Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

Назорат саволлар: 
1. Одоб-ахлоқ тарбияси тизимида бошланғич таълимнинг тутган 
ўрни? 
2. Одоб-ахлоқ тарбиясида оиланинг роли қандай ? 
3. Бошланғич синф болалари ахлоқий тарбиясида «Одобнома» 
дарсларининг аҳамиятини кўрсатинг. 
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ:Одобнома фанларининг ўқитиш методикаси 
(қадриятлар ва урф-одатлар таснифи). 
 
Машғулот мақсади:
Одобнома дарсларини ташкил этишда маънавий-
аҳлоқий сифатларни сингдириш.Ўқувчиларни баркамол инсон қилиб 
тарбиялаш учун халқ педагогикаси чашмаларидан, умумбашарий 
қадриятлардан баҳраманд бўлишларига эътибор бериб, урф-одатларимизни, 
миллий қадриятларимизни сингдиришда, буюк мутафаккирларимизнинг 
маънавий меросидан фойдаланиш.
Одобнома дарслари ўқувчини ҳам мактабда, ҳам оилада, ҳам 
жамоатчилик жойларида энг яхши хулқ-атвор нормаларини намоён қилишга 
ўргатади. Чунки унда ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан кенг кўламда 
фойдаланилади. Улар: эртак, мақол, топишмоқ, афсона ва ривоятлар, тез 
айтиш кабилардир. 
Бундан ташқари, одобномада буюк алломалар таъминоти ва ҳаётий 
намуналари, диний қонун-қоидалар, эл орасидаги тажрибалар, ривоят ва 
афсоналардаги идеал сифатлар ўқувчиларга сингдирилади.Ўқувчиларда 


52 
ахлоқий тарбияни ҳосил қилиш педагогик фаолиятнинг муҳим жиҳатларидан 
бири бўлиб, у ижобий ахлоқий хатти –ҳаракатларини бажартириш машқ 
қилдиришдан иборат. Бу жараёнга ўқитувчилар ва ота –оналар раҳбарлик 
қиладилар. Ўқитувчи бу ишга педагогикадан билимдон мутахассис сифатида 
ёндошиши керак. У болага аҳлоқий таъсир ўтказиш мумкин бўлган барча 
омилларни ҳисобга олиш лозим. Болаларга тарбия беришнинг энг асосий 
шартларидан бири уларнинг маънавий баркамолликка эришишидир. 
Боланинг маънавий баркамоллиги унинг ақлий қобилиятларининг 
барқарорлашуви, жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши каби йўналишларни 
қамраб олади. Ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари сифатида бурч, 
виждон, номус каби маънавиятнинг асосий тушунчалари ва асосини ташкил 
этувчи фазилатлари рўёбга чиқади ва боланинг кундалик ҳаётида намоён 
бўлади. 
Ахлоқий тарбия кишиларнинг Ватанга, одамларга, табиатга ва 
жамиятга бўлган муносабатларини тартибга солади. Кундалик турмуш 
тарзида амалга ошади. Ахлоқ – инсонларга, уларнинг маънавий қиёфасига 
хос бўлган фазилат ва сифатлар мажмуидир. 
“Ахлоқ 
кишиларнинг 
бир-бирига, 
оилага, 
жамиятга 
бўлган 
муносабатларидан намоён бўладиган хатти-ҳаракатлари, хулқ-атвори, 
одоблари мажмуи”
1
, деб ҳисобланган. Ахлоқ ҳақидаги фикрлар давом 
эттирилиб, қуйидагича таъриф берилган.
“Ахлоқ (арабча хулқнинг кўплиги)-ижтимоий онг шаклларидан бири. 
Кишиларнинг тарихан таркиб топган хулқ-атвори, юриш-туриши, ижтимоий 
ва шахсий ҳаётидаги ўзаро, шунингдек, жамиятда бўлган муносабатларини 
тартибга солиб турувчи барқарор, муайян норма ва қоидалар йиғиндиси”. 
2
Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, ахлоқ кенг қамровли бир 
кишининг шахсий сифатларидан тортиб бутун қарашларнинг йиғиндиси 
1
Ҳасанбоев Ж. ва бошқ. Педагогика фанидан изоҳли луғат. -Т.: “Фан ва технология” 2008. - 41 б.
2
Ҳасанбоев Ж. ва бошқ. Педагогика фанидан изоҳли луғат. -Т.: “Фан ва технология” 2008. - 42 б. 


53 
сифатида намоён бўлади. Ахлоқ ватанпарварликни, онгли интизомни ўз 
таркибида мужассамлаштиради. Шу нуқтаи-назардан қараганда ахлоқ кенг ва 
теран маъноларни ифодалайди. Кенг маънода аҳлоқ ижтимоий воқеа, 
ҳодисаларни, жамият тараққиёти ёки инқирозни акс эттирса, тор маънода 
алоҳида олинган кишининг хулқ-атворини, ўзига ва ўзгаларга бўлган 
муносабатини белгилайди. Ахлоқнинг умумбашарий қийматга эга бўлган 
бурж, виждон, номус каби тушунчалари бор ва улар юзлаб бошқа 
тушунчаларни ўз ичига олади. Юсуф Хос Ҳожибнинг ”Қутадғу билиг” 
асарида ақлий, ахлоқий, меҳнат, жисмоний ва нафосат тарбиясига доир 
фикрлари катта тарбиявий аҳамиятга эгадир. У инсонни улуғлайди. 
Унингфикрича, инсоннинг улуғлиги ақл-идроки, сўзлаш қобилияти, билими, 
уқуви, ҳунарга эгалигидадир. Адиб ўқув ва билимни фарқлайди: ўқув туғма 
равишда инсон руҳиятида мавжуддир, билим эса ўқиш-ўрганиш ва меҳнат 
туфайли эгалланади. Агар уларнинг ҳар иккиси ўзаро бирлашса, инсоннинг 
қадри ортади. Бу борада Мирзо Улуғбекнинг умумбашарий қадриятларга 
қўшган ҳиссаси беқиёс бўлиб, у бугунги кунда ҳам ҳаётимизда улкан аҳамият 
касб этмоқмоқда. МирзоУлуғбек ўз педагогик қарашларида болаларнинг 
жисмонан соғлом, ҳарбий ҳунарни пухта эгаллаган, жасур, мард бўлиб 
етишувига алоҳида аҳамият беради. 

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish