Марказий Осиё археологияси



Download 200,35 Kb.
bet10/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Ҳисор маданияти
Ҳисор маданияти Душанбедан 25 км ғарбда жойлашган йирик қароргоҳлардан бири Текич Газиён манзилгоҳининг 1953-1958 йилларда ўрганилганидан сўнг археология фанига киритилган.
Шундан сўнг, Тожикистоннинг дарё водийлари , тоғолди ва тоғли районларидан 200 дан ортиқ неолит даври қароргоҳлари топилиб ўрганилган. Булар жумласига Тутковул, Со Сайёд, Дарам шўр, Танги Таври, Гўёни Паён, Кўҳна Бай кабилар кириб, буларни барчаси Ҳисор маданиятини ёритувчи ёдгорликлар хисобланади.
Марказий Осиёнинг шарқий районларида асосан Ҳисор-Помир тоғларидан топилган неолит даврининг қароргоҳлари Ҳисор маданияти номи билан аталади. Ҳисор маданиятини номи билан аталади. Ҳисор маданиятини маҳаллий тилда тоғ маданияти ҳам дейишади.
Ҳисор маданиятининг асосий маркази Тожикистон Республикасини ғарбдаги Ҳисор-Боботоғ- Қоратоғ оралиғидаги ҳудудлар бўлиб, Ҳисор маданиятини неолит даврига мансуб дастлабки ёдгорликлари Ҳисор водийсидан топилиб ўрганилганлиги учун шу ном билан аталади.
Ҳисор маданиятини акс эттирувчи, археологик ашёларга энг бой бўлган қароргоҳлардан бири Тутқовул ёдгорлиги бўлиб, у Душанбедан 70 км жануби- шарқда Норан сув омбори ҳавзаси ҳудудида, Вахш дарёсининг Пулисанган дарасидан дарасидан чиқиб келиш яқинида Норан шаҳридан 12 км юқоридаги Тутқовул қишлоғи яқинида жойлашган. 1963-1965 ва 1967 йилларда бу ёдгорликда В.А.Ранов бошчилигида археологик қазиш ишлари олиб борилиб, бу ёдгорликни кўп қатламли эканлиги аниқланган ва бу маданий қатламлардан тошдан ясалган меҳнат қуроллари ва уларни чиқиндиларини жами бўлиб, 40 мингдан ортиқ топилмалар олинган. Тутқовулни маданий қатламлари 2 метрлик қалинликка эга бўлган ўрта асрга оид Темлият шаҳрининг маданий қатлами тагига жойлашган. Бу Тутқовул ёдгорлигини тошқуроллари шу маданиятга тааллуқли ёдгорликларга нисбатан жуда кўп. Шунинг учун ҳам Ҳисор маданиятига хос бўлган хусусиятларни кўпчилиги, айнан шу ёдгорликда мужассамлашган. Ҳисор маданиятини бош хусусияти, шу маданият соҳибларини “галечная техникадан” кенг фойдаланилганликларидир. Бу маданият эгалари ўз меҳнат қуроларини ясашда асосан дарё ва сой қирғоқларида кўплаб учрайдиган қайроқ тошлардан хомашё сифатида фойдаланганлар. Шунинг учун ҳам Ҳисор маданиятига оид тош индустрияси ҳақида гап кетганида археологларимиз уларни “галечная техника” деб атайдилар. Бу техникадан фойдаланишда, яъни қайроқ тошлардан, қайроқ тош отбюойниклар ёрдамида меҳнат қуролларини ясашда уларни дастлабки қиёфаларини эслатувчи шакллари бир мунча сақлаб қолинган. Бу қайроқ тошлардан ясалган меҳнат қуроллари Тутқовулни тош индустриясини бир қисмини ташкил қилса, иккинчи қисмини чақмоқ тошдан ясалган меҳнат қуроллари ташкил қилиб, уларни аксарияти калта ва тўмтоқ пластинкалардан иборат. Тутқовулни меҳнат қуроллари ана шундай ўзига хос хусусиятлари билан бошқа ёдгорликлардан фарқ қилади.
I ва II горизонтлардаги чақмоқтошлардан ясалган қуроллар, жами тош индустричсини 30% ни ташкил қилади. Нафақат Тутқовул ёдгорлигида, балки бутун Ҳисор маданиятига оид ёдгорликларда асосий ролни қайроқ тошлардан ясалган қўпол кўринишдаги учириндилар ташкил қилиб, улардан асосан хеч қандай ишлов берилмасдан фойдаланилган.
Ҳисор маданиятининг кенг тарқалган қуролларидан бири ранда (скобель)лар бўлиб, улар асосан йирик ва дағал учириндилардан қилинган. Ўзак (нуклеус)лари қайроқ тош ва чақмоқтошлардан қилинган бўлиб, уларни ташқи кўринишлари бир- бирларидан кам фарқ қилиганлар. Геометрик шаклдаги микролитларни сони 12 та. Меҳнат қуролларидан ранда (скобель) лар парма (сверло)лар, разверткалар ( тешикларни кенгайтириш яъни мослаштирувчи асбоблар) кесувчи (резчик) лар, арра (пилки) чалар бор.
IIIчи горизонтда 300 та предмет бўлиб, буларни ҳаммаси чақмоқтошдан ясалган. Булар арасида биронта ҳам қайроқ тошлардан ясалгани йўқ. Қурол ясаш техникаси асосан пластинкали услубда бўлган. Демак, Тутқовулни III горизонтда Ҳисор элементлари йўқ. Тўғри шаклга эга бўлган пластинкалар жуда оз. II чи горизонт радиокарбон анализи натижаларига кўра, эрадан аввалги 5150±140 йил билан IIчи “А” горизонти эса эрадан аввалги VIIчи минг йиллик билан, III горизонт эса XI –X минг йиллик билан белгиланган.
Шуни айтиш жоизки, III горизонт индустрияси юқори қатламларникидан мутлақо фарқ қилади. Демак, юқори қатламларга мансуб одамлар бутунлай бошқача техника анъаналарига эга бўлганлар. Айтилганлардан хулоса шуни, III чи горизонт одамлари Тутқовул қароргоҳини номаълум сабабларга кўра ташлаб кетганларидан сўнг, бу ерга бутунлай бошқа қабилалар келиб ўрнашганлар ва улар шу қароргоҳни III чи горизонтда яшаган аждодларни авлодлари бўлмаганлар. Шунинг учун ҳам буларни меҳнат қуроллари ясашдаги техникалари қуйи қатламдагиларникидан кескин фарқ қилган. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳозирги кунга қадар, юқоридаги манзарани такрорловчи биронта ҳам ёдгорлик топилгани йўқ. Тутқовулни топилмаларини ва ундаги ўчоқ қолдиқларини кўплиги ҳамда майдонини кенглиги, бу ёдгорликни қароргоҳ эмас, балки манзилгоҳ (поселение) дейишга имкон беради. Тутковул манзилгоҳи эгаларини ва бу ёдгорлик билан боғлиқ бўлган барча Ҳисор маданиятига оид ёдгорликларни хўжалигини асосини нима ташкил қилгани ҳақида ҳозиргача олимларимизни умумлашган бир хил фикрлари йўқ.
А.П.Окладников ва В.А.Рановлар Ҳисор маданиятини асосини қалоқ деҳқончилик билан чорвачилик ташкил қилгани десалар, В.М.Массон Ҳисор маданияти эгаларини кўпчилиги овчи ва йиғувчиларни ташкил этган бўлиши мумкин деб ўзини тахминий фикрини баён қилади. Ҳисор маданиятига оид ёдгорликларни кўпчилигини меҳнат қуролларини трасология услуби асосида ўрганган Г.Ф.Каробковани хулосасига кўра, Ҳисор маданияти эгаларини хўжалигини асосини, ўзлаштирувчи эмас балки ишлаб чиқарувчи усул ташкил этган. Бу ишлаб чиқарувчи усул чорвачиликка асосланган. Деҳқончилик бўлмаган. Бундай хулосага В.П.Ранов ҳам қўшилган. Палеозоолог Беним Ботировични Тутқовулдан топилган суяк қолдиқларини ўрганиш натижаларига кўра, бу ерда ёввойи хайвонларнинг суяк қолдиқлари қаторида хонакилаштирилган қўй ва эчкиларининг суяк қолдиқлари ҳам бўлган. Бундан хулоса шуки, Ҳисор маданияти ҳақидаги хулосалардан Г.Ф.Каробковани ва В.А.Рановларни хулосалари тўғри. Демак, эрадан аввалги X-V минг йилликдаги Тутқовулни тараққиёт эволюциясини ов ва термачиликдан чорвачиликка ва чорвачиликдан оддий деҳқончиликка ўта бошлаган қабилаларнинг манзилгоҳи дейиш мумкин. Шуни ҳам айтиш жоизки, бу манзилгоҳ эгалари қўлда ясалган сопол идишлардан фойдаланганлар. Бу идишларни тайёрлаш усули жуда содда бўлган. Баъзи сопол парчаларини ички юзасида мато изларини сақланганлиги идишларни пардозлашда матолардан фойдаланганликларини кўрсатди.
Ҳисор маданиятига оид ёдгорликлардан яна бири Сой Саёд қароргоҳи бўлиб, бу ёдгорлик Тожикистон жумҳуриятидаги Тутқовулдан кейинги энг йирик ва машҳур неолит даври қароргоҳларидан бири ҳисобланади. У Норак сув омбори ҳавзасида бўлиб, Вахш дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Сой Сайёд қароргоҳидан 30 мингга яқин суяк ва тошлардан ясалган меҳнат қуроллари ва уларни чиқиндилари топилган. Аммо, қайроқ тошлардан ясалган, Ҳисор маданиятига хос меҳнат қуроллари бошқа ёдгорликлардаги каби унчалик кўп эмас. Қароргоҳдан пичоқсимон ўткир қиррали пластинкалар, отбойниклар, чоппер ва чоппинг, учириндилар, ўзаклар, хатто суяклардан ясалган игналар ҳам топилган. Булар орасида тошдан ясалган турли тақинчоқлар, учбурчак шаклдаги силлиқланган (шлифованые) тош болталар ҳам учрайди. Сой Сайёднинг маданий қатламларидан тулки, ёввойи от, буқа ва бошқа хайвонларнинг суяк қолдиқларини айнан қўй ва эчки суякларини жуда кўплаб топилиши гарчи мутахассислар томонидан буларни хонакилаштирилганлиги ҳозирча аниқланмаган бўлсада, Сой Сайёд эгаларини хўжалигини асосини чорвачилик ташкил қилган деган тахминий хулоса чиқаришга имкон беради. Овчилик эса буларни ҳаётида иккинчи даражага тушган.
Маълумки, палеолит давридан бошлаб Марказий Осиё ҳудудида 2 хил анъанага эга бўлган тошларга ишлов бериш техника услуби мавжуд бўлган ва бу услублар жуда узоқ давр мобайнида давом этган. Буни яққол мисоли қилиб неолит давридаги Ҳисор маданияти ёдгорликларидаги ўзига хос хусусиятларни, аниқроғи “Галечная техникани” ни кўрсатишимиз мумкин. Бу маданиятга оид ёдгорликлар , ҳозирги кунгача юқорида таъкидлаганимиздек, жуда кўплаб топилган. Улар асосан ғарбий Тожикистоннинг тоғли районларида жойлашган. Аммо, булар орасида Тутқовул ва Сой Сайёдга ўхшаб Ҳсор маданиятини кўп қирраларини ўзида акс эттирган ёдгорликлардан Қўй –Булён ва Оқ-Тонги хисобланади.
Қўй-Булён ёдгорлигида 1958-1959 йилларда А.П.Окладников томонидан археологик қазиш ишлари олиб борилиб, бу ажойиб қароргоҳни маданий қатламларидан жуда кўплаб археологик ашёлар топилган. Бу топилмаларни ўрганиш натижалари, шу қароргоҳ эгаларини, призма шаклидаги нуклеуслардан, ўта нозим ва юпқа пичоқсимон пластинкалар учириб олишдек юқори техникага эга эканликларини кўрсатди.
А.П.Окладниковни фикрига кўра манзилгоҳ эгалари анашу ҳудуддаги халқларни энг биринчи деҳқончилик билан шуғулланган аждодларидир. Қўй – Булёнда 3 та горизонт аниқланиб, қароргоҳни сатхи гипс ва кул аралашмасидан қилинган қоришма билан 3-5 см қалинликда сувалган. Аммо, катта масштабда қазиш ишлари олиб борилишига қарамай қароргоҳни турар жойини характери аниқланмаган.
Оқ- Тонги ёдгорлигида 1959 йили қазиш ишлари олиб борилиб, уни маданий қатламларида ўрта асрдан тартиб антик давр ва бронза асри даврини топилмалари борлиги аниқланган.
Лекин бу ёдгорлик кейинги йилларда ҳам археологлар томонидан такрор ўрганилиб, охирги бронза асри қатламли деб топилган, маданий қатламни бронза эмас, балки Ҳисор маданиятига оид деб топилди. Чунки, Оқ- Тонги қароргоҳидан Ҳисор маданиятига хос бўлган ўчоқлар билан бирга ахактош бўлаклари ҳам топилган. Ҳисор маданиятини биринчи бўлиб фанга киритган А.П.Оклабников Оқ-Тонгини қуйи қатламларини эрадан аввалги III –II чи минг йилликлар билан белгилайди. КЕйинги йилларда Ҳисор маданиятига оид ёдгорликлар билан кўп шуғулланган В.А.Ранов эса IV-II чи минг йилликлар билан белгилайди.
Бу ёдгорликни маданий қатламларидаги топилмалар кўпроқ қайроқ тош техникасига боғлиқ. Бу ерда асосан икки турдаги чопперсимон ва рандасимон нуклеуслар мавжуд. Чопперсимон нуклеуслар асосан қайроқ тошлардан бўлиб, уларни бир томонидан учириндилар учирилиб иккинчи томонидан учириндилар олинмаган. Шунинг учун ҳам бу типдаги нуклеусларни чопперсимон нуклеуслар дейилади. Рапидасимон нуклеусларни эса ҳамма ён томонларидан кўплаб учириндилар учириб олинган. Бу ишларнинг барчаси отбойниклар ёрдамида бажарилган. Ёдгорликдаги тош қуролларни гуруҳларга бўлиб ўрганилишини натижаси шуни кўрсатдики, бу ерда учириндилар сони дағал пластинкаларга нисбатан жуда кўп. (Пластиналардеб, учириндиларга нисбатан бўйи узунроқ эни ихчамроқ, аммо қалин ва тумтоқ қиёфадаги предметлар тушинилади. Буларни бундай қиёфага эга бўлишларини сабаби, улар поередник ва ёғоч тўқмоқлар ёрдамида эмас балки, отбойниклар ёрдамида учириб олинганлигидир.)Оқ- Тонги қароргоҳини эгаларини хўжалигини ососини А.П.Окладников деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлайди. Аммо, бу ерда деҳқончилик билан шуғулланганлари ҳақида далолат берувчи далилий ашёлар ҳозирча йўқ. Шунинг учун бу ерда хўжалик овчилик асосида, жуда бўлганда чорвачиликка асосланган десак тўғри бўлади.
Шуни айтиш керакки Ҳисор маданиятига оид неолит даври ёдгорликлари ҳозирги Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ҳам кўплаб топилган.
Биринчи неолит даврига мансуб бўлган илк топилмаларни XX асрнинг 20 йилларини охирларида М.В.Волводский Оламедин ГЭСи яқинидаги қабртепани қазиш вақтида топган. Бу топилмалар бир нечта чақмоқтошлардан қилинган пластинкалар бўлиб, уларда иккинчи ишлов берилганлигини исботловчи излар бўлган. Аммо, Қирғизистон ҳудудидаги, нафақат кейинги даврларни балки, тош асрини ёдгороликларини ўрганишда ўзини улкан ҳиссасини қўшган олимлардан А.Н.Бернштам ҳисобланади. У Тяньшан – Олой археологик экспедициясига 1944-1947 йиллари раҳбарлик қилиб, кўп бўлмасада мустье гуклеусларини топиб, Қирғизистон ҳудудида ҳам палеолит одамларини яшаганликлари ҳақида баён қилган. Унинг саъйи ҳаракатлари билан тош асрига оид бир нечта ғорларда қароргоҳлар марказий Тяньшан ва Помир-Олой тоғларидан топилган.
Аммо, Қирғизистон ҳудудини нисбатан кенг кўламда ўзанини XX асрни иккинчи ярмини бошларидан бошланади. 1959 йилда Қирғизистонда археология ва этнография комплекс экспедицияси ташкил қилинади. Шу йилни ўзида Сари-Жаз дарёси районида Оқ- Чунқур ғори топилиб, унга шурф солинади ва бу ёдгорликни неолитга мансублиги аниқланади. 1957 йилдан бошлаб, палеолитгуруҳи В.А.Ранов бошчилигида Олой водийсида қидирув ишларини олиб бориб, қайроқ тош учириндиларидан иборат неолитга оид меҳнат қуролларини топади. 1960 йиллардан бошлаб эса Ўш вилоятига қарашли Хайдаркон шаҳри атрофларида ўзбек археологлари қидирув ишларини олиб бориб, Обишар I ва V каби мезолит даврига мансуб ёдгорликларни топадилар. Шуни айтиш керакки, Қирғизистон ҳудудларидан топилган ёдгорликларни кўпчилиги неолит даврига мансуб бўлиб буларни катта қисми маданий қатламга эга эмас, балки ер сатхидан териб олинган ашёлардир. Шунинг учун ҳам, уларни сони оз. Баъзибир меҳнат қуролларини ҳисобга олмаганда, уларни қўпчилиги асосан сой ва дарёлардаги қайроқ тошлардан ясалган. Қирғизистон ҳудудидан топилган неолит даврига мансуб бўлган топилмаларни қиёсий ўрганиб археолог олимларимиз, Қирғизистонни тоғли районларидаги аксарият ёдгорликларни Ҳисор маданиятига мансуб деб топдилар. Сабаби неолитни охирги этапларида Ҳисор маданиятини акс эттирувчи барча ёдгорликларда “галечная техника” ҳукмронлик қилган.

Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish