Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

МУВАФФАҚИЯТ ИЛМИ 
 
АЙХОДЖАЕВА М.С., ОЙХЎЖАЕВА З.С., ЎзДЖТИ
―О спорт! Сен – ....‖ Бу шиорни ҳар бир киши турли даврларда турлича давом эттирган бўлар эди. 
Қадимда спорт кучли, бақувват йигитларнинг ўз имкониятларини намоѐн этиш омили, Олимпиадаларнинг 
бошланиши ва урушларнинг тўхтатилиш вақти бўлган. Яқиндагина спорт катта сиѐсат эди. Бугунги кунда у 
аста-секин касбга айланиб боряпти. Аммо ҳамма замонларда спорт катта томоша, одамларнинг борлиғини 
қамраб оладиган улкан мўъжиза бўлган. ―Тезроқ, баландроқ, кучлироқ‖ чақириғининг ортида қизиқишлар, 
орзулар, моддий манфаатлар, мураббий ва бошқа мутахассисларнинг машаққатли меҳнати туради. Бугун спорт 
кўплаб илмий соҳалар, жумладан, педагогика, психология, биомеханика, фармакологиянинг кесишган 
нуқтасига айланган. 
Аксарият одамлар қанча кўп кишилар жисмоний тарбия билан шуғулланса, юқори натижалар спорти 
шунча юқорилаб боради, деб ўйлайдилар. Аммо мутахассисларнинг фикри бошқа. Улардан айримларининг
қарашича, ―Спортнинг моҳиятида бир оз ахлоқсизлик бор, чунки сиз ўзингиздан кучсизлардан устун келасиз 
(бу худди ѐтган одамни тепгандек гап), ѐки шарт-шароитингиз уларникидан яхшироқ. Аслида, спортда тенг 
шароитларнинг ўзи бўлиши мумкин эмас, ахир ѐ кўпроқ таъминланганлар, ѐ худо кўпроқ юқтирганлар ғолиб 
бўлади‖.
Баъзан кичкинагина мамлакатлар айрим спорт турлари бўйича жиддий муваффақиятларга эришади. Бу 
ерда спортдаги саралаш катта аҳамиятга эга бўлади. Саралаш усулларидан бири одам анатомияси ва 
физиологияси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу ҳақда илм-фан шундай дейди:‖Мушакларнинг тузилишини 
ўрганиш натижасида аниқланишича, одамда у ѐки бу турдаги ҳаракат фаолиятига мойиллик мавжуд бўлади. 
Агар одамнинг мушакларида ―тезкор‖ толалар бисѐр бўлса, унинг спринтер бўлиб етишиши осонроқ, ва 
аксинча, мушакларининг тузилиши бошқача бўлган кишилар узоқ масофаларга югуришда муваффақиятларга 
эришадилар‖.
Одамнинг катта жисмоний юкламаларга бардош бериш қобилиятининг яна бир кўрсаткичи аорта 
деворининг қалинлигидир. Бу ирсий жиҳатдан детерминацияланган белги бўлиб, мазкур кўрсаткич 
организмнинг ўсишига мутаносиб равишда ривожланади. Спорт билан шуғулланишнинг дастлабки 
босқичларидаѐқ аорта девори қалинлигини аниқлаш мумкин ва бу кўрсаткич шу қадар муҳимки, агар унинг 
қиймати кичик бўлса, юкламаларни ошириб бориш ҳеч қандай натижа бермайди, бу ерда спортчининг қандай 
дори-дармонлар қабул қилиши, қанақа кроссовкада югуришининг мутлақо аҳамияти йўқ. 
Олимлар математик моделлаштириш ѐрдамида спортчи рекорд натижа кўрсатиши учун унинг 
биомеханик ва жисмоний кўрсаткичлари қандай бўлиши кераклигини ҳисоблаб топадилар ва спортчини 
шундай сунъий машғулот шароитида шуғуллантиришлари мумкинки, у фақат мутахассислар кўмагида 
белгиланган натижага эриша олади.
Спортдаги ривожланиш суръатига технологиялар ҳам катта таъсир кўрсатади. Масалан, фибергласдан 
ишланган лангарчўпларнинг ишлаб чиқаришга жорий қилиниши лангарчўп билан баландликка сакровчи 
Пенти Никкуланинг бирданига беш метрга сакрашига олиб келди. Пойабзал тагчармидаги ―михча‖лар, югуриш 
йўлакчаларининг янги турдаги қопламлари, сузувчиларнинг янгича матолардан тайѐрланган кийимлари – 
буларнинг ҳаммаси натижаларнинг ошишига туртки бўлди. 
Яна бир йўл – тайѐргарлик, яъни машғулотлар тизимини такомиллаштириш. Бу соҳада жуда кўп ишлар 
амалга оширилган, янгилик яратиш анча қийин. Илм-фан машғулотларнинг маълум блокларини қандай 
уйғунлаштириш устида бош қотириши мумкин. 
Шубҳасиз, спортдаги ривожланишда фармакология катта ўрин тутади, бугунги кунда илмнинг ушбу 
соҳаси спортга чуқур кириб борган. Бу қонуний, чунки организмнинг имкониятлари чегарасига яқинлашиб 
борган сайин унинг юкламага мослашиш қобилиятини тинимсиз кўтариш мумкин эмас. Юкламаларнинг 
ўлчамларини, уларнинг жадаллигини тобора оширавериш шароитида инсоннинг физиологик заҳиралари 
чегарага яқинлашиб қолади. Спортчининг малакаси қанча юқори бўлса, у Олимпга қанча кўп яқинлашса, 
натижалардаги ўсиш шунчалик камайиб бораверади. Албатта, оддий дам олиш ҳам сарфланган заҳиралар 
ўрнини тўлдиради, аммо бу жуда суст суръатлар билан боради. Бундай ҳолатда юкламаларни ошириш ва
кўрсаткичларни яхшилаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Демак, организмга бу юкламаларга бардош бериш 
ва улардан кейин яна тикланишда кўмаклашиш зарур. Ўтган асрнинг 60-йилларида анаболик стероидлар деб 
аталувчи дастлабки препаратлар пайдо бўлди. Спортда қандай ўсиш юзага келганлигини қуйидаги мисолдан 
ҳам англаса бўлади: босқон улоқтириш бўйича жаҳон рекордига уч-беш йил оралиғида саккиз метр қўшилди. 
Аммо бундай препаратлар, қатор илмий асарларда ѐзилишича, организмга катта зарар келтиради, пировард 
натижада ѐ ирсий издан чиқишлар, ѐки ножўя самаралар пайдо бўлади. 1976 йилда биринчи марта анаболик 
стероидларнинг допинг назорати ўтказилди. Ўшандан буѐн бу жанг давом этиб келмоқда: бир томондан 
препарат қабул қилинганлигининг зўрға сезиладиган изларини бўлса-да, илғаб олишнинг борган сайин антиқа 
усуллари, иккинчи томондан, спорт касбга айлангач, спортчининг бу препаратларни қабул қилишга бўлган 
кучли эҳтиѐжи, чунки бусиз унинг моддий аҳволи қийинлашиб қолади. 
Ҳозирги пайтда аҳвол шундай: ман этилган моддаларнинг каттагина рўйхати мавжуд, уларни истеъмол 
қилиш бир неча йиллик дисквалфикация билан жазоланади. Лекин расман тақиқланмаган дори-дармонлар ҳам 
анча кўп, баъзи доиралар уларни ҳам мамнунлик билан ман этилганлар рўйхатига тиркаб қўйган бўлишарди. 


281 
Шундай қилиб, замонавий спорт нима ўзи? Биз учун у томошалигича қолади, спортчилар учун касбга 
айланиб боряпти. Хўш, олимлар учун-чи? Дарҳақиқат, олимлар учун бу битмас-туганмас тадқиқотлар майдони, 
одамнинг максимал руҳий ва жисмоний юкламаларни бажариши шароитида у ҳақдаги амалий билимларнинг 
муҳим соҳаси ҳисобланади. Шу сабабли ғалабага эришган спортчининг хурсандчилигида илм кишиларининг 
ҳам каттагина ҳиссаси бор. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish