Назорат саволлари:
1.Анималистик жанрда танланган мавзу элементларикомпоновкаси қоғоз
юзасида бир-бирига боғлиқ ҳолда қандай жойлаштирилади?
2. Мавзу мазмунига мос келадиган композицияни топиш учун нима қилиш
керак?
3. Композиция орқа режаси нима учун алмашиши керак?
38
4. Композицияга қўшимча деталлар киритишнинг сабаби нима?
5.Тасвирда узоқ-яқинлик қандай қоидаларига асосланиб ифодаланади?
6.Композицияга ранг танлашни биласизми?
2-ТАНЛОВ МАВЗУСИ:ОДОБНОМА ФАНИНИ ЎҚИТИШ
МЕТОДИКАСИ
1-МАЪРУЗА: Одобнома фанидан ўқув дастури, дарслик, ўқув
қўлланмаларини амалиётга жорий этиш. Одобнома дарсларида ахлоқий
тарбия масаласи.
Режа:
1.Бошланғич таълимда одобнома фанидан ўқув дастури, дарслик, ўқув
қўлланмаларини амалиётга жорий этиш.
2. Одобнома дарсларида ахлоқий тарбия масаласи.
Таянч сўз ва иборалар.
Одоб-ахлоқ тарбияси тизими (мақсад, вазифа,
қоида шарт-шароит, усул, восита, шакл, уюшма, мазмун), ҳамкорлик. Ахлоқ-
одобнинг қисмлари, тушунча, ҳиссиёт, хулқ -атвор.
1.1. Бошланғич таълимда одобнома фанидан ўқув дастури, дарслик,
ўқув қўлланмаларини амалиётга жорий этиш.
Одоб-тарбия, гўзал ахлоқ назокатлилик демакдир. Одоб тушунчаси ва
унинг мазмуни ҳақида жуда кўп қоидалар, таърифлар мутафаккир,
маърифатпарварлар томонидан берилган.
Одоб ҳаётдан ўқиш-ўрганиш, оила тарбияси замирида пайдо бўладиган
муомала-муносабатлар мажмуасидир. Одоб инсонларни руҳий ҳолатларини
акс эттирувчи маданият муносабатлар тизимидир. Одоб ва ахлоқ
тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлиб, инсоннинг ахлоқи мавжуд қонун ва
қоидалар меъёрий талабларини бажаришда ўз ифодасини топди.
Кичик ёшдаги бола руҳиятида ҳар бир нарса ва ҳодисага
қизиқувчанлик фаолиятини ривожлантириш, улардаги билишга бўлган
39
интилиш каби хислатлар ривожлантирилиши керак. Ўқувчиларни вақтида
рағбатлантириш ва мақтаб туриш лозим, сабаби, болалар мақтовни жуда
яхши кўрадилар.
Бошланғич синфларда таълим-тарбия беришда, хусусан, “Одобнома”
дарсларини тўғри ташкил этиш ва олиб боришда ўқитувчидан чуқур билим,
катта маҳорат, маънавияти бой, изланувчан, энг муҳими фидойи бўлиш талаб
этилади. Тўғри ва хилма-хилликда ташкил этилган дарслар, ўқувчиларни
фаоллиги ва қизиқиши, билимини ошириш орқали, баркамолликни
шакллантириб борилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Бошланғич синфларда одобнома дарсларида миллий ва умуминсоний
қадриятлар замирида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси ҳақида
ўқувчиларга бериладиган дастлабки тушунча, билимлар: Мустақил
Ўзбекистонимизнинг истиқлол йилларида эришган ютуқларининг сабаблари,
яъни Ватанга чексиз муҳаббат, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ижтимоий
ўзаро ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик эканлигини содда, оддий мисоллар
орқали тўғри тушунтириш. Комил инсонга хос бўлган баркамоллик дастлаб
одобдан бошланиши ғояси халқ оғзаки ижодидан бошлаб, миллий мерос ва
маънавий қадриятларда ўз аксини топган. Шу сабабдан, одобнома фани ёш
авлодда миллий ғоя ва мафкурани шакллантирувчи дастлабки фан
ҳисобланади.
1-2-синфларда ўқувчилар одобнома дарсларида одоб-ахлоқ ҳақидаги
элементар, яъни саломлашиш, оила ва ундаги муносабатлар, кийинишга
доир, фарзандлик ва шогирдлик бурчлари, дўстлашиш ва жамоа жойларда
ўзларини тутиш ва ҳоказо тушунчалар билан танишиш орқали, илк маънавий,
маданий таълим-тарбия оладилар. Бу билимлар эса ўқувчиларни комилликка
етакловчи биринчи қадам бўлиб хизмат қилади. Албатта, бу тушунчаларни
юқорида айтиб ўтилгандек, турли замонавий методлар, ахборот
технологиялардан фойдаланган ҳолда, кўргазмали ва қизиқарли қилиб
етказилиши талаб этилади.
40
3-4-синфларга келиб ўқувчиларга берилаётган тушунчалар янада
кенгайиб, озми-кўпми мустақил фикрлаш кўникмаси шакллантирилган
бўлиб, бу синфларда қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши
лозим:
одоб инсоний фазилатларнинг зийнати эканлигини англаш;
одоб-ахлоққа доир ғояларга ўз муносабатини эркин баён этиш;
ижтимоий ҳаётдаги хулқ-атворларга бефарқ бўлмаслик;
одобсизлик ҳолатлари салбий оқибатларга олиб келишини англаш;
ота-она олдидаги фарзандлик бурчларини ҳис қилиш;
гуноҳ ва савоб нима эканлигини англаш;
аждодларимиз бой меросини ўрганиш ва уларни эъзозлаш;
илм-ҳунар эгаллаш эзгу фазилат эканлигини билиш;
миллий қадриятларимиз маънавий бойлигимиз эканлигини англаш;
оила, маҳалла – ватан ичра ватан эканлигини билиш;
муомала маданиятига ўргатиш;
эҳтиёткорлик, огоҳлик ва ҳушёрлик борасидаги илк тушунчаларни
англаш;
Билиши керак:
она-Ватан туйғуси, миллий ғурурни;
ота-она меҳнатини ҳис этишни ва унга жавобан меҳрибончилик
қилишни;
маҳалла ҳақидаги тушунчаларни;
маҳалланинг илғор, таниқли, эл эъзозлаган инсонлари ҳаёти билан
фахрланишни ва бошқаларни.
Ўқувчилар ҳуқуқий билим асосларига оид қуйидаги
билим, кўникма ва
малакаларни эгаллашлари шарт:
асосий ижтимоий қонуниятлар, тушунча ва атамаларни билиш,
уларнинг моҳиятини тушуниш;
ижтимоий онг, ижтимоий бурч, вазифа, виждон ҳақида тушунчаларга
эга бўлиш ва бошқалар.
41
“Одобнома” дарслигидаги материаллар бошқа дарсликлардан фарқли
равишда ўқувчиларни кўпроқ фикрлашга ундайди. Эзгу ниятлар қилишга
чорлайди. Айниқса, бу дарслар ўйин-машғулот сифатида берилса, ўқувчилар
томонидан мавзу осон ўзлаштирилиши таъминланади.
“Одобнома” дарсларида яна ўқувчиларни кўпроқ мунозарага
киришишга чорлаш керак. Бунда ўқувчиларга эркинлик бериш, уни қўллаб-
қувватлаш лозим. Ҳар бир болага феъл-атвори, ақл-идрокига қараб
муносабатда бўлиш, ўқувчи билан ўқитувчи ҳамкорлигини таъминлайди.
Юқоридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда, одобнома фанидан
ўқувчиларга қуйидаги тушунчалар берилади:
1-синфда: одоблилик сифати бўлмиш саломлашиш, оила, ота-онага
ҳурмат, меҳнатсеварлик, Ватан туйғуси, Ватан ҳимоячилари, зиёратгоҳлар,
яхши-ёмон одатлар (ёлғончилик, чақимчилик, камтарлик, мақтанчоқлик
каби), сеҳрли сўзлар (раҳмат, марҳамат, яхши) ва ҳоказолар. Табиат, уни
асраш, халқ ўйинлари, афсона, эртак, боболаримиз Алишер Навоий, Амир
Темурларнинг ҳикматли сўзлари берилган.
2-синфда: бу тушунчалар ривожлантирилган ҳолда улар негизида янги
тушунчалар: бурч, меҳр, инсон қадри, вақтни қадрлаш, ўзини англаб,
тарбиялаш, меҳмон кутиш ва меҳмонга бориш, дўстлашиш, миллий
меросимиздан ўгитлар, миллий байрамлар ва уларда ўзини тутиш одоби каби
тушунчалар, бола ёшига мос эртак, ҳикоя, шеър, масал ва ривоятлар орқали
берилган.
3-синфда: истиқлол ва унинг асоси, ёшлик, беғуборлик, қарилик,
донолик, тежамкорлик, исрофгарчилик, ҳунар, орасталик, эхтиёткорлик,
табиат гўзаллиги, қанотли меъморлар каби тушунчалар, ривоятлар, ҳикоя,
ҳикмат, ҳадисларда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |