Марказий Осиё археологияси


Марказий Осиёда энеолит ва бронза даври



Download 200,35 Kb.
bet13/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Марказий Осиёда энеолит ва бронза даври
Шундай килиб, ушбу қўлланманинг юқоридаги бобларида, аждодларимизни тарихида энг узоқ давом этган давр тош асри эканлигини кўриб чиқдик. Анашу тош асрининг сўнгги босқичи бўлган неолит даврига келиб, аждодларимизнинг ов ва меҳнат қуролларини ясашларида хомашёларни сифатига ҳам жуда катта эътибор берганликларини гувоҳи бўлдик. Чунки, фақат сифатли хомашёдангина, сифатли меҳнат қуролини ясаш мумкин эди. Айнан, неолитда хомашёлар ичида энг сифатлиси чақмоқ тошлар экани аниқланди. Худди шу сифатли хомашё бўлган чақмоқ тошлар туфайли, узунлиги 35см га етган ажойиб пичоқсимон пластинкалар, призма шаклидаги нуклеуслардан учириб олинди ва меҳнат қуролларини ясаш техникаси ўзини юқори чўққисига кўтарилди.
Аммо, неолитдан сўнг энеолит даврига келиб, гарчи тошга ишлов беришни баъзи янги усуллар пайдо бўлишига қарамай, тошлардан ясалган меҳнат қуролларини роли йўқола бошлади. Сабаби энеолитдан бошлаб бобокалонларимиз меҳнат қуролларини ясашда тош ўрнига хомашё сифатида металдан фойдаланишга ўта бошлаган эдилар.
Илк металлургия тарихи билан шуғилланган олимларимизни хулосаларига кўра мис металлургияси, бронза металлургиясини бошланиш қисми бўлган, шунинг учун мисдан ясалган меҳнат қуроллари даврини, бронза асрини тонги аниқроғи бошланиш даври деса бўлади.
Металлдан фойдаланишга ўтишни биринчи даврини археология фанида энеолит дейилади. (энус - грекчасига мис; литос лотинчасига тош демакдир). Демак, энеолит даври деганда мис ва тош даври тушунилади. Бундай дейилишига сабаб, аждодларимиз хўжалигида, гарчи мисдан фойдаланишга ўтилган бўлсада, тош қуролларидан ҳам фойдаланиш, мисдан ясалган меҳнат қуроллари билан параллел равишда давом этган. Бундай ҳолатни нафақат энеолит балки бронза асрини тараққий этган даврида ҳам, чақмоқ тошлардан жуда кўплаб меҳнат қуролларни ясашда давом этганлар: пичоқлар, камон ўқлари, қирғичлар, ўроқлар, болталар ва бошқалар тошлардан ясалган. Металлургияни пайдо бўлиши ва тарқалиши тўғрисида олимларимиз орасида икки хил фикр мавжуд. Биринчи фикрни муаллифларини баёнларига кўра металл ишлаб чиқариш дастлаб бир жойда пайдо бўлиб, сўнг бошқа жойларга тарқалган. Улар бу борада, хатто металлни ишлаб чиқариш жойини анниқ қилиб, Эронни жанубий ғарбида жойлашган Чатал – Уюк ва Чиён-тепаси манзилгоҳларини кўрсатадилар. Бу манзилгоҳларда дунёда биринчи бўлиб, мислардан маржон(бусы)лар, санчиб тешувчи учли қурол(проколки)лар, бигиз (шилья)лар топилиб уларни ёши эрадан аввалги VII-V минг йилликлар билан белгиланган. Айнан шу ердан бошқа қўшни жойларга металлургия ва ундан фойдаланиш тарқалган дейдилар. Бошқа гуруҳ олимлар эса, аксинча металл бўлган жойларда, уларни топиш ва улардан меҳнат қуроллари турли безаклар ясаш мустақил равишда вужудга келган бўлиши ва улар бир-бирларида яқин бўлган жойларда ўзаро алоқада бўлиб, тажриба алмашган бўлишлари ҳам мумкин деган тахминий фикрларни берадилар. Бундай фикрга келувчилар ер шарининг турли жойларидан топилган мис буюмларини дағаллигини, ясаш услубларини қалоқлигини таъкидлаб, агар бу типдаги безаклар Эрон манзилгоҳларидан тарқалгани тақдирда, Чатал- уюк ёки Чиён- тепадагилар сингари юксак даражадаги техника асосида ясалган бўлиши керак эди деб, асосли равишда биринчи фикр муаллифларини танқид қиладилар.
Шуни айтиш жоизки, металдан фойдаланиш ҳамма жойда бир вақтда бўлмаган. Европа-Болқон Карпат ҳудудлари билан боғлиқ ҳолда биринчи бора мисдан ясалган буюмлар эрадан аввалги Vчи минг йиллик билан IV минг йилликни оралиғида пайдо бўлади. Марказий Осиёда дастлаб металл эрадан аввалги IV чи минг йилликни бошларида, жанубий Туркманистондан Номозгох I маданияти давридан маълум. Марказий Осиёнинг шимолий районларида эса бу вақтда неолит даврига мансуб бўлган Калтаминор маданияти гуллаб яшнамоқда эди. Калтаминор маданиятининг давомчилари металл билан фақат эрадан аввалги IIIчи минг йиликнинг охирларига келиб танишадилар.
Металлургия тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар рангли темаллургияни 4 та босқичга бўлиб ўрганадилар:
Биринчи босқичда одамлар соф ҳолда топилган мис бўлакларини тошларни бир тури деб қараб, тошларга қандай ишлов бериш усулини қўллаган бўлсалар мис бўлакларига ҳам худди шундай ишлов усулини бериб фойдаланганлар. Соф мис бўлакларини топиш ва улардан аввалига отбойниклар ёрдамида ишлов бериб фойдаланиши, сўнгроқ улардан эритилган ҳолатда фойдаланишлар тўғрисида фақат тахмин қилишимиз мумкин. Аммо, бу тахминлар хақиқатга анча яқин деб ўйлаймиз.
Соф мислар қизил рангли бўлиб улар ибтидоий одамларни ихтиёрларини ўзларига жалб қилган бўлишлари мумкин. Яшил рангдаги малахитлар ҳақида ҳам шундай фикрни айтаоламиз. Шунинг учун ҳам биринчи безаклар айнан шулардан ясалган. Аждодларимизни гулхан атрофларида исинганлари, хатто исиниш жараёнида меҳнат қуролларини ёки турли безакларни ясаганлари хам табиий бир ҳолатдир. Шундай экан онгли равишда бўлмаса ҳам, тасодифан гулхан атрофига келтирилган мис парчаси гулханга тушиб қолиб, эриши натижасида ўз қиёфасини ўзгартириши ҳам табиий ҳолатлардан биридир. Бундан хулоса шуки инсон агар мис парчаси оловга тушса ўз шаклини ўзгартириши мумкинлигини билиб олган. Бундай тасодиф инсон ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга бўлган.
Металлургия тарихини ўрганувчи тарихчилар шу ўринда А.Пастерни “Тасодиф тайёрланган ақлга ёрдам беради” деган фикрини келтирадилар. Хақиқатдан ҳам қарийиб бир млн йил давомида тош асрини бошидан кечирган аждодларимиз энеолит даврига келиб, анча ҳаётий тажрибаларга эга бўлиб, ҳам ақлий ҳам жисмоний томондан анча камолотга етган эдилар. Шунинг учун ҳам металдан фойдаланишни иккинчи босқичида аждодларимиз мисни эритиб ундан оддий бўлсада, лойдан ясалган қолипларда қуйма қуролларни ясай бошладилар.
Учинчи босқичда рудаларни эритиб улардан соф мисларни ажратиб олина бошланди ва бу билан хақиқий металлургия ишлари бошланади. Металларни эритишни билиб олиш хронологик жиҳатдан эрамизгача бўлган V чи минг йилликка тўғри келади.
Тўртинчи босқични бронза асри десак ҳам бўлади. Чунки, бу босқичда мис билан қалай эритилиб уларни аралашмасидан бронза ҳосил қилинади.
Мис конларини, қадимги кончиларимиз ер устига занг ҳолатида кўк рангда ер сатхида кўринишларига қараб топганлар. Оддий меҳнат қуроллари ёрдамида мис рудаларини қазиб олиш анча мураккаб бўлган. Аммо мисга бўлган эхтиёж уларни мис конларида ишлашга мажбур этган.
Биринчи маротаба бронза эрадан аввалги III чи минг йилликда олд Осиё билан Хиндистонда кашф этилган. Марказий Осиёда эса эрадан аввалги III чи минг йилликни бошларида вижудга келган.
Шарқий Европа ва Зимавказье ҳамда жанубий Сибирда хам бронза асри эрамизгача бўлган II чи минг йилликда пайло бўлади. Археолог олимларимизни хулосаларига кўра Марказий Осиёда бонза даврига келиб биринчи минг йиллар давомида қўлланиб келаётган овчилик ва термачилик ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда ўз мавқеини йўқотади. Аждодларимизни асосий яшаш манбаи чорвачилик ва дехқончилик бўлиб қолади. Бундай ҳолатни биз неолит даврида фақат Жойитун маданияти ёдгорликларидагина кузатган эдик.
Археолог олимларимиз А.Асқаров ва М.Жўрақуловларни баёнларига кўра, Марказий Осиёда бронза даври ибтидоий жамоа хўжалиги икки зона бўйлаб ривожланишда давом этган.
Унинг жанубий - шарқий ва марказий районларида, жумладан Жанубий Сурхон ва Зарафшон воҳаларида эрадан аввалги II чи минг йилликда суғорма дехқончилик ибтидоий бронза жамоаси иқтисодининг асосини ташкил этади. Фарғона водийсининг ижтимоий шарқий туманларида, Тошкент воҳасининг дарё ҳавзаларида, Қарши воҳасида ўтроқ дехқончилик хўжаликлари бронза даврининг сўнгги босқичларида, миллоддан аввалги I минг йилликниннг бошларида ташкил топган. Марказий Осиёнинг кам сув, чўл ва дашт туманлари кўпроқ чорвачилик учун табиий географик қулайликларга эга бўлган. Шунинг учун хам, у ерлар қадимги чорвадор қабилаларнинг макони бўлган, дехқончилик бўлса бу ҳудудларда фақат дарё этакларида, махсус суғоришни талаб этмайдиган пастқам захкаш, ботқоқ жойларда, кўрфаз (лиман)ларда олиб борилган. Бронза даврини охирларига келиб, Зарафшон, Амударё, Сирдарё этакларида ҳам кичик-кичик дехқончилик воҳалари ташкил топа бошлайди. Чорвадор қабилаларни эса ўтроқлашуви кучаяди ва уларда ҳам кейинроқ суғорма дехқончилик пайдо бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, яқин вақтларгача мисни табиат юмшоқ қилиб яратгани учун у тош билан беллашолмаган, аниқроғи тошдан ясалган меҳнат қуролларини, аждодларимиз хўжалигидан сиқиб чиқаролмаган. Бу вазифани кейинчалик темир рудасидан ясалган меҳнат қуроллари бажарган деган нуқтаи назарлар мавжуд эди. Аммо сўнгги йилларда археолог олимларимизни олиб борган изланишларининг якуни шуни кўрсатадики, мис ўзини юмшоқлиги, сифат жиҳатидан тошдан пастлиги туфайли эмас, балки ўзини ноёблиги яъни камёблиги туфайли тош қуролларидан ўз устунлигини кўрсатолмаган. Чунки мисдан ясалган меҳнат қуроллари самаралорлиги тошдан қилинган қуролларга нисбатан юқори бўлган. Тош қуроллари ишлатилиши жараёнида уқаланиб ишдан чиққач, уни бутунлай алмаштириш зарурияти туғилса, мисдан қилинган меҳнат қуролларини бироз чархлаб улардан узоқ муддатда фойдаланиш имкони бўлган. Энг муҳими археологларимизни ўтказган тажрибалари бир хил вазифани бажаришда мисдан ясалган меҳнат қуроллари самарадорлиги тошларникига нисбатан юқори бўлган.
Айтилганлардан хулоса шуки мисни камёблиги туфайли тош қуролларни аждодларимиз хўжаликларидан сиқиб имкони бўлмаган. Шунинг учун ҳам мисдан кичик хажмдаги безаклар, санчувчи, кесувчи пичоқлар бигизлар каби энг зарур деб топилган меҳнат қуролларини ясашганлар холос.
Гарчи мисдан ясалган меҳнат қуроллари юқорида таъкидлаганимиздек тош қуроллардан устунликлар, (камёб бўлганликлари туфайли) намойиш этаолмаган бўлсаларда, мисга қалайни аралаштириб бронзани ҳосил қилганларидан сўнг жамоаларни моддий ҳаётларида ижтимоий тартибларни ўзгаришига олиб келди.
Юқори палеолит давридан бошлаб, ҳукумронлик қилиб келаётган она уруғи ўрнига ота уруғи хукумронлигини юзага келтирди. Бунинг асосий сабаби чорвачиликни юзага келиши бўлиб, бу соҳада эркакларни мавқеи кучли эди. Чунки, хайвонларни боқиш, уларга озуқа тайёрлаш ишлари оғир меҳнат талаб қилиб, аёллар учун бундай вазифаларни бажариши оғир эди. Шунинг учун чорвага тўлиқ хукмролик қилиш эркаклар қўлига ўтиб бутун бойликлар ҳам улар қўлида тўплана бошланди. Натажада кечаги оддий чўпонлар ўзларини нафақат тирикликларида, балки вафотларидан сўнг ҳам обрў эътиборларини намойиш қилиш учун ўз жасадларини оддий қабрлар ўрнига, узоқлардан ҳам кўзга ташланиб турадиган гўртепаларга кўмилишини васият қилабошладилар.
Ота уруғи даврига келиб баъзи майда хунармандчиликлар тараққий этиб, аввалига ўз жамоаларини сўнгроқ эса қўшни жамоаларни ҳам ўз махсулотлари билан таъминлай бошлайдилар. Дастлабки шакллари неолит даврида бошланган жамоага қарашли махсус хунар ишлари билан шуғулланувчи гуруҳлар бронза ва энеолитда мис рудаларини қазиб олинадиган жойларда анча такомиллашган қиёфада юзага келади. Бу даврда характерли хусусиятлардан бири жамоа хунармандлари жамоаларини буюртмалари асосида алмашувга мўлжалланган маҳсулотларини ишлаб чиққанлар бозор учун маҳсулот ишлаб чиқиш ҳали йўлга қўйилмаган эди. Энеолит қабилалари ҳамма жойда ва анча соҳада ишлаб чиқарувчи хўжаликлар даражасида эдилар. Бу борада металлургия ишлаб чиқаришнинг бир қисми эди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни миқдори эксплуатацияни ва синфий жамиятни пайдо бўлиши учун етарли даражада эди.
Марказий Осиёнинг баъзи қабилаларида энеолит билан бронза чегарасида, дехқончиликдан хунармандчиликни ажралиб чиқиш белгиси сифатида кулолчилик чархлари пайдо бўлади.
Ўрта ер денгизи регионида энеолит даврида қатор синфий жамиятларни пайдо бўлган вақтига тўғри келади. А.Асқаров ва М.Жўрақуловларни баёнларига кўра Марказий Осиёда энеолит ва бронза асрида биринчи навбатда суғорма дехқончилик базасида қад кўтарган доимий қишлоқларнинг кўпайиши, уларда яшаётган аҳоли сонининг тобора зичлашиб бориши ва янги ерларни жадал ўзлаштириш жараёнининг кучайиши кузатилади.
Янги ерларни ўзлаштирилиши билан боғлиқ ҳолда қанчадан-қанча маданият ўчоқлари вужудга келади, ибтидоий хунармандчилик хўжалигининг турли соҳаларида янгидан-янги ихтиролар қилинади. Масалан, бронза даврида металлургия хунармандчилиги, заргарлик, уй- жой қурилишида хам ғиштлардан фойдаланиш, кулолчиликда чархлардан фойдаланишга ўтиш уруғдошлик жамоасини маданий - хўжалик соҳаларидаги йирик кашфиётлардан хисобланади.
Археологларимизн тинимсиз изланишларининг натижалари шуни кўрсатадики Марказий Осиёни шимолий зонасидаги қабилалар уни жанубий районларида яшаган қабилалари билан узлуксиз равишда алоқада бўлиб бир- бирларини ютуқларидан бахраманд бўлганлар.
Мутахассисларни хулосаларига кўра, қабилаларо муносабатлар бронза асрида асосан “тинч йўл” билан давом этган. Баъзан эса “зўрлик йўли” билан хам кириб бериш ҳам бўлган.
Масалан эрадан аввалги II чи минг йилликни ўрталарида Қозоғистон ҳудудида яшовчи “Андронова маданияти”га мансуб қабилалар Марказий Осиёнинг шимолий ҳудудларига, сўнгроқ жанубий чегараларигача кириб борганлар.
Андронова чорвадорларининг сопол идишлари жездан ясалган тақинчоқлари ва меҳнат қуроллари Мурғоб воҳаси, Шеробод чўли ва Копетдоғ ёнбағриларидаги дехқончилк зоналарида учрайди. Аммо характерлиси шундаки Марказий Осиёни шимолий зонаси билан жанубий зонаси ўртасида содир бўлган “қирғинликлардан” гувоҳлик берувчи хеч бир аломат сақланмаган. Демак, булар ўртасида келишмовчилик аломатлари хеч қачон бўлмаган.
Эрадан аввалги IIчи минг йиллик давомида, айниқса унинг тўртинчи чорагида чўлли зона чорвадорларининг жануб томон юришлари жадаллушуви муносабати билан Марказий Осиё аҳолиси этник составида турли анропологик тип вакилларининг аралашиш жараёни жадаллашади. Бронза асрининг сўнгги босқичларига келганда, дехқончилик хўжалигида сунъий суғориш системасида магистрал каналлар пайдо бўлади, хонани чорвачилик ва мотига дехқончилигидан яйлов чорвачилигига аниқроғи чорвадорларнинг ярим кўчманчилик турмуш тарзига ўтиш содир бўлади. Шундан келиб, неолит давридан сўнгги тараққиёт ривожланишини кўрсатувчи энеолит ва бронза даврини ўзига хос хусусиятлари ҳақида тушунтириб ўтдик.
Энди, Марказий Осиё ҳудудидаги энеолит ва бронза даврини акс эттирувчи мавжуд ёдгорликлар, уларни ўрганиш тарихи, тутган ўрни, аҳамияти ҳақида айрим муҳим аҳамиятга эга бўлган ёдгорликлар мисолида баён қилишга ҳаракат қиламиз.
ХХ асрни бошларига келиб, аниқроғи 1904 йили Америкалик Р.Пошпелли ташаббуси билан жанубий Туркманистонга экспедиция уюштирилиб, Ановтепа ёдгорлигида археолог Г.Шмидт томонидан археологик қазиш ишлари олиб борилди. Ановтепа Ашхабоддан 12км шарқда Анов қишлоғида жойлашган. Натижада Ановтепани Анов I, II, III ва IV каби этапларга бўлинди.
Бу тўрт этапдан иборат археологик система роса 50 йил давомида ўз кучини йўқотмади. 1950 йилнинг бошларида Б.Н.Куфтин томонидан Туркманистоннинг Номозгоҳтепа ёдгорлигида қазиш ишлари олиб борилиб, энеолит ва бронза даври 6 та этапга: Номозгох I, II, III, IV, V, VI ларга бўлинади. Шундан сўнг Туркманистонда кўп йиллар давомида қазиш ишлари олиб борган В.М.Массон бу 6та этапни ҳар бирини иккитадан босқичларга бўлиб ўрганиш мумкинлигини исботлади.
Агар, Г.Шмидтни хронологик даврий системасини Б.А.Куфтин томонидан Намозгоҳтепа асосида тузилган даврий системаси билан солиштирилса, Анов I нинг “А” фазасини неолитга тегишли эканини, Анов I “Б” эса Намозгоҳ I га тенглигини гувоҳи бўламиз. Шунингдек, Анов II Намозгоҳ II га баробар бўлиб, Анов III эса Намозгоҳ III, IV, V ва VI га тенгдир.
Анов IV илк темир даврига мансубдир. Мутахассисларимизни хулосаларига кўра, Намозгоҳ I илк энеолит, Намозгох II ўрта энеолит ва Намозгоҳ III эса сўнгги энеолит хисобланади.
Геоксюр воҳасидаги энеолит ёдгорликларида археологларимиз томонидан ўтказилган археологик изланишларни натижалари шуни кўрсатадики, илк энеолит даврида, уруғ жамоалари, майдонлари кенг бўлган маконларда яшаганлар. Ҳар бир қишлоқ, бир-бирига зич қилиб қурилган қатор бир хонали уйлардан ташкил топган. Ҳар бир уй жуфт оилаларга тегишли бўлиб, унда она оила бошлиғи хисобланган. Бойлик ҳам умумжамоаники ҳисобланиб, уни яратишда оилага бошқа уруғлардан вақти- вақти билан келиб турувчи эркакларни кўмаклашуви салмоқли ўрин эгаллаган.
Анов I “Б” ва Намозгох I ларнинг комплекслари илк энеолитга мансуб бўлиб, V чи минг йилликнинг ўрталаридан IV чи минг йилликни ўз ичига олади. Буларда тараққий этган дехқончилик давом этади. Дарёларда сувлар тошган пайтларда намликни узоқроқ муддатда сақлаш мақсадида далаларга сувни тўплаб марзаларни баландроқ кўтарганлар. Буғдой ва арпалар маданий ўсимликларга айлантирилган. Чорвачилик овчиликни хўжаликдан сиқиб чиқарган. Чорвачиликда сигирлар, қўйлар ва чўчқалар асосий ўринни эгаллаган.
Юқорида тилга олинган бир хонали уйлар энг илк бор хом ғиштлардан қурилган. Бу уйларни ёнларида хўжалик омборлари ҳам бўлган. Одамлар яшайдиган қишлоқлар 2 гектаргача бўлган майдонни эгаллаган. Аммо, Намозгоҳ I ни охирларида бу майдонлар 10 гектаргача етган. Натижада қурилишлар анча тартибга солиниб, режали кўчалар ҳам вужудга келган. Манзилгоҳлардан мисдан ясалган: безаклар, икки тиғли ўткир пичоқлар, тўрт қиррали бигизлар топилган.
Топилган бу буюмларни металлографик анализи шуни кўрсатдики, булар табиатда учрайдиган соф миснинг ўзидан эмас, балки мис рудасини эритиш орқали олинган мисдан қилинган. Булардан ташқари лойлардан ясалган аёлларни хайкалчалари учрайди. Баъзи бир хажми катта хоналарни археологларимиз ибодатхоналар деб белгилайдилар. Қабрлар худди Жойитундагига ўхшаб манзилгоҳларни ўзида бўлиб, мурдалар букланиб кўмилган. Уларни устларига охралар сепилиб, улар билан кўмилган буюмлар анча камбағал. Бу қабрларда ҳали ижтимоий тенгсизликларни белгилари кўзга ташланмайди.
Номозгоҳ II даврининг бошланиши эрамизгача бўлган 3500 йил билан белгиланиб, одамлар яшаган қишлоқларни майдони ўртача 12 гектарни ташкил қилган. Бу даврга келиб марказда нисбатан анча йирик уни атрофларида эса майда қишлоқлар ташкил топади. Бу одамлар яшайдиган қишлоқларда (бу қишлоқларни археологларимиз манзилгохлар хам дейдилар). Ғалла сақланадиган омборлар ва ибодат қилишга ҳамда қурбонлик қилишга мўлжалланган махсус ибодатхоналар умумжамоаники бўлган. Баъзи бир маслахатли масалалар хам шу ибодатхонада жамоа йиғилишида хал қилинган. Номозгох II даврида бир хонали уйлар хамон хукмронлик қилиб, кейинчалик уларни сони аста-секин кўпайиб боради. Геоксюр вохасида суғориш системасини илк усулларидан яъни унча катта бўлмаган ариқлардан фойдаланиш усуллари ҳам аниқланган. Боқиладиган ҳайвонлар орасида қўйларни сони нисбатан кўп бўлган. Чўчқаларни суяклари доимо учраб туради. Аммо, уй қушларининг суяклари мутлоқо учрамайди.
Шуни айтиш керакки, Номозгоҳ II даври уй-қурилиш режаларини Геоксюр вохасининг Ялонғочтепа, Мўлалитепа каби ёдгорликларида яхши ўрганилган. Геоксюр вохаси учун энеолит асрининг бу даври “Ялонғоч этапи” деб ҳам юритилади. Энг муҳим янгиликлардан бу Ялонғочтепа этапида уруғ жамоаларининг қишлоқлари мудофаа деворлари билан ўраб олина бошлайди. Характерли томони шундаки, қишлоқларни ҳамма ҳудудлари девор ичига олинмай, балки уларнинг марказий қисмигина девор билан ўраб олинган. Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, марказий қишлоқни деворлар билан ўраб олиниши биринчидан, марказдаги қишлоқлар, эрадан аввалги I чи мингйилликни ўрталарида пайдо бўлган шаҳарларни “арк”ларини илк кўриниши бўлса, иккинчидан булар синфий жамиятларни пайдо бўла бошлаганидан далолат беради. Бу мудофаа деворларини доира шаклидаги бурж(башня)лари бўлиб мутахассисларимизни фикрича, буржлар кузатувчилар учун қулай бўлган.
Археолог олимларимиз А.Аскаров ва М.Жўрақуловларни баёнига кўра, Мўлалитепа ёдгорлиги адабиётларда кўпинча Муллалитепа деб нотўғри ёзилади, чунки бу ёдгорлик Муллали эмас, балки Мўлали яъни буржли демакдур деб, тузатиш киритилади.
Номозгоҳ II даврининг характерли хусусиятларидан бири миллион йиллар давомида аждодларимиз ҳўжалигида хукмронлик қилиб келган тош қуролларини сони сезиларли даражада камаяди. Сопол идишларни шакллари асосан ярим шар ва конус шаклидаги косалардан иборат бўлиб улар ҳар хил ранглар билан нақшлаганлар. Нақшланган аёлларнинг ҳайкалчаларини оёқлари, аниқроғи сонлари ва кўкраклари тўла, дўмбоқ қилиб тасвирланишда давом этган. Қабрларни лахатлари кўпинча хом ғиштлар билан тўсилган бўлиб, қабрлардаги майит атрофларига қўйилган буюмлар, уларни ижтимоий ҳаётларида тенгсизлик аломатлари жуда кам даражадалигини кўрсатади. Номозгоҳ II даврига мансуб бўлган ёш боланинг қабридан 2500 та маржон топилиб, шулар орасида тилло ва гипс металларидан қилинганлари ҳамда кумушдан юбқа қилиб қопланганлари ҳам топилган. Бу каби топилмаларни оз миқдорда бўлса ҳам топилиши бу даврга келиб илк бор тилло ва гипс, кумушлардан фойдалана бошлаганларидан далолат беради.
Булардан ташқари Номозгоҳ II да лазурит (кўк рангли минерал)дан ҳам маржонлар қилиш кенг тарқалган. Лазуритлар Шимолий Афғонистонда кўп бўлгани учун, лазуритлар ўша ерлардан келтирилган ва уларга ишлов бериш маржонлар ясаш Марказий Осиёда бўлган деган фикрлар мавжуд.
Энеолитни сўнги даврларида Номозгоҳ III комплекс (Номозгоҳ III га мансуб ёдгорликлардан топилган барча топилма)лари билан характерланади. Шуни айтиш жоизки мутахассис олимларимиз томонидан ҳозиргача Номозгоҳ II билан III орасидаги вақтли бўлсада чегара асосли равишда аниқлаб борилгани йўқ. Аммо, Номозгоҳ III ни охири эрадан аввалги 2750 йил билан белгиланган.
Номозгоҳ III даврида ғарбий ва шарқий ҳудудлар орасидаги тафовутлар вужудга келиб, булар сопол идишларда яққол намоён бўлади. Бу ҳудудларда Номозгоҳдепа ва Олтиндепа каби йирик марказлар шаклланади.
Шуни айтиш жоизки, нафақат Номозгоҳдепа ва Олтиндепалар, балки кўплаб асосий энеолит даври ёдгорликлари марказий Осиё копетдоғ тоғ олди билан саҳролари орасида жойлашган бўлиб, улар узоқ йиллар давомида устма-уст қурилишлар давомида тепаликларга айлантирилган. Бу тепаликлар туркий тилларда “тепа”, “депе” арабларда “телл”, грузинларда “горы” яъни “тоғ”, арманларда эса “блур” деб аталган.
Номозгоҳтепа Жанубий Туркманистондаги Қаахқа темир йўл бекатидан 7км узоқликда жойлашган бўлиб уни маданий қатламини қалинлиги 34 метрга етади. Майдони эса 70 гектарни ташкил қилади. Шунинг учун ҳам бу ёдгорлик архиолог олимларимиз томонидан юқорида танишганимиздек 6 та даврга бўлиб ўрганилади. Олтинтепа ёдгорлиги эса Жанубий Туркманистонинг Қаахқа туманига қарашли Меана қишлоғи яқинида жойлашган бўлиб, уни баландлиги 20 метр, майдони 60 гектар.
Номозгоҳ III даврида одамлар яшайдиган қишлоқларни ҳажми ҳар хил бўлиб, улар орасида кичиклари, ўртачалари ва йириклари ҳам мавжуд бўлган. Манзилгоҳлар кўп хонали бўлиб, уларни хоналари 20 тага етади. Анашу хоналарни кўплигига қараб жамоани анча катта бўлганлигини таҳмин қилиш мумкин.
Дехқончиликда жуда катта ютуқлар қўлга киритилиб сунъий ҳовузлар ва илк каналлар вужудга келади. Сунъий ҳовузларни сатҳи 1600 м2 ни ташкил этиб, чуқурликлари 3 метргача бўлган. Шунинг учун ҳам улар далаларни бир неча бор суғориш имконига эга бўлгани туфайли бир йилда икки маротаба ҳосил олишлари мумкин бўлган. Пода боқишда ва уни таркибида етарли даражада ўзгаришлар бўлгани йўқ. Подани асосий қисмини ҳам қўйлар ташкил қилган. Аммо, лойдан ясалган отларни эгар табдуллари билан ғилдиракли аравага қўйилган ҳолатни акс эттирувчи ўйинчоқларни топилиши Номозгоҳ III даврида ҳайвонлари кучидан юк ташишга ўтилганлигини билдиради. III-II чи минг йилликларда туялар ҳам хонакилаштирилади.
Металлургия соҳасида ёпиқ шаклларда эритилган металлардан қуйма буюмлар ясаш вужудга келади. Юмолоқ шаклдаги металл ойналари (юмалоқ шаклдаги мисдан ясалган ойнани бир томони силлиқланиб, ялтиратилади, унда ҳозирги замон ойнасига ўхшаб тиниқ бўлмасада, унга қараган одам ўз аксини кўради) исканалар, тўғноғичлар хатто билак узукларни ясаш юқори даражага кўтарилади. Шундай қилиб металлга ишлов бериш ва заргарлик ишлари жамоа ҳунармандчилик даражасига кўтарилади.

Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish