ТАРБИЯВИЙ ВА МАФКУРАВИЙ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ
|
"ТАСДИҚЛАЙМАН"
Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари
полковник
С.Мамаюсупов
2022 йил "____" май
|
|
|
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАЙЁРГАРЛИК
ФАНИДАН
МАЪРУЗА
1-Мавзу "Марказий Осиё ва жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзгариш тенденцияси ва унга таъсир этувчи омиллар"
Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи
полковник Т. Кодиров
"КЕЛИШИЛГАН"
Тарбиявий ва мафкуравий ишлар
бошқармаси бошлиғи
подполковник Н. Мирзаев
Тошкент-2022
Мундарижа
Кириш
1. Марказий Осиё минтақавий хавфсизлиги кесимидаги ҳарбий-сиёсий вазият
2. Марказий Осиёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзига хослиги
3. Ўзбекистон Республикасининг минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида ҳарбий сиёсати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
Кириш
Жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият таҳлили инсониятнинг тинчликпарварлик ғояларни илгари суришига қарамасдан, халқаро муносабатларда ҳануз ҳарбий омилнинг ўрни ва аҳамияти сақланиб қолаётганидан далолат бермоқда. Бу ҳолат янги дунё тартиботини шаклланиши, савдо-сотиқ муносабатларни глобаллашуви, ахборот технологияларни ривожланиши ва жаҳон молиявий инқирозини тобора кучайиши шароитида анъанавий ва ноанъанавий таҳдидларнинг сақланиб қолиши билан шартланмоқда. Айнан шу жараёнлар давлатаро (ресурслар, чегара муаммолари бўйича ва бошқ.) қарама-қаршиликларни авж олишига ҳамда вақт ўтиб, дунёнинг турли нуқталарида қуролли можароларнинг бошланишига туртки бўляпти. Ушбу шароитда ҳарбий куч сиёсатнинг энг самарали ва оҳирги инструменти сифатида иштирок этяпти. Вашингтон штати Универститети олимлари Дж. Модельски и М. Морганлар, бу ҳолатларни “бартараф қилувчи бошқа механизмларни яратилмас экан, янги жаҳон урушини бошланиб кетишига олиб келади” – деган фикрлари эътиборни тортади1.
Шу боисдан, халқаро ҳамжамият ялпи уруш хавфини хис этаркан, давлатлараро муаммоларни хал қилишда ҳарбий кучни қўллашдан тийилиш йўли билан барқарорликни сақлашга эътибор қаратмоқда. Бунда қуролли низоларни тинч йўл ва қуролсизлантириш билан хал қилиш ҳамда демилитаризациялаш масалаларини тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва тартиблари муҳим ўрин тутади. Ўз навбатида, бирон минтақа давлатларидаги ҳарбий-сиёсий вазият, авваломбор, ўзаро уруш ва қуролли можароларни бартараф қилишни ўзида мужассам қилган. Давлатнинг ноанъанавий таҳдидларга қарши бир ўзининг кураша олмаслиги туфайли, минтақавий хавфсизликнинг аҳамияти ошиб боряпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида “Ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш қанчалик катта аҳамиятга эга эканини барчамиз чуқур англаймиз”, деб айтган сўзларида ҳарбий таҳдидларни олдини олиш, уларни ўрта ва узоқ истиқболда ўзгариш тенденциясини аниқлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни қабул қилишда чуқур билим
ва кўникмани шакиллантириш лозимлиги эътиборга олинган.
Шу ўринда асосий тушунчаларга тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |