1.2.Жисмоний тарбия машғулотларининг синфдан ташқари
шакллари
Синфдан ташқари ишлар, ўқув ишларидан шу билан фарқланадики, у
биринчидан, кўнгилли равишда амалга оширилади, уни ташкил этиш
шакллари ва мазмуни эса, кўпчилик ўқувчиларнинг қизиқишлари ва мактаб
шароитини ҳисобга олиш билан аниқланади; иккинчидан у кўпчилик
ўқувчилар фаоллиги билан жисмоний тарбия жамоасига бирлашган мактаб
ўқувчилар, ота-оналар, ҳомийлар назорати ва ёрдам асосида ўтказилади;
учинчидан, синфдан ташқари ишларда педагогик раҳбарлик, кўпроқ
даражада инструктив-педагогик тавсифни олиб, ўқувчиларнинг ижодий
ташаббускорлиги намоён бўлишини рағбатлантиради.
Мактаб ўқувчиларини синфдан ташқарида ўтказиладиган жисмоний
тарбия бўйича ишларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: жисмоний
машқлар билан ўтказиладиган мунтазам машғулотларига имкони борича
кўпроқ ўқувчиларни жилб қилиш; жисмоний тарбия дарсларида
ўзлаштиришган билим, малака ва кўникма ҳаракатларини, аҳлоқий ва ирода
сифатларини кенгайтириш ва такомиллаштириш; шу асосда ўқувчиларнинг
ўқув дастури материалларини янада сифатлироқ эгаллашларини «Алпомиш
ва Барчиной» мажмуасини мезонлари ва талабларини муваффақиятли
бажаришларига тайёргарлигини таъминлаш.
Жисмоний машқ воситаларидан бўш вақтларда соғломлаштириш ва
жисмоний такомиллаштириш мақсадида мустақил фойдаланиш одатлари ва
маҳоратларини такомиллаштириш.
Мунтазам машғулотлар учун спорт турларини танлаш. Мактабнинг
жамоатчи жисмоний тарбия фаолларини тайёрлаш.
Синфдан ташқари ишларнинг самарадорлиги қуйидаги шароитларга
риоя қилинганда таъминланади. Ўқув ишлари билан мустақил боғлиқлиги
(мувофиқлиги, мазмуни, ташкилий-услубий усуллари ва бошқалар).
Ўқувчиларнинг кўпчилигини жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига жалб
қилишни таъминлайдиган машғулотларнинг бажара олишлиги ва хилма-хил
шакллари.
Синфдан
ташқари
умумтаълим-тарбиявий
ишларнинг
ўқувчи
фаолларининг кенг иштирокида барча тизимлари усул ва услубларининг
68
мувофиқлиги, секция ва жамоаларга раҳбарлик қилишга, машғулотларига
шароит яратиш учун моддий-техника таъминотини таъминлашга ота-оналар
ва ҳомийларини жалб қилиш, жисмоний тарбиянинг мактаб жамоаси
фаолиятига маъмурият ва ўқитувчилар томонидан аниқ раҳбарлик қилиш.
Мактабдан ташқари машғулотларни ташкиллаштиришда мактабни
жисмоний тарбия жамоаси катта рол ўйнайди. Бу ўқувчиларнинг мустақил
жамоа ташкилотидир. У ўқувчиларни жисмоний тарбиялашни амалга
оширишда мактаб ва оиланинг биргаликдаги ҳаракатидир. Ўқувчиларни
жамоада бирлаштириш, ижтимоий вазифаларни ечишга қодирлик катта
тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Барча фаолиятнинг фойдалилигини англаш, ўртоқлари олдида кўнгилли
равишда мажбуриятларни бажаришдаги масъулияти ва ҳуқуқда тенглик,
ўқувчилар шахсининг ғоявий-аҳлоқий белгиларини шакллантиришга ёрдам
беради. Кенг мустақиллик ва ташаббусга асосланган, жамоа раҳбарлиги
билан боғланган синфдан ташқари ишларини ўтказиш ва ташкил этишга
иштирок этиш болалар жамоада муомала қилиш санъатини, мустақил ишлаш
услубларини эгаллайди, ташкилотчилик кўникмасини ўзлаштирадилар.
Жисмоний тарбия жамоасининг илк мазмунига мактаб секциялари, гуруҳлар,
жамоалар, жисмоний тарбия тўгаракларини ташкиллаштириш, уларда ишлар
олиб боришлар киради; синфлар ичида ва умуммактаб оммавий
тадбирларини (мусобақалар, байрамлар, танаффусларда ўйинлар ва
бошқалар) ташкил этиш ва ўтказишлар. «Алпомиш ва Барчиной»
мажмуалари бўйича мусобақалар ташкил этиш, спортчи-разрядникларни,
жамоатчи жисмоний тарбия ташкилотчиларини тайёрлаш, спорт бўйича
инструкторлар ва ҳакамларни тайёрлаш, жамоаларни мактабдан ташқари
тадбирларга иштирок этишни таъминлаш жамоаси учун умумий
масъулликни мактаб директори олиб боради. Услубий ёрдамни синфдан
ташқари ишлар ташкилотчиси, жисмоний тарбия ўқитувчиси кўрсатади.
Жисмоний тарбия тўгараклари бошланғич синф ўқувчилари учун
ташкил этилади. Истак билдирганларнинг сони вакт шароитига боғлиқ ҳолда
бу тўгаракларни ҳар бир синфда ўқув материалларини ўзлаштиришдан
орқада қолганлар учун ва бошланғич синфларнинг барча ўқувчилари учун
алоҳида ташкил этиш мумкин. Тўгараклар ичида уларнинг ёши жисмоний
тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда 20-25 кишидан иборат бўлган гуруҳлар
тузилади. Машғулотлар ҳафтада 2-3 марта олиб бориладиган уларнинг
давомийлиги 60-90 дақиқа.
69
Тўгаракларнинг вазифалари: болаларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш
уларнинг билимлари ҳаракат малакаси ва кўникмаларини кенгайтириш,
уларда жисмоний машғулотларига мунтазам эҳтиёжларини шакллантириш,
машғулотлар
йўналиши
ўқувчиларни
ҳар
томонлама
жисмоний
ривожлантиришни таъминлаш лозим, улар томонидан ҳаракат мактабини
эгаллашлари, қадди-қомати ўқув дастур материалларини сифатли
ўзлаштиришларини яхшилашни шакллантириш. Машғулотларда асосан
мураккблаштирилган шароитда бажариладиган ўйин шакли бўлган мактаб
дастуридаги машқлар киритилади. Тўгаракдаги машғулотларга услубий
раҳбарликни жисмоний тарбия ўқитувчиси амалга оширади. Машғулотларни
бевосита олиб боришга жамоатчи инструкторлар ўқувчи спортчилар
оталиққа олган ташкилотчиларнинг инструкторлари жалб қилинади.
Ўқитувчилар,
ўқувчиларни
тўгаракларга
иштирок
этишларига
кўмаклашадилар, машғулотларни ташкил қилишга ёрдамлашадилар.
Спорт секциялари. Спортнинг айрим турлари билан шуғулланишни
истовчи ўқувчилар учун ташкил этилади.
Секциянинг асосий вазифалари: Ўқувчиларни спорт машғулотларига
мунтазам иштирокини таъминлаш, уларни танланган спорт тури бўйича
такомиллашувига кўмаклашади, уларни мактабдан ташқари мусобақаларга
иштирок этишларига тайёрлаш, мусобақаларда ҳакамлик қилиш ва
инструкторлик ишининг кўникма ва билимларини эгаллашларига
кўмаклашиш.
Секциялар тўзиш вақтларида спортнинг шундай турларига эътибор
бериш керакки, уларда машғулотларни ташкил қилиш оддийлиги билан
фарқлансин; мураккаб ва қиммат бўлган ускуналар талаб этилмасин,
ўқувчиларни оммавий иштирок этишларини таъминлай олсин, кўпроқ
амалий ўқув дастури ва мусобақаларнинг мазмуни, уларда иштирок
этишлари кўзланганлиги билан бевосита боғланган бўлсин. Секцияларга
асосан шифокорнинг машғулотларга иштирок этишларига рухсат берилган
асосий гуруҳ ўқувчилари таклиф этилади. Танлов орқали ажратиб олиш
мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу синфдан ташқари ишларнинг вазифаларига
зид келади. Секцияларда ўқувчилар ёши, жинси, спортга тайёргарлик
даражасига қараб гуруҳларга тақсимланади.
Амалдаги Низомга биноан болалар қуйидаги тартибда спорт
машғулотларига рухсат этилади; 6-ёшлик пайтида спорт гимнастикаси
бўйича машғулотларга (қизлар) бадиий гимнастика, фигурали учишга; 7-
ёшлик пайтида – фристайл, шахмат, шашка, синхронли сузиш, батут ва сувга
70
сакраш, сузиш, спорт гимнастикаси (ўғил, қизлар), акробатика, сув чанғи
спорт бўйича машғулотларга; 8-ёшлик пайтидан – бадминтон, баскетбол,
футбол, тоғ-чанғи спорти, спорт чамалаш турлари бўйича машғулотларга; 9-
ёшлик пайтидан сув полоси-волейбол, спортни чанғи мусобақаси, чанғи икки
кураш, трамплиндан сакраш, парусли спорт, регби, қўл тўпи, чим устида
копток билан ва шайбали хоккей турлари бўйича машғулотларда; 10-ёшлик
пайтидан қояларга чиқиши, фетхования, оғир атлетика, чана спорти, ҳозирги
замон беш кураши, ўқ билан отиш, байдаркада гребля ва каное, академик
гребля, велоспорт, эркин классик кураш, дюздо, самбо, бокс турлари бўйича
машғулотларга; 11-ёшлик пайтидан от спорти, комондан ўқ отиш, деворга ўқ
отиш спорт турлари машғулотлари; 8-9 ва 10-11 ёшли ўқувчилар учун
машғулотлар ҳафтада икки марта 45 дақиқадан ўтказилади, қолган ёшдаги
гуруҳлар учун ҳафтадан уч марта 90 дақиқадан ўтказилади. Спорт
секциялари машғулотларини жисмоний тарбия ўқитувчилари, ҳарбий
раҳбарлар, (спортнинг ҳарбий амалий тури бўйича), спортнинг маълум тури
бўйича тайёргарликка эга бўлган ва болалар билан спорт машғулотларини
тайёрлаш ва ўтказиш масалаларига компонентли бўлган бошқа предмет
ўқитувчилари олиб борадилар.
Умумий жисмоний тайёргарлик гуруҳлари Жисмоний тайёргарлигини
яхшилаш ва келажакда спорт машғулотлари билан шуғулланиш, ҳамда ўқув
дастур материалларини мувоффақиятли эгаллашга қаратилган ўқувчилар
учун ташкил этилади.
Уларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: Мактаб ўқувчиларини
жисмоний тайёргарлигини яхшилаш ва шу асосда уларнинг ўқув-дастурлари
талабини муваффақиятли бажаришларига кўмак бериш. Имкони борича
кўпроқ миқдорда ўқувчиларни мунтазам ташкил этилган жисмоний машқ
машғулотларига иштирок этишларини таъминлаш ва келгуси машғулотлар
учун спорт турларини танлашларига ёрдам бериши ва ҳоказолар.
Гуруҳлар болаларнинг ёши, жинси, жисмоний тайёргарлиги даражасини
ҳисобга олган ҳолда 24-25 кишидан ташкил қилинади. Машғулотлар ҳафтада
икки марта 40-60 дақиқадан ўтказилади. Уларнинг мазмуни асосида мактаб
ўқув-дастурининг машқлари туради. Болалар ўсмирлар спорт мактаблари
учун таълим мактабларида умум жисмоний тайёргарлик гуруҳлари ташкил
этилиши керак. Бу гуруҳларда машғулотларни ҳафтада 3-6 соатдан БЎСМ
тренерлари олиб боришлари керак. Гуруҳлар 15-20 кишидан тўлдирилади.
Шунингдек мактабларда «Алпомиш ва Барчиной» гуруҳлари ташкил
этилади. Уларнинг асосий вазифалари «Алпомиш ва Барчиной» мажмуаси
71
нормаларини топширишга тайёрлаш синфдан ташқари ишларнинг энг
оммавий шаклидир. Мактабда унга раҳбарлик қилиш учун директорнинг
буйруғи билан коммисия тўзилади. (Ўрта мактабда унинг таркибига 9-11,
саккиз йиллик мактабларда эса 7-8 киши киритилади). Комиссиянинг
раислиги мактаб директорининг ўқув-ишлари бўйича ўринбосари ёки
синфдан мактабдан ташқари ишларнинг ташкилотчиси, ўринбосарликка
жисмоний тарбия ўқитувчиси тайинланади. Комиссия аозолари қилиб:
Чақириққача ҳарбий тайёргарлик раҳбари, оммавий спорт ишлари бўйича
масъул бўлган камолот ёшлар ташкилотининг аъзоси, жисмоний тарбия
жамоаси кенгашининг раиси ва оталиққа олган ташкилот вакиллари
тайинланади.
Назорат саволлари
1. Жисмоний тарбия машғулотларининг синфдан ташқари шаклларини
гапириб беринг?
2. Умумий жисмоний тайёргарлик гуруҳлари?
3. Секциянинг асосий вазифалари?
Адабиётлар ;
1. Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури
«Таълим тараққиёти». -Т.: «Шарқ» 1999 й.
2. Йўлдошев Ж./.,Йўлдошева Г.Ж Таълимда маркетинг.-Тошкент 2003 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |