2.4.
Рангларнинг инсонлар руҳиятига таъсири
Рангларни кишилар руҳиятига таъсири ҳақида маълумотларни берилиши
расм ишлаганда ранглардан ўринли фойдаланиш имконини беради. Хусусан,
рангларни кишиларнинг рухий холатига таъсири ҳақида тўхталганда
эътиборни қуйидаги жиҳатларга қаратиш лозим. Ранглар ёрдамида кишилар
нарсаларни, воқеаларни идрок этишлари, танишлари, билиб олишлари
мумкин. Улар ёрдамида одамлар ўз ҳаёти ва меҳнатини енгиллаштиришга,
хаттоки соғлиқларини маълум миқдорда яхшилашга эришадилар.
Рангларни инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини тушунган холда бир қатор
олимлар махсус тадқиқотлар олиб борганлар. Шу мақсадда Токиода дунёда
яккаю-ягона ранг институти ташкил этилган бўлиб, унда рангларнинг турли
сохаларда қўлланиши, уларнинг самараларини ўрганилади, тажрибалар
ўтказилади.
Рангларнинг киши рухиятига таъсири хақида машхур немис олими ва
шоири рангшунос Гёте, рус рухшуносиВ
.
Бехтеровларнинг фикрлари
диққатга сазовордир. Гёте, ўзининг "Ранглар назарияси" номли машҳур
асарида шундай деб ёзгаи эди: "Сариқ ранг кўзни қувонтириб, юракни
кенгайтиради, рухингиз тетик бўлади ва биз дархол илиқликни хис этамиз".
Унинг фикрича, зангори ранг совуқ хиссиётни уйғотса, қизил ранг
аксинча қўрқитиш, яшил ранг эзгулик, хотиржамлик хисларини пайдо
қилади. Яшил рангни Гёте кўзни ва кўнгилни тинчлантирувчи қобилиятга эга
деб ҳисоблайди.
Қизил ранг қўзғатувчи, хаяжонлантирувчи, иситувчи хусусиятларга эга
бўлса, сариқ ранг илиқлик, тетиклаштирувчи, қувноқ, ҳушчақчақ
ҳусусиятларга эга. Яшил ранг тинчлантирувчи ҳисобланиб, кишида ёқимли
кайфият ҳосил қилади. Унинг туслари турли хиссиётларни уйғотувчи,
зангори ранг хотиржамлик, жиддийлик, ғамгузорлик, маюслик келтирувчи
33
сифатларга эга. Бинафша ранг кишилар эътиборини ўзигатортувчи, шу билан
бирга ўзидан итариш хусусиятларига эга бўлиб, кишиларда ғамгинлик ва
қайғулик уйғотади.
Рангнинг кишиларга таъсири хусусида франциялик техника эстетикаси
буйича мутахассис Жак Виноннинг фикрлари диққатга сазовордир. У рангни
ҳар нарсага қодир, у хотиржамлик ва хаяжонни ҳосил килиши, хаттоки
одамларни ларзага солгани, фалокатга олиб келиш мумкинлиги хақида ёзган
эди.
Хорижий мамлакатларда рангларни кишилар рухиятига таъсирини
билган рассомлар савдо ишларини яхшилаш мақсадида ресторанларни, савдо
уйларини, ишлаб чикарилган маҳсулотларни киши эътиборини ўзига
тортадиган ранглар билан бўяшга ҳаракат қиладилар. Айрим ишлаб чиқариш
корхоналарида иш жойларини ишчилар чарчамаслиги учун иш унумини
оширишга хизмат қиладиган ранглар билан бўяш орқали самарадорликка
эришганлар.
Баъзи бир психотерапевт, невропотологлар ҳам шу йуналишдаги
касалларни даволашда ранглардан фойдаланмоқдалар. Бунда улар кўпроқ
тинчлантирувчи - яшил, зангори рангларнинг турли тусларидан касаллар
хонасини бўяш, яшил мусиқали чироқлар ёрдамида касалларга таъсир
кўрсатиб, ижобий натижаларга эришмоқдалар. Рангнинг фойдасини
тушунган айрим кишилар, айниқса аёллар бошқаларнинг этиборини ўзига
тортиш мақсадида қизил, сариқ, зарғалдоқ илиқ рангдаги кийимлар
кийишади. Бундай кийиниш айрим аёл ўқитувчиларга ҳам хос бўлиб, улар бу
билан дарсда болалар эътиборини кўпроқ ўзларига қаратишга ҳаракат
қиладилар.
Халқимиз рангларнинг кишиларга таъсирини тушунган холда қадимдан
ёшига яраша маданият билан кийиниб келган. Хусусан, болалар, ўрта
ёшлилар, қарияларнинг шунингдек, аёл ва эркакларнинг кийим ранглари бир-
бирларидан кескин фарқ қилган.
34
Эркаклар кийимларнинг ранглари жиддий ва вазмин, аёлларники шўх,
енгил, сержилва бўлган. Қарияларнинг кийимлари эса содда ва вазмин, киши
эътиборини тортмайдиган рангларда тайёрланган. Кийимларнинг ранглари
кишиларнинг ҳарактерига ҳам боғлиқ бўлади.
Мактаб физика курсидан маълумки рангларнинг деярли ҳаммаси
спектрнинг асосий уч рангини қўшиш орқали олинади. Улар
Do'stlaringiz bilan baham: |