Топишмоқ
халқ оғзаки ижодининг кенг тарқалган турларидан
биридир. Топишмоқда маълум бир ҳодиса ёки нарсанинг белгиси, сифати ва
хусусияти атайин очиқ айтилмай, ишора билан айтилади. Тингловчи ўша
ишора асосида топишмоқда яширинган ҳодиса ва нарсани топади.
Масалан, куйидаги топишмоқларни олайлик:
1.
Ўзи битта, Кўзи мингта.
2.
Кичкина декча, Ичи тўла михча.
3.
Куш эмас, каноти бор, Чиройли савлати бор.
Учса лочин етолмас, Толмас зўр куввати бор.
Бу топишмоқларда топилиши керак бўлган нарса биринчида-ғалвир,
иккинчида-анор, учинчида-самолётдир.
Мақол халқ оғзаки ижодининг махсус тури бўлиб, улар турмуш
тажрибалари натижасида юзага келган ва халқ донолиги ифодаланган қисқа
ҳикматли сўзлардан, чуқур маъноли иборалардан иборатдир. Мақоллар
халқнинг кўп асрлик ижтимоий-ҳаётий тажрибалари асосида юзага келган
бўлиб, улар нутқ жараёнида бирор вазият муносабати билан фикрни лўнда.
образли тарзда ифодалашда жуда қўл келади.
Мақоллар тўғри ва кўчма маънога эга бўлади. Масалан, «Темирни
қизиғида ур» мақоли тўғри маънода ҳам, кўчма маънода ҳам қўлланади.
Тўғри маънода-чўзиш, ёки юпқа қилиш, умуман турли шаклга солиш учун
темирни чўғдек қизариб турган вақтда уриш керак деган маънода
62
ишлатилади. Кўчма маънода эса-ҳар бир ишни ўз вақтида қилиш керак, деган
маънони ифодалайди.
Мақолларда халқ донишмандлиги ихчам шаклда, теран мазмунда
берилади. Мақоллар аҳлокий-маърифий қимматга эга бўлиб, уларда фикр
образли ва аник ифодаланади, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар,
кишиларнинг турмуш ҳодисаларига муносабати, дунёқараши, меҳнат
фаолияти ва эстетик диди, руҳий ҳолатлари ўз ифодасини топади.
Асрлар давомида яратилган мақолларнинг кўпчилиги собиқ иттифоқ
даврида ҳам ўз асл маъносини сақлаган ҳолда ўша давр кишиларининг, собиқ
иттифоқ ёшларининг ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, дўстлик каби юксак
фазилатларини, ахлок ва одобларини камол топтириш учун хизмат қилмоқда.
Мақоллар кўпинча шеърий шаклда бўлади. Мисолар:
Ақл-ёшдан,
Одоб-бошдан.
Ақл кўпга етказар,
Ҳунар кўкка етказар.
Бахт гарови-дўстлик.
Бахтни меҳнатдан изла.
Билганингни элдан аяма.
Билим –ақл чироғи.
Бошинг осмонга етса ҳам
Ерга қараб юр.
Боғ яратган-яшарар.
Ваъда беришга шошилма,
Ваъдани бажаришга шошил.
Давлатинг-ота-онанг.
Дили покнинг иши пок.
Дўст ёмон кунда билинади.
Ёлғиз отнинг чанги чиқмас,
63
Чанги чиқса ҳам, донги чиқмас.
Ўзингни эр билсанг,
Ўзгани шер бил.
Яхшилик нур келтирар,
Ёмонлик –зулмат.
Ўйламай қилинган иш
Бошга келтирар ташвиш.
Ҳар кимнинг нияти-йўлдоши.
Достон
(халқ достони) халқ оғзаки ижодининг бир тури бўлиб, у катта
ҳажмли эпик асардир. Халқ достонлари маълум халқ шоири томонидан
оғзаки тарзда яратилиб, бошка ижодкорлар томонидан сайкал берилиб,
авлоддан-авлодга, наслдан-наслга ўтиб келади, кучли анънавийлик касб
этади. Натижада унинг аник яратувчисини аниклаш қийин бўлиб колади.
Шунинг учун ҳам халқ оғзаки ижодидаги достонлар жамоавий ижод маҳсули
ҳисобланади.
Халқ достонида халқ ҳаёти, кураши ва орзу-умидлари акс этади. Ўзбек
халқ достонларида воқеа-ҳодисалар шеърий ва прозаик йўл билан ифода
қилинади, каҳрамонларнинг характери, хулк-атвори, ички кечинмалари,
хатти-ҳаракати баъзан бахши нуткида, баъзан қатнашувчилар(персонаж)
нутқида акс этади.
Достонларда воқеа-ҳодисалар маълум тартибда берилади: достонлар,
кўпинча махсус муқаддима билан бошланиб, бу муқаддимада воқеанинг
қаерда, қачон бошланганлиги ва бошланиш ҳолати ҳикоя килинади. «Чамбил
қамали»да хулоса, асосий фикр воқеа тасвири олдида баён этилади. Чунончи,
достон шундай бошланади:
64
Ёмон етар экан элнинг бошига,
Ёмонларнинг гажир қўнсин гўшига.
Достонларда тасвирланган воқеалар бир-бирига узвий боғлик бўлади;
аввал қаҳрамонларнинг ўтмиш авлоди, ёшлик чоғлари, хулқ-атвори, кейин
уларнинг фаолиятига доир воқеалар ҳикоя қилинади. «Чамбил қамали»
достонида ўзбек ва туркман халқининг араб босқинчиларига қарши олиб
борган қаҳрамонона кураши тасвирланади. Бу курашда Гўрўғли, Ҳасан
Чопсон, Гулчеҳра, Саҳмонлар Райҳонарабнинг қўшинини тор-мор этишда
қаҳрамонлик намуналарини кўрсатадилар.
Сўна чаккан туядай киб,
Ушла арабни,-дейишиб,
Туркман, ўзбек шердай бўб,
Сонсиз арабни энди,
Тинмай қувиб ҳайдади.
Достонларда айрим сўз, ибора ва баъзи эпизодлар бир неча марта
такрорланади. Бу эса маълум фикр ва ҳис-туйғуни ифодалаш билан бирга,
тасвир таъсирини кучайтиради. Масалан, «Чамбил камали» достонида
Гўрўғли Чамбилдан келган шум хабарни эшитгач, ўз паҳлавони Ҳасан
Чосанга мурожаат қилиб, кайғу-аламини бир неча ўринда такрорлайди:
Ҳасан Чопсон, мунда келгин, қаддингдан
Илдам бўлсанг, илдамлигинг кўрсатгин.
Чамбилнинг шаҳаридан хабар келипти.
Илдам бўлсанг, илдамлигинг кўрсатгин.
Достонларда сўз, ибора ва айрим эпизодларни бундай такрорлаш
тасвирланган воқеани эсда сақлаб қолишга ҳам ёрдам беради.
Ўзбек халқоғзаки ижодида достонлар ғоят катта ўрин тутади.
«Алпомиш», «Рустамхон», «Ғўрўғли» каби халқ ижоди асарлари ўзбек халқ
достонларининг ажойиб намуналаридир.
65
Кўшиқ
лирик поэзиянинг энг кадимги шаклларидан бўлиб, куйга
солиб айтишга мўлжалланган бир неча бандли шеърдир. Қўшиқ иш вактида,
турли хил маросимларда куйланган. Халқ қўшиқлари: меҳнат қўшиқлари,
алла, ишқий-лирик қўшиқлар, ёр-ёр, каҳрамонлик қўшиқлари ва шу каби
бошқа туркумларга бўлинади.
Меҳнат киши учун оғир азоб бўлган қадимги вактларда кишилар
қайгули, мунгли қўшиқлар тўкиганлар. «Хўп ҳайда», «Дали дарё»,
«Хўжайининг дардидан» ана шундай кўшиқлардир. Чунончи:
Чу, ҳе жонивор, ҳайда,
Буғдойни тез қил майда
Тез ишни битирмасак,
Бизларга тиним қайда.
Хўп ҳайда, хўп ҳайда,
Темир туёғим, ҳайда.
Кўрамизки, деҳкон тўқиган бу қўшиқда хирмон килиш жуда оғир ва
машаққатли иш бўлганлиги ифодаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |