Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИДАГИ АМАЛИЁТЛАРНИНГ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet266/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИДАГИ АМАЛИЁТЛАРНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
АБДУМАЛИКОВ Р.А., ҲАЙДАРОВ Б.Т., ҚОСИМОВА Р.А., СамДУ. 
 
Донишманд ҳалқимизда «Минг марта эшитгандан бир марта кўрган» деган нақл юради. Яъни амалда 
бажарилмай, ўзини синамай қуруқ гапларни эшитиш унга фойда бермаслиги мумкинлиги талқин этилган. Бу 
талабаларнинг ўқув жараѐнларини назарий билимга эга бўлиб, жисмоний машқ ўйинларнинг техник-тактик 
амалларини аъло даражада ўзлаштириб, уларни бошқаларга ўргатишни билмаса, бундан не фойда бор – деган 
хулоса келиши мумкин. Шу сабабли, йиллар (2-3) давомида эгаллаган назарий билим ва амалий кўникмаларни 
педагогик амалиѐт шаклида синов-тажрибалардан ўтказиш, малака ҳосил қилиш, ўқув режани таркибига 
алоҳида бўлим қилиб киритлган. 
Олий таълим ва ҳалқ таълими вазирликлари ҳудудидаги таълим марказлари томонидан «Талабалар 
ўқув амалиѐтини ташкил қилиш кўргазмалари» (инструкциялар) ишлаб чиқилиб, улар амалда қўлланилмоқда. 
Бунда жисмоний тарбия факултетлари талабаларини ўқув амалиѐтини (пед. практика) ўзига хос хусусиятларга 
эга бўлиб, педагогик тамойиллар, жисмоний тарбия назарияси ва услубияти, спорт турларини ўргатиш 
назарияси ҳамда услубиятлари талаблари асосида ташкил этилади ва якунланади. Умумий педагогик 
тамойиллар асосида I-II босқич талабалари ўқув жараѐнлари давомида умумтаълим мактаблар, мактабгача 
тарбия муассасалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, аҳоли истиқомат жойлари фаолиятлари билан 
бевосита танишади ва раҳбарлар ҳамда мутасадди ходимлар (ўқитувчилар, синф ходимлари, шифокорлар, ота-
оналар комиссияси, ѐшлар ташкилоти ва ҳ.к.) билан суҳбатларда бевосита иштирок этади. 
III-IV босқичларда эса жисмоний тарбия дарслари, тўгарак машғулотлари, турли мусобақаларни 
ташкил қилиш ва ўтказишни фаолиятларида амалий жиҳатдан иштирок этади.
Талабалар педагогик амалиѐтини ўтказишнинг 
ташкилий тузилмаси. 
Эслатма: мактаб ўқувчилари ва факултет йўриқчилари ва факултет йўриқчилари томонидан яна бошқа 
вазифалар бериш, спорт тадбирларини ташкил қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берилиши мумкин. 
Таъкидлаш лозимки, чизмада ифода этилган тузилма асосида факултет раҳбарлари (декан, кафедралар 
мудири, расмий йўриқчилар) томонидан талабаларнинг ўқув амалиѐтини ташкил қилиш ва мазмунли, талаб 
даражасида ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган мажлис, гуруҳларда суҳбат, гуруҳ сардорини (бригадир) 
сайлаш (тайинлаш) ва уларнинг вазифаларини белгилаш каби амалий фаолиятлар ўтказилади. 
Энг муҳим томонларидан: 
- мактаб «жисмоний тарбия» дастури бўлимларидаги спорт турлари бўйича машқ-ўйинларни синчиклаб 
ўргатиш, уларни ўқувчиларга ўргатиш йўлларини тўла ўзлаштириш, такрорлаш; 
- чораклик режалар мазмунидаги дарслар турларини таҳлил қилиш, самарали ўтказиш усулларини 
изоҳлаш; 
- ўқувчиларнинг жисмоний тайѐргарлик дарслари ва қизиқишларини аниқлашга доир билимларни 
кенгайтириш; 
- маҳаллий миллат қизларининг (VII-IX синфлар) жисмоний тарбия ва спортга муносабатлари, 
эътиқодларини билиш йўлларини ўйлаш ва тарғибот ишларидан фойдаланиш; 
- педагоглар ва мактаб ўқувчилари орасида назарий билим, амалий кўникма ҳамда маънавий-маданий 
фазилатлар билан диққатга сазавор бўлиш; 
- дарсгача соғломлаштириш жисмоний тарбия тадбирлари (гимнастика), танаффусларда турли машқ 
ўйинларни уюштириш бўйича ижодий ѐндашиш усулларини ўрганиш; 


277 
- спорт турлари «Умид ниҳоллари», «Алпомиш» ва «Барчиной» каби оммавий спорт мусобақаларини 
ташкил қилиш техналогияларини билиш; 
- «Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спортни ривожланиши», «Қизларнинг спорт турлари», 
«Жисмоний тарбиянинг соғломлаштирувчи омиллари ва хусусиятлари» каби мавзуларда маъруза, суҳбат 
ўтказиш, матнларни тайѐрлаш, видиотасвирлардан кўргазмали фойдаланишни режалаштириш. 
Маълумки, юқорида қайд этилган кўп санали ва мураккаб тадбирларни ўтказиш осон бўлмайди. Шу 
сабабли аввало фан (спорт турлари) ўқитувчилари талабаларга билим ва кўникмаларни чуқур ўргатиши лозим. 
Ўқув амалиѐти бошланиши ва бевосита ўтказиш давомида эгалланган кўникма ва малакаларни қайта 
такрорлаш, амалда синашда йўриқчи-ўқитувчилар, шунингдек мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари, синф 
раҳбарлари амалий ѐрдам беришлари лозим. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish