Боб бўйича хулосалар
1. Адабиётлар таҳлили кўрсатадики, кичик мактаб ёшидаги болаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш жисмоний тарбиянинг асосий мақсадидир. Турли минтақаларда ўқувчининг 7 ёшидан бошлаб жисмоний машқлар машғулотига онгли равишда мустаҳкам муносабатни шакллантириш билан боғлиқ бўлган бир катор усуллар қўлланилади. 7‐10 ёшли болалар учун ҳаракат тартиби катта аҳамиятга эга, чунки уларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги даражаси кўпинча ҳаракат фаоллигини ва машқларни тўғри ташкил қилишга боғлиқ. 2. Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясида миллий ҳаракатли ўйинлар орқали машғулотларни ташкил этишда жисмоний сифатларни ривожлантириш йўналишлари бўйича илмий тасдиқланган маълумотларни кўпайтириш лозимлиги яққол намоён бўлмоқда. Бунинг устига ҳозирги вақтда‐ҳукуматимиз жисмоний тарбияга катта эътибор қаратаётган даврда‐республикамизда нафақат ёшлар, балки барча инсонларнинг ҳаётида миллий қадриятларнинг роли ошиб бормоқда. 3. Ёшлик даврида мунтазам ўқиб ўрганиш , шуғулланиш натижасида илмий дунёқараш шаклланиб боради. Спорт билан шуғулланувчиларда спорт этикасига, спортнинг шакллари, шу жумладан, миллий ўйинларга бўлган қизиқиш ортиб боради. Бошланғич синф ўқувчиси ўз туйғуларини бошқаришга ва ташқи намоён бўлишини тартибга солишга интилувчан бўлади. Бу ёшда ирода мустаҳкамланиб боради, иродавий фаоллик , сабр‐тоқат ва ўзини тута билишга интилиш туйғуси ривожланади. Ўз‐ўзини тарбиялаш ва мустақил билим олиш йўналиши ёшларда яққол ифодаланади. Шунинг учун бу ёшда ўқувчиларни руҳий жиҳатдан тарбияловчи, мустақилликка ундовчи ватанпарварлик, юртга садоқат руҳидаги миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш айни муддаодир. Бунда диққат‐эътибор, ҳушёрлик , ғамхўрлик , муносабатларнинг самимийлиги, уларнинг мустақил лигини букмасдан туриб, хаттиҳаракатларини моҳирона бошқариш зарур. Ўқитувчи, мураббий ўз ўқувчиларининг ўқиш, меҳнат ва спорт фаолияти хусусиятлари, уларнинг ақлий, жисмоний ривожланганлик даражаси, характер хислати, теваракатрофдагиларгава ўзўзига муносабатини доимо ўрганиб боришлари зарур. Бу хусусиятларни қайд қилиб бориш ҳам ўйинларни ўтказишда фойдали бўлиб, маълум самаралар беради. Миллий ҳаракатли ўйинларни ёшлар, айниқса, мактаб ўқувчилари севиб, мароқ билан ўйнайдилар . Бундай ўйинлар жисмоний тарбия дарсларидагина эмас, балки ҳовли ва боғларда дам олиш соатларида ўйналади. Муҳим сифатларни ривожлантиришга мўлжалланган умумий ривожлантирувчи ва махсус машқларга доир баён қилинган материал кўпроқ ўйин тарзида берилади, лекин машқлар тушунтириш ва фаол дам олиш учун қисқача паузалар бўлган кичик дозада узлуксиз бажарилади. Ўйиндан кейин бўшаштирадиган, оҳиста юриладиганёки диққатэьтиборни ўстирадиган машқларни бериш лозим. 4. Демак, миллий ҳаракатли ўйинларга фақат ўқувчиларни жисмоний жиҳатдан баркамол тарбияловчи жисмоний восита деб қарамай, уларнинг руҳий, маънавиймаърифий жиҳатдан катта аҳамият касб этишига ўқитувчилар эътиборини кучайтириш зарур. Бу эса миллий ҳаракатли ўйинларнинг инсонни ҳар томонлама етук, комил қилиб тарбиялашдек буюк мақсадларни амалга оширишнинг педагогик қулай воситаси эканлигини яна бир ёрқин намоён этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |