Махмуджонов асилбек. Мавзу: халк миллий ҳаракатли ўйинлар ёрдамида мактаб ўҚувчиларини жисмоний тайёрлашнинг самарадор йуллари


I БОБ. МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ



Download 85,22 Kb.
bet5/20
Sana25.02.2022
Hajmi85,22 Kb.
#294022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Asilbek

I БОБ. МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ


1.1. Ўқувчиларни жисмоний тарбиялашда миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари ва психологик асослари
Жисмоний тарбия олдига қўйилган вазифаларни бажаришда барча ўқув юртлари таълим тизимидаги ёш авлодни жисмоний бақувват, чаққон, иродали, ватанпарварлик руҳида тарбиялаб вояга етказиш учун жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги» қонуни «Кадрларни тайёрлаш миллий дастури» ҳамда “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш чора‐тадбирлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти нинг 2002 йил 24 октябрдаги ПФ‐31‐54 сонли «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш» тўғрисидаги фармони ва уни бажариш тадбирларига суянган ҳолда янги усуллар билан ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу ишлар самарали бажарилиши учун болаларнинг энг кичик ёшидан бошлаб миллий ҳаракатли ўйинлар воситаси билан жисмонан саломатлик «пойдеворини қуриш»ни амалга ошириш мумкин. Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида Кадрлар тайёрлашдаги оқилона тизим ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шу боис жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифалари ҳукумат ҳамда республика жисмоний маданият ва спорт давлат қўмитасининг қарорларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Юртимизда амалга оширилаётган жисмоний тарбиянинг ўз олдига қўйган мақсади соғлом, руҳан тетик ва бунёдкор инсонни ҳаётга тайёрлашдан иборат. Бу мақсад Ўзбекистонда жисмоний тарбия билан шуғулланувчи барча муассаса ташкилотлар учун зарурий вазифадир.
Инсон ўзини жисмонан тарбиялаши учун жисмоний тарбия ва спортнинг зарурлигини тушуниб етиши ва қунт билан ўзига ёққан маълум бир жисмоний машғулотлар тизими асосида саломатлигини шакллантириши керак. Ёш авлоднинг жисмоний қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш тарбиянинг ажралмас қисми бўлган жисмоний тарбия жараёнида амалга оширилади. Жисмоний тарбиянинг мақсади жамиятнинг соғлом, хушчақчақ, ҳар томонлама жисмоний ривожланган, меҳнат ва Ватан ҳимоясига тайёр турган қурувчиларини тарбиялашдан иборат узоқ муддатли, уюштирилган педагогик жараёндир. Жисмоний тарбия олдида турган вазифаларни ҳал этишда халқ миллий ҳаракатли ўйинларини тўплаш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги бугунги кунда яққол намоён бўлмоқда. Олдимизда турган ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган муҳим вазифа ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбияловчи жисмоний тарбия олдига ҳам катта маъсулият юклади. Ёшларни ҳар томонлама жисмоний бақувват қилиб тарбиялашга имкон берадиган, ўқувчилар жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган бу муаммони умумтаълим мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясини ташкилий ва педагогик жараёнлар билан бирга бир‐бирига боғлаб келган узвийликда кўриб чиқиш лозимлигини келтириб чиқаради, бунда миллий халқ ҳаракатли ўйинларининг роли катта эканлигини қайта‐қайта таъкидлаб ўтмоқчимиз. Шунинг учун халқимизнинг асрлардан асрларга ўтиб келаётган миллий ўйинларини авайлаб‐асраб кейинги авлодга етказиш йўлларини излаш, ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш бизнинг мақсадимиздир.
Миллий халқ ҳаракатли ўйинлари ўқувчиларда халқнинг қадим анъаналари ҳақидаги тасаввурларини маълум даражада кенгайтиради, уларни ҳозирги ҳаётга сингдиришга ёрдам беради. Чунки миллий ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг энг таъсирчан усулларидан бўлиб, ўқувчиларда ақлий, ахлоқий ва нафосат тарбиясини биргаликда мувафақиятли амалга оширишда муҳим воситадир. Шунинг учун болалар ўйинларининг руҳи, табиати, характери, иштирокчиларнинг хатти‐ҳаракатлари каби жиҳатларига ҳам эътибор бериш зарур. Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясини қизиқарли ва фойдали ўтказиш учун биз тавсия этаётган баъзи миллий ўйинлардан фойдаланишда ҳам худди шу хусусиятларга эътибор бериш керак.
Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбия дарсларида қадриятларга муҳаббат уйғотиш, халқ анъаналарини авайлаб‐асрашга ўргатиш кўп жиҳатдан халқ миллий ҳаракатли ўйинларидан унумли фойдалана билишга боғлиқ. Чунки миллий ҳаракатли ўйинлар орқали бола бир томондан жисмоний билимларни эгалласа, иккинчи томондан, уни жисмоний тарбияга, шу орқали қадриятларга қизиқтириш муҳим аҳамият касб этади.
Болалар жисмоний тарбиясида миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш заруриятлари ҳамда бунинг мақсади ва вазифалари. Истиқлол даврида, айниқса, спорт ва жисмоний тарбияга эътибор кундан‐кунга кучайиб бормоқда. Жисмоний тарбия олдида спортни халқимизнинг ҳаётига кўпроқ сингдириш; ёшларни мустақиллик руҳида тарбиялашда жисмоний тарбиянинг барча турли‐туман шаклларидан, жумладан, халқ миллий ҳаракатли ўйинларидан кенг фойдаланиш, ёшларнинг соғлигини яхшилаш, уларни она‐Ватан мудофаасига тайёрлаш сингари катта вазифалар турибди. Халқимизнинг миллий ҳаракатли ўйинлари эса ана шу мақсадда жуда кенг қўлланилиб келинаётган муҳим жисмоний тарбия ва спорт воситаларидан биридир. Шунинг учун халқ миллий ҳаракатли ўйинларига эътиборни кучайтириш зарурияти янада яққол кўринмоқда.
Қадимги аждодларимиз учун анъанавий миллий ўйинлар ва миллий беллашувлар қачонлардир улар турмушининг ажралмас бир қисми бўлган, халқ маросимлари, расм‐русум ва урф‐одатларда мустақил бир соҳа сифатида фаолият кўрсатиб, ҳаётларидан мустаҳкам ўрин олган. Жисмоний тарбиянинг бундай ўзига хос воситаси ёрдамида боболаримиз ўсиб келаётган авлодда чаққонлик, эпчиллик, кучлилик ва сабр‐тоқат каби хусусиятларни шакллантирганлар. Фарзандларини ҳаёт қийинчиликлари ва табиатнинг инжиқликларига нисбатан бардошли, бақувват қилиб тарбиялаганлар.
Ёш авлоднинг жисмоний жиҳатдан тўкис, соғлом, Ватан ҳимоясига тайёр, бақувват тарзда ўсиб‐улғайишидан халқ ҳам, жамият ҳам манфаатдор, Бунинг учун ўқувчилар жисмоний тарбия билан чуқур шуғулланишлари, турли миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш маҳоратини эгаллашлари зарур. Бу эса ёш авлод тарбиясига эътиборни янада кучайтириш, уларни ўз халқи, мустақил давлати ва жамият олдидаги бурчини ҳис этиш руҳида тарбиялашдек ғоят муҳим вазифалар билан боғлиқ тарзда мактабда ўқий бошлаган биринчи кунданоқ меҳнатга муҳаббат, ишчанлик, бошланган ишини
охирига етказиш, саботлилик хусусиятларини шакллантириш имкони яратилади. Бунда жисмоний тарбиянинг барча замонавий воситалари билан бирга ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинлари жуда қўл келади, чунки бу ўйинлар болаларни руҳий, жисмоний, маънавий жиҳатдан тарбиялашнинг барча жиҳатларини ўз ичига ола билади. Зеро, миллатнинг келажаги бўлган ёшларни соғлом, етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш мустақил юртимиз келажагининг замини мустаҳкам бўлишига хизмат этади.
Халқ ҳаракатли ўйинлари ва миллий спорт турлари тарихий тараққиёт жараёнида жиддий ўзгаргани, ҳар бир иқтисодий тузум уларнинг мазмуни, қоидаларида ўзининг муайян изини қолдиргани ҳақида юқорида тўхталган эдик. Баъзи ўйинларнинг номи ва қоидалари ҳозирча сақланиб қолган. Ана шундай ўйинлардан фойдаланишда болаларга жисмоний таъсиридан ташқари тарбиявий таъсир кўрсатишини ҳам назардан соқит қилмаслик, уларни ижодий қўллашни мақсадга мувофиқлаштириш керак. Масалан, «Улоқ» ўйини деганда одатда от билан ўйналадиган, чавандозлар ҳақиқий улоқ учун курашадиган қадимий кўпкари ўйини тушунилади. Болаларга мўлжалланган «Улоқ» ўйини отсиз ўтказилади, ўйинчилар бир парча эчки териси ёпиштирилган тўлдирма тўпни олиш учун курашадилар. Ўйин қоидаларининг баъзи жиҳатлари катталарникига ўхшаб кетади. Тезкорлик, чаққонлик ва кучлиликни тарбияловчи бу ўйин катта тарбиявий аҳамиятга ҳам эга, бунда бир‐бирини ҳурмат қилиш, самимий муносабат, қўполлик қилмасликка катта эътибор берилади.
Халқ миллий ҳаракатли ўйинлари болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Ўйин боланинг қизиқишини оширади, унга завқ бағишлайди, иш қобилиятининг тезроқ тикланишини таъминлайди. Ўйин туфайли болалар чарчашни унутадилар, машқларни диққат билан бажаришга ҳаракат қиладилар.
Халқ миллий ҳаракатли ўйинларининг барчаси болаларнинг организмларига яхлит таъсир кўрсатиш кучига эга. Шунинг учун ҳам ўйинларга умумий жисмоний таъсир кўрсатувчи машқ сифатида қараш лозим. Биронта ўйин йўқки, у айрим жисмоний сифатни ривожлантирувчи восита бўлиб ҳисобланмасин. Масалан, «Дўппи кийишда ким ғолиб?» миллий ўйинида фақат чаққон бўлибгина қолмай, балки эпчил, сезгир бўлишга ҳам даъват этилади.
Жисмоний тарбия тизимидаги барча соҳа ва босқичларнинг бирдан‐бир ва ягона мақсади‐инсонни соғлом ва тўғри яшашга тайёрлашдир. Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясининг вазифалари болаларнинг ёшига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади, лекин бунда жисмоний тарбиянинг умумий мақсади кўздан қочирилмайди.
Мактабда бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясида соғломлаштириш, таълим бериш ва тарбия бериш вазифаларини амалга ошириш кўзда тутилади. Халқ миллий ҳаракатли ўйинлари орқали бу вазифаларни яхлит ҳолда бажариш имкониятлари кўпроқ кўринади.
1. Соғломлаштириш вазифалари. 7‐10 ёшли яъни бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясининг энг асосий вазифаси бола ҳаётини муҳофаза қилиш ва унинг соғлигини мустаҳкамлаш, унинг организмини чиниқтириш йўли билан, ўзини ҳимоя қилиш ва турли касалликларга чидамлилик хислатларини ошириш, ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига бардош беришга ўргатишдан иборат. Булардан ташқари болаларда ҳар қандай ишга лаёқатлилик хусусиятини ошириш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бола организмининг ривожланиши ўзига хос хусусиятга эга бўлгани сабабли, унинг вазифалари анча аниқроқ шаклда ифодаланади: бола суягининг бехато ва ўз вақтида қотишига, орқа умуртқадаги эгик жойларнинг шаклланишига, товон юзасининг яхши ривожланишига, пай бўғин аппаратларини пишитишга ёрдам кўрсатилади («Ким чаққон», «Қопқон» каби ўйинлар); гавда қисмларининг ўзаро тўғри муносабатда ривожланишига имкон яратилади («Дорбоз», «Бўш жой» каби ўйинлар); барча мушак гуруҳлари ривожлантирилади.
2. Таълим бериш вазифалари. 7‐10 ёшли ўқувчилар билан миллий халқ ҳаракатли ўйинларини ўтказиш жараёнида таълим бериш вазифаларини бажариш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу вазифалар: ҳаракат малака ва лаёқатини шакллантириш, жисмоний фазилатлар (чаққонлик, тезкорлик, қайишқоқлик, мувозанатни сақлаш, эпчиллик, эгилувчанлик, чидамлилик)ни ривожлантириш, гавдани тўғри тутиш, жисмоний тарбия ҳақидаги билимларни ўзлаштиришдан иборат.
Танлаб олинган халқ миллий ҳаракатли ўйинларини тўғри бажариш боланинг мушаги, пайлари, бўғимлари, суяк тизимининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатади. Пухта шакллантирилган ҳаракат малакасини амалда қўллаш билан, ўйинларни бажариш чоғида бола кучини тежашга ва унинг эътиборини ўйин фаолияти пайтида тасодифан содир бўлувчи турли‐туман вазифаларни идрок қилишга имкон яратади.
Бошланғич синф ўқувчиларига жисмоний тарбия билан бевосита боғлиқ бўлган билимлар (ўйинларнинг фойдали томони, жисмоний машғулотларнинг аҳамияти ва техникавий ижроси, уларни бажариш усуллари, халқ миллий ҳаракатли ўйинларининг келиб чиқиши ва қоидалари ва ҳ.к.) ҳақида маълумот бериш катта аҳамиятга эга.
Ўқувчилар олган билим қанча чуқур бўлса, улар ҳаракатли ўйинлардан шунча оқилона фойдаланишлари, шунча самарали шуғулланишлари ҳамда мактаб ва оила муҳитида жисмоний тарбия воситаларини мустақил ишлата билишлари мумкин.
3. Тарбия бериш вазифалари. Жисмоний тарбия билан шуғулланишда болаларда жорий қилинган тартибга риоя қилиш одатини ҳамда халқ ҳаракатли ўйинлари билан иложи бўлса ҳар куни мунтазам равишда шуғулланиш иштиёқини уйғотиш, мактаб ва уйда шу ўйинлардан мустақил фойдалана олиш лаёқатини ривожлантириш, ўз тенгқурлари, ўзларидан кичик бўлган болалар жамоасида ўйинларни ташкил қилиш, биргаликда бажаришга ўргатиш лозим. Ўқувчиларда халқ миллий ҳаракатли ўйинларига меҳр, шу ўйин натижаларига қизиқиш ва спортчилар эришадиган ғалабаларга ҳавас билан қараш туйғусини тарбиялаш мумкин.
Миллий халқ ҳаракатли ўйинларини ўргатиш жараёнида ахлоқий, ақлий, эстетик ва меҳнат тарбиясини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Халқ ҳаракатли ўйинларини бажариш чоғида болалар ҳаракатида ижобий (ҳамжиҳатлик, интизомлилик, камтаринлик, меҳрибонлик) ва маънавий фазилатлар ( ҳалоллик, одиллик, дўстлик туйғуси, ҳамкорлик, замон билан ҳамнафас бўлиб ишлай олиш қобилияти, топшириқларни масъулият билан бажариш)ни тарбиялаш, шунингдек, иродавий хусусиятлар (жасорат, қатъийлик, ўз кучига ишонч, қийинчиликларни собитлик билан енгиш, чидамлилик ва ҳоказолар)ни намоён қилиш учун энг яхши шароит ва имкониятлар вужудга келади.
Тарбия доимо жамият учун муҳим вазифани бажарган, турли авлодлар ўртасидаги алоқа ва ворисликни амалга ошириб келган. Тарбиянинг ўз мақсади, вазифалари, мазмуни, шакли ва усуллари даврлар оша ўзгариб борган. Бу ўзгаришлар кишилар ўртасидаги муносабатлар билан чамбарчас боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, тарбияда Ватан ҳимоясига тайёр, меҳнат, ижтимоий фаолият, умуман, ҳаётда ҳар томонлама ривожланган комил инсонни таркиб топтиришга эътибор бериш керак. Жисмоний тарбия жараёнида бу вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун тарбиянинг бир ‐ бири билан ўзаро боғланган ҳар бирининг мазмуни, воситалари, шакл ва усулларининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш керак бўлади. Илмий тадқиқот объектимиз миллий ҳаракатли ўйинларида бошланғич синф ўқув‐чиларининг жисмоний сифатларини тарбиялашда ҳам ана шу ўзига хосликларни ҳисобга олиш зарурлиги кўринди. Педагогикада қабул қилинган ёш даврларидан биз учун энг муҳими кичик мактаб ёшидир.
Ҳар бир ёш гуруҳига жисмоний ва руҳий ривожланишнинг муайян даражаси мос келади. Кичик мактаб ёшининг хусусиятлари. Кичик мактаб ёшида ўқиш боланинг бутун ҳаёт тарзини ўзгартиради ва унга янги талаблар қўяди. Чунки боғча ёшида болаларда, асосан нутқининг ривожланишига, ахлоқ меъёрларининг шаклланишига асосий эътибор берилади. Уларни тарбиялашда махсус ташкил этиладиган ўйин фаолияти катта ўрин тутади. Боланинг ривожланиши учун дидактик таълим берувчи ва жамоа бўлиб биргаликда ҳаракат қилишга ўргатувчи ўйинлардан фойдаланилади. Кичик мактаб ёшида организмнинг умумий етилиши фонида болаларнинг ҳаракат соҳаси жадал ривожланади. Бу давр жисмоний тарбия билан фаол шуғулланиш учун жуда қулайдир.
Мана шу жиҳатдан боланинг айнан шу хусусиятларини ривожлантирувчи миллий халқ ҳаракатли ўйинларидан фойдаланиш тарбияда кўзлаган мақсадга етиш имконини тезлаштиради.
Жисмоний ривожланишнинг жадаллиги склетнинг тез ўсиши, умуртқа поғонаси букиклигининг шаклланиши, юрак, томир тизимининг ривожланиш хусусиятлари ва бошқалар боланинг оқилона ташкил этилган ва бутун ҳаёт режимини талаб этади. Турли ёшдаги ҳар хил жинсдаги болалар руҳиятининг ривожланиши, ўзгаришлари, уларнинг ахлоқий ва жисмоний камол топишига
ижобий таъсир қиладиган омиллар, шарт‐шароитларни билиш, улардан унумли фойдаланиш ҳозирги кунда ўқитувчилар, жисмоний тарбия мутахассислари учун ниҳоятда зарур бўлиб қолди.
Ҳар бир ўқувчи ёш даврининг руҳий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия дарсларини олиб бориш орқали улар онгига, руҳига таъсир ўтказиш ўз вақтида ўз‐ўзини англашни вужудга келтиради. Болада ўзини англаш туйғуси қанча эрта уйғонса, шахсий нуқтаи назар, ҳуқуқини ҳис этиш, ақлий ва жисмоний имконият ларини баҳолаш шунчалик тез пайдо бўлади.
Боладаги эътиқод, муомала, мулоқот, мустақил хулқ‐атворни шакллантириш, улардаги ташаббускорлик ҳамда тўсиқларни енгишга интилиш каби хусусиятларни жисмоний тарбияда миллий халқ ҳаракатли ўйинлари орқали ҳам тарбиялаш мумкин, бунда уларга ёш психологияси хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда руҳий туртки бериш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинларининг болаларни руҳий жиҳатдан камол топтиришда аҳамияти улкан. Умуман, ўйинларнинг аҳамияти ҳақида кўпчилик руҳшунослар ва педагоглар қимматли фикрларни айтиб таъкидлаб ўтишгани маълум. Энг содда руҳий жараёндан энг мураккабигача ҳаммасининг муҳим жиҳатларини шакллантиришда ўйин катта роль ўйнашини жаҳон педагог ва психологлари ҳам турли даврларда турлича йўллар билан исботлаб беришган.
Ўйин болалар учун воқеликни акс эттириш воситасидир. Бу воқелик болани қуршаб турган борлиқдан анча қизиқарлидир. Ўйиннинг қизиқарлилиги уни англаб етишнинг осонлигидадир. Катталар ҳаётида фаолият, хизмат қандай аҳамиятга эга бўлса, бола ҳаётида ҳам ўйин худди шундай катта аҳамият касб этиши мумкин.
Ўйин мазмунининг ривожланиши боланинг катталар ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятига чуқурроқ кириб боришида, атрофдаги воқеа‐ҳодисаларга муносабатининг ўзгаришида, шунингдек, ўйин мазмуни ҳам шарт‐шароит ва жамият аъзолари турмушининг тобора тўғри акс этишида намоён бўлади. Шунинг учун болаларда ўйин қобилиятининг ўсиши ўз‐ўзича юзага келмайди, балки катталар, тарбиячиларнинг таъсири натижаси, атроф‐муҳит билан танишиш, сайрлар уюштириш, шахслараро муносабатларнинг моҳиятини тушунтириш ва ҳоказолар натижасида амалга ошади.
Катта кишилар ҳаёти ва фаолиятининг ўрнини босувчи нарсалар уларнинг ҳаракатини умумлашган ҳолда ифодалашнинг моддий таянчи ҳисобланади. Шундай экан, ўйин фаолиятида бола ҳаракатининг ривожланиши ўйин мазмунига кўпроқ боғлиқдир. Чунки боланинг ҳатти‐ҳаракати қанчалик ихчам ва умумлашган бўлса, улар катталарнинг фаолияти мазмунини акс эттиришдан шунчалик йироқлашади. Бинобарин, у одамнинг нарсаларга ва бир‐бирларига муносабатини амалда бажаришга ўтади ва шунинг учун нарсалар билан ҳаракат қилишда катталарнинг муносабатини тўғри ифодалашга интилади. Ҳар қандай ўйиннинг ва ўйин фаолиятининг диққат марказида бола катталар фаолияти ва ўзаро муносабатини, муомаласини ўзига хос тарзда акс эттириши, такрорлаши имконияти туради. Шунга кўра ўйин ижтимоий аҳамият касб этиб, болада инсоният томонидан асрлар давомида яратилган қимматли билим, амалий кўникма, малака ва одатларни, халқнинг ижодий бойлигини ўрганишига имкон яратилади, оқибатда уни шахслар аро мулоқотнинг моҳиятига олиб киради.
Боланинг руҳий ўсишида ўйиннинг аҳамияти. Болаларда ҳаракатнинг ўсишида ўйиннинг таъсири ҳақида гап борганида аввало шуни айтиш керакки, биринчидан, ўйин ташкил қилишнинг ўзиёқ боланинг характерини ўстириш ва такомиллаштириш учун энг қулай шарт‐шароитларни яратади. Иккинчидан, ўйиннинг бола ҳаракатига таъсир этишининг сабаби ва хусусияти шуки, ҳаракатнинг мураккаб кўникмаларини субъект айнан ўйин пайтида эмас, балки бевосита машғулотлар орқали ўзлаштиради. Ўйиннинг кейинчалик такомиллашуви барча жараёнлар учун энг қулай шарт‐шароитни
вужудга келтиради. Шу боисдан ўйин фаолияти ҳатти‐ҳаракатини амалга ошириш воситасидан боланинг фаоллигини таъминловчи мустақил мақсадга айланади. Негаки, ўйин субъект (бола) онгининг дастлабки объекти даражаси гача ўсиб ўтади. Бола муайян хусусиятга эга бўлган ўйинни танлайди, шу билан бирга у ёки бу ўйин орқали катталарга хос қатъий юриш‐туришни онгли равишда ижро этишга интилади, шундай экан, ўйин мазкур бола учун энг зарур фаолиятга айлана боради ва янги шаклдаги ҳаракатларни такомиллаштириш, уларни англаган ҳолда эсга тутиш эҳтимоли яққол кўрина бошлайди. Мазкур ҳаракатларни эгаллаш болада жисмоний машқлар, халқ ҳаракатли ўйинларини онгли равишда бажариш имкониятини вужудга келтиради.
Боланинг ўйинлар шарт‐шароитидан келиб чиқувчи онгли мақсади ҳаракатни бажариш кезида ўз ифодасини топади ва унинг ўз олдига қўйган мақсади эсда олиб қолиш, эсда тутиш жараёнига айланади.Ўйин ва ўйин фаолияти болада ўз хулқини бошқариш кўникмаларини шакллантириш учун муҳим аҳамият касб этади.
Боланинг ақлий ўсиши билан боғлиқ ҳолда нарсаларни янги ном билан аташда ёки янгича номлаш ҳолатидан келиб чиқиб, субъект ўйин пайтида фаол ҳаракат қилишга уринади. Чунки у моддий нарсаларга асосланган ҳаракат режасидан тасаввур қилинаётган, фикр юритилаётган жисмлар моҳиятини акс эттирувчи ҳаракат режасига ўтади. Бола жисмларнинг моддий шаклидан бирданига хаёлий кўринишига ўтишида унга таянч нуқтаси бўлиши керак, ваҳоланки, шундай таянч нуқтаси вазифасини ўтовчи нарсаларнинг аксариятидан ўйинларда бевосита объект сифатида фойдаланиш мумкин. Ўйин ҳаракатларининг қисқариши ва умумлашуви уларнинг ақлий кўринишидаги мантиқан изчил, шаклга ўтишнинг асосини ташкил қилади.



Download 85,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish