Спортнинг жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий-тарбиявий аҳамияти. Спортнинг ижтимоий функциялари



Download 45,48 Kb.
bet1/5
Sana31.03.2022
Hajmi45,48 Kb.
#519954
  1   2   3   4   5
Bog'liq
91 savolga javob

Мавзу: Спорт мусобақалар тизимни илмий назарий тахлили.


Режа:
  1. Спортнинг жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий-тарбиявий аҳамияти.

  2. Спортнинг ижтимоий функциялари.

3. Спорт машғулотларининг мазмуни, унинг хусусий жиҳатлари

Спорт (инг. спорт — ўйин) — жисмоний тарбиянинг таркибий қисми, жисмоний тарбия воситаси ва усули, жисмоний машқларнинг турли мажмуалари бўйича мусобақалар ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш тизими. Спортнинг мақсади кишиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва умумий жисмоний ривожлантириш билан бирга спорт мусобақаларида юқори натижа ва ғалабаларга эришишдир.


Спорт бир сўз билан айтганда, жисмоний ҳаракатлар йиғиндисидир. Маълум жисмоний машқлар билан мураббий қўл остида шуғулланиш, мусобақаларда иштирок этиш ва спорт натижаларини қўлга киритиш спортнинг моҳиятини ташкил қилади. Спорт дейилганда, дастлаб кўз олдимизда келишган, қад-қоматли инсон тасвирланади. Шу билан бирга спорт инсонни нафақат жисмонан, балки ақлан, ахлоқан, маънан тарбиялаш имкониятига ҳам эга. Бу ўринда спортнинг жамиятда тутган ўрни, унинг ижтимоий-тарбиявий аҳамияти тўғрисида маълумотлар келтириб ўтиш лозим.
Инсониятнинг ривожланиши билан бир вақтда турли соҳалар, йўналишлар ривожланиб келди. Буни биз ишлаб чиқариш, маданият, илм-фан, шунингдек, спортда ҳам кўришимиз мумкин. Тарихий манбалар, археологик қазилмалар аждодларимиз қадимдан ҳозирги спорт атамасини ўзида мужассамлаштирган жисмоний машқлар билан шуғулланганидан далолат беради. Ўша пайтда инсонлар турмуш-тарзи, яшаш шароитига ҳамоҳанг тарзда у ёки бу турдаги жисмоний машқлар билан шуғулланишга эҳтиёж бўлган. Кейинчалик, инсонлар онгининг такомиллашуви, жамиятнинг ўзгариши, даврлар алмашинуви жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг ўзига хос шаклларини ишлаб чиқишни талаб қилган. Натижада бугун биз фикр юритмоқчи бўлаётган спорт тушунчаси ўзининг асл мазмунини топди.
Замонавий спорт ўз олдига фақатгина спорт натижаларини эгаллашни эмас, шуғулланувчини ҳар томонлама тарбиялашни ҳам мақсад қилиб қўяди. Бу мақсад ўз ичига қатор йўналишлар ва тарбия соҳаларини қамраб олади. Спортчининг маънавий-ахлоқий тарбияси, руҳий барқарорлигини ва иродавий сифатларини тарбиялаш спорт машғулотлари жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар сирасига киритилади. Спортнинг ижтимоий-тарбиявий аҳамияти ҳам шундадир. Шу билан бирга спорт умуминсоний қадрият сифатида ҳам ўз мавқейига эга.
Умуминсоний қадриятлар – жаҳондаги барча одамлар, халқлар, давлатлар учун умумий қадрлаш мезони ҳисобланган умумбашарий аҳамиятга эга бўлган қадриятлар тизими. Умуминсоний қадрият ниҳоятда кенг кўламли ва серқиррадир. Бугунга келиб бу тушунча инсонлар ҳаётида, уларни тарбиялашда ва маънавий дунёсини бойитиб боришда ўзининг юксак даражадаги аҳамиятини тобора ошириб бормоқда. Жамият ривожланиши, тараққиётнинг хусусиятларига кўра умуминсоний қадриятларнинг у ёки бу шакли ҳаётнинг олдинги поғонасига кўтарилади. Масалан, уруш даврида тинчлик, озодлик, юртда душманлар бўлганда ватанпарварлик, мустақиллик даврида миллий ўзликни англаш, миллий маданиятни ўрганишга эҳтиёж ортиб боради. Тарихан маълум бўладики, замонлар ва даврлар ўзгариши спорт тушунчасининг аҳамиятини ҳеч қачон пасайтирган эмас. Спорт ҳар доим инсонлар маънавий ва моддий эҳтиёжининг ажралмас қисми сифатида, умуминсоний қадриятлар тизимида марказий ўринни эгаллайди.
Спортнинг ижтимоий характери, инсонни шахс сифатида тарбиялашдаги ўрни беқиёсдир. Жамият ривожланиши бевосита жисмоний маданият тушунчасининг ҳам ривожланишига олиб келди. Жисмоний маданиятнинг таркибий қисми бўлган спорт бугунга келиб ўзининг юксак ижтимоий аҳамиятини намоён қилмоқда. Сўнгги йилларда дунё миқёсида спортнинг аҳамиятини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар, унинг инсонлар турмуш-тарзидаги роли юксак даражада эканлигини исботлади. Мазкур масала юзасидан жисмоний маданият ва спорт мутахассислари, психологлар, сотсиологлар тадқиқот ишларини амалга оширдилар ва турли даражадаги илмий-услубий манбалар яратилди (В.Д.Паначаев, Н.И.Пономарёв, Л.П.Матвеев, Й.М.Машарипов, Р.С.Саламов, Х.Т.Рафиев, Ж.Э.Эшназаров, Л.И.Лубишева).
Халқ орасида мусобақаларда танилган ва ғолиб бўлган спортчиларга нисбатан “спортчи”, “ғолиб”, “чемпион” каби тушунчалар кенг ишлатилади. Инсонлар бу каби спортчиларга ҳавас билан қарайди, натижада улардек бўлиш истаги шаклланиб боради. Спортчилар ҳар ерда эъзозланади ва қадрланади. Аслини олганда, инсонлар ғолиб, чемпион тимсолида спортни қадрлайдилар. Спорт воситасида инсонларни қадрлаш ва улуғлаш том маънодаги мазмун касб этади. Мамлакат байроғини халқаро майдонларда юқори кўтарган спортчилар жамиятда қадр топади.
Спортни умуминсоний қадрият сифатида ўрганиш учун унинг вазифаларини санаб ўтиш лозим. Спорт назариясидан маълум бўлишича, спортнинг мусобақа вазифаси, соғломлаштириш вазифаси, ғоявийлик вазифаси, эстетик вазифаси, ахлоқий-тарбиявий вазифаси, ижтимоий-сиёсий вазифаси, байналмилалчилик вазифалари мавжуд. Шунингдек, айрим манбаларда кўрсатилишича, спорт воситасида ватанпарварлик, инсонпарварлик тарбиясини ёш авлодга сингдириш масалалари баён қилинган. Бу ўринда мутахассислар спорт мусобақалари жараёнида ёшларни ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялашнинг имкониятлари юқори даражада эканлигини эътироф этишади. Спорт фақатгина натижаларни аниқлаш, жисмоний имкониятларни намойиш қилиш мезони бўлибгина қолмай, инсон омили, унинг ҳар томонлама тарбияланиши масаласига ҳам алоқадорлиги мазкур мавзу доирасида ўтказилаётган тадқиқотларда ўз аксини топмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунида кўрсатиб ўтилишича, Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маданий меросининг ажралмас қисми, алоҳида ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат, халқаро майдонда мамлакатнинг обрў-эътиборини юксалтиришга интилиш туйғуларини тарбиялаш пойдеворидир. Дарҳақиқат, миллий спорт турларининг шаклланиши, тарихий тараққиёти бевосита кишиларни ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялашни назарда тутади. Масалан, миллий спортимиз — курашни олайлик. Курашда рақибни ҳурмат қилиш, ўз шаънини ҳимоя қилиш орқали ватани ва халқи ор-номусини, шаънини ҳимоя қилиш масалалари ушбу спорт турининг фалсафий ва маънавий ғоялари негизини ташкил қилади.

Бу каби мисолларни дзюдо, таеквондо, карате каби тарихий-фалсафий ҳамда маънавий асослари инсонларнинг ҳар томонлама тарбияланишига хизмат қилишга қаратилган спорт турларида ҳам кўришимиз мумкин. Спорт турларининг тарихий шаклланиши, ривожланиши замирида аслида тинчлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби хислатларни тарбиялаш ғоялари мужассамлашган. Зеро, тинчлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик умуминсоний қадрият сифатида неча йиллардан буён эъзозланиб, қадрланиб келинмоқда. Спорт нафақат мусобақа вазифасини балки, ўзаро тушуниш ва кўмак учун ҳам хизмат қилади (5-расм).


Спортнинг ижтимоий аҳамияти, умуминсоний қадрият эканлиги унинг инсонпарвар характерда эканлигида ҳам ўз аксини топади. Бир қарашда спорт тушунчасининг мазмунини маълум даражадаги тайёргарликдан ўтган спортчилар беллашуви, уларнинг бир-бирини жисмонан, куч ишлатиб мағлуб бўлишга мажбур этишида кўриш мумкин. Аммо спорт турининг мусобақа қоидалари, спортнинг умумеътироф этган нормалари спортчиларга, мураббийларга ва ҳакамларга шундай талаблар қўйганки, натижада спорт фаолияти иштирокчилари машғулотлар, мусобақалар ва спорт тадбирлари жараёнида умуминсоний қадриятлар мезони доирасида тарбияланиб, шаклланиб борадилар. Зеро, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ҳамда спорт мусобақалари улар иштирокчиларининг ва томошабинларнинг соғлиғига, шаъни ва қадр-қимматига зиён етказилмайдиган тарзда ўтказилиши керак. Спортчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига олиб келадиган, шунингдек, уларнинг спорт жароҳатлари олишига сабаб бўладиган тайёргарлик услубларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Спорт мусобақалари қоидалари маълум талаблар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, иштирокчилардан уларга қатъий амал қилишни талаб этади. Айни шу ҳолатда спорт ўзининг юқори даражадаги инсонпарварлик хусусиятини намойиш қилади.


Инсон, унинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бутун дунё тиббиёт соҳаси олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. Тиббиёт оламида “касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши” тушунчаси мавжуд. Техника ва технологиялар ривожланган замонда кам ҳаракатлилик инсонлар учун маълум даражадаги муаммоларни, хусусан, ҳаракатсизлик билан боғлиқ бўлган касалликларни юзага келтирмоқда. Юқорида спорт фаол жисмоний ҳаракатлар мажмуи эканлигини айтиб ўтдик. Инсонларнинг режа асосида спорт билан мунтазам шуғулланиши организмнинг ҳаракатга бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Натижада организм соғлом ва бақувват бўлишига эришилади. Спортнинг умуминсоний қадрият сифатида эътироф этилишининг асосий сабабларидан бири ҳам шундадир.
Бугунги глобаллашув шароитида эр юзи аҳолисини алкоголизм, наркомания, диний экстремизм ва халқаро терроризм каби турли салбий иллатлар ташвишга қўяётгани барчамизга маълум. Халқ ва давлатнинг эзгу мақсадларига ёт ва бегона бўлган ғоялар жамият ҳаётига ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилиши муқаррар. Бундай салбий иллатлар ва ғояларга қарши курашмоқ, ёшларда вайронкор ғояларга қарши курашиш иммунитетини шакллантириш, уларни салбий иллатлар таъсиридан асраш чора-тадбирларини йўлга қўйиш лозим. Бу вазифа ўз навбатида жамиятда яшаётган ҳар бир фуқаро, ҳар бир касб эгасига алоҳида талаблар қўяди. Замонавий Олимпия ўйинлари тарғиботчиси, француз давлат арбоби Пъер де Кубертен инсоният учун катта аҳамиятга эга бўлган, ҳар томонлама тарбия воситаси саналган Олимпия ўйинларини ташкиллаштиргани бежиз эмас. Кейинчалик, иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Ҳиндистон мамлакатининг ташаббуси билан Осиё ўйинлари ташкил қилиниши ҳам айнан шу мақсадга – дунёда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, халқлар ўртасидаги бирдамликни сақлашга қаратилган эди.
Бугунга келиб спорт ўзининг юксак даражасига кўтарилди. Спортдан ёшлар тарбиясида, мамлакатлар нуфузини оширишда, салбий иллатларга қарши курашишда ҳамда соғлом-турмуш тарзини тарғиб қилишда самарали фойдаланиш имконияти мавжуд. Тарихан инсон, унинг ҳаёти муқаддас қадрият сифатида эъзозланиб келинади. Шу билан бирга тинчлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик каби тушунчалар умуминсоний қадриятлар тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Спорт инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Уни болалар, ёшлар, аёллар ва жамиятнинг бошқа қатламларига кенг тарғиб қилиш масаласи тобора такомиллашиб бормоқда. Инсонлар спортдан саломатликларини мустаҳкамлаш, жисмоний қобилиятларини ривожлантириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида фойдаланмоқдалар. Шунинг билан бирга ҳозирги вақтга келиб спорт мамлакатлар, давлатлар нуфузини ошириш, уларнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини кўтаришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мамлакат спортчилари томонидан халқаро майдонларда қўлга киритилаётган ҳар бир ғалаба том маънода мазкур мамлакатнинг ғалабасидир.
Спортнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бунда шуғулланувчининг вақти мазмунли ўтади. Турли мақсадда (саломатликни тиклаш ва мустаҳкамлаш, спорт натижалари ва б.) спорт билан шуғулланилганда машғулот жараёнида ва машғулотлардан сўнг ҳам шуғулланувчиларнинг вақтлари бекорга сарфланмасликлари аниқланган. Турли даражадаги шуғулланувчилар (ҳаваскорлар, юқори малакали спортчилар) билан ўтказилан суҳбатлар билдирилган фикрларнинг исботини топади. Барча ҳолатда ҳам шуғулланувчилар машғулот ва ундан кейинги вақтларини тежашлари, аниқ режалаштирилган кун тартиби асосида фаолият олиб боришлари айтиб ўтилган.
Ҳозирда замонавий спорт машғулотлари модели ҳамда спорт назарияси ва амалиёти тажрибасида шуғулланувчини маънавий-ахлоқий тарбиялаш масаласи алоҳида кўрсатиб ўтилган. Спорт билан шуғулланиш жараёнида шахсий ахлоқий хусусиятларни тарбиялаш, ахлоқ нормалари доирасида камол топиш масалалари машғулотлар жараёнининг таркибий қисми сифатида ўз аксини топади. Мураббийлар, спорт мутахассислари машғулотлар жараёнида шуғулланувчиларнинг ахлоқий сифатларини тарбиялаш ишларини ҳам олиб борадилар.
Ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, шуғулланиш тартиб-қоидаларини ҳурмат қилиш, мураббийнинг топшириқларини бажариш кабилар машғулот жараёнида ўзига хос аҳамиятга эга. Жамоани ҳурмат қилиш, мураббий ва жамоа раҳбари томонидан берилган вазифаларни тўла амалга ошириш масалалари машғулотлар жараёнида спортчи томонидан ўзлаштирилади, бу борадаги кўникма ва малакалар такомиллаштирилиб борилади. Бу деган сўз шуғулланувчининг маънавий-ахлоқий сифатлари тобора тарбияланиб боради.
Ҳозирга келиб спорт дунё мамлакатлари умумий маданиятининг бир қисмига айланди. Спортсиз мамлакатлар ривожини тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг билан бирга спорт давлатларнинг халқаро майдондаги обрўсини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Зеро, ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунёга тезда машҳур қила олмайди. Халқаро спорт мусобақаларида спортчиларнинг ҳар бир чиқишлари улар яшайдиган давлат номи билан тилга олинади. Эгалланган ҳар бир ғалаба ёки ютуқ бевосита спортчининг ватани номи билан биргаликда эълон қилинади. Маълумки, спортчиларни тақдирлаш жараёнида уларнинг ватанлари байроғи кўтарилиб, давлат мадҳияси янграйди. Бу анъана тусига кирганлиги барчамизга маълум.
Айнан шу жараённи бошидан кечирган, бундай шароитда иштирок этган ҳар қандай иштирокчи (спортчи, мураббий, ҳакам, томошабин ва ҳоказо) ўз қалбида ватанга бўлган меҳр-муҳаббат, ғурур-ифтихор туйғуларини яна бир бор ҳис қилиши муқаррар. Ўз ватани, туғилиб ўсган она юрти билан фахрланиш ҳисси иштирокчиларни шу онда кўпроқ тўлқинлантириб юборади. Спортнинг соғломлаштирувчи, тарбиявий ва мамлакат ижтимоий тараққиётини ривожлантирувчи хусусиятлари тўғрисидаги фикрлар билдирилди. Билдирилган фикр ва мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда аниқ бир хулосага келиш мумкин. Демак, спорт ёшлар тарбиясида ва мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида, унинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрнини, нуфузини оширишда катта аҳамиятга эга. Агар мамлакатда спорт билан шуғулланувчилар сони тобора ортиб борса, аҳолининг оммавий саломатлик даражаси ҳам юксалиб бориши кузатилади. Ўз-ўзидан спорт соҳасида халқаро майдонларда эришилаётган натижалар салмоғи юқорилаб боради. Бу деган сўз, мамлакатда яшайдиган инсонларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиши таъминланади.

2. Спортнинг ижтимоий функциялари


Жамиятда спортнинг функсиялари хилма-хил бўлади. Етакчи функсия сифатидаги мусобақавий функсия ўз ортидан спорт натижаларини рўйхатга олиш, спортчилар ва спорт жамоалар орасида ғолибларни аниқлаш, қатнашчилар ўрнини белгилашга олиб келади. Булар спорт тайёргарлиги даражасини аниқлаш имкониятини бериб, спортчиларнинг мусобақавий фаолияти тизимини ишлаб чиқаришни таклиф этади.

Download 45,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish