Марказий Осиё археологияси


Марказий Осиё ҳудудидаги палеолит даври



Download 200,35 Kb.
bet5/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Марказий Осиё ҳудудидаги палеолит даври
Ушбу қўлланманинг юқорида баён қилинган қисмларида археология фани ҳақида, унинг вужудга келиши тарихи мақсад ва вазифаси, ер шаридаги энг қадимги одамлар ва уларни шаклланишларида меҳнат қуроларини роли, буларни ўрганиш усуллари, даврлаштириш масалалари, ёдгорликларни ёшини аниқлаш усуллари, археология фанини қўп қиррали эканлиги ва бу фанни инсониятга маънавиятини юксалтиришдаги аҳамиятини беқиёслиги, Ўзбекистонда Я.Ғ.Ғуломовнинг саъйи ҳаракатлари туфайли археология институтини ташкил топиши каби масалалар тўғрисида сиз азиз китобхонларда умумий тушунча ҳосил қилиш мақсадида қиска бўлсада тўхталиб ўтдик.
Эндиги асосий мақсад ва вазифамиз Марказий Осиё ҳудудида яшаган энг қадимий аждодларимизни бир миллион йиллик тарихини ўз касбларининг ҳақиқий фидоийлари бўлаган археолог олимларимизни қўлга киритган ютуқларига суянган ҳолда имкон қадар тушунарли қилиб баён қилишдан иборат бўлади.
Бизнинг Марказий Осиё ҳудудидаги энг қадимги аждодларимизни илк тарихини ёритувчи ажойиб археологик ёдгорлик бу Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикасини чегарасида, аниқроғи Фарғона водийсидаги Хайдаркон билан Сўх ўртасида жойлашган Селеунғур қароргоҳидир. Бу ажойиб ёдгорликни топиши гарчи ХХ асрнинг иккинчи ярмини бошларига тўғри келсада, уни ўрганиш жараёни паёнига етмагани сабабли бу қароргоҳда Марказий Осиё халқларининг илк аждодлари яшаган бўлишларига қарамай, уларни тарихий аҳамияти, тутган ўрни, хронологияси тўла очиб берилмаган эди. Шунинг учун ҳам қазиш империя даврида археология фани бўйича чоп этилган қўлланма ва дарсликларда энг қадимги ёдгорликлар қаторига Кавказдаги Кударо I, Кударо 3, Цона ва Азик қароргоҳлари киритилгани ҳолда, нафақат Сулеунғур балки Кўлбулоқ ёдгорлиги ҳам тилга олинмаган эди. Биз учун энг қизиғи ва аҳимиятлиси шундаки, агар юқоридаги тилган олинган Кавказ ҳудудидаги ёдгорликлар хроногогик жиҳатдан ашельнинг ўрталарига тўғри келса бизнинг аждодларимизни илк макони бўлган Селиунғур ёдгорлиги ашельни бошларига тўғри келади. Д.А. Авдусиннинг Москвада 1989 йилда чоп этилган “Археология асослари” номли дарслигида Кавказдаги ашелльнинг ўрталарига оид бўлган Кударо 1 ёдгорлигида минг йил давомида узлуксиз ҳаёт давом этгани кўрсатилади. Ваҳолангки, бизни Ангрендаги Кўлбулоқ ёдгорлигида бир неча юз минг йиллар давомида узлуксиз равишда аждодларимизни яшаганликлари, олимларимиз томонидан илмий асосда исботлаб берилди.
Аждодларимизни илк қароргоҳи бўлган Селунғурни археология фанига ноёб ёдгорлик сифатида киритилишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги, тарих фанлари доктори Ўткир Исломовни роли каттадир. Ўткир Исломов томонидан Селиунғур қарйиб 10 йил мобайнида олиб борилган археологик қазиш ишлари натижасида Марказий Осиё археологиясига жуда катта янгиликлар киритилди. Булардан энг муҳими, бу бизнинг ҳудудимизда энг қадимги яъни ашелль даврига мансуб бўлган аждодларимизни суяк қолдиқларини топилиши бўлди. Бу суяк қолдиқлари бош , елка суяклари ва бир нечта тишлардан иборат бўлиб, булар таниқли антрополог олимлар В.М.Харитонов ва А.А.Зубовлар томонидан ўрганилиб, бу суяк қолдиқлари орхантропларга тегишли эканлиги илмий жаҳатдан исботлаб берилди.
Селиунғур ёдгорлигида 13 та маданий қатлам мавжуд эканлиги аниқланиб, улардан жами 1500 дан ортиқ меҳнат қуроллари ва уларни чиқиндилари топилди. Селиунғур да архантропларга тегишли суяк қолдиқларини топилиши биринчи катта янгилик бўлса, иккинчи катта янгилик Селиунҳурдаги тошдан ясалган меҳнат қуролларини Марказий Осиёда ҳалигача топилмаганлиги ва уларни фақат ўзига хослиги бўлди. Бу меҳнат қуролларини ясаган аждодларимиз бўлмиш архантропларга олимларимиз томонидан Фергантроп (Фарғоналик одам) деб ном берилди. Демак, Homo – habilis лар бўлмиш зинджонтроп, питеконтроп ва синемтроплар қаторига Фергантроплар ҳам қўшилди. Хронологик жиҳатдан Феогантроплар питекантроплардан кейин синантроплардан эса олдингилар хисобланади.
Селиунғурдаги учинчи катта янгилик энг қадимги хайвонларнинг суяк қолдиқларини кўплаб топилиши бўлди. Буларнинг кўпчилиги бир миллион йил аввал яшаб, кейинчалик умуман йўқолиб кетган хайвонлар ғор арслон, кадимий от, кулон,носорог ва бошқаларни суяк қолдиқлари экинлигини аниқлаши бўлди. Чунки бу топилмалар Селеунғур ёдгорлиги ёшини бир мон йил билан белгиланишига хеч қандай шубҳа қолдирмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1938 йилда А.Л.Окладников томонидан Тешиктош ғоридан неандертал болани суяк қолдиқлари билан бирга мустье қуролларини топилиши нафақат бизнинг Ўзбекистонимизда балки, бутун Ўрта Осиё ҳудудида аждодларимиз тарихини бошланиши 80-100 минг йил билан белгиланган эди. Бундай хулоса ўз даври учун тўғри эди. Сабаби ўша даврда Ўрта Осиёда мустьедан аввалги маданий қатламга эга бўлган биронта ёдгорлик йўқ эди. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиёнинг мустье одамлари Олд Осиёдан келиб ўрнашиб қолганлар деган фикрлар мавжуд эди. Аммо, Селеунғурда олиб борилган илмий изланишлар натижаси аждодларимиз тарихини нафақат 10 карра қадимийлигини балки Ўрта Осиёдаги мустье ёдгорликларини тарихий илдизи шу Ўрта Осиёни ўзидан эканлигини, яъни четдан келтирилмаганлигини қўрсатди. Бундай катта илмий кашфияётлар академик Я.Ғ.Ғуломов раҳбарлигида миллий кадрлардан ташкил топган ўзига хос мактабнинг дастлабки мевалари бўлиб, Ўрта Осиёда инсон тарихи 80-100 минг йилдан 1 миллион йилга етказилди.
Маълумки, Африкадаги Олдувей маданиятига оид энг қадимги меҳнат қуролларини асосан 3 та тури мавжуд эди. Булардан бири кўп қиррали юмалоқ шаклга яқин қиёфадаги тош қуроллар бўлиб, улар рус адабиётларида многограннини деб аталади.. Бу қуроллардан ўсимлик томирларини ва хайвон суякларини майдалаб истеъмол қилишда фойдаланганлар. Бу қуролларни археологлар ударнқя оружия яъни уруш қуроллари ҳам деб атаганлар.
Иккинчи хил қуроллари асосан учиринди яъни “отщепь” лардан қилинган бўлиб, уларни хажмлари ҳар хил бўлган. Улардан асосан гўштларни кесиб ейишда фойдаланганлар.
Учинчи хили эса чоппер чоппинглар ва чоппинглар бўлиб улар асосан қайроқ тошлардан ясалган.
Шуни айтиш жоизки, Селеунғурда дастлабки қазиш ишларида аждодларимизни илк меҳнат қуроллари бўлган найзасимон яъни “пик” лар юмалоқ шакл “сфероид” га яқин бўлган меҳнат қуроллари учбурчаксимон “кливер” лар ва оғир тўнтоқ болтасимон “колун” лар қўл чопқи “ручная рубила” лар жуда кам топилган бўлсада, кейинги йилларда улар кўплаб топилди. Бу турдаги меҳнат қуролларини Селеунғурни 13 та қатламини барчасмдан кўплаб топилиши бизнинг Фарғона водиймизда ашелль даврини узоқ йиллар давомида узлуксиз равишда ривожланганидан далолат беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ашель даврида яшаган одамларнинг аждодлари ер шарини қаерда яшаган бўлишларидан қатъиий назарюқорида тилга олинган тош қуроллари билан бир қаторда ёғоч қуролларидан ҳам фойдаланганлар. Шундай бўлиши табиий ҳолатдир. Чунки, ёғочдан қурол ясаш биринчидан, тош курол ясашга нисбатан қулайроқ, иккинчидан ёғоч хомёашё сифатида турли регионларда кўплаб учраб туради. Энг мухими, ёғочдан ясалган меҳнат ва ов қуроллари самарадорликлари жиҳатидан тош қуроллидан қолишмайдилар. Аммо ёғочлардан ясалган меҳнат ва ов қуроллари дуч келган дарахт шохларидан ҳам ясалавермаган. Имкон қадар қаттиқ ва оғирлиги бошқа дарахтларга нисбатан вазмин бўлган дарахт шохларидан, аниқроғи силлиқ ва кам бутоқли шохлардан ясалган. Бу борада узоқ йиллар тажриба ишларини олиб борган археологолимларимизни фикрларига кўра Европанинг кўп жойларида дуб ва тисса дарахтларидан,Кавказда самшид ва Ўрта Осиёда дўлана дарахти шохларидан фойдаланганлар. Бу қаттиқ дарахтларни силлиқ шохларидан аждодларимиз асосан 4 хил кўринишдаги қуролларни ясаганлар. Булар ўзларини бажарадиган вазифаларига қараб 2 га бўлинадилар:

  • меҳнат қуроллари;

  • ов қуроллари.

Меҳнат қуролларига палька-копалка яъни бир томони найзасимон узунлиги бир метрдан ошмайдиган дарахт томирларини ва турли хашоратларни қазиб олишга мўлжалланган ибтидоий одамни меҳнат қуролидир. Иккинчи колотушка бўлиб, бу меҳнат қуроли призма шаклидаги ўзаклардан пластинкаларни учиришда ишчи қисмларини ретуш қилишда фойдаланилган.
Қаттиқ ёғочлардан ясалган ов қуроллари эса овчининг бўйига қараб 2 метр хатто ундан ҳам узун бўлган. Бу хилдаги ов қуроллари асосан маълум бир масофадан туриб хайвонларга зарб билан ирғитиб санчишга мўлжалланган учун уларни бир учи жуда ўткир учли бўлган. Бу ов қуролларини йўғонлиги ҳозирги замон кетмон сопиларидан йўғон бўлмаган. Буларни бир учлари аввал тош қуроллар ёрдамида қалам учига ўхшатиб йўнилган, сўнг ўт алангасида енгил куйдирилиб куйган жойларини ерга ишқаб силлиқлаштирилган. Натижада жуда ўткир найза учи ҳосил бўлган.
Этнографик маълумотларга қараганда, бир индейц шу хилдаги ов қуроли билан ўз ҳаёти давомида 978 та ягуар яъни арслонни яккама –якка олишувда ўлдирган. Аммо, шуни ҳам айтиш керакки бу хилдаги ов қуроллари ҳамма ёдгорликларда ҳам сақланиб қолмаган. Сабаби ёғоч қуроллари қанчалик қаттиқ ёғочлардан ясалган бўлмасин, улар узоқ муддат сақланиш хусусиятига эга эмаслар. Лекин шунга қарамай баъзи жойларда бундай ёғочдан ясалган ов қуроллари бизгача сақланиб қолганлари ҳам бор. Масалан, ашелль даврига оид биз учун жуда аҳамиятли бўлган ёғоч қуроллар қолдиғи. Испаниянинг Торальба қароргоҳидан ов найзаларинининг учи ва қазиш учун ишлатилган палка-копалкаларни қолдиқлари топилди. Англиянинг Клэктон қароргоҳидан эса тиссадан қилинган найзанинг учи топилди. Германиянинг Леринген қароргоҳидан эса тиссадан ясалган узунлиги 2 метр, 15 сантиметрлик найзани филни қобирга оралиғига санчилган ҳолатида топилдики бу қуролни функцияси ўз билан эди. Бу ов қуролининг биз учун энг аҳамиятлиси найзанинг учини ўткирлаш мақсадида ўтда куйдирилганидан фойдаланилганидир.
Юқоридагилардан хулоса шуки, ашелль даври аждодларимиз ўз ҳаётларида фақат тош қуролларидангина фойдаланиб қолмасдан ёғоч қуролларидан ҳам кенг фойдаланганлар.
Гарчи бизнинг Ўрта Осиёдаги маданий қатламларга эга бўлган Қўлбулоқ ва Селиунғур қароргоҳларида ёғоч қуроллар топилмаган бўлсада, бу қароргоҳ эгаларини ёғоч қуроллардан фойдаланганликларига шубҳамиз йўқ.
Юқорида баён қилинган хулосаларга асосланиб мутахассис олимларимиз Хайдаркон чуқурлиги ва Фарғонани жанубида илк одамлар томонидан жойлашувини 1 миллион юз минг йил билан белгилайдилар. Полеолит даври бўйича бутун дунёга йирик олим сифатида танилган француз олими Ф.Борд Осиё континентига жойлашган Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Хитой, Фаластин ҳамда Африканинг шимолига Европа ҳудудидини жанубига қадимий одамларни жойлашувини ўрта хисобда 1 миллион йил билан белгилайди. Селиунғурни кўп сонли археологик топилмаларини ўрганиш натижаларига суяниб бизнинг археолог олимларимиз Марказий Осиё ҳудудида ҳам аниқроғи унинг шимолий – шарқий қисмида илк плейстоцен даврида, яъни 1 миллион 150 минг йил аввал одамни пайдо бўлиш жараёни бошланган деган хулосага келдилар. Шунинг учун ҳам Марказий Осиё ҳудудидини ҳам юқорида Ф.Бард томонидан кўрсатилган киритадилар.
Юқоридагилардан хулоса шуни кўрсатадики, нафақат Ўзбекистон ҳудудида балки, бутун Марказий Осиёда одамнинг пайдо бўлиши Сурахондарё вилоятини Тешиктош ғоридан топилган 8 ёшли неандертал боладан бошланмай, балки шу бола каби неандертал одамларнинг аждоди бўлган Селиунғур маконининг архантропларидан аниқроғи фергантропларидан бошланади.
Бизнинг энг қадимий аждодларимиз ҳақида қимматли маълумотлар берувчи Селиунғур ёдгорлигидан кейинги ажойиб ёдгорлик бу марҳум археолог олим М.Р.Қосимов томонидан археология фанига киритилган Кўлбулоқ ёдгорлиги бўлиб, уни узоқ йиллар давомида ўрганилиши натижасида бу қароргоҳда 41 та маданий қатламни борлигини аниқлади. Илмий изланишлар шуни кўрсатдики Кўлбулоқ ёдгорлигини юқоридан 1-3 қатламлари палеолитга, 4 дан то 9 қатламгача эса мустье даврига, қолган қуйи қатламлари эса сўнгги ашелль даврига оид деб топилди. Демак, бу ёдгорликда сўнгги ашелль аохантропларидан тортиб, неандерталлар ва крамионлар яшаганлар, яъни бу маконда жуда узоқ вақт узлуксиз ҳаёт давом этган. Ашелль маданиятидан сўнг мустье, ундан сўнг юқори полеолит маданиятлари ўсиб чиққан.
Археология фани учун бундай қимматли маълумотларни берадиган ёдгорликлар жаҳон миқиёсида ҳам жуда қамдан –кам учрайди. Шунинг учун ҳам Россия фанлар Академиясини ҳақиқий аъзоси забардаст археолог олим А.П. Деревянко Кўлбулоқ ёдгорлиги ва уни археологик ашёлари билан танишиб чиқиб: “агар дунё бўйича Кўлбулоқ каби ёдгорликлар 4 та бўлса шулардан бири Кўлбулоқдир” деган эди.
Энг муҳими шундаки, Кўлбулоқда яшаган бизни аждодларимиз бўлмиш архантроплар биологик жиҳатдан ривожланиб ҳозирги замон шаклига келганлар.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, мустье даврига оид Тешиктош ғоридан сўнг. Селиунғур ва Кўлбулоқ каби жаҳон аҳамиятига молик бўлган бўлган ёдгорликларини топилиши ва уларни ўрганилиши нафақат бизнинг Ўзбекистонимиз балки бутун Марказий Осиё археологияси соҳасида жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлди. Бунда марҳум устозимиз Я.Ғ.Ғуломовнинг хиссалари беқиёсдир. Чунки, юқоридаги ёдгорликларини тилга киргизган, аждодларимиз тарихини 80-100 минг йилдан 1 миллион йилга етказган археолог олимлар Ўткур Исломов ва Мирвохид Қосимовлар Я.Ғ.Ғуломовнинг тинимсиз қилган сайъи ҳаракатлари туфайли фан оламида камолотга етганлар.



Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish