МАХМУДЖОНОВ АСИЛБЕК.
МАВЗУ: ХАЛК МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ЁРДАМИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАДОР ЙУЛЛАРИ
РЕЖА
КИРИШ
I БОБ. МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Мактаб уқувчиларни жисмоний тарбиялашда миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари
1.2. Мактаб укувчиларини жисмоний тарбиясининг педагогик ва психологик асослари
1.3. Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарсларида миллий ўйинлардан фойдаланишнинг муҳим омиллари
Боб бўйича хулосалар
II БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ УСУЛЛАРИ ВА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
2.1. Тадқиқотнинг ташкил қилиниши
2.2. Мактаб укувчиларининг жисмоний ривожланиш ва тайёргарлик даражасини аниқлаш
2.3. Мактаб укувчиларининг жисмоний тарбиясида миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш усуллари
2.4. Жисмоний сифатларни тарбияловчи миллий ҳаракатли ўйинлар таснифи ва уларни ўргатиш йўллари
Боб бўйича хулосалар
III БОБ . МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИ ВА ТАЙЁРГАРЛИГИНИ АНИҚЛАШ
3.1. Жисмоний ривожланиш ва тайёргарлик кўрсаткичлари ҳамда уларнинг таҳлили
3.2. Жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларининг боғлиқлик хусусиятлари
Боб бўйича хулосалар
IV БОБ . ЎТКАЗИЛГАН ТАЖРИБА‐СИНОВ НАТИЖАЛАРИ КЎРСАТКИЧЛАРИ САМАРАДОРЛИГИ
4.1. Тажрибадан кейинги жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари
4.2. Тажрибадан кейинги жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари
4.3. Миллий ҳаракатли ўйинлар асосида 7‐ ёшли ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича услубий кўрсатмалар
Боб бўйича хулосалар
Хотима
Хулосалар
Амалий тавсиялар
Адабиётлар рўйхати
Иловалар
КИРИШ
Ишнинг долзарблиги. Жисмоний тарбия тизимида ўзбек халқининг миллий ҳаракатли ўйинларидан фойдаланиш зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Соғлом авлод учун» Фармони, жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қатор қонунлари, ўқувчиларнинг дунёқараши жисмоний, маънавий қадриятлар билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилганлигида кўринади. Ёш авлодни соғлом ва баркамол, жисмоний бақуввват қилиб тарбиялашга имкон берадиган, уларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган жисмоний тарбияни миллийлаштириш зарур. Бу халқнинг унутилиб бораётган миллий ҳаракатли ўйинларини тўплаш, ҳаётга ‐мактабга тадбиқ этиш, ривожлантириш йўллари ва усулларини тадқиқ этиш заруриятини келтириб чиқаради. Шу боис халқ миллий ҳаракатли ўйинларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларни мактаб, боғча ўқув дастурларига киритиш, ижтимоий‐тарбиявий аҳамиятга эга бўлган турларини спорт даражасига кўтариш жисмоний тарбия фани олдидаги энг долзарб муаммолардан биридир.
Ўзбек халқининг минг йиллар давомида яратган, авлоддан‐авлодга ўтиб келаётган миллий ҳаракатли ўйинларини тўплаш, ўрганиш, улар асосида ёш авлодни маънавий бой, ахлоқий пок, жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш бугунги кунда педагогика фани олдидаги муҳим масалаларидан биридир. Бунинг устига ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинлари воситасида ёш авлоднинг жисмоний сифатларини ривожлантириш жуда қулай. Шунинг учун мактаб укувчиларининг жисмоний тарбиясида миллий ҳаракатли ўйинлар воситаси билан жисмоний сифатларни ривожлантириш асосида улардан фойдаланишда янги услубий ёндашувни излаш ҳамда ишлаб чиқишга бағишланган битирув малакавий ишимиз мавзуси ҳам жуда долзарб.
ʺЖисмоний тарбия,‐дейилади Ўзбекистон Республикасининг ʺЖисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги» қонунида, ‐Ўзбекистон Республикаси халқлари миллий маданиятининг ажралмас қисми, жисмоний ва маданий, маънавий камолотининг муҳим воситаси» бўлиб, у жисмоний тарбия фани олдига катта масъулиятли вазифалар қўяди. Халқнинг кўп йиллар давомида шаклланган миллий ҳаракатли ўйинларидан фойдаланиш мустақилликка эришган бугунги кунларимизда ўзбек спортини жаҳонга чиқаришда жуда ҳам зарур. Танланган мавзунинг долзарблиги ва муҳимлиги мана шулар билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |