Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

қизил, сариқ, 
зангори
ранглардир. Булар асосий ранглар деб аталади. Асосий рангларни 
қоъшиш орқали қўшимча ранглар олинади.
Масалан, 
қизил ва зангорини қўшиш орқали бинафша, қизил ва 
сариқни қўшиш орқали зарқалдоқ, сариқ ва зангорини қўшиш орқали 
эса яшил рангларни қосил қилиш мумкин.
Ранглар табиатан икки хил 
хусусиятли: 
илиқ ва совуқ
боълади.
Илиқ ранглар қаторига 
қизил, сариқ зарқалдоқ ва уларга яқин 
ранглар
, совуқ ранглар қаторига 
яшил, зангори, бинафша ва уларга яқин 
бўлган ранглар киради.
Шунингдек 
ахроматик ва хроматик
ранглар ҳам 
боълади. 
Оқ, кул ранг ва қора ранглар ахроматик ранглардир.
Қолган 
рангларнинг ҳаммаси хроматик раглардир. Ахроматик ранглар бир-биридан 
фақат оч-тўқлиги билан фарқ қилади. Масалан, оқ, кул ранг, қора, қорароқ, 
жуда қора ва қ.к.
Хроматик ранглар эса бир-биридан ранг туси яъни - 
қизил, сариқ, кўк, 
яшил, жигарранг ва хоказо, оч-тоъқлиги яъни - оч қизил, тўқ сариқ, тўқ 
қизил, оч сариқ каби ва тўйинганлиги яъни ёрқин, хиралилиги 
билан 
фарқ қилади. Ранг доирасида қарама-қарши жойлашган ранглар 
контраст
ранглар деб аталади.
Контраст ранглар бир-биридан кескин фарқ қилиб, бири иккинчисини 
янада ёрқин қилиб коърсатади. Масалан, 
яшил ранг фонида қизил ранг 
жуда ёрқин бўлиб кўринади ва аксинча қизил ранг фонида яшил ранг 
анча ёрқинлашади.
Ранг билан ишлашда ранг гармониясини, яъни ранглар 
уйғунлигини билиш катта аҳамиятга эга. 


35 
Нарса ва ҳодисаларни тасвирлашда мойбўёқ, темпера, акварел, гуаш 
каби боўёқлар ишлатилади. Нарсаларни бўёқ ёрдамида тасвирлаш анча 
мураккаб жараён бўлиб, чизувчидан рангларнинг хусусиятларини ва уларни 
самарали, ўқувли тарзда ишлатиш усуллари (техникасини) билишни тақозо 
этади.
Бўёқлар ёрдамида нарсанинг ҳажми, перспективаси, фактураси ва 
фазовий қолатини тасвирлаш рангтасвирнинг асосини ташкил этади. Ҳар бир 
нарсани чизувчи тасвирлар экан у рангларга жиддий эътиборини қаратиши 
керак. Ана шунда рангнинг табиатдаги кўриниши ва тасвирдаги кўриниши 
фарқли эканлигини билиб олиш мумкин. Чунки нарсанинг ранги биздан 
узоқ-яқинлигига қараб ўзгариб кўринади. Бунинг сабаби эса ҳаво, атроф-
мухитнинг предмет кўринишига таъсиридандир. қоғоз сатхида ранглар 
муносабатларини тўғри нисбатларда топиб ишлатиш рангтасвирнинг 
ҳаққоний акс этишида муҳим аҳамият касб этувчи омиллардан энг муҳими 
деб ҳисобласак ўринлидир. Акварел бўёғида ишлаш ҳам ўз навбатида 
жиддий ўқибўрганишни, қаттиқ машқ қилишни талаб этувчи машғулотдир. 
Бунинг учун амалий ишнинг ўзи кифоя эмас. Ишнинг назарий қисми амалиёт 
билан бир пайтда пухта ўрганиб боришни тақазо этади.

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish