Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet425/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
Ершов, А. А. Взгляд психолога на активность человека / А. А. Ершов. – М: Луч, 
1991 
2.
Елисеев, О. П. Практикум по психологии личности / О. П. Елисеев. – СПб: 
Издательство «Питер», 2000.Андреева Т. В. Семейная психология: Учеб. пособие. - СПб.: 
Речь, 
3.
2004. - 221 с 
4.
Karimova V.M. Sotsial psixologiya. - Toshkent, 2012 
ТАСВИРИЙ САНЪАТ НАМУНАЛАРИ ОРҚАЛИ ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ 
 
Пахратдинова У.К. 
Нукус давлат педагогика институти магистранти 
Ёшларимизни таълим-тарбияли, билимли, комил инсонлар қилиб тарбиялаш йўлида 
давлатимиз томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Маърифатпарвар бобомиз 
Абдулло Авлоний: «Тарбия биз учун ё ҳаёт- ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат 
масаласидир»
159
-дея таъкидлаб ёшларнинг илм-билимли бўлиш масаласига алоҳида эътибор 
қаратди. 
Келажак авлоднинг билимли бўлишида эса уларни ҳунарга ўргатиш муҳим аҳамият 
касб этади. Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида илгари сурилган «Бешта муҳим 
ташаббус»нинг биринчиси, ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг 
бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилиб,
160
ушбу йўналиш бўйича мактабларда, лицей-колледжларда ва Олий таълим муассасаларида 
ишлар ташкиллаштирилди. 
Шундан келиб чиқиб, тасвирий санъат инсоният цивилизацияси пайдо бўлгандан то 
бугунги кунгача етиб келган. «Тасвирлашга бўлган қизиқиш инсонларни қадимдан ўзига 
жалб этиб келган. Чунки, у ибтидоий давр одамларига ўзаро мулоқат қилиш, сўзлашиш учун 
зарур бўлган. Тарихдан маълумки, тасвирларнинг аксарияти овчилик билан шуғулланиб 
келган қадимги одамларнинг ҳайвонларни қандай ов қилганликларига асосланган. Улар 
ҳайвонларнинг юрган йўлларини кузатиб, қоя ва ғорларда турлим тасвир ва белгилар 
қолдирган. Вақт ўтиши билан уларнинг тасвирлаш қобилятлари ривожланиши натижасида 
ҳар ҳил оа манзаралари ўзига ҳос дастлабки композиция ечимига эга тарзда акс эта 
бошлаган.»
161
Демак тасвирий санъат ҳақида сўз борар экан, рассомлар чизган расмлар тарихдан 
дарак бериб, ёшларни ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайишига катта ҳисса қўшади. Масалан 
159
Каримов И.А. «Юксак маънавият-енгилмас куч».,Т.,-2008, бет-152 
160
Мирзиёев Ш.М., «Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 19-март куни ўтказилган 
видеоселектор йиғилишидаги нутқи» 
161
Муинов О., «Рангтасвир»., Т.,-2007; бет-8 


579 
художник Ш.Бектемировнинг «Натюрморт» композициясига эътиборимизни қаратайлик, 
«Натюрморт» сўзининг ўзи француз тилидан олиниб, жонсиз табият деган маънони 
англатади. Натюрморт тасвирий санъатнинг бир жанри бўлиб, асосан, гул, мева, қушлар, 
рўзғор буюмлари, айрим меҳнат қуроллари, тўкин дастурхон тасвирланади. Рассомнинг 
«Натюрморт» композициясида эса, мевалар тўла дастурхон акс этган. Шириндан-шакар 
қовун, анор, беҳи, узум, олма сингари мевалар дастурхонни тўлдириб турибди. Мўй қалам 
эгаси ноз-неъматларни тасвирлаш орқали, она юртимизнинг ризқи мўл, меҳнаткаш халқ 
эканликларини тасвирламоқчи бўлган. Ушбу композцияни томоша қилган ёшларда она 
юртимизнинг боғлари, гўзал табияти, меҳнаткаш инсонларидан ғурурланиш туйғуси пайдо 
бўлади. 
Шу билан бирга, портрет жанрида чизилган О.Муиновнинг «Увайсий» расмида ҳам 
теран мазмун бор. Композицияда Увайсий миллий либосда, бош кийими оқ рўмолда, қўлига 
анор мевасини тутиб, ўйчан ҳолда дарахтзор орасида турганлиги тасвирланган. Жаҳон отин 
Увайсий 1779-1845 йилларда Марғилонда яшаб ўтган шоира ва маърифатпарвар бўлган.Асл 
исм Жаҳон.
162
Художник О.Муиновнинг «Увайсий» портретини томоша қилган ёшларда 
адабиётга, шеъриятга бўоган қизиқиш ортиб, китобга бўлган меҳри ошади. 
Она Ватан ҳимояси, Ватан тупроғини
 
кўз-қорачиғидек асраш ҳар бир инсон учун 
фарздир. Бу йўлда эса бизга, биздан олдин яшаб ўтган ботир инсонларнинг ҳаёти бизга 
намуна бўлади.
Хоразм шоҳлар авлодидан бўлган «Жалолиддин Мангуберди» портрети ҳам тарихдан 
сўзлаб туради. Расмда Жалолиддин Мангуберди шаҳзодаларга ҳос бош кийимда, совут 
кийган, қаҳрли ва ўйчан кўринишда тасвирланган. Жалолиддин Мангуберди (1199-1231) 
йилларда яшаб ўтган Хоразм шоҳлар авлодининг вакили. Ҳаёти жангу-жадаллар билан 
кечган. Чингизхон Хоразм юртига кўп сонли қўшини билан лашкар тортиб келганида, 
Мангуберди оз сонли қўшини билан Чингизхон армиясига талофат етказган.
163
 
Икки давлат ўртасида бўлиб ўтган жангда Чингизхон Мангубердига: «Ҳақиқий отанинг 
ўғли манна шундай бўлади»-дея юксак баҳо бериб, уни енгилмас, ўзига қарши тура олган
кучли рақиб бўлганини тан олган. Ушбу расмлар нафақат ёшларда балки, барчамизда она 
Ватанни ҳимоялаш, она Ватанни ардоқлаш сингари ғояларнинг юрагимизда учқунланишига 
сабабчи бўлиб, патриотизм ғояларини пайдо қилади. 
Ҳулоса қилиб, айтганда тасвирий санъат орқали ёшларни тарбиялашда художниклар 
томонидан чизилган портрет,натюрморт сингари жанрлар муҳим аҳамият касб этиб, бу эса ўз 
навбатида ўрганилиши зарур бўлган масалалардан бири бўлиб қолаверади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   421   422   423   424   425   426   427   428   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish