Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

2.2. Оилада одоб-ахлоқ тарбияси. 
Болаларни илмли, одобли қилиб тарбиялаш ота-онанинг бурчидир. 
Муаллимлар бу муқаддас вазифани четга сурмасдан, ота-оналарга амалий 
ёрдам бериши лозим, чунки ота-она билан бир қаторда тарбиячилар, 
ўқитувчилар ҳам бола тарбияси учун масъулдирлар. 
Ахлоқий тарбияни изчил ва тартибли амалга оширишда оила муҳити ғоят 
муҳим роль ўйнайди. Инсоннинг ахлоқий-маънавий ва руҳий қиёфасининг 
пойдевори оилада қўйилади. Шунинг учун ҳам машҳур олимлар оила 
тарбиясига катта эътибор беришган ҳамда бу масалага бағишлаб қатор


48 
асарлар ёзилган. Доно халқимиз “Бола бошидан, ниҳол ёшидан ”, -деб 
бежиз айтмаган. Мадомики шундай экан, авлодни тарбиялаш ишини 
ёшликдан, оиладан бошлаш керак. Бинобарин, оиладаги тарбия жараёнида 
ҳар бир дақиқа ва фурсатни қўлдан бой берган ота-оналар кейинчалик 
кўпгина қийинчиликларга дуч келадилар. Донишмандлар тили билан 
айтганда ”Қарға очлик, ташналикнинг қийичилигини сезса музни тешади, 
беркиниб турган овчини кўрмай унинг тузоғидаги донлар учун парво қилмай 
кираверади”. 
Тарбиянинг бошланиши оилада экан, бунда ота-она, катталар, қариялар, 
ака-укалар, қариндош-уруғларнинг хулқи, муомаласи ёш болаларнинг 
тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. 
Оилада одоб-ахлоқ тушунчаларини болаларга кенг маънода англатмоқ 
лозим. Бунинг учун эса ота-оналарнинг ва оиланинг катта аъзоларининг 
ғамхўр, меҳрибон бўлишлари керак. Оилада кичик болаларниодоб-
ахлоқнормалари асосида тарбиялаб бориш, уларни болаликдан катталарни 
ҳурмат қилишга ўргатиб бориш жуда муҳимдир.
Ота-она фарзандини меъёридан ортиқ яхши кўриш ва болани уни 
қайтармасдан кўнглига қараб тарбиялаши ёки оиладаги ахлоқий хулқ 
нормаларига лоқайд муносабатда бўлиши, боланинг шундай хислатлари 
шаклланиб боришда нафақат салбий таъсир қилибгина қолмай, балки 
келажакда жиноятчи бўлиб етишига олиб келади. Ўтмишда оилада болага 
жамиятда ўзини қандай тутиш, атрофдаги кишиларга қандай муносабатда 
бўлиши кераклигини ўргатишган. 
Болани тарбиялашда ўзбек халқига хос миллий урф-одат, анъаналар билан 
бирга худудий хусусият, боланинг руҳияти ва қобилиятини, хоҳиши, жинси 
ҳисобга олинган. Ўзбек халқ эртаклари оилада бола тарбиясида ҳаёт 
дарслиги ҳисобланган. Эртакларда акс эттирган ижобий бош қаҳрамонлар 
намунасида болада ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ота-онага ҳурмат ва 
муҳаббат, гўзалликка ҳавас, эзгулик, мардлик каби фазилатлар тарбияланган. 
Кўпчилик ота-оналар, бобо ва бувилар бола тарбиясида тушунтириш, 


49 
рағбарлантириш яхши хулқли болалар ҳақида ҳикоя қилиш, эртак айтиб 
бериш, билганларини айтиб беришни талаб қилиш, кўпроқ меҳнатга жалб 
қилиш усулларидан фойдаланадилар. Топшириқни бажармаган болаларга 
нисбатан танбеҳ бериш, мажбур этиш, уялтириш каби жазолаш турларини 
қўллайдилар. 
Бола тарбиясида яхши натижаларга эришаётган ота-оналарнинг болалар 
билан ўтказиладиган суҳбатлари “Меҳнат, меҳнатнинг таги рохат” , “Яхши 
фарзанд ота-онага раҳмат келтиради”, “Ёмонлик яхшилик келтирмайди”, 
“Ота рози - худо рози”, ”Онани эъзозлаган хор бўлмайди”, “Аҳилликда 
ҳиммат кўп” каби мавзуларда, шу билан бирга ўғил ва қиз боланинг 
вазифалари уларнинг келгуси ҳаётидаги хусусий суҳбатлар ўтказилади. 
Туғилган кунларидан бошлаб, халқимизнинг “Бола азиз, одоби ундан азиз” 
ҳикматига кўра набираларнинг гўзал хулқли, одобли, шафқатли, диёнатли 
бўлишларига эътибор беришган. 
Хулоса қилиб айтганда, оилада одоб-ахлоқ тарбиясига катта аҳамият 
бериш керак. Болалар эртак, шеър, ашулалар орқали ҳам одобли бўлишга 
даъват этишимиз мумкин. Оилада одоб-ахлоқ масалалари тўғри йўлга 
қўйилиши шарт.
Юқорида айтганларни ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ тарбиясида 
ўқитувчининг фаолияти қачон самарали ва фойдали бўлади, қачонки у барча 
педагоглар, ота-оналар ва маҳалла жамоатчилик ҳамда синф жамоаси 
ёрдамида, дарс жараёнида ва дарслардан бўш вақтларда бу ишларни тизимли 
равишда ташкил эта олса. 

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish