Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ 
 
АКБАРОВА Д. ТДПУ талабаси. 
Ҳозирги кунда талабаларимизда, ѐшларимизда, жамиятимизнинг барча аъзоларида спортни ўрни 
ривожлантириш маънавиятини асосий масалалардан бири ҳисобланади. Жисмоний тарбия ва спорт талабанинг 
ҳар томонлама ва уйғун ривожланиши воситаси бўлиб хизмат қилади. Улар талаба-ѐшларининг актив ҳаѐтий 
позицияси ва юксак аҳлоқий ҳулқини шакллантириш учун замин ярата бориб, маънавий дунѐсига таъсир 
қилади. Ҳар бир спорт туридан хотин-қизлардан ҳам етук спортчилар ва мутахассислар етишиб чиқиши учун 
маънавий муҳитнинг яратилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистонда ҳозирги кунда хотин-қизлар 
спортининг ривожланиши учун кенг имкониятлар берилаѐтганини ҳисобга олиб, бу йўналишнинг 
маънавиятини ҳам шакллантириш керак бўлади.
Қизлар спортини ривожлантириш учун уларнинг жамиятдаги ўрнини, оиладаги вазифасини, 
қадриятларимиздаги уларга бўлган муносабатини ҳисобга олиш тўғри келади. 
Соғлом турмуш тарзи-ҳаѐт фаолиятининг сиҳат-саломатликни сақлаш ва уни яхшилашга қаратилган 
чора-тадбирлар мажмуасидир. Ўқишда зўриқиш, асаблар таранглашуви, гиподинамия, ишлаш ва дам олиш 
тартибининг бузулиши талабаларда асаб-вегетатив зўриқишини келтириб чиқарадиган омиллар бўлиб 
ҳисобланади. Натижада улар организмида ўсишининг бузулиши ва қобилиятининг кескин тушиб кетиши билан 
намоѐн бўлади. 
Жисмоний тарбия машқлари билан мунтазам шуғулланиш талаба қизлар организмига 
соғломлаштирувчи таьсир ўтказади: организмнинг функционал тизимларини мустаҳкамлайди, инсонни зарур 
тетиклик ва яхши кайфият билан таъминлайди. 
Хотин-қизларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланиши асосан иккита мақсадга қаратилган бўлиб, 
уларнинг бири саломатликни яхшилаш бўлса, иккинчиси эса спорт соҳасида эркаклар билан ѐнма-ѐн туриб, 
имкониятларини намоѐн қилиб, ўз шон-шуҳратини ҳимоя қилишдир. Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт 
билан шуғулланувчи хотин-қизларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу ҳолат республикамиздакун 
сайин спортнинг ривожланаѐтгани ва яшаш тарзимизда рўй берадиган ўзгаришлар билан боғлиқдир.
Жисмоний тарбия машқларининг ижобий роли асосий жараѐнлар қўзғалиши, тормозланиш 
динамикасининг тўғирлана бориши, бош мия қобиғи ва қобиғости функцияларининг, биринчи ва иккинчи 
сигнал системаларининг координацияланиши, турли физиологик механизмларининг қўзғалишида ўз ифодасини 
топади.
Талабаларнинг ҳар кунги қилинадиган жисмоний машқ юрак-қон томир ва нафас системаси ишини 
такомиллаштиради, модда алмашинув жараѐнлари кечишини фаоллаштиради. Мушакларни мустаҳкамлайди, 
бўғимларда ҳаракатни оширади, қад-қоматни яхшилайди, бутун организмни фаол ҳаракатга келтириб, ҳар-хил 
касалликларига қарши чидамлилик пайдо бўлади. Талаба хотин-қизларимизда соғлом турмуш-тарзини 
ривожлантиришда жисмоний тарбия машқлари муҳим роль ўйнайди. Машқлар асосан тетиклик ҳиссини 
уйғотади, организмини психофизик толиқишларга қарши курашда фаол иштирок этади. Жисмоний машқларни 
тўғри қўллаш, машғулот ҳажмини тўғри белгилаш, куч ва чидамлилик ҳаракат уйғунлигини 
такомиллаштиради. Бунинг натижасида гавда таркибидаги ѐғ тўқимаси камаяди, мушаклар ва бойламлар 
ривожланади, ўпканинг тириклик сиғими ортади, нафас олиш тезлиги камаяди, иш қобилияти яхшиланиб, 
қомат гўзаллашади, ҳомиладорлик даврида у ўзини яхши ҳис этиб, бола туғиши осон кечади. Аѐллар 
организмида ижобий ўзгаришларнинг юзага келишида, уларнинг гимнастика машқлари билан шуғулланиш 
алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкидлаш зарур. Айниқса, ҳозирги вақтда ритмик гимнастикани кенг ѐйилиши 
бу фикримиз далилидир. 
Организмни жисмоний соғломлаштириш усуллари турлича бўлиб, ҳар бир шахс ўз имкониятидан ва 
интилишидан келиб чиққан ҳолда, ўзи учун қулай бўлган турларини танлаб олиши ва мунтазам равишда 
шуғулланиши лозим. 
Жисмоний машқлар билан шуғулланишда қуйидагиларга амал қилиш зарур. 
1. Жисмоний соғломлаштириш усулларига қўйиладиган талаблар қаторига уларни ҳар бир киши ўз 
ѐнига бажарадиган ишига, саломатлиги ва ҳолатига қараб танлаши; 
2. Машқларни бажаришда оддийдан мураккабга қараб, поғонама-поғона амалга ошириш; 
3. Организмдаги барча тизимлар, мушакларнинг иштирок этишини таъминлаш; 
4. Машқларни мунтазам равишда бажариб бориш; 
5. Айрим тизимлар ва тана аъзоларининг зўриқишига йўл қўймаслик; 
6. Машқларни иложи борича очиқ ҳавода бажариш; 


282 
Жисмоний соғломлаштириш усуллари орасида қулайлиги ва оммавийлиги жиҳатдан кенг 
қўлланиладиган тури бу- эрталабки гигиеник гимннастика машқларидир. Эрталабки гимнастика машқлари 
самарадорлигини ошириш учун: гимнастика таѐқчаси, тўп ва бошқа инвентарьлардан фойдаланилади. 
Машғулотларнинг давомийлиги 15-20 дақиқадан ошмайдиган, юрак уриши ҳар дақиқада катта ѐшдагиларда 90-
100, болаларда 100-110 бўлиши меъѐрий ҳолат ҳисобланади.
Одатда эрталабки гимнастика машғулотлари 10-30 дақиқагача давом этиб, 9-16хил машғулотларини ўз 
ичига олиши, айниқса тана ва қорин мушакларини мустаҳамловчи, бўшаштирувчи машғулотлар бўлиши керак. 
Бундай машғулотлар қон-томир тизимини, кўкрак қафасини ҳаракатини, нафас олишни яхшилайди. 
-Эрталабки гимнастика машғулотларини секинлик билан юришдан бошлаб, тезлигини ошириб бориш 
туфайли нафас олиш ритми ва қон айланишини тезлаштириб, организмининг функциялари тикланади ва 
кейинги машғулотларга тайѐрланади. 
- Тортилиш билан боғлиқ машғулотлар, кўкрак қафаси ҳаракатларини оширади, умуртқа поғонаси 
эгилувчанлигини яхшилайди, елка камари мушакларини мустаҳкамлайди, тўғри юриш ва туришини 
шакллантиради. 
- Қўллар билан бажариладиган машғулотлар, қўлларни кўтариш, ѐн томонга ва орқага қараб ѐзиш ва 
секинлик билан елка бўғимида айлантириш, қўлларни букиш, букишга қарши ҳаракатлар қўл мушаклари 
фаолиятини яхшилайди,
- Оѐқлар учун бажариладиган машғулотлар , оѐқ бўғимлари ҳаракатини яхшилайди, мушакларини 
ривожлантиради, ўтириб туриш, қорин девори ва оѐқларнинг мушакларини баққуват қилади,
- Айланиш, энгашиш, танани айлантириш, эгилиш каби машғулотлар умуртқа поғонаси 
эгилувчанлигини ошириб, орқа мушакларини мустаҳкамлайди 
- Танани қийшиқ ҳолда букиш умуртқа поғонаси эгилувчанлигини ошириб, орқа мушакларини 
мустаҳкамлайди 
- Ётган ҳолда оѐқларни кўтариш қорин девори мушакларини чиниқтиради 
- Машғулотларнинг сўнггида юриш жисмоний машғулотлар туфайли юкламани пасайтиради, нафас 
ритми, юрак уришини меъѐрлаштиради. 
Шуни таъкидлаб ўтамизки, толиқиш оқибатларини профилактика қилиш учун мунтазам равишда 
эрталабки гимнастика ва дам олишни жисмоний машғулотлар билан биргаликда олиб борриш зарур. Ҳар бир 
инсоннинг соғлиғи ўз қўлида бўлиб, уни жисмоний машқлар орқали мустаҳкамланиб боради. 
Натижада талаба хотин-қизларимизнинг соғлом турмуш тарзи шаклланаѐтганига гувоҳ бўламиз. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish