташкил этар эди. Шундай қилиб Ҳоразмда биринчи неолит қароргоҳини топиш, гарчи тасодиқан бўлсада МГУ нинг талабаларига насиб этган эди. Бу қароргоҳ “Жанбасс 4” деб аталди. Қароргоҳда археологик қазиш ишлари 1940 йилдан С.П.Толстов томонидан бошлаб юборилди. Аммо, қароргоҳни 150 м2 майдони очилиб ишлар қизғин паллага етганида Улуғ Ватан уруши бошланиши муносабати билан қазиш ишлари 1945 йилга қадар тўхтатилди.
Шуни ҳам айтиш керакки, МГУ талабалари А.Я.Абрамович ва Вактурскаялар томонидан Жонбасс 4 ни торилиши муносабати билан археологлар шу қароргоҳ атрофида қидирув ишларини бошлаб ўша 1939 йилни ўзидаёқ бир нечта, Жонбасс 4 типидаги ёдгорликларни топган эдилар. Бундай ёдгорликлардан 1940 йилда 18 таси, 1945 йилда эса 30 таси топилган эди.
Маълум сабабларга кўра, қидирув ишлари 1954 йилга қадар тўхтатилиб, 1954-1956 йиллари яъни давом эттирилиб жуда кўплаб неолит ёдгорликлари топилди. Қароргоҳларни кўплаб топилиши ва уларни ўрганилиши нафақат калтаминор қабилаларини моддий маданиятини, билки, уларни тарихинни, яъни бу қабилаларни қачон Ақчадарё дельтасига жойлашганлиги масалаларини ёритишга ҳам имконият яратди. Жонбас 4 каби қароргоҳларни кўплаб топилиши ва уларни бир-бирларига ўхшашлик аломатларини такрорланиши, бу қабилаларни қалтаминор маданиятини ташкил қилувчилар дейишга асос берди. Калтаминор дейилишига сабаб. Шу маданиятни акс эттирувчи биринчи ёдгорлик Жанбасс 4 ни Калтаминор қиўлоғи яқинидан топилгани бўлган эди.
Калтаминор сўзини келиб чиқиш тарихи эса XIX асрни иккинчи ярмини бошига тўғри келади. 1855 йили Мухаммад Аминхон мадрасаси ёнига, хоннинг буйруғи билан Ўрта Осиёда ўзининг баландлиги ва гўзаллиги билан ягона бўлиши керак бўлган минора қурила бошланган. Аммо хоннинг ўлими туфайли минора охирига етмай чала қолган. Шунинг учун ҳам минора калта номи билан қолган.
Калтаминор маданиятига оид ёдгорликлар қаторига Бурли-3 ёдгорлиги ҳам топилиб, бу ёдгорлик анашу калтаминор маданиятига мансуб қабилаларини, меҳнат қуролларини ясашоари учун хомашё базалари бўлганлиги аниқланган. С.П.Толстов Жонбасс-4 ва уни атрофидаги ёдгорликларни археологик топилмаларини ўрганиб, уларни хўжаликларини асосий белгиларини ва калтаминорчиларни ижтимоий тузумини аниқлаб берди. Археологларимизни таъкидлашларига кўра С.П.Талстовни, калтаминор маданиятига айниқса уларни илк босқичига оид хулосалари ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, 1940 йилдаёқ Жанбасс-4 қароргоҳини хажмига қараб, ички планировкаларини анализ қилиб ҳамда моддий ашёларини ўрганиб бу ерда уруғ жамоаси бўлганлигини, дислокальный, яъни мустаҳкам бўлмаган жуфт оилалар бўлганлигини С.П.Толстов айтган эди. Жонбасс- 4 қароргоҳидан 24*17 м турар жойни қолдиғи топилиб, уни кўриниши чайла шаклидаги макон бўлган. Чайла устун ва синч ёғочлар ёрдамида қад кўтариб усти қамишлар ёрдамида ёпилган. Устун ва синчларнинг ўрни чайла сатхида катта ва кичик чуқурчалар кўринишида сақланиб қолган. Чайла ўртасидан катта марказий ўчоқ қолдиғи, унинг атрофларидан эса кул қолдиқлари куйган ёғоч ва қамиш қолдиқлари топилган. Бундан ташқари турли хил меҳнат қуроллари: қирғичлар, паластинкалар, камон ўқлари,нуклеуслар ва бошқа тош қуроллари топилган. Шунингдек, маданий қатламлардан: ёввойи чўчқа, ўрдак ва ғоз тухумларини пўчоқлари, балиқ ва ҳар хил қушларни скяклари топилган. 200 дан ортиқ сопол идишларнинг синиқлари топилиб буларнинг ҳаммаси лента усули билан қилинган . Жонбасс- 4 атрофларидан ва бутун Хоразм, Қорақалпоғистон, Устюрт, Қадимги Мохонкўл, Катта ва Кичик Тузкон , Қоронғи Шер, Дарёсой каби кўл ва дарё соҳилларидан топилган “Калтаминор” маданиятига оид ёдгорликларининг археологик ашёларига суянган ҳолда, бу маданият соҳибларини хўжалигини асосини балиқчилик, овчилик ва термачилик ташкил қилганлиги яъни ўзлаштирувчи хўжалик билан шуғулланганлари аниқланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқорида номлари тилга олинган ҳудудлардан бир неча юзлаб “Калтаминор маданияти”га оид ёдгорликлар топилган бўлса, шулардан фақат Жонбасс-4, Дарбазақир I ва II ларда маданий қатлам сақланган холос. Қолганлари эса табиатни кучи таъсирида жойларидан силжиб ҳар томонга сочилиб кетганлар.
Аммо, юқоридаги маданий қатламга эга бўлган Жонбасс-4 ва Дарбазақир I ва II ёдгорликларни археологларимиз томонидан ҳар томонлама тўла ўрганилиши натижасида бошқа маданий қатламлари сақланмаган ёдгорликларни меҳнат қуролларини қиёсий ўрганиш имконига эга бўлинган. Энг муҳими бу ёдгорликларда аждодларимизни яшаш жойларини акс эттирувчи қолдиқлар топилиб улар бизга “Калта минор” маданиятига мансуб аждодларимизни турар жойлари ҳақида тўла тасаввур берадилар.
Дарбазақир I қароргоҳи Бухоро вилоятини Қорукўл шаҳарчасидан 40-45 км шимоли ғарбдаги Катта Тузкон кўлидан 600-700 метр масофада жойлашган. Бу қароргоҳ ўзида 3 та маданий қатлам ва Жонбасс – типидаги турар жой қолдиқларини сақлаб қолган. Бу маданий қатламларни ва ундаги топилмаларни сақланиб қолинишини сабаби, ёдгорлик Катта Тузкон кўлини қирғоғига жойлашган бўлиб, уни жануб ва ғарб томонидан келадиган шамолдан асраб турувчи табиий тепаликни мавжудлиги бўлган. Бу қароргоҳдаги маданий қатламларни юқори қисми шикастланганига қарамай археологик ашёлар жуда яхши сақланган. Бу қатламлардан тош болталар, қирғичлар, ўроқ рандалар ва пармалар топилган. Айниқса, остки қатламдан жуда кўплаб меҳнат қуроллари ва сопол буюмлар ҳамда хайвон суякларининг қолдиқлари топилган. Дарбазақир I қароргоҳидан топилган турар жойни хажми Джансбасс -4 га нисбатан анча 7*11.6=81м2 ни ташкил этади.
Бу турар жой ҳам Жанбасс-4 каби ёғоч учтун ва синчлар ёрдамида тикланган. Усти қамиш билан ёпилган. Устун ва синч ёғочларни излари чуқурчалар кўринишида сақланиб қолган.
Учинчи маданий қатламга эга бўлган, калатаминор маданиятига мансуб ёдгорлик Дарбазақи II қароргоҳи бўлиб, у битта маданий қатламга эга. Бу ёдгорлик Катта Тузкон кўлининг шимолига жойлашган бўлиб, ундан жуда кўплаб меҳнат қуроллари қазиб олинган. Дарбазақир II қароргоҳидан жами 584 артефакт торпилган бўлса, шундан 35% меҳнат қуроллари, қолган 65% эса анашу меҳнат қуролларини ясаш жараёнида юзага келган чиқиндилар эканлиги аниқланган. Булардан ташқари, қароргоҳдан чиғаноқ ва мармар жинсидан ясалган ҳар хил шаклдаги мунчоқлар, қўлда ишланиб сўнг пиширилган сопол идишларнинг синиқлари топилган. Бу сопол идишларни аксарияти турли хил нақшлар билан безатилган. Булар ташқи кўринишидан Хоразм ҳудудидан топилган Калтаминор сопол идишларига жуда ўхшаб кетади.
Шуни айтиш жоизки Каотаминор маданиятига оид қабилаларнинг кейинги этапларини ёритувчи ёдгорликлар асосан А.В.Виноградов ва Ў.Исломовлар томонидан ўрганилган. Буларни хулосаларига кўра калтаминор ёдгорликларида, меҳнат қуролларини ясашда хомашё сифатида асосан чақсоқтошлардан фойдаланилган. Бу калтаминор ёдгорликларини чақсоқтош индустриясини анализи шуни кўрсатдики, қилинган меҳнат қуролларини аксарияти пластинкалардан қилинган. Шунинг учун ҳам калтаминор маданиятига оид ёдгорликларни тош индустриясини пластикали индустрия дейилади.
Йирик учириндилардан ясалган меҳнат қуроллари жуда оз. Меҳнат қуроли деб аниқланган тош қуролларни 300 тасидан фақат 20 таси учириндилардан бўлса, қолган 280 тасини барчаси пластинкалардан ясалган. Калтаминор маданиятига хос хусусиятлардан бири, бу камон ўқларини паластинкалардан ясалган бўлиб, уларни ён томонларидан бирида албатта кемтик ҳосил қилинишидир. Бу кемтиклар камон ўқларини учига чақмоқ тош найзаларини мустаҳкам ўрнатиш учун қилинган мосламалардир. Археолог олимларимиз Калтаминор маданиятига оид ёдгорликларни 2 та гуруҳга бўладилар:

  • Биринчи гуруҳ Жонбасс -4 ва бошқа майда қароргоҳларни киритиб уларни ёшини эрадан аввалги IV минг йиллик билан,

  • Иккинчи гуруҳ ёдгорликларни эса III чи минг йилликни ярми ва II чи минг йилликни боши билан белгилайди. Бу гуруҳга шимолий район ҳудудларга жойлашган ёдгорликларни киритади.

Археолог олим, В.М.Массон Калтаминор маданияти ёдгорликларини моддий ашёларини Жойитун маданиятига оид ёдгорликларини моддий ашёлари билан қиёсий ўрганиб, “Жойитун маданияти” нафақат Калта минор арнаментларига таъмир қилади, балки уни ёшини аниқлашда ҳам катта роль ўйнайди деб, Калтаминор маданиятини қадимий қатламларини эрамизгача бўлган IV чи минг йилликни 2 чи ярми билан белгилайди.
А.В.Виноградов “Калтаминор маданияти” материалларини Жойитун ва Жебел материаллари билан солиштириб Калтаминор (наконечниклари) яъни чақмоқтошдан ясалган камон ўқларини симметрик трапециялардан хеч қанча вақт ўтмай бир даврда паралел давом этганлигини таъкидлаб Жебелда аввал ассиметрик трапециялар сўнг, симметрик трапециялар 6 чи қатламда учраб 5 чи қатламда трапециялар мутлақо йўқолиб уларни ўрнига Калтаминор типидаги наконечникларни учраганини айтади.
Шуни айтиш жоизки, Туркистондаги Жойитун маданиятига оид ёдгорликлардан фарқ қилиб, фақат Чопон-депада Калтаминорга хос наконечниклар учрайди, у ҳам бўлса илк даврига эмас балки уни кейинги босқичларида. Бошқа ёдгорликларда эса бундай ҳолат кузатилмайди. Катта сопол идишлар Жебелдаги 4 чи қатламдагилар билан Жанбассдагилар хажми, бўйни ва таг қисмлари жуда ўхшашдир.
Бундай ўхшашликлар Жанбас 4да яшаган қабилалар Жебелни 4 чи қатламини қолдирган қабилаларни бир вақтни ўзида параллел яшаганликларидан далолат беради. Жебелни 4 чи қатламини ёшини радиокарбон усули V чи минг йилликни охири, IV чи минг йилликни боши билан яъни 6030 240 йил билан белгилади.
Археолог олимларимиз Калтаминор маданиятига мансуб барча ёдгорликларни моддий ашёларини ҳар тмонлама ўрганиб уларни хронологик жиҳатдан 3 та даврга бўладилар:

  1. Илк ёдгорликларини IV минг йилликни боши билан 2 чи гуруҳларини III чи минг йилликни 1 ярми ва ўрталари билан охирги 3 чи гуруҳини эса III чи минг йилликни 2 чи ярми ва охири билан белгилайдилар.

Ғарбий Қозоғистон ҳудудларида жойлашган Калтаминор ёдгорликларини ўрганган А.А.Фармозов бу ердаги сополларни ва чақмоқтош қуролларини бошқа ҳудудлардаги хусусан Хоразмдаги Калтаминор ёдгорликлари билан солиштириб уларни ўхшаш томонларини ва шу билан бирга фарқлари борлигини ҳам кўрсатади. Асосий фарқи шундаки Хоразмда учрайдиган шарсимон сопол идишларни ғарбий Қозоғистонда учрамаслигини аниқлайди.
Шундай қилиб, Марказий Осиёда бир вақтни ўзида яъни неолит даврида уч хил йўналишда тараққиётни ўзига хос бўлган хусусиятлар билан ривожланганлигини кўрсатувчи калтаминор маданияти ёдгорликлари билан танишиб чиқдик. Калтаминор маданияти анашу уч хил йўналишини биттасини акс эттиради. Бу йўналишдаги аждодларимизни хўжалигини асосини ўзлаштирувчи хўжалик ташкил этган. Шу маданиятни фанга киритган олим С.П.Толстов эканлигини, аждодларимиз тарихини ёритишда қўшган улкан хиссаларини, уни Калтаминор маданиятини илк босқичидаги илмий хулосаларини ҳозирги кунда ҳам ўз мавқеини сақлаб қолаётгани ҳақида ҳам сўз юритдик.
Аммо, шуни ҳам айтиш керакки С.П.Толстов Хоразм ҳудудидаги ёдгорликларни ўрганиб, шу ҳудудда бир неча маданий даврларни кўрсатиб “суярган маданиятини” Хоразмда янги этник элемент эканлигини айтиб уни тарихий жиҳатдан жануб билан яъни Эроннинг тоғли районлари ва унгв қўшни мамлакатларнинг территориялари билан боғлиқ эканлиги ҳақида ёзган эди. Аниқроғи бронза асрига мансуб бўлган Суярган ва Тозабоғиёб маданиятини келиб чиқишини “Калтаминор маданияти”га боғлиқ эмас, балки бу маданиятни ижодкорлари четдан келган келгиндиларга тегишли деган эди. Бундай фикрга келинишига сабаб С.П. Толстов Жанбас-4 топилмаларини бронза даврига мансуб бўлган Суярган ва Тозабоғёб топилмалари билан солиштириб, булар орасида бирон - бир ўхшашлик топилмаган эди.
Аммо, 1940-1946 йиллари Хоразмда ибтидоий тузум ёдгорликларини ўрганишда қатнашган биринчи ўзбек археолог олими Я.Ғ.Ғуломов Суярган маданиятига мансуб Жонбас-4 ёдгорлигини қазиш ишларига раҳбарлик қилиб, уни археологик топилмаларини мукаммал ўрганиб Суярган маданиятини келиб чиқиши Калтаминор маданиятига боғлиқ деган аниқ фикрини айтган эди. Орадан бир неча йиллар ўтгач ҳам, С.П.Толстов ва М.А.Итиналир 1954-1956 йилларда топилган археологик ашёларга таяниб суярган маданиятини келиб чиқишини, ўзларини “Проблема суярганской культуры” мақолаларида жанубга боғлаб, яна ўша эски фикрларини такрорладилар. Улар, юқоридаги мақолаларида “Эрадан аввалги II чи минг йилликни бошларида Ўрта Осиёни жанубий деҳқончилик вилоятларидан суярган қабилалари, қайсини қамишли қароргоҳларда яшаган одамларни моддий ашёларини анализи, уларни энг қадимги олд Осиё Шарқи маданияти билан боғлиқ эканлигини кўрсатди” деб ёзадилар.
Лекин, кейинги йилларда, археологлар томонидан жуда кўплаб, неолит ва бронза асрига оид ёдгорликларни топилиши ҳамда уларни топилмаларини қиёсий ўрганилиши, юқоридагиС.П.Толстов ва М.А.Итиналарни хулосалари нотўғри эканлигини, Я.Ғ.Ғуломовни хулосаси тўғри эканлигини исботлади. А.В.Виноградов кейинги йилларда жуда кўплаб, хатто бир неча юзлаб Калтаминор маданиятига ва ундан кейинги даврларга мансуб ёдгорликларини топиб уларни ҳар томонлама ўрганиб, далилий ашёларга таянган ҳолда қуйидаги сатрларни ёзади. “Барча далилий ашёлар, суярган маданиятини келиб чиқиш тўғрисидаги маълумотларни бошқача талқин қилишга ундайди. Хатто бирга олсак, сўнгги Калтаминор билан илк суярганни тўғридан тўғри алоқадор эканлиги ҳақида жиддий асас беради. Иок суярган маданиятини пластинкали индкстриясига келсак, уни Калтаминорникидан амалда ажратиш қийин. Уй қурилишлари, хўжалигини асоси ва уларни жойланиши буларнинг ҳаммаси суярганни Калтаминордан келиб чиққанини тасдиқловчи фактлардир”.
А.В.Виноградов ўз фикрларини давом эттириб, агар суярган қабилаларинижанубдан келган келгиндилар десак, уларни маданиятига хос бўлган айрим белгиларни тушунтиришимиз қийин бўлиб қолади дейди. Масалан, маълумки, Калтаминорникига ўхшаган пластинкали микролитик индустрия жанубда эрадан аввалги V-IV минг йилликдаёқ йўқолади. III-II минг йилликларда эса хўжаликда муҳим рольни (жанубда) бронза буюмлари ўйнайди. Хўжаликни асосини эса суғоришга асосланган деҳқончилик ўйнайди. Бунда ҳайвонлар кучидан деҳқончилик ишларида тўла фойдаланилган чорвачилик ҳам маълум даражада ривожланган. Кулолчилик чархлари кенг тус олиб, сопол идишлар махсус печларда пиширилган. Юқоридагилардан хулоса шуки, шундай тараққий этган қабилаларни Ақчадарёни шимолига келиб ўрнашиб, ана шу ўз анъаналарини йўқотиб, Калтаминор қабилаларини таъсирига ўтиб яна ўша қолоқ хўжаликларига мослашишларини тасаввур қилиш қийин. Демак, суярган маданиятини Калтаминор маданияти ичидан ўсиб чиққанлигига, хеч қандай шубҳа йўқ. Ташқаридан келгиндилар келиб суярган маданиятини яратмаганлар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, нафақат Калтаминор маданиятига оид неолит ёдгорликлари, балки, бошқа турдаги маданиятларни ёритувчи неолит ёдгорликлари Марказий Осиё ҳудудида айниқса, бизни Ўзбекистонимизда кейинги йилларда жуда кўплаб топилган ва ўрганилган. Буларни барчаси ҳақида бу кичик ҳажмдаги қўлланмада сўз юритиш ва баён қилиш имконига эга эмасмиз.
Аммо, аждодларимизни 1 млн йиллик тарихини узлуксиз давом этганини, уларни шу она юртимизда пайдо бўлиб, шаклланиб ҳозирги замон шароитидаги баркамол инсон даражасига етганликларини тасдиқловчи ёдгорликларни далилий ашёлар сифатида, уларни хронологиялари асосида кўрсатамиз.



Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish