13-мавзу. Корпоратив бирлашиш ва қЎшиб олишларнинг замонавий йўналишлари



Download 17,08 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi17,08 Kb.
#208813
  1   2
Bog'liq
13-МАВЗУ


13-МАВЗУ. КОРПОРАТИВ БИРЛАШИШ ВА ҚЎШИБ ОЛИШЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
13.1. Юридик шахсларнинг ташкил этилиши ва бирлашиши.
13.2. Корпоратив бирлашиш ва қўшиб олишларнинг замонавий йўналишлари.
13.1. Юридик шахсларнинг ташкил этилиши ва бирлашиши.
Юридик шахсларни ўз олдига қўйган мақсадига кўра, шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Бунда фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот, МЧЖ, ХК, оилавий корхона ва х.к.) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот, ННТ, ҳайрия ташкилотлари ва х.к.) юридик шахс бўлиши мумкин.
Юридик шахсни қайта ташкил этиш мураккаб жараён бўлиб уни амалга оширишнинг бир қатор шакиллари мавжуд:
- қўшиб юбориш;
- қўшиб олиш;
- бўлиш;
- ажратиб чиқариш;
- ўзгартириш кўринишида амалга оширилиши мумкин. Ушбу ҳолатда юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида мазкур ишларни амалга оширишга вакил қилинган ваколатли юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Юридик шахс (шахслар) қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ва қабул қилиш ҳужжатларига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганда, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбурятлари топшириш ва қабул қилиш ҳужжатга мувофиқ ўтади.
Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахс (шахслар)га ўтади.
Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанда қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Бир тудаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганда (ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгартирилганда), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ва қабул қилиш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилиниши ҳисобланади.
Юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
- юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ;
- юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаганда;
- юридик шахсни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил этиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса;
- суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида;
- фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса –– уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, деҳқон ва фермер хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда.
Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва юридик шахсни тугатиш ўртасидаги асосий фарқ ундаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни тақсимланиши ҳамда ҳуқуқий ворисликка эга бўлишида .
Юридик шахс қайта ташкил этилганда, дастлабки юридик шахснинг ёки шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида кейинги қайта ташкил қилинган юридик шахсга ўтади. Бунда Фуқаролик кодексининг
50-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Агарда юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда унинг ваколатхоналар ва филиаллари ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзгартирилади ёки тугатилади.
Юридик шахсни тугатиш тартиби Фуқаролик кодексининг
55-моддасида назарада тутилган тартибда амалга ошириладиган босқичларда амамлга оширилади.
Таъкидлаш лозимки, қайта ташкил этганда қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муқаддам мавжуд бўлган ва янги ташкил этилаётган ҳуқуқ субъектларига универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади. Чунки улар ҳуқуқий ворисга ягона муштаракликда, яъни улар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга қайта ташкил этиш пайтида қандай кўринишда, ҳажмда ва ҳолатда бўлган бўлса, ҳудди шундайлигича ўтказилади. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган ҳолатлар бундан мустасино бўлиши мумкин. Янги ташкил этилган юридик шахслардан бирига фақат мажбуриятлар, иккинчисига фақат ҳуқуқлар ўтказилади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фуқаролик ҳуқуқий хусусиятдаги балки маъмурий ҳуқуқий муносабатлар бўйича мол-мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг ҳам ворисга ўтказилишини назарда тутади. Жумладан, солиқ қонунчилигига кўра қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқларни тўлаш ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлари, мазкур мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмагани тўғрисида қайта ташкил этишдан аввал ҳуқуқий ворис хабардор бўлганми ёки бўлмаганми эканидан қатъий назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) томонидан ижро этилади.
Юридик шахс тугатилганидан сўнг мол-мулки қоладиган бўлса, мана шу мулкка нисбатан ашёвий ва мажбуриятли ҳуқуққа эга бўлган муассислар ўртасида тақсимланади ёки агар тугатилаётган ташкилот тижоратчи бўлмаса, кредиторлар билан ҳисоб-китоб ўтказилганидан кейин қолган мол-мулк унинг уставида кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади. Таъкидлаш жоизки, кўп ҳолларда нотижорат ташкилотларининг уставида бу борада мол-мулки тугатилаётган ташкилотнинг фаолиятига ўхшаш фаолият билан шуғулланувчи бошқа нотижорат ташкилотга ўтказиб берилиши кўзда тутилади.
Тугатиш жараёнида ҳуқуқий ворислик кўзда тутилмагани сабабли,
у юридик шахс мажбуриятларининг бекор қилинишини келтириб чиқаради. мажбуриятлар фақат бу ҳолат қонунда назарда тутилган бўлса сақланиб қолиши мумкин. хусусан, кишиларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар юридик шахс томонидан тугатиш вақтида капиталлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Download 17,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish