Махмуджонов асилбек. Мавзу: халк миллий ҳаракатли ўйинлар ёрдамида мактаб ўҚувчиларини жисмоний тайёрлашнинг самарадор йуллари


II БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ УСУЛЛАРИ ВА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ



Download 85,22 Kb.
bet8/20
Sana25.02.2022
Hajmi85,22 Kb.
#294022
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Asilbek

II БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ УСУЛЛАРИ ВА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


2.1. Тадқиқотнинг ташкил қилиниши
Тадқиқотнинг мақсадини 7‐10 ёшли бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини миллий ҳаракатли ўйинлар орқали ривожлантиришнинг самарадорлигига эришиш ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ҳамда уларнинг боғлиқлик хусусиятини тадқиқ этиш; 7‐10 ёшли болаларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини баҳолаш меъёрларини аниқлаш; бошланғич синф ўқувчилари орасида ўтказилган тажриба натижаларини математик ва статистик усуллар ёрдамида қайта ишлашга ҳаракат қилдик. Бунда миллий ҳаракатли ўйинларга асосланилди.
Тадқиқотнинг биринчи босқичида, яъни 2018‐2019 ўқув йилида амалга ошириладиган ишларнинг илмий ва амалий муаммолари, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари ва бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясини такомиллаштириш манбалари ўрганилди.
Бундан ташқари, тадқиқот ўтказиш ҳужжатлари, миллий ҳаракатли ўйинлар учун оғзаки сўровнома тайёрланди. Мактабда ўтказиладиган жисмоний ривожланиш ҳамда жисмоний тайёргарлик тестлари антропометрик кўрсаткичларини ўлчашга оид адабиётлар таҳлил қилиниб, тадқиқот модели яратилди.
Тадқиқотнинг иккинчи босқичида яъни, 2018‐2019 ўқув йилида Қўқон шаҳри бўйича 37‐ мактабида 7‐10 ёшли 46 та боланинг жисмоний тайёргарлиги, жисмоний ривожланиш даражаси махсус тестлар (“Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари ) орқали аниқланди. Шундан 25 та қиз болалар шу асосда ўзбек халқ ҳаракатли ўйинлари воситасида ўқувчилар жисмоний тарбиясини такомиллаштиришнинг тизими ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг учинчи босқичида, яъни олиб борилган илмий‐тадқиқот ишлари текшириб чиқилди ва олдинги натижалар билан таққосланди, маълумотлар математик ва статистик усуллар билан ишлаб чиқилди.
Тадқиқотни олиб бориш жараёнида шу нарсага амин бўлдикки, ўқувчи ёшларнинг руҳий‐маънавий ўзига хосликларини аниқлашда олиб борилаётган тадқиқот учун контингентни чуқур ўрганиб бўлгандан кейингина ўқувчилар билан ўйин ўтказиш усулларини ишлаб чиқиш, миллий ҳаракатли ўйинларнинг болалар жисмоний тарбиясига таъсири ҳақида умумий тавсиф бериш мумкин.
Кузатув натижалари шуни кўрсатдики, жуда кўп ўқувчи ёшларда ҳатто ўқитувчилар томонидан жисмоний жиҳатдан бўш, унча эътиборсиз деб ҳисобланган болаларда ҳам миллий халқ ҳаракатли ўйинларига бўлган қизиқиш кучайиб борди. Тўғри ташкил этилган шароитда миллий халқ ҳаракатли ўйинлари билан шуғулланиш бўйича олиб борилган машғулотларнинг болаларга эмоционал таъсири, ўқувчи ёшларнинг шаклланишига, уларни эркин ахлоқий руҳда тарбиялашнинг самарадорлигини оширишга, шубҳасиз, ижобий таъсири жуда катта бўлиб боряпти.


Тадқиқотнинг усуллари
1. Илмий адабиёт манбаларини таҳлил этиш ва илмий‐усулий тажрибаларини умумлаштириш:
а) илмий‐усулий адабиётлар таҳлили;
2. Жисмоний тайёргарлик ва жисмоний ривожланиш натижаларини баҳолаш;
3. Сўров варақасини тўлдириш ва оғзаки савол‐жавобларни ўтказиш.
4. Миллий ҳаракатли ўйинлар орқали жисмоний ривожланиш ва тайёргарлик даражасини аниқлаш.
5. Педагогик тажриба ўтказиш
а) Тажриба бошида болаларни ҳар томонлама баҳолаш;
б) педагогик кузатувлар табиий усулда аниқланади.
6. Олинган маълумотларни математик усулда таҳлил қилиш.


Илмий адабиётлар манбаларини таҳлил қилиш ва амалий тажрибаларни умумлаштириш
Мустақил давлатимизда ёш авлоднинг жисмоний камолотини юксалтириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Шу сабабли юртимизда Ватан мустақиллигини мустаҳкамлайдиган ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганлиги тадқиқотнинг биринчи бобида таъкидланган эди.
Халқ педагогикаси миллий анъаналар таъсири воситасида мактаб ўқувчиларининг ҳар томонлама ривожланиши тарбияда муҳим омиллардан бири эканлигини доимо уқтириб келадики, жисмоний тарбия жараёнида ҳам бу кўрсатмалардан фойдаланиш самара бериши шубҳасиз. Бир қатор олимларнинг кузатувларидан маълумки, оптимал ҳаракатланиш болаларнинг жисмоний ривожланиши ва қобилиятининг ошиши учун катта имкон беради.
Бир гуруҳ олимлар ва амалиётчиларнинг фикрича, болаларда жисмоний сифатларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг миллий қадриятларга эътиборини ошириш, маънавий, ахлоқий фазилатларни таркиб топтириш учун кичик мактаб ёши энг қулай давр ҳисобланади.
Кўпгина олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, шахснинг жисмоний шаклланиши ва жисмоний тайёргарлик динамикаси ўқувчининг меҳнат қилиш лаёқати ва изчил бажариладиган жисмоний машқларнинг хусусиятига боғлиқдир. Бошланғич синф ўқувчисининг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун ҳаракатли ўйинга асосланган дарс, машқларни тўғри ташкил этиш ва ўтказиш энг муҳим масаладир.
Ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинларини бошланғич синфларда ўтказишни режалаштириш ва назорат қилиш ҳужжатларининг таҳлили жараёнида 7‐10 ёшли болалар жисмоний тарбия дастурида миллий ўйинлардан берилган машқлар самарадорлиги аниқланди.
Мактаб ўқувчисининг шахс, комил инсон бўлиб шаклланишида, ривожланишида жисмоний тарбия алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз. Халқ жисмоний тарбияси эса инсоният ривожининг илк босқичларидаёқ бола ва ўсмирларнинг шаклланишида асосий воситаларидан бири бўлган. Шу боис бугунги ўзлигимизга қайтган давримизда халқнинг миллий қадриятларига асосланган жисмоний тарбия алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бироқ илмий–усулий адабиётларда Ўзбекистоннинг умумтаълим мактаблари 7‐10 ёшли бошланғич синфида ўзбек миллий ҳаракатли ўйинлари орқали жисмоний сифатларини тарбиялаш, жисмоний ривожланиш ва тайёргарлиги тўғрисида маълумотлар кам эканлиги кўринади.
Педагогик кузатиш ва назорат тестлари
Бошланғич синф ўқувчиларининг миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиши улар жинсига, ёшига қараб, жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги ҳисобга олган ҳолда аниқланди.
Тадқиқотда 7‐10 ёшли болалар жисмоний тарбия воситалари, яъни ўзбек халқ миллий, ҳаракатли ўйинлари ва “Алпомиш” ва “Барчиной” тест синовлари машқлари асосида танлаб олинди.
Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш учун Қўқон шаҳридаги 37‐умумтаълим мактабида педагогик тажриба ишлари олиб борилди. Бунда жисмоний тарбия машғулотлари, очиқ ҳаводаги миллий ҳаракатли ўйинлар, умумий жисмоний тайёргарлик бўйича машқ жараёнида болаларнинг ҳаракат фаоллигини оширишга, шикастланишнинг олдини олишга қаратилган тарзда ўтказилди.
Назорат қилинган синфларда ўзбек миллий ҳаракатли ўйинлари бўйича жисмоний тарбия машғулотлари танлаб олинган самарали воситалар асосида ўтказилди.

Download 85,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish