580
АЁЛ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШДА
ПСИХОЛОГИК ТЕМПЕРАМЕНТЛАРНИНГ ЎЗИГА ҲОСЛИГИ
Пахратдинова А.К.
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия
бошқармаси ҳарбий хизматчиси
Инсон дунёга келар экан, азалдан тақдирига битилган, ҳар бир инсон учун
мўлжалланган касби пешонасига ёзилади. Инсон ўзига мўлжалланган
касбни топган
пайтидагина ишлари ўнгидан келиб, муваффақиятларга эришади»-дейди доноларимиз. Ҳаёт
фалсафасидан маълумки инсон учта нарсада адашмаслиги керак: «Дўст танлашда, тўрмуш
ўртоқ танлашда ва касб танлашда». Шу учта нарсани ўзида мужассам қила олган инсон, энг
бахтли инсондир.
Замон ривожланиши билан биргаликда, ҳаётимизда эр-йигитлар билан биргаликда
хотин-қизларимиз ҳам бирдек касб танлаш ҳуқуқига эга бўлди
164
. Бугунги кунда Ўзбекистон
Республикасида йигитлар билан биргаликда хотин-қизларимиз иҳтиёрий равишда ҳарбий
хизматчи бўлиб ишга жойлашадилар.
165
Хотин-қизларимиз
жисмоний, ақлий-руҳий ва
тиббий кўрикдан ижобий ўтгандан сўнг ҳарбий хизматчи бўлиб ишга киради. Улар ватан
ҳимоясидек шарафли касбни танлагани билан ғурурланади. Шу билан бирга бу касбнинг
ўзига яраша қийинчиликларини сабот билан енгишлари зарур. Бунда аёл ҳарбий
хизматчиларга тўғри йўл кўрсатишда офицер раҳбарнинг (командирнинг) рўли муҳим.
Чунки, хотин-қизлар билан ишлашиш, эркак ҳарбий хизматчилар билан ишлашга қараганда
бирқанча қийинроқ кечади. Командир хотин-қизларнинг табиятан нозик ҳилқат вакиллари
эканликларини ҳисобга олиб, ҳарбий ҳаётга мослаштиришда
уларнинг характерлари ва
темпераментларини ўрганиб чиқишлари керак. Дунёда неча миллиард одам бўлса, ўшанга
тенг характер мавжуд. Айрим жиҳатлари ўхшаш бўлиши мумкин, аммо характерлар бир ҳил
бўлмайди. Характернинг шаклланишида темпераментнинг ҳиссаси катта. Шу ўринда
темперамент ўзи нима? Унинг қандай турлари бор?-деган савол пайдо бўлади. Бу саволга
дунё олимлари қўйдагича жавоб берган:
Темперамент бу- шахс касбий фаолияти ва феъл-атворининг ўзгарувчан, эмоциональ
томонларини ифодаловчи индивидуал ўзига хосликдир.
166
Демак шундай экан, аёл ҳарбий
хизматчилар орасида ҳам ҳар ҳил темперамент вакиллари учрашади.
Бундан 2000 йил олдин Гиппократ темпераментларни 4 тоифага ажратган: холерик,
флегматик, меланхолик, сангвиник. Темперантнинг тўрт
тоифага ажралишида инсон
танасидаги суйуқлиқ сабабчи бўлар экан.
-Холерик темпераментидагилар бироз асабийроқ ва сал нарсага ловуллаб ёниб
кетадиган инсонлар киради. Бунга сабаб, организмдаги жигар сариқ сафросининг
кўплигидир.
-Флегматик темпераментдагилар беғам, бепарвороқ бўлишади. Бунга ўпканинг флегми
сабабчи.
-Меланхолик темпераментдагилар ташвишга кўп тушадиган ва кўп қайғурадиган
инсонлардир. Бунга, қора бўйрак сафроси сабабчидир.
-Сангвиник темпераментдагилар доимо ҳушчақчақ, ҳар қандай ҳолатни табассум билан
қарши оладиган инсонлар тоифаси киради. Бу юрақ қони сабабли шундайдир.
Инсон психологияси табиятдан шундай экан, аёл ҳарбий хизматчиларни тайёрлашда
командирлар ушбу муҳим жиҳатни эсдан чиқармаслиги керак. Аёл ҳарбий хизматчилардан
ҳарбийлик касбини нима сабабдан танладингиз
деган саволни берганимизда, улар кўпинча
164
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18, 46-моддалар.
165
Дунёнинг айрим давлатларида аёллар учун ҳарбий хизмат мажбурийдир. Ўзбекистон Республикасида
аёллар учун ҳарбий хизмат мажбурий эмас.
www.wikipediya.ru
166
Адизова Т.М. Психологическая методика изучения личности учащихся в процессе общения. Методическое
пособие.Т.ТГПУ-2000г.
581
бу соҳага қизиққанликларини билдиради. Командирлар аёл ҳарбий хизматчиларнинг
психологиясидан келиб чиқиб, бу қизиқишни касбга бўлган меҳрга айлантира олишлари
керак.
Биламизки, ҳарбийлик касби туну-кун тиним билмай ишлашни талаб этади. Бу
ҳолатда аёлларда муаммолар учраши аниқ. Командирлар уларнинг психологиясидан келиб
чиқиб далда бўлиб, уларнинг ишдан бўшаб кетишларига йўл қўймасликлари керак. «Офицер
қўл остидаги ҳарбий хизматчиларни тарбиялашда нафақат ҳарбий жамоанинг таркибий
қисмини шакллантириб боради,
шунингдек, юқори ҳарбий тайёргарлк ишларига жавобгар
шахс ҳисобланади. Айниқса, жамоадаги йўқори психологик муҳитга, ҳар бир ҳарбий
хизматчининг соғлигига ҳам жавоб беради.
167
»
Ҳулоса қилиб айтганда, аёл ҳарбий хизматчиларни етук мутахассис қилиб
тарбиялашда, командирлар аёл ҳарбий хизматчиларнинг психологик жиҳатларига эътибор
қаратиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: