Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти


 Одобнома дарсларида ахлоқий тарбия масаласи



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

 
1.2. Одобнома дарсларида ахлоқий тарбия масаласи. 
Болаларни илмли, одобли қилиб тарбиялаш ота-онанинг бурчидир. 
Муаллимлар бу муқаддас вазифани четга сурмасдан, ота-оналарга амалий 
ёрдам бериши лозим, чунки ота-она билан бир қаторда тарбиячилар, 
ўқитувчилар ҳам бола тарбияси учун масъулдирлар. 
Ахлоқий тарбияни изчил ва тартибли амалга оширишда оила муҳити ғоят 
муҳим рол ўйнайди. Инсоннинг ахлоқий-маънавий ва рухий қиёфасининг 
пойдевори оилада қўйилади. Шунинг учун ҳам машхур олимлар оила 
тарбиясига катта эътибор беришган ҳамда бу масалага бағишлаб қатор
асарлар ёзилган. Доно халқимиз “Бола бошидан, ниҳол ёшидан ”-деб бежиз 
айтмаган. Мадомики шундай экан авлодни тарбиялаш ишини ёшликдан, 


44 
оиладан бошлаш керак. Бинобарин, оиладаги тарбия жараёнида ҳар бир 
дақиқа ва фурсатни қўлдан бой бериш орқали ота-оналар кейинчалик 
кўпгина қийинчиликларга дуч келадилар. Донишманд тили билан айтганда 
”Қарға очлик, ташналикнинг қийичилигини сезса музни тешади, биркиниб 
турган овчини кўрмай унинг тузоғидаги донлар учун парво қилмай 
кираверади”. 
Тарбия ахлоқ-одобнинг бошланиши оилада экан, бунда ота-она, катталар, 
қариялар, ака-укалар, қариндош-уруғларнинг хулқи, муомаласи ёш 
болаларнинг хулқи одобли бўлишида муҳим аҳамиятга эга. 
Оилада одоб-ахлоқ тушунчаларни болаларга кенг маънода англатмоқлари 
лозим. Бунинг учун эса ота-оналарнинг ва оиланинг катта аъзоларининг 
гамхўр, меҳрибон бўлишлари керак. Оилада кичик ёшдаги ўқувчилари одоб-
ахлоқнормалари асосида интизомли маданий хулқ эгаси қилиб тарбиялаб 
бориш, уларни болаликдан катталарни ҳурмат қилишга ўргатиб бориш жуда 
мухимдир.
Ота-она фарзандини меъёридан ортиқ яхши кўриш ва болани уни 
қайтармасдан кўнглига қараб тарбиялаши ёки оиладаги ахлоқий хулқ 
нормаларига лоқайд муносабатда бўлиши, боланинг шундай хислатлари 
шаклланиб боришда нафақат салбий таъсир қилибгина қолмай, балки 
келажакда жиноятчи бўлиб етишига олиб келади. Ўтмишда оилада болага 
жамиятда ўзини қандай тутиш, атрофдаги кишиларга қандай муносабатда 
бўлиши кераклигини ўргатишган. 
Болани тарбиялашда ўзбек халқига хос миллий урф-одат, анъаналар билан 
бирга худудий хусусият, боланинг руҳияти ва қобилиятини, хоҳиши, жинси 
ҳисобга олинган. Ўзбек халқ эртаклари оилада бола тарбиясида ҳаёт 
дарслиги ҳисобланган. Эртакларда акс эттирган ижобий бош қаҳрамонлар 
намунасида болада ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ота-онага ҳурмат ва 
муҳҳабат, гўзалликка хавас, эзгулик, мардлик каби фазилатлар тарбияланган. 
Кўпчилик ота-оналар, бобо ва бувилар бола тарбиясида тушунтириш
рағбарлантириш яхши хулқли болалар ҳақида хикоя қилиш, эртак айтиб 


45 
бериш, билганларини айтиб беришни талаб қилиш, кўпроқ меҳнатга жалб 
қилиш усулларидан фойдаланадилар. Топшириқни бажармаган болаларга 
нисбатан танбеҳ бериш, мажбур этиш, уялтириш воситасини қўллайдилар, 
истаган нарсани олиб бермайдилар, кино-театрларга олиб бормайдилар. 
Бола тарбиясида яхши натижаларга эришаётган ота-оналарнинг болалар 
билан ўтказиладиган суҳбатлари “Меҳнат, меҳнатнинг таги рохат” , “Яхши 
фарзанд ота-онага раҳмат келтиради”, “Ёмонлик яхшилик келтирмайди”, 
“Ота рози - худо рози”, ”Онани эъзозлаган хор бўлмайди”, “Аҳилликда 
химмат кўп” каби мавзуларда, шу билан бирга ўғил ва қиз боланинг 
вазифалари уларнинг келгусидаги ҳаётидаги хусусий суҳбатлар ўтказилади. 
Туғилган кунларидан бошлаб, халқимизнинг “Бола азиз, одоби ундан азиз” 
ҳикматига кўра набираларнинг гўзал хулқли, одобли, шафқатли, диёнатли 
бўлишларига эътибор бериб, чиройли ёзиш ва ифодали ўқишга ўргатган. 
Хулоса қилиб айтсак, оилада Одоб-ахлоқтарбиясига катта аҳамият 
беришлари керак. Болалар эртак, шеър, ашулаларда ҳам одобли. ахлоқли 
бўлишга даъват этишимиз мумкин. Оилада одоб-ахлоқ масалалари тўғри 
йўлга қўйилиши шарт. Чунки меҳмон келганда одоб сақлашни, ахлоқли 
бўлишларини тўғри йўлга қўйишлари керак. Ҳар бир ота-она боласини
одобли -ахлоқли қилиб тарбиялаш ниятида бўлса керак. 
Юқорида айтганларни ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқтарбиясида 
ўқитувчининг фаолияти қачон самарали ва фойдали бўлади, қачон у барча 
педагоглар, ота-оналар ва маҳалла жамоатчилик ҳамда синф жамоаси 
ёрдамида, дарс жараёнида ва дарслардан бўш вақтларда бу ишларни тизимли 
равишда бошқариб боради. 

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish