2- маъруза: Умумий ўрта таълим мактабларида оммавий
соғломлаштириш ва синфдан ташқари ташқари тўгаракларни
режалаштириш ҳамда ташкил қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш.
Режа:
1. Жисмоний тарбиянинг воситаси. Жисмоний машқларнинг мазмуни ва
шакли
2.1. Жисмоний тарбиянинг воситаси. Жисмоний машқларнинг
мазмуни ва шакли
Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси бўлиб, у
тарихан гимнастика, ўйинлар, спорт ва туризм тарзида гуруҳларга
ажратилиб, тарбия жараёнининг воситаси сифатида фойдаланиб келинди.
72
Жисмоний тарбия қонуниятлари талабларига жавоб берувчи, онгли
равишда бажариладиган ихтиёрий ҳаракат фаолиятларининг турли туркуми
тушунилади. Бундай ҳаракат фаолиятлари гимнастика, ўйинлар, спорт,
туризм машқлари сифатида тарихан тизимлаштирилди, усулияти тўпланди ва
тўлдирилди.
Жисмоний машқлар шакли ва мазмуни ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини
тақазо этади. Мазмуннинг ўзгариши шаклни ўзгаришига олиб келади.
Мазмун шаклга нисбатан асосий ролни ўйнайди. Масалан, ҳар-хил масофада
тезлик сифатининг намоён бўлиши югуриш техникасининг ҳам турлича
бўлишига сабабчи бўлади (қадамнинг катталиги, частотаси, тананинг ҳолати
ваҳ.к.).
Барча ҳодиса ва жараёнларга ўхшаш жисмоний машқлар ўзининг
мазмуни ва шаклига эга. Жисмоний машқни бажаришда содир бўладиган
механик, биологик, психологик жараёнларнинг тўплами жисмоний
машқларнинг мазмунини вужудга келтиради, уларнинг таъсиридан ҳаракат
фаолияти учун қобилият ривожланади. Шунингдек машқ мазмунига унинг
бўлакларини тўплами, масалан, узунликка сакрашда танага тезлик бериш,
депсиниш ҳавода учиш, ерга тушиш звенолари ҳамда машқни бажаришда ҳал
қилинадиган вазифалар, шунингдек машқни бажаришдан организмда содир
бўладиган функционал ўзгаришлар ҳакидаги назарий билим ва амалий
ҳаракат малакалари киради. Бу элементларнинг барчаси жисмоний машқнинг
умумий мазмунини вужудга келтиради. Жисмоний машқнинг шакли
уларнинг ички ва ташки структурасини мувофиқлигида кўринади. Машқнинг
ички структурасига шу фаолиятни бажаришда иштирок этадиган скелет
мускуллари, уларнинг қисқариши, чўзилиши, буралиши ва ҳ.к., биомеханик,
биохимик боғланишлари энергия сарфланиши, юрак-томир, нафас олиш,
нерв бошқаруви ва бошқа органлардаги жараёнлар, уларнинг ўзаро
боғлиқлигининг, ўз ичига олади. Биологик, механик, психологик ва бошқа
жараёнларнинг машк бажаришда бирини бири билан алокаси, ўзаро
келишилганлиги югуриш машқларида бошқача бўлса, штанга кўтаришда
бошқача, яъни ички структура турлича бўлади.
Машқнинг ташки шакли, ташки структураси эса ўша машқнинг ташқи
кўриниши, ҳаракатни бажариш пайтига кетган вақт ёки куч сарфлаш меъёри
ва ҳаракат интенсивлигини кўриниши билан характерланади.
Назорат саволлар
1.Жисмоний тарбия воситалари нималар киради?
73
2.Адоптация нима?
3.Табиятнинг соғломлаштирувчи кучлари хақида гапириб беринг?
Адабиётлар:
1.
Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.-Т.:
«Шарқ» 1997 й.
2.
«Ёшлар йили» давлат дастури. Ўзбекистон Республикаси
Пезидентининг 2008 йил 29 февралидаги П+-805-сонли қарори.
3.
Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув
дастури «Таълим тараққиёти». -Т.: «Шарқ» 1999 й.
4.
Йўлдошев Ж./.,Йўлдошева Г.Ж Таълимда маркетинг.-Тошкент
2003 й.
5.
Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув
дастури «Таълим тараққиёти». -Т.: «Шарқ» 1999 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |