Маймун чечаги



Download 33,47 Kb.
bet3/10
Sana01.07.2022
Hajmi33,47 Kb.
#725938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маймун чечаги

Ташхиси. Безгак ташхисоти эпидемиологик ва клиник манзарасига, динамикада клиник ўзгаришларига; умумий кўрувда олинган маълумотларга асосланиб қўйилади. Айрим мураккаб ҳолатларда тана ҳароратини ҳар 2 соатда ўлчаб туришга тўғри келади. Ташхис лаборатор усуллар билан тасдиқланади. Ҳатто беморда типик клиник манзара бўлганда ҳам безгак ташхисини тасдиқлаш мақсадида гемопаразитни аниқлаш учун қон (йўғон томчи ва сурма) олиниши шарт.

Токсоплазмоз

Токсоплазмоз – бу асаб тизими, скелет мушаклари, миокард ва кўзнинг зарарланиши, лимфаденопатия, мезаденитлар билан кечувчи сурункали паразитар касаллик ҳисобланади.

Паразитнинг асосий хўжайини мушуклар бўлиб, уларнинг организмида жинсий кўпаяди. Нажаси орқали ооциста чиқарилади ва тупроқда бир йилгача сақланиб туради. Ооциста озуқа маҳсулотларига тушганда одамга ўтади. Бошқа ҳайвонлар одамга хавф туғдирмайди. Фақат хом гўшт (гўштли фарш) истеъмол қилинганда юқиши мумкин. Одамдан одамга ўтмайди. Лекин ҳомиладор аёлдан ҳомилага ўтиши мумкин.

Оралиқ хўжайини ва одам организмида трофозоитлар кўринишида ҳужайра ичида ривожланади. Организмда қалин қобиққа ўралган циста шаклида ҳам бўлиши мумкин.



Клиникаси. Касаллик одатда бирламчи сурункали шаклида кечади. Одам организмига қўзғатувчи тушгандан то бирламчи клиник белгилари пайдо бўлгунча бир неча ойлаб вақт ўтади. Туғма ва орттирилган токсоплазмоз фарқланади. Бирламчи латенция шакли 95-99%ни ташкил этади, клиник белгилар кузатилмайди. Фақат серологик усулда ташхис қўйилади.

Бирламчи сурункали шакли (15% учрайди).

Ўткир токсоплазмоз жуда кам учрайди ва менингит, менингоэнцефалит, энцефалит, лимфаденит (кўпроқ мезаденит) гепатоспленомегалия, миалгия, артралгия белгилар билан кечади. Ўткир токсоплазмоздан сўнг иккиламчи латент ёки иккиламчи сурункали шаклларига ўтади.

Сурункали шакллари галма-гал ремиссия-рецидив ҳолда узоқ йиллаб давом этиши мумкин. Сурункали шаклининг асосий клиник белгиларига давомли субфебриллитет, полилимфаденопатия, миозит, мушакларда кальцинатлар, жигар катталашуви киради. ЭКГда ўзгаришлар, МНС зарарланишлари кузатилади.

Туғма токсоплазмознинг ўткир шакли оғир кечади. Кучли интоксикация, юқори иситма, жигар, талоқнинг катталашуви, терида сариқлик ва макула-папулёз экзантемалар кузатилади. Кўпчилик беморларда оғир энцефалит билан кўз зарарланиши ривожланади.

Токсоплазмознинг лаборатор ташхисида серологик усулдан фойдаланилади: ИФА, ПЦР ва КТГ, МРТ.



Орнитоз

Орнитоз (пситтакоз) умумий интоксикация, ўпка тўқимаси, асаб тизимининг зарарланиши, жигар, талоқ катталашуви билан кечадиган касалликдир.

Қўзғатувчиси С.psittaci – chlamydia туркуми, Chlamydiaceae оиласига мансуб.

Касаллик манбаи 140 турдан ортиқ ёввойи ва уй паррандалари ҳисобланади.




Download 33,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish