I маънавий-ахлоқий тарбия ишлари самарадорлигини оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар



Download 199 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi199 Kb.
#191756
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5409271624367081520 Y


Тошлоқ туман 2-сон касб-хунар мактаби Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Р.Талипованинг 2020/2021 ўқув йилида ёшлар бўйича ҳамда маънавий-маърифий йўналишда ишларни бажарилиш



Х И С О Б О Т И
2020 йил 20 декабр холатига



Маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирлар номи

Бажариш
муддати

Амалга оширилган ишлар

I. МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР


Биринчи босқич ўқувчиларини касб-хунар мактабидаги мавжуд шарт-шароитга кўниктириш, мослаштириш жараёнини самарали ташкил этиш:
-ўқишга кирган ўқувчилар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш; (Жадваллар илова қилинади)
-ўқувчиларни ижтимоий-психологик портретини шакллантириш;
-ижтимоий химояга мухтож ўқувчиларнинг ижтимоий муҳофазаси бўйича тадбирларни амалга ошириш;
-ўқувчиларга устоз-мураббийларни бириктириш, уларни услубий материаллар билан таъминлаш;
-ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган тадбирлар, танловлар, тўгарак машғулотларини онлайн тарзда ўтказиш чора-тадбирларини белгилаш;
-Телеграмм гурухлар ташкил этиш ва телеграмм гурухга ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш чораларини кўриш.

2020 йил сентябрь
режа асосида

2020 йил 6 сентябр куни касб-хунар мактаби директори Н.Нишонов, барча директор ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи кенгаши бошланғич ташкилоти етакчиси Ж.Исманов, рухшунос Л.Шокирова, гурух рахбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошлоқ туман 2-сон касб-хунар мактабининг I-босқич ўқувчилари 318 нафардан иборат эканлиги, уларга таълим муассасасидаги мавжуд шарт-шароитлар хақида яна бир бор тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича, уларни ўқишга келиб-кетишлари, давомат, ўқувчиларга устоз-мураббийлар бириктирилганлиги тўғрисида айтиб ўтилди. Йиғилишга 17 нафар ўқитувчилар иштирок этишди.
Тошлоқ туман 2-сон касб-хунар мактабида ўқишга кирган ўқувчилар тўғрисида маълумотлар базаси 2020 йил 2 сентябр куни шакллантирилди.
Касб-хунар мактабига келган 14 та мактаб психологларидан 11 та гурухга шаклланган тавсифномалар олинди.
Касб-хунар мактабида 3 нафар яъни ногиронлиги бўлган ўқувчиларга: 3-20 гурухдан Кенжаев Абдумўмин Абдурашид ўғли, Тошлоқ тумани Қўрғонча м.ф.й.да, 7-20 гурухдан Азимжонов Жасурбек Азаматжон ўғли, Тошлоқ тумани Варзак м.ф.й.да яшашади. Уларга 3-20 гурух рахбари М.Холиқова, 7-20 гурух рахбари Д.Жўрабоевалар бириктирилган.
2020 йил 8 октябр куни касб-хунар мактабини очилиш маросимидан сўнг, ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг 29 йиллиги “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида дарс соати хамда тадбир бўлиб ўтди.
Касб-хунар мактабида барча гурухларда телеграмм гурухлари ташкил этилди ва ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш чоралари кўрилди. (Уларни ота-оналари билан телефон орқали боғланиб турилди)


Касб-хунар мактабида таълим бериш ҳолати, шарт-шароитлар, ёшларнинг ахлоқий қиёфаси, дунёқараши ва илм олишга муносабати масалаларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга кўмак бериш мақсадида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган 5 нафаргача бўлган фаол ўқитувчилардан иборат Ўқув-тарбия жараёнини социологик ўрганиш ва психологик таҳлил қилиш гуруҳларини ташкил этиш (гуруҳ аъзоси сифатида Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари, психолог, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси ва 2 нафар тажрибали педагог-ўқитувчилар киритилиши тавсия этилади).

2020 йил сентябрь

2020 йил 16 сентябр куни касб-хунар мактабида касб-хунар мактаби директори Н.Нишонов, барча директор ўринбосарлари, гурух рахбарлари иштирокида таълим бериш ҳолати, шарт-шароитлар, ёшларнинг ахлоқий қиёфаси, дунёқараши ва илм олишга муносабати масалаларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга кўмак бериш мақсадида жамоатчилик асосида 5 нафар ўқитувчидан иборат Ўқув-тарбия жараёнини социологик ўрганиш ва психологик таҳлил қилиш гуруҳи ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда барча директор ўринбосарлари, рухшунос Л.Шокирова, Махсус фан ўқитувчиси З.Хошимова, Йўл харакати хавфсизлиги фани ўқитувчиси Р.Нодировлар хамда 14 нафар ўқитувчилар иштирок этишди. (Ўқув-тарбия жараёнини социологик ўрганиш ва психологик таҳлил қилиш гуруҳларини ташкил этиш бўйича ишчи гурух таркиби илова қилинади)


Касб-хунар мактабининг ўқувчилар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш чораларини кўриш. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган ижодий, касбий, бадиий тўгарак-клублар фаолиятини янада кучайтириш.
Хусусий хонадонларда ва ижарада яшовчи ўқувчилар билан ишлаш бўйича

  • хусусий хонадонда ва ижарада яшовчи ўқувчилар ва уларнинг яшаш манзиллари ҳақидаги электрон базани яратиш;

  • хусусий хонадон ва ижарада яшовчи ўқувчилар билан амалга ошириладиган маънавий-маърифий табдирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • хусусий хонадон ва ижарадаги ўқувчиларнинг машғулотларга тайёргарлиги, дам олиш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;

  • хусусий хонадонда ва ижарада яшовчи ўқувчиларнинг яшаш шароитларини назорат қилиш мақсадида маҳалла оқсоқоли, директор ўринбосари, ўқувчи ўртасида ўзаро алоқани йўлга қўйиш;

- бу борадаги ишларни ташкил этишда маҳалла фуқаролар йиғинлари, участка-профилактика нозирлари билан ҳамкорликни кучайтириш. (Жадвал илова қилинади).

2020 йил сентябрь-2021 йил июнь
жадвал асосида





Халқаро ва Республика танлов ва мусобақалари (бадиий, санъат, ижодий, спорт йўналишлари)да, жумладан,“Юрт келажаги”, “Зулфия” мукофоти, “Мард ўғлон” давлат мукофоти учун танловларида ўқувчилар иштирокини таъминлаш ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уларни касб-хунар мактаби фаолиятига кенг жалб этиш.

2020йил сентябрь-2021 йил июнь

Тошлоқ туман 2-сон касб-мактабида Халқаро ва Республика танлов ва мусобақалари (бадиий, санъат, ижодий, спорт йўналишлари)да, жумладан, “Юрт келажаги”, “Зулфия” мукофоти, “Мард ўғлон” давлат мукофоти учун танловларида ўқувчилар иштирокини таъминлаш ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантирилганда жумладан: 2-20 гурух ўқувчиси Абдурашидова Зиёдахон Фарходжон қизи тумандаги “Мохир қўллар” фестивалида 2019 йилда иштирок этиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланганлиги аниқланди. Хозирда бу ўқувчи ўзини “Мохир қўллар” тўгарагини ташкиллаб, 13 нафар ўқувчини жалб этган. 6-20 гурух ўқувчиси Турсунов Бобур Собиржон ўғли “Карвин” йўалиши бўйча турли ташкилотларда иштирок этганлиги аниқланди. Бу ўқувчи хам хозирда “Карвин” тўгарагига 11 нафар ўқувчини жалб этган.





Театр – тарбия маскани”, “Ватан бўйлаб саёҳат” номи остида мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, шунингдек, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади» (тарихий жойларга), “Аждодлар хотираси ёдимизда” (муқаддас қадамжоларга) “Ўзбекистон жаннатмакон диёр”, “Бахтлар водийси”, “Биз нечун севамиз, Ўзбекистонни”, “Бунёдкорлик йўлида” мавзуларида педагог-ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг маданият масканлари (театр, музей, тасвирий ва ижодий кўргазмалар ҳ.к.) ва муқаддас тарихий қадамжоларга ташрифларини уюштириш. (Жадвал илова қилинади).

2020йил сентябрь-20201йил июнь
жадвал асосида

2019 йил декабр хамда 2020 йил октябр ойларида пандемия шароити бўлганлиги учун ўқувчиларга “Маънавият соатлари”да “Ўзбекистон жаннатмакон диёр”, “Бунёдкорлик йўлида”, “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади» мавзуларида анъанавий хамда онлайн тарзда гурух рахбарлари тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.


Касб-хунар мактабида “Тинч ва фаровон юртга байрамлар ярашади” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг тарихий саналари ва умумхалқ байрамларини юқори савияда ва кенг миқёсда нишонлаш, ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирларни (онлайн ва анъанавий тарзда) кўтаринки руҳда ташкиллаштириш. (Жадвал илова қилинади).



2020йил сентябрь-2021йил июнь

2020 йил 20 октябр куни касб-ҳунар мактабида “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 31 йиллиги” муносабати билан “Давлат тилини ривожлантириш бўйича Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг фармонлари тўғрисида” Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси С.Мирзаева томонидан педагог ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
2020 йил 21 октябр куни касб-хунар мактабида “Тил миллат кўзгуси” мавзусида ўқувчилар учун байрам тадбири ўтказилди. Бунда АКМ етакчи мутахассиси С.Қодированинг ахборотномаси хамда ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.
2020 йил 21 октябр куни касб-хунар мактабининг Ахборот кутубхонасида 02-20, 06-20, 08-20 гурухлар иштирокида “Она тилим жону дилим” мавзусида давра сухбати ўтказилди.


Касб-хунар мактабида “Спорт бизни бирлаштиради”, “Спорт – саломатлик гарови”, “Соғлом танда соғ ақл” шиорлари остида ўқувчи-ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш ҳамда спорт мусобақаларини оммалаштириш ва ривожлантириш.

Download 199 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish