ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Қурилиш механикаси ва иншоотлар зилзилабардошлиги кафедраси
БИНО ВА ИНШООТЛАР ЗИЛЗИЛАБАРДОШЛИГИ фанидан
3-ҲИСОБ ГРАФИК ИШИ
Мавзу: БИНОЛАРГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ҲИСОБИЙ СЕЙСМИК КУЧЛАРНИ АНИҚЛАШ
Бажарди: БИҚ факултети
13-18 гурух талабаси
Сайфуллаев М.
Текширди: Ибрагимов Н.
ТОШКЕНТ-2022
БИНОЛАРГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ҲИСОБИЙ СЕЙСМИК КУЧЛАРНИ АНИҚЛАШ
Зилзилавий ҳудудларда жойлашган ҳар бир мамлакатда сейсмик кучларни аниқлаш учун ўзларининг меъёрий ҳужжатлари мавжуд. Масалан, собиқ Иттифоқ республикаларида зилзилабардош иморатларни бунёд этишда СНиП II-A.12-62, СНиП II-A.12-69, СНиП II-7-81 деб номланган Қурилиш меъёрлари ва қоидаларидан фойдаланиб келинган. Ўзбекистон Республикасида охирги СниП 1996 йилгача қўлланиб келинди. 1996 йил 1 мартидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҚМҚ 2.01.03 – 19 (Қурилиш меъёрлари ва қоидалари) жорий этилди. Шу кундан эътиборан Республикамизнинг зилзилавий ҳудудларида бунёд этиладиган бино ва иншоотлар ана шу расмий ҳужжат асосида лойиҳаланади, ҳисобланади ва қурилади.
ҚМҚ 2.01.03 – 19 га кўра бино ва иншоотларнинг хусусий тебранишлари i-шакли бўйича иншоотнинг К-нуқтасига таъсир этувчи ҳисобий сейсмик куч қуйидаги формуладан аниқланади:
(1)
(2)
Бу ерда, Soik – конструкция эластик деформацияланади деб фараз этилганда ҳосил бўладиган инерция(сейсмик) кучи;
Ко – масъуллик коэффициенти;
Кп – зилзиланинг такрорийлигини ҳисобга олувчи коэффициент.
Кэт – бино қаватлари сонига боғлиқ бўлган коэффициент;
Кр – мунтазамлик (регулярность) коэффициенти;
–қурилиш майдонининг сейсмиклик коэффициенти;
Qк – ҳисоблаш схемасида (8-расм) К нуқтасига тўпланган бино вазни;
Wi – спектрал коэффициент бўлиб, лойиҳалаштирилаётган объектнинг хусусий тебранишлари даври, регионлар индекси ҳамда грунтларнинг сейсмик хоссалари бўйича тоифасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Биноларнинг динамик тавсифларини аниқлашда заминнинг силжиш ва оғиш бўйича эластик қайишқоқлигини ҳисобга олиш зарур.
– диссипация коэффициенти;
– бино i-тон бўйича тебранганда хусусий тебранишлар шаклига ва ҳисоблаш схемасида юкларнинг жойлашиш ўрнига боғлиқ бўлган коэффициент;
- коэффициенти қуйидаги формуладан аниқланади:
(3)
бу ерда, – тебранишлар декременти бўлиб, лойиҳалаштирилаётган биноларга ўхшаш биноларни натуравий синаш йўли билан аниқланади.
Т1 – бинонинг хусусий тебранишлари даври.
Бизнинг ҳол учун (1) ва (2) формулалар коэффициентлари ҚМҚ 2.01.03 – 19 бўйича қуйидаги қийматларга эга:
Биз ҳисоблаётган бинонинг масъуллик тоифаси IV бўлганлиги учун, масъуллик коэффициенти – К0 = 1,0 га тенг, (2.3-жадвал)*.
Зилзила такрорийлигини ҳисобга олувчи коэффициент - Кп=1,0 га тенг, (2.4-жадвал).
2.10 жадвалнинг 4 бандига биноан - Кэт=1,0 га тенг.
2.12 жадвалнинг 1 бандига кўра
, бўлгани учун Кр=1,0.
(1) формулага тегишли коэффициентларни аниқлаб бўлдик.
Энди (2) формуладаги коэффициент ва бошқа физик миқдорларни аниқлашга ўтамиз.
* Жадвал рақамлари ҚМҚ 2.01.03-96 га мос бўлиб, жадваллар иловада келтирилган.
Қурилиш майдонининг сейсмиклик коэффициенти 2.7-жадвалга мувофиқ 9 балли ҳудуд учун – α = 1,0;
2.8-жадвалдан Тошкент шаҳри учун манзил (регион) индекси – I ва грунт тоифаси – II ҳамда бинонинг хусусий тебранишлари даври Т1=0,55 с бўлганда биринчи шакл учун спектрал коэффициент қиймати – W1=0,82 га тенг;
Тебранишларнинг иккинчи шакли учун Т1=0,21 с бўлганда спектрал коэффициент қуйидагига тенг бўлади:
Диссипация коэффициентини аниқлаш учун 2.9-жадвалдан бинонинг конструктив ечимига қараб логарифмик декрементни аниқлаймиз. Т1= ____ с ва δ = 0,3 қийматларни (3) формулага қўямиз:
Тебранишларнинг шакл коэфффициенти қуйидаги формуладан топилади:
(4)
бу ерда: Хi(Xk) ва Хi(Xj) – бино ёки иншоот i-тон бўйича эркин тебранганида массалар тўпланган К ва j нуқталарнинг кўчишлари (амплитудалари); Qj – j нуқтага тўпланган массанинг вазни (8- расм);
Қаватлар сони 5 дан кам бўлиб, бинонинг тебраниш даври Т1 ≤ 0,4с бўлса ηik коэффициенти қуйидаги соддалаштирилган формуладан аниқла-ниши мумкин:
(5)
бу ерда, Xk ва Xj – пойдеворнинг юқори сиртидан К ва j нуқталаргача бўлган масофалар;
8-расм. Бинонинг ҳисоблаш схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |