Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

2.2. 1-2 синфларда ҳаракатли ўйинлар 
Бу ёшдаги болалар учун ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия 
дарсининг асоси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун маштаб дастурида 
Ҳаракатли ўйинларга бошқа материалларга нисбатан кўпроқ ўрин 
ажратилади бунинг сабаби шундаки, дастурда киритилган турли хил 
жисмоний машқларни болалар хилма-хил ўйинлар ёрдамида тез ўзлаштириб 
олишлари мумкин, шундай, масалан, югуриш, ошиб ўтиш, мувозанатни 
сақлаш, юришлар. Бу эса болаларнинг ёш хусусиятига мос келади: агарда 
улар болаларга тушинарли, аниқ тассавурдаги кўринишда бўлса, улар айрим 
ҳаракатларни енгил ўзлаштиради. 
Масалан, агарда югуришни махсус ташкил қилинган машқда ўргатилса, 
у болаларни тезда чарчатиб қўйиши мумкин ва улар уни ўйиндагидан 
нисбатан бирмунча ёмон бажарилади, чунки уларни олдида аниқ мақсад 
турадики (бир томондан иккинчи томонга тез югуриб ўтиши керакки, чунки 
уни тутиб олмасликлари керак) ва унга маънавий мазмун берувчи, машқ 
енгил жонли шаклда бўлиши керак. 
Шундай қилиб 1-2 синфда жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли 
ўйинлардан жамоада ўқувчиларнинг фаол хулқини тарбиялаш мақсадида 
фойдаланилади: югуришни тартибли бир-бирини туртмасдан ўргатиш; 
мақсадга эришиш учун ҳамжихатлик билан ҳаракат қилишга ўргатилади. 
1-2 синфда жисмоний тарбия дарсида бошқаларга қараганда тез-тез 
югуриб ўтиш ўйинларидан фойдаланилади, чунки ўйновчилар қисқа тез 
айрат қилишдан кейин («Биз қувноқ болалар», «Оқ теракми, кўк терак», 


85 
«Икки совуқ», «Бўри зовурда») дам олиш имкониятига эга бўлади. Бу 
ўйинларда бошқалардан кўпроқ ҳаракат тури югуриш, айрим ўйинларда эса 
мураккаблашган сакраб сакраб тушишлар ҳисобланади. Бу ўйинларни энг 
муҳим дарсни асосий қисмига киритилади. 
Дарсда қўшимча ритмик ҳаракат, юришга ўйинлардан фойдаланилади 
(«Чархпалак», «Топчи бу кимнинг овози», «Болаларда татиб қатъий» «Ҳамма 
ўз байроқчасига»). Бу ўйинлар асосан кам ва ўртача ҳаракатчанликка эга 
бўлган, лекин ўйинчилардан уюшқоқликни, диққат – эътиборни, 
ҳаракатларни мослигини талаб қилади ва уларни энг яхшиси дарсни бошида 
ва охирида фойдалангани яхши. 
Жисмоний тарбия дарсида ҳаракатли мазмунли (сюжетли) ўйинлардан 
кенг фойдаланилади, у ўйновчиларнинг турли-туман ҳаракат малакаларини 
ва мустақил ҳаракатланишини, ижодий тасаввур этишига ёрдам беради. 
(«Бойқуш», «Ким келди»). 
1-2 синф дарсларида бир қатор ва бошқа ҳар хил ҳаракат элементлари 
билан ўтказиладиган камандасиз оддий ўйинлар: юқорига сакраш, сакраш, 
бир-биридан ўзиб югириш ва б.қ. («Қарғалар ва чумчуқлар», «Бўш ўрин», 
«Қурбақа ва Лайлак», «Қопқон») ўйинлари. 
Ўқитувчи ҳар бир дарсда аниқ вазифасидан келиб чиққан ҳолда дарсни 
асосий вазифасини қўйиш мумкин: ўйинда қўлни ҳаракатлаштириш билан 
мусиқа садолари остида ритмик юриш малакаларини такомиллаштириш 
(«Чархпалак»); ўйинда («Бўри зовур ичида») 1м кенгликдаги зовурдан 
югуриб келиб узунликка табиий сакрашни такомиллаштириб бориш; ўйинда, 
шеригига туртилиб кетмаслик учун чап бериб югуриш тезлигини 
такомиллаштириш («Қувноқ болалар», «Ким чаққон»); ўйинда сигнал 
бўйича («Иккт совуқ», «Ким ўз томонига тўп олиб келиш») югуришни 
билишни тарбиялаш; ўйинда («Кимки овози», «Тақиқланган ҳаракат») 
диққат- эътиборни, ижодий тассавур қилишни тарбиялаш ва бошқалар. 
1-2 синфдаги айрим дарслар тўлиқ ҳаракатли ўйинлардан ташкил 
топган бўлиши мумкин. 
Одатда ўйинга бағишланган дарс 4-5 та ўйиндан иборат бўлади. Ўйин 
турли туман ҳаракат элементларидан, характери ҳар хил бўлиши мумкин. 
Ўйиндан тузилган дарс, ўқувчилардан айрим ўйин малакаларини ва 
уюшқоқлик билан тартиб равишда амалга оширилишни талаб қилади. 


86 
Бундай дарсларда учта ёки тўрта ўйин болалар олдиндан ўйнаб 
ўрганилган бўлиши 1-2 таси янги ўргатиладиган ўйинлар бўлиши шарт. Ўйин 
дарсини услубий жихатдан тўғри ўтказилганда катта тарбиявий томони 
кўпроқ етарли бўлмайди, чунки ҳар бир ўқувчининг ўйинда малакаларини 
тўғри шаклланишини кузатиб бориш мураккаброқ бўлади. 
Ўйин дарсларида ҳар бир чоракни охирида ўтказишни тавсия қилиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Улар ўқитувчига ўқувчиларни ўтилган ўйинларни 
қачасини билиб олгинлигини ва улар асосий ҳаракат техникаси 
элементларини 
қандай 
даражада 
эгаллаганлигини 
уни 
умумий 
уюшқоқлигини, интизом, маонавий-иродавий сифатни намаён этишни 
текширишни аниқлаш имкониятига эга бўлади. 
Шунингдек мавзуга бағишланган дарслар бўлиши мумкин, бундай 
дарсларда ўйинга гимнастикани ва саф машқлари элементлари билан бирга 
қўшиб олиб борилади, бироқ дарсни ҳамма маиериали битта мавзуга 
бағишланган бўлади. Шундай қилиб катта бир драмалаштирилган ўйин 
келиб чиқади. Одатда мавзуга бағишланган дарсга 1-3 та ўйин киритилиши 
мумкин. Бундай дарсни ўқитувчининг хикоя қилиб бериши бўйича 
ўтказилади. 
Ҳаракатли ўйинлар 1-2 синф дарсларида ҳам катта ўрин эгаллайди. Бу 
синфларда улар жисмоний тарибя дарсларида ҳосил қилинган ҳаракат 
кўникма ва малакаларини такомиллаштириш ва мутаҳкамлаш учун хизмат 
қилади.
Дарсни мазмуни учун болаларга кўпроқ таниш бўлган мавзу олинади. 
Дарсни мазмуни эса мавсумийлик материалига синфда ўтиладиган 
умумтаълим органлари билан ўтказиладиган машғулотларга боғлаб бориш 
яхши бўлади. Чунки болаларга мавзу қанча яқин бўлса, улар шунча кўп 
ижодий тассавур этишни намаён қилиши мукин, бироқ дарсни ташкил етиш 
ўқитувчи томонидан белгиланган доирада бўлади. 
Ўқитувчи бирор мавзуга бағишланган дарсга жуда яхши тайёргарлик 
кўриши керак: ўқувчиларнинг билим ва қизиқишлари билан танишиши 
керак, бунда синф раҳбарлари жуда ҳам ёрдам бериши мумкин, 
ўқувчиларнинг организмига ҳар томонлама таъсир этишига ёрдам бериши 
учун, материални танлашда диққат билан атрофига ўйлаб кўрилиши керак. 
Мавзуга бағишланган дарсга яхши тайёргарлик кўришда ўқувчиларни 
билимларини бойитиш мумкин ва умумтаълим предмети машғулотларида 
синфда эга бўлган айрим билимларини мутахкамлайди. 


87 
Мавзуга бағишланган дарсда ўқувчилар томонидан бажарилаётган 
ҳаракатни назорат қилиш анчагина қийин бўлади, чунки ўқувчилар ҳар бир 
машққа у тўғрисидаги ўзларини тасаввур этишларини киритади, бироқ 
мавзуга бағишланган дарс ўқув жараёнидаги ўқитувчининг етакчилиги 
сақланиб қолади. 
Мавзуга бағишланган дарслар фақт 1-синфда ўтиши тавсия қилинади, 
лекин бир ойда ёки чоракда бир марта ўтказиш мумкин. 

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish