Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎЗБЕК ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ – БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ЎЗБЕК ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИ – БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ 
 
АЙХОДЖАЕВА М.С., ОЙХЎЖАЕВА З.С., ЎзДЖТИ талабаси 
Ўзбек халқи ҳам бошқа халқлар каби ўзининг бой ўйин заҳираларига эгадир. Минглаб ҳаммага 
маълум ўйинлар билан бир қаторда айрим минтақаларимизга хос ўрганилмаган ўйинлар ҳам жуда кўп. 
Ўзбек халқининг анъаналари орасида турли ѐшдагилар, турли жинсдагилар, йил фасллари, 
шаҳар ва қишлоқларга хос ўйинлар тизими бўлган. Баъзи бир қишлоқда кенг тарқалган ўйинлар қўшни 
қишлоқдагиларига умуман ўхшамаслиги ҳам мумкин. 

Боланинг биринчи фаолияти ўйин билан бошланади. Бола ҳаѐтни аввалига ўйин оркали ўрганади, ҳис 


килади, тушунишга ҳаракат килади, ўйин ѐрдамида катта ҳаѐтга тайѐргарлик кўради. Масалан, чақалоқ 
йиғламаслиги учун унга овунчоқ беришади ва уни овутадиган ўйинларга жалб этишади. Ундан сўнг бола гўдак 
даврида манипуляцияли (ўйинчок-қўғирчоқ) ўйинларни хуш кўрадиган бўлиб қолади. Болалар тақлид қилиш 
ва сюжетли ўйинларга, яъни ―Хола-хола‖, ―Она-бола‖, ―Қўшни-қўшни‖, ―Доктор-доктор‖ каби ўйинларга 
талабгор бўлишади. Шу ѐшдаги қизлар орасида, айниқса, бола боқиш, овқат пишириш, тикиш-бичиш 
ҳаракатлари билан боғлиқ ўйинлар, ўғил болалар ўртасида ов қилиш, жанг олиб бориш ва ҳоказолар билан 
алоқадор ўйинлар ривожланган. Ўсмирлар ва ѐшлар ўртасида: ―Бекинмачоқ‖, ―Оқ теракми-кўк терак‖, 
―Чиллак‖, ―Ёнғоқ ўйини‖, ―Тош ўйини‖, ―Суяк ўйини‖, ―Дўппи (телпак) кетди‖, ―Подачи‖ каби ҳаракатли 
ўйинлар кенг тарқалган. 
Ўйин боланинг онги, фикрлаш қобилиятини ўстириб, уни руҳий-ҳиссий жиҳатдан ривожлантиришга 
хизмат қилади. Шунингдек, ўйин болани катта ҳаѐтга тайѐрлашда машқ вазифасини бажариб, келажакда ҳаѐтда 
дуч келадиган турли ҳолатларга маънавий тайѐрлайди. ―Агар бола ўйини ҳалол ўйнаса, кейинчалик ҳаѐтда ҳам 
ҳалол бўлади‖ ѐки ―Боланинг ўйиндаги ҳаракатига қараб, унинг қандай одам бўлишини айтиш мумкин‖ деган 
гаплар бекорга айтилмайди. Ўйинлар туфайли болаларда ўзларини ўраб турган дунѐни тушуниш ва унга таъсир 
қилиш эҳтиѐжи пайдо бўлади, ақлий, ахлоқий, иродавий ва жисмоний сифатлари ривожланади, бир сўз билан 
айтганда, ўйин ѐрдамида инсон тарбияланади, унда шахс шаклланади. Ўйинлар нафақат болалар, балки катта 
ѐшдагилар ҳаѐтида ҳам муҳим ўрин тутади. Агар ўйинлар болаларнинг руҳий ва жисмоний ривожланиши, 
ҳаѐтга тайѐрланиши учун керак бўлса, катта ѐшдагилар учун улар бўш вактларини мазмунли ва қизиқарли 
ўтказиш, ҳордиқ чиқариш, соғликларини мустаҳкамлаш, чиниқиш учун лозим бўлади. Ўзбек халқ ўйинлари 
орасида бошқотирма, сўз, қўшиқ, рақс-ўйинлар, воқеабанд, ҳаракатли ўйинлар турлари машҳур бўлган. Қор 
ѐққанда ―Қорхат‖, ―Қорбўрон‖, кучли шамол эсганда ―Бўрон-бўрон‖ кабиларни ўйнаш анъаналари бўлган. 
Совуқ ўз кучини кўрсатганда, барча сандал атрофида йиғилиб: ―Топишмоқ топ‖, ―Тез айтиш‖, ―Ким айтди‖, 
―Оѐғингни торт‖ каби ўйинлар ўйналган.
Кеч куздан то баҳор ўрталаригача ―Улоқ‖ мусобақалари ўтказилган. Чунки иссиқ ѐз кунида от ҳам, 
чавандоз ҳам қаттиқ қизийди. Ёзда иссиқ пасайган, салқин оқшомда болалар ―Оқ суяк‖ ўйнаганлар. ―Оқ суяк‖ 
ни фақат кечқурун эмас, балки қоронғу тунда ҳам ўйнаш мумкин бўлган. Ўзбекистон ҳудудида хамма 
биладиган қизиқарли ўйинлар билан бирга маълум ҳудудларга хос ўйинлар ҳам мавжуддир. Фарғонада 
―Чумчуқ тушди бошимга‖, ―Ботмон-ботмон‖, ―Қушим боши‖, ―Дўппи тишлар‖, ―Пар этди‖, ―Шайтон-шайтон‖ 
ва бошқалар, Тошкентда ―Чиғириқ‖ (жойида айланган ҳолда коптокни ерга уриб ўйнаш), ―Чортак‖ (ерга чизиб 
қўйилган чизиқлар орасида сакраш), ―Арқон ўйин‖ (арқондан сакраб ўтиш), ―Беш тош‖ каби ўйинлар расм 
бўлган. Ҳудудий ўйинлар ҳам турли жой ва муҳитда ўйналган. Масалан, уйда - сандал ўйин, бошқотирма ва сўз 
ўйинлари; ҳовлида - том ўйинлари, арқон, чизиқли ўйинлар, бекинмачоқ; майдонларда - варрак учириш, 
тортишмачоқ, боғда - ѐнғоқ, данак ўйинлари; сувда - сув остида кўп туриш, сузиш бўйича мусобақалар, 
қувлашмачоқ, ҳавода - арғимчоқ учиш ўйинлари ўйналган. 
Ўйин-мусобақалар ўтказиладиган махсус жойлар ҳам бўлган. Улар ўйингоҳ (ѐки сайлгоҳ) деб ном 
олган. Ўйингоҳларда юзлаб ўйинлар ўйнаш мумкин бўлган. Ҳаммабоп ўйинлар билан бир қаторда ўғил 
болалар ва қизлар ўйинлари, кейинчалик эса эркак ва аѐллар ўйинлари бўлган. Ўғил ва қиз болаларга хос 
инстинкт 2-3 ѐшдан намоѐн бўлади. Масалан, ѐш қизчаларда қўғирчоқ ўйинига мойиллик сезилса, ўғил болалар 
эса иш ва уруш қуролларига ўхшаш ўйинчоқлар танлаб ўйнашади. 
Тарихий жараѐнда теримчилик, овчилик, чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик, тикувчилик каби 
ҳунарлар билан боғлиқ ўйинлар шакллангани бизга маълум. Халқимизнинг миллий қадриятлари бўлган 
маънавий, маданий бойликларимизни тиклаш, бойитиш, асраб-авайлаш, уларни келажак авлодларга бекаму-
кўст етказиш, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо бойлигимиз 
бўлган урф-одатлар, маросимлар, халқ ўйинлари, байрамлар ҳамда миллий қадриятларимизнинг ўрни ва 
мавқеини тиклаш асосий вазифаларимиздан биридир. 


280 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish