Махмуджонов асилбек. Мавзу: халк миллий ҳаракатли ўйинлар ёрдамида мактаб ўҚувчиларини жисмоний тайёрлашнинг самарадор йуллари



Download 85,22 Kb.
bet7/20
Sana25.02.2022
Hajmi85,22 Kb.
#294022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Asilbek

Боб бўйича хулосалар
мактаб укувчилар жисмоний тарбиясининг қуйидаги асосий вазифаларини бажаришда ҳам халқ миллий ҳаракатли ўйинларининг роли ва ўрни ниҳоятда катта эканлиги кўринади:
1) ўқувчиларни тўғри жисмоний ривожлантириш ва чиниқтиришга ёрдам бериш;
2) ўқувчиларда ҳаракат малака, кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштириш, янги ҳаракат турларига ўргатиш;
3) ёшга мувофиқ равишда асосий ҳаракат сифатларини (куч,тезкорлик, эпчиллик, чидамлилик ва бошқалар) ривожлантириш;
4) ботирлик, қатъийлик, интизомлилик, жамоага бирлашиш, дўстлик ҳиссини, маданий хулқ кўникмаларини, меҳнатга муносабатни тарбиялаш;
5) турганда ва юрганда қоматни тўғри тутиш кўникмаларини шакллантириш.Бундан ташқари яна ўқувчилар жисмоний тарбиясининг бир қанча вазифалари ҳам мавжудки, улар миллий ҳаракатли ўйинларни ўрганиш ва ўргатиш жараёнида уйғун ҳолда ҳал этилади. Бу вазифалар бутун жисмоний тарбия тизимининг болаларга таъсир этиши туфайли муваффақиятли бажарилиши мумкин. Бунинг учун мактабнинг бутун педагогика жамоаси биргаликда ҳаракат қилиши, мактабда машғулотларни ташкил этишнинг турли шакл ва усулларидан, айниқса, миллий ҳаракатли ўйинлардан, барча воситаларнинг яхлитлигидан фойдаланиш талаб этилади.
Болалар дарснинг бошқа шаклларига нисбатан ўйинларда кўпроқ сўзлашни эслаб қолиш ва эсда тутиш имкониятига эга бўладилар, бу эса ихтиёрий хотира хусусиятини чуқурроқ очишга ёрдам беради. Бундан эса шундай хулоса келиб чиқади:
1. Ўйин бола томонидан маълум роль танлаш ва уни ижро этиш жараёни бўлиб, бир талай ахборотларни эслаб қолишни талаб қилади.
2. Шу боисдан хатти‐ҳаракатни такрорлашдан иборат онгли мақсад болада олдинроқ пайдо бўлади ва осон амалга ошади.
Ўйин фақат билиш жараёнларини такомиллаштириб қолмай, боланинг хулқ‐атворига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Мактабгача ёшдаги болалар ҳам, бошланғич синф ўқувчилари ҳам, юқори синф ўқувчиларида ҳам ўз хулқини бошқариш кўникмаларини ўйинлар орқали ҳам таркиб топтириш мумкин. Чунки бирор мақсадга йўналтирилган машғулотга нисбатан миллий халқ ҳаракатли ўйинларида хулқ кўникмаларини олдинроқ ва осонроқ эгаллаш мумкин. Айниқса, бу омил мактабгача ёшдаги болаларда ёш даврининг хусусияти сифатида ўзининг ёрқин ифодасини топади.
Катта мактабгача ёшдаги болаларда ўз хулқини ўзи бошқариш кўникмаси ўйин фаолиятида ҳам бошқа шароитларда ҳам қарийб бараварлашади. Баъзан улар айрим вазиятларда, масалан: мусобақа пайтида ўйиндагига қараганда юқорироқ кўрсаткичга эришишлари ҳам мумкин. Миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишда, уларни қўллашда шуни ҳисобга олиш керакки, бу ёшдаги болалар аниқликни талаб этадиган майда ҳаракатга қараганда кенг, кучли ҳаракатларга анча мойил бўладилар. Буни болалар ёш даврини ишлаб чиққан буюк педагог Я.Н.Коменский ҳам ўз вақтида таъкидлаган эди.Умуман, бу ёшда болалар жуда ҳам ҳаракатчанлиги билан ажралиб туради. Ҳаракатчанлик эса махсус, оқилона ташкил этилишни, ҳаракатга солувчи юриш‐туриш шаклларининг тўғрилигини талаб этади. Шу мақсадда тавсиф этилаётган ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинлари ʺКўз юмдиʺ, ʺТўрт муюшʺ, ʺЮлдузʺ, ʺТизза остида рўмолчаʺ ва ҳ.к. айнан болаларнинг ҳаракатчанлигини ривожлантиришга қаратилган. Болаларнинг бу ёшида тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг мувозанатлилигини юзага келтиришда катталар талабининг тизимлилиги ва ўзини тута билишга одатлантириш катта роль ўйнайди.



Download 85,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish