150 гр.ли теннис коптогини 8 м. масофадан 5 имкониятдан нишонга уриш
|
Тест спорт залида ёки спорт майдонида ўтказилади.Умумривожлантирувчи ва махсус машқлардан кейин боланинг теннис коптогини 2 метр баландликда 40 х 40 см.ли тахтанинг ўртасида белгиланган айланага нишонга уриши кўзда тутилади. Бунда 5 имкониятдан нишонга уриш ҳисобга олинади.
|
6.
|
150 гр.ли теннис коптогини узоққа улоқтириш
|
Тест спорт майдонида умумий ривожлантирувчи машқлардан кейин ўтказилади. Болалар югуриб келиб эни 20 метр бўлган коридордан теннис коптогини улоқтиришлари шарт. Бу машқни бажаришда ўқувчилар 3 марта имкониятдан фойдаланадилар, энг яхши натижалар қайд этиб борилади.
|
2.3 Мактаб укувчилари жисмоний тарбиясида миллий ҳаракатлти ўйинлардан фойдаланиш усулари
Жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчилари онгида халқ анъаналарини қадрлашга ўргатиш кўп жиҳатдан халқ миллий ҳаракатли ўйинларидан унумли фойдаланишга ҳам боғлиқ. Қўйилган муаммони ечиш учун умумий ўзлаштириш савиясини ҳисобга олиш ‐ математик ҳисоблаш, янги педагогик технологияга асосланган тадқиқот усулларига ҳам таянилди. Масалан, бугунги кунда таълим жараёнида қўллаш ниҳоятда қулай бўлган бир қатор ўйинли технологиялар яратилган.
Ўйинли технологиялар таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларда муайян фаолликни юзага келтириш, шунингдек, билим, кўникма ва малакаларни оширувчи вақт оралиғини қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради. Педагог ва психолог олимлар ўйинга асосланувчи фаолиятнинг моҳияти, ўзига хос хусусият ва имкониятлари борасида тадқиқот ишларини олиб борганлар. Айни вақтда бу борада зарур назарий ва амалий маълумотларга эгамиз
Масалан, ўйин психо‐педагогик жараён саналиб , у юқоридаги тузилмага эга бўлади. Ўйинлардан фойдаланишда бир қатор психологик хусусиятлар ҳам намоён бўлади, бунинг оқибатида ҳар ўқувчи ўзининг шахсий имкониятини намойиш эта олади, ижтимоий ҳаётда ўзи эгаллаган ўринни барқарорлаштиришга ўргатади, ўз‐ўзини бошқариш кўникмасини ҳосил қилади, ўқувчида муайян, жисмоний , шу билан бирга ахлоқий, иродавий сифатларни ҳам тарбиялашга ёрдам беради.
Жисмоний тарбия дарсларида халқнинг қадимий ўйинлари орқали болаларни халқона руҳда тарбиялашга, унинг турли шакл ва усулларини излаб топишга ўқитувчилар катта эътибор қаратишлари лозим. Мактабда жисмоний тарбия машғулотлар, баъзида синфдан ташқари ишларда ҳаракатли ўйинларининг тўғри ташкил этилиши ўқувчининг жисмоний ривожланиши, унинг қадди‐қомати ва ишчанлик қобилиятини ўстиради. Шу билан бирга сезги органлари, мураккаб хулқ‐ атвор шакллари интизомлилик, қатъийлилик, меҳнатсеварлик ва бошқа инсоний фазилатларнинг ривожланишига ижобий таъсир этади. Бунда қизиқувчанлик, кузатувчанлик, бирор мақсадга қаратилганлик, хотиранинг мантиқийлигини эсда тутиш аҳамият касб этган миллий ҳаракатли ўйинлар асосида ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Хулқ‐атворнинг алоҳида фазилати сифатида ихтиёрийликни ривожлантириш тарбиянинг шу билан бирга жисмоний тарбиянинг асосий вазифаларидан биридир. Ихтиёрийлик ҳаракат мақсадини онгли равишда белгилаш, унга эришиш воситаларини топиш, мақсад йўлидаги қийинчилик ва тўсиқларни енгишда ифодаланади. Кичик ёшдаги ўқувчиларни тарбиялаш жараёни ахлоқий, жисмоний, меҳнат ва эстетик тарбия вазифаларининг кенгайиши ҳисобига анча мураккаблашади.
Сабр‐тоқат, чидамлиликни, ўзига хос диққатни талаб қилувчи ранг‐баранг халқ ҳаракатли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш педагогнинг маҳоратига ҳам боғлиқ. Ўзбек халқининг қадимги шундай ўйинлари борки, улар айнан болалардаги ана шу қизиқишни кучайтиришга ёрдам беради. масалан «Оқ теракми, кўк терак », «Чопон кўл», «Кўз юмди», «Улоқ» каби ўйинларда бола ўзини намоён қилишга интилади, ўзининг етуклигини кўрсатиш имкониятини излайди. Ана шу имкониятни миллий ўйинлар ўзида жамлаганлиги билан эътиборлидир. Жисмоний тарбия ўқитувчилари боланинг бу интилишини миллий ўйинлар орқали оқилона қўллаш билан унга кўрсатиши керак. Ижобий майллар: ўйинни билишга қизиқиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш алоҳида диққат‐эътиборни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |