ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДЕМИЯСИНИНГ
БАКАЛАВРИАТ БОСҚИЧИ 1-КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОН ВАРАҒИ
3-ВАРИАНТ
Модул номи:
|
|
Давлат ва ҳуқуқ назарияси
|
Сана
|
|
24.05.2023 йил
|
Ўтказилиш вақти
|
|
15:00-17:00
|
Имтиҳон давомийлиги
|
|
2 соат
|
Имтиҳон варағи А ва Б бўлимдан иборат. Умумий 50 балл билан баҳоланади.
Имтиҳондаги саволларнинг умумий сони – 6
Жавоб берилиши лозим бўлган саволлар сони – 3
ТАЛАБА УЧУН ЙЎРИҚНОМА:
Талаба А бўлимидан хоҳлаган ИККИТА мантиқий саволга ҳамда,
Б бўлимидан хоҳлаган БИТТА казусга жавоб ёзишингиз шарт.
|
А БЎЛИМ
Талаба хоҳлаган ИККИТА мантиқий саволга жавоб ёзиши шарт.
Ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси, турлари ва функцияларини изоҳланг.
Қонун аналогияси ва ҳуқуқ аналогияси тушунчаларининг моҳиятини ва ўзаро алоқадорлигини тушунтиринг.
Айбсизлик презумпцияси, юридик жавобгарлик ва қилмишнинг ҳуқуққа хилофлигини истисно қилувчи ҳолатлар тушунчаларининг моҳиятини ёритинг ҳамда ўзаро алоқадорлигини очиб беринг.
Қонунийликни таъминлашда Конституциянинг аҳамиятини тушунтиринг.
Б БЎЛИМ
Талаба хоҳлаган БИТТА казусга жавоб ёзиши шарт.
1. Дарс машғулотлари давомида талаба Жамшид Муртазоев ҳуқуқий тартибга солишни таснифлаш мумкинлигини, уни қуйидаги мезонлар асосида ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлигини билдириб ўтди.
Хусусан, ҳуқуқий тартибга солиш воситаларига кўра (норматив тартибга солиш ва индивидул тартибга солиш), ҳуқуқий тартибга солиш предметига қараб (давлат томонидан ва нодавлат ташкилотлар томонидан), марказлаштириш даражасига қараб (марказлашган, марказлаштирилмаган) таснифлаш талабалар учун тушунарли бўлишини тушунтириб берди.
Талаба Худойқулов Самар эса ҳуқуқий тартибга солишни таснифлашда бошқа мезонлар ҳам мавжудлигини, жумладан ҳуқуқни амал қилиш доирасига қараб умумий, идоравий, маҳаллий, локал каби турларга бўлиниши ҳам мавжуд эканлигини қайд этиб ўтди.
Ҳуқуқий тартибга солишнинг таснифлаш мезонлари ва таркибий бирликларини амалий мисоллар билан тушунтириб беринг.
2. Баъзида “қонун устуворлиги” ёки “қонунийлик” атамалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кенг қўлланилади.
“Қонунийлик” тушунчаси Россия Федерацияси Конституциясида қўлланилмайди, лекин 15-модданинг 2-қисмида, барча норматив ҳужжатларнинг Россия Федерацияси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ келишини тушуниш мумкин.
Шунингдек, социалистик мамлакатларининг конституцияларида (Въетнам, Хитой, КХДР, Куба) қонунийлик тушунчаси энг муҳим тушунчаларидан бири сифатида қўлланилади.
“Қонун устуворлиги” атамаси кенгроқ мазмунга эга бўлиб, у нафақат қонунийлик, балки қонун билан тартибга солиниши мумкин ва зарур бўлган турли муносабатларни ҳам англатади.
Айрим олимларнинг фикрича, қонунийлик статик, қонун устуворлиги эса динамик ҳолатни акс эттиради.
Қонун устуворлиги ва қонунийлик атамаларининг ўзаро фарқли жиҳатларини таҳлил этинг. Фикрингизни амалий мисоллар билан баён этинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |