Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ох
ир
ида
 
фа
рқ
и 
бо
ши
да
 
ох
ир
ида
 
Ф
ар
қи
 
бо
ши
да
 
ох
ир
ида
 
фа
рқ
и 
X
 
129,1 
148,6 
19,5 
56,5 
67,5 
11 
65 
78,8 
13,8 
226,
6 
266,
8 
40,
2 
δ 
16,4 
14,2 
2,2 
11,01 
4,46 
6,55 
12,2 
15,3 
3,1 
25,0
3 
23,3 
1,7
3 
 
t
ст 
= 6,49 Р < 
0,001 
 
t
ст 
= 4,29 Р< 
0,001 
 
t
ст 
= 4,23 Р < 
0,001 
 
t
ст 
= 7,04
Р < 0,001 
 
Портллаш қобилияти ўсган сари уларнинг алпомиш ва барчиной тест мейѐрларин топшириши ҳам 
осонлашиши эксперимент жараѐнида исботланди. 
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЯРАТИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
АБДУЛЛАЕВ М.Ж. БухДУ 
 
Замонавий шароитда ѐшлар тарбияси, баркамол авлодни тарбиялаш мустақил Республиканинг 
келажагини кафолатловчи омил сифатида баҳоланиб, бу борада амалга оширилувчи кенг кўламли ижтимоий 
фаолият муваффақияни таъминлашга йўналтирилган дастурлар қабул қилинди, уларнинг мазмуни янги, илғор 
илмий-назарий қарашлар билан бойитилди. Мазкур дастурларда соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш 
жамият ривожи учун стратегик аҳамиятга эгалигига урғу берилар экан, ѐшларнинг куч-ғайрати, салоҳияти ва 
имкониятларини мустақил республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш, унинг жаҳон 
ҳамжамияти мамлакатлари сафидан муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга йўналтириш мақсадга мувофиқ 
эканлиги кўрсатилади.
Организмни чиниқтириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш, оиладаги соғлом 
муҳит ѐшлар саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кенг тарғиб этиш, тиббий нуқтаи назардан 
соғлом турмуш тарзинини қарор топтириш орқали ѐшларнинг жисмоний, тиббий ва руҳий саломатлигини 
таъминлашга эришиш, уларда жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланиш, шунингдек, 
саломатликларига нисбатан эътиборни кучайтириш ѐшларда миллий онг, миллий мафкура, ўзига хос миллий 


274 
ғурур, миллий тафаккур ва ифтихорни тарбиялаш борасида Республикамизда жуда кўплаб ишлар амалга 
оширилмоқда 
Ҳозирги кунда республикасизда бошқа жабҳаларда бўлганидек, жисмоний тарбия ва жисмоний 
маданият ҳам бор. Болалик ва ўсмирлик даврида ҳар томонлама ривожланишда жисмоний тарбиянинг 
аҳамияти жуда каттадир. Жисмоний маданият дарсида жамоатчилик, меҳнатсеварлик, интизомлилик, 
аҳлоқийлик сифатлари ўстирилади. Инсон боласи туғилиши билан ҳар ҳил ҳаракатларни бажариш эҳтиѐжлари 
пайдо бўлади. Ибн Сино айтганидек, инсон ҳаракатланганда унинг тўқималаридаги ҳар ҳил заҳарли моддалар 
организмдан тер билан ташқари чиқиб кетади.
Мактабларда жисмоний маданият дарсининг асосий мақсади, ўқувчиларни биринчи синфдан бошлаб 
соғлом ўсишига кўмаклашиш ѐки соғломлаштиришдир. Жисмоний тарбия ҳар бир ўқувчининг шахсий иши 
бўлмасдан, балки жамият талаби эканлигини барча жисмоний маданият ўқувчиси ва мураббийлар онгли 
равишда ҳис этмоғи зарурдир. Бизнинг соғломлигимиз фақат ўзимиз учунгина эмас, балки бошқа кишилар, 
қолаверса, Ватан учун ҳам энг муҳимдир. Жисмоний маданият машқлари билан шуғулланиш ҳар бир 
ўқувчининг кундалик ҳаѐтида доимий ва шахсий мақсадларидан бири бўлиши билан бирга, ўзининг камолот 
сари ривожланиб бориши, ватанни севиши ва ҳимоя қилиши ўқувчи учун шарофатли ишлардан бирига 
айланиши зарур. Ўз-ўзини тарбиялаш икки шаклда амалга оширилади: 1) жамоатчилик ва 2) индивидуал 
шаклларда. Жамоатчилик шаклида ўқувчиларнинг ўзини-ўзи тарбиялаши, жисмоний маданият дарсида, 
ўқувчининг ўз қизиқишлари бўйича турли хил машқларни, жамоат ишларини биргаликда бажариш жараѐнида 
амалга оширилди. Дарс жараѐнида бирорта ҳам қолоқ ўқувчи бўлмаслиги керак. Худди шунингдек, 
жамоатчилик мажбуриятларини олиш ва бажариш ишлари ўзни-ўзи тарбиялаш имконини беради. Юқори синф 
ўқувчилари ўзларининг ҳулқ-атворини тўғри баҳолашга ўргатилса, жамоатчилик фикрининг барқарорлиги 
пайдо бўлади. Натжада синф жамоаси уюшган, мустаҳкам кучга айланади. Индивидуал шаклда ҳар бир ўқувчи 
ўзига аниқ мажбурият олади. Бу мажбуриятни бажаришда, ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятлари ҳам 
ҳисобга олиниши зарур.
Ўзини-ўзи тарбиялашни ташкил этишда қуйидаги қоидаларга амал қилишга тўғри келади:
1) ўзини-ўзи тарбиялаш режаси аниқ ва мазмундор бўлиши лозим;
2) янги мажбуриятлар, эскиси бажарилгандан кейин қабул қилинади;
3) ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши жамоатчилик томонидан баҳолаб борилиши лозим;
4) ўзини-ўзи тарбиялашда, қандай тарбия воситаларидан фойдаланишни кўрсатиб бериш.
Масалан, VII синф ўқувчилари ўзини-ўзи тарбиялаш услубини шундай тузганлар: а) арзимаган 
нарсаларга ҳам хафа бўлавермаслик; в) иродасизликка йўл қўймаслик, яъни «мувафаққиятсизликда ҳам ўзин 
йўқотмаслик». Ўзини-ўзи тарбиялаш қуйидаги босқичлар тўғри ташкил этилган тақдирдагина ижобий 
натижалар беради.
I босқич- Ўқувчилардаги ахлоқий, иродавий ва жисмоний сифатларнинг етишмаслик томонларини 
ўстириш, ўқувчини химоя қилиш хусусиятларини шакллантириш, ўзининг жисмоний кучлилик сифатлари 
устида мустақил ишлашга одатлантириш, спорт мусобоқаларида фаол иштирок қилиш. 
II босқичда ўқувчиларнинг ўзини-ўзи тарбиялаш фаолиятининг амалий томонларини ташкил этишда 
қуйидаги услублардан фойдаланиш мумкин: а) ўқувчи ўзининг хохиши билан ѐзма мажбурият вазифаларини 
қабул қилиш; б) маълум бир вақт давомида, ўзнинг хулқ-атворини баҳолаш ва ўзи қабул қилган вазифаларни ўз 
вақтида бажариши, ўзидаги ахлоқий иродавий ва жисмоний сифатлари тўғрисида ҳисобот бериш; в) 
ўқувчининг ўзи олган мажбуриятларини ѐзма таҳлил қилиши; ишда, ўқувчиқ ишда келтирган
мувафаққиятлари ва мақлубиятларининг сабабларини очиши ва ўзлигини англаш қобилиятларини ўзини-ўзи 
назорат қилиб бориш зарурлигини англаб олиши; д) ўқувчи ўзини-ўзи баҳолашда, ўзида етишмайдиган 
хусусиятларни тўғри ҳис этиш ѐрдамида хулоса чиқаришга ўрганиши керак. 
III босқичда ўқувчи ўз устида мустақил ишлаш эҳтиѐжи билан яшашга одатланиши керак. 
Мактабда ўқитувчилар жамоасининг мустаҳкамлигига ва уларнинг ташкилотчилик ва педогогик 
маҳорати, билим ва қобилиятларига боғлиқ бўлади. Жумладан, жисмоний маданият ўқитувчисининг 
талабчанлиги, ўқувчилар жамоаси билан тўғри ва ўзаро ҳурмат муносабатларини ўрнатиш ҳамда ўқувчиларда 
жамоасини тўғри бошқаришда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим- бир-бирига бўлган 
талабчанликни тўғри баҳолаш, ўзини ишонтириш, спорт мусобоқаларида тўғри рақобатлашиш, бир-бирига 
ѐрдамлашиш, жисмоний заиф ўқувчиларни тўғри тушуниш ва улар тўғрисида кайфиятини кўтариш. Ўқувчилар 
жисмоний маданият дарсида, спорт анжомларини тайѐрлашда, спорт залларини тозалашда, спорт машқларини 
бажаришда, хафвли вазиятларда ѐрдамга муҳтож бўладилар. Жисмоний маданият ўқитувчиси ўқувчилардаги 
камчиликларни билиши, жисмоний машқларнинг бажарилишини тўғри бахолаш лозим. Масалан VII синф 
ўқувчиси Ж.Облақулов жуда фаол, чаққон, синфни яхши ташкил қила олади, лекин ўқиши пастроқ. Севимли 
фанлари: биалогия ва жисмоний маданият фанлари. Бироқ биалогиядан олган баҳолари нотекис, уйга берилган 
вазифаларни ўз вақтида бажармайди. Ўқув материалларидан бошқа материалларни қизиқиб ўқийди, охирги 
йилларда жисмоний маданият фанидан фақат «аъло» баҳоларга ўқийди.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish