278
бу борада тегишли ҳуқуқий пойдевор яратилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди‖ . Оила, унинг асрлар
мобайнида сақланиб келаѐтган муқаддас анъаналари орқали ѐшларда Ватанга муҳаббат, иймон
этиқод, масъулият, ватанпарварлик, инсонпарварлик, илмга иштиѐқ ва маданият кўникмалари
шаклланади. Зеро, ҳар бир фуқаро оиланинг жамиятдаги ўрни ва вазифасини, Ватаннинг
остонадан бошланишини тушунмасдан туриб, ўзини мукаммал инсон деб ҳис қилаолмайди.
Болаларда ѐшликдан халқ ва юрт тақдири учун фидоийлик туйғусини шакллантириш мафкуравий тарбияда
муҳим ўрин тутади. Бунинг учун бола ҳаѐтининг даслабки йилларидан бошлаб, уни нарсалар олами билан
таништиришнинг миллий анъаналаримизга хос шаклларини қуллаш лозим. Хулқ деб, инсоннинг ҳатти-
ҳаракати, муомаласи орқали намоѐн бўладиган хусусиятларига айтилади. Хулқнинг яхши ѐки ѐмонлигига қараб
одамга баҳо берадилар. Яхши хулқ бир қанча фазилатларни мужассам етса, ѐмон хулқ инсонни хунук
кўрсатадиган иллатлар ифодасидир. Инсон хулқини безайдиган фазилатлар, тўғрилик ва ростгўйлик, фаҳм-
фаросат ва зийракликдир. Ростгўйлик еса инсонни турли ноқулай ҳолатларга тушиб қолишдан, хижолат
бўлишдан асрайди. Тўғри одамнинг кўнгли, ҳаѐли, тили ва дили ростгўйликка ўрганган бўлади. Бундай одам ўз
табиатида ѐлғончилик ва қинғирликка ўрин бермайди. Ҳаѐт бор екан, тўғрилик ва егрилик ўртасидаги зиддият
давом етаверади. Бу курашда тўғриликнинг ғолиб чиқиши учун ҳар биримиз ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бу
ҳаракат еса бошқаларга ақл ўргатиш ѐки ўз-ўзини кўз-кўз қилиш шаклида бўлмаслиги керак. Кимнидир
заковати иложи борича кўпроқ инсонларга кўмаклашиш, уларнинг оғирини енгил қилишга йўналтирилса,
айримлар фақат ўз манфаати ва фойдасини кўзлаб фикр юритадилар. Инсоннинг ақли бутун, тан-жони соғ
бўлса, шу ақли ва кучини ишга солса, бу дунѐда кўп мақсадларга еришиши мумкин. Халқимиз бу жиҳатдан
ниҳоятда танти халқ ҳисобланади. Энг оғир пайтларида ҳам бизнинг халқимиз ўзининг инсоний қиѐфасини
йўқотмаган, ғурурини қўлдан бой бермаган. Боболаримиздан ҳаѐти давомида кечирган ҳодисаларни кўпроқ
сўзлаб беришларини илтимос қилсангиз, уларни ешитишни ўргансангиз чакки бўлмас эди. Негаки, улар
халқимиз кечмишидан жуда кўп ибратли ҳодисаларни бизга ҳикоя қилиб беришлари мумкин. Жумладан,
иккинчи жаҳон уруши, урушдан кейинги оғир йилларда ўзбек халқи кўп қийинчиликларга мардонавор бардош
бергани, фронтга ҳамда уруш туфайли вайрон бўлган ўлкаларга озиқ-овқат ва бошқа моддий бойликларни
юбориб тургани тўғрисида улардан жонли ҳикояларни тинглаймиз.
Юқоридаги фикрга асосан ота-оналарнинг мафкуравий билимларини ошириш уларда соғлом тафаккур
ва янги илмий билимларни шакллантириш биз кўзлаган мақсадга эришишнинг энг қулай йўли ҳисобланади.
Бунинг учун эса ота-оналардан ҳамма вақт ўз маънавий бурчини тўғри англашни, оилавий муносабатлар
доирасида миллий урф-одат ва анъаналаримизнинг энг нодирларини фарзандларига сингдиришни ҳамда
миллий ғояга меҳр-муҳаббатни уйғотишни, шу билан бирга уларни мустақил фикрлайдиган кишилар қилиб
тарбиялашни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: