Мухиддин Нуриддин Эрмартовлар Савдогар Эрматбой оиласида туғилган. Муҳиддин Эрматов 1898-йилда Қўқон Шаҳрида таваллуд топган у жадид мактабида, кейинчалик рус тузем мактабида ҳам тахсил олган



Download 19,96 Kb.
Sana01.05.2022
Hajmi19,96 Kb.
#601309
Bog'liq
Irmatov


Мухиддин Нуриддин Эрмартовлар Савдогар Эрматбой оиласида туғилган. Муҳиддин Эрматов 1898-йилда Қўқон Шаҳрида таваллуд топган у жадид мактабида, кейинчалик рус тузем мактабида ҳам тахсил олган. Кейинчалик мадрасада ҳам ўқиб замонасининг илғор ёшларидан бири бўлиб етишди. 1919-1920-йиллар Қўқондаби Жоме масжиди ёнида жадид мактаблари учун дарсликлар савдосини ё‘лга қўйган. Жадид мактабида ўзи ҳам муаллимлик қилган.
Муҳиддин Эрматов 1923-йил “Нашри маориф” жамиятининг Қўқондаги рахбарларидан бири эди сўнг партияга кириб масъул лавозимларда ишлади. Муҳиддин Эрматов жадидлар тасирида Фарғонада Халқ хўжалигини оёққа қўйишда ката харакатлар қилди. Унинг сай ҳаракатлари бежиз кетмади. Шу билан биргаликда иш фаолияти давомида Фарғона газетасида тасирчан бўлган жуда кўплаб мақолалари чоп етилди. 1930-йилда ОГПУ томонидан ўйлаб топилган “Ботир гапчилар” иши доирасида унинг укаси янги Фарғона газетаси мухбири Нуриддин Эрматов қамоққа олинган. Нуриддин Эрматов ОГПУ томонидан Беламор каналига 5-йилга сургун қилинган.
Муҳиддин Эрматов Москвадаги Свердлов номидаги КОМ университетида ўқиётган еди. У 1930-йиллардаги қатағонликдан қутилиб қолган. 1930-1937-йилларда Наманган шаҳарида шаҳар қўмитасини котиби лавозимида ишлаган. Шу иш жараёнида қишлоқ хўжалиги саноатни ривожлантиришда катта ишларни амалга оширди. Унинг бу хизматлари учун совет хокимияти “Қизил байроқ” ордени билан тақдирлаган. 1937-йил 9-сентябр куни Ўзбекистон ССР ички ишлар халқ комиссари Заглостин томонидан аксилинқилобий гурух тарғиботчиси, “Аксил миллий иттиход” ташкилоти аъзоси деб ЎзССР Жиноят кодексининг 60-67-моддалари билан қамоққа олишга қарор қилган. 1937-йил 10-сентябр куни ордер берилиб у Наманган шаҳри, Октябр кўчаси, 39-уйдан қамоққа олинган. Унинг ортидан рафиқаси Паттихон Эрматова уч нафар фарзанди билан зорланиб қолди. 1937-йилнинг 15-17-сентябр кунлари сўроқ саволлардан кейин протоколлар асосида айбловлар бўйнига қўйилди. 1937-йил 2-октябр куни Хасан Каримова ва Арслонбек Исломбрковлар билан юзлаштирилади у айбловларни ҳаммасини рад этади. 1937-йилнинг 23-ноябрида Абдулхай Тожиев билан юзлаштирилади. Кейинчалик 28-ноябр куни еса Абдуллажон Каримов билан юзлаштирилган. Муҳиддин Эрматовнинг айблов баённомаси 1937-йил 16-декабр куни ЎзССР ички ишлар халқ комиссари Апрессиян томонидан тасдиқланган. Айбловларнинг бирортаси ўз исботини топмаганлигига қарамай Муҳиддин ерматоб ЎзССР жиноят кодексининг 58-63-64-67-моддалари билан айбланган. Учлик суди 1938-йил 4-октябр куни уни отувга ҳукм қилади ва ўша куннинг ўзида отиб ташланади.
1957-йилнинг 1-августида СССР Олий Судининг харбий коллегиясини қарори билан давлат арбоблари билан бир қаторда Муҳиддин Эрматов ҳам оқланади. Бу оқлов хати Қўқон шаҳри, Сталин кўчаси 127-уйда яшовчи унинг аёли Паттихон Ергашовага юборилган.
1957-йил 17-декабрда Паттихон Ергашова ЎзССР КГБ га хат ё‘ллаб, хатнинг мазмунида Мухиддин Эрматов олиб кетилаётганда унга тегишли бўлган фотоалбомлар, 500 дан ортиқ бўлган китоблари хўжалик буюмлари олиб кетилгани ёзилган, лекин ҳукумат унинг паспортидан бошқа хеч нимани қайтариб бермайди. Муҳиддин Эрматов ортидан 3 фарзанди қолди. Биз у кишининг ҳонадонида бўлиб набираси Шавкат Эрматов билан сухбатда бўлдик. Ўшф йилларда барча уруғ-аймоқларимиз қўрқув остида яшадик. Бобомни Намангандан олиб кетишган эди. Ўзимнинг дадам айтишига қараганда улар болалар билан ўйнашганда “сын врага” деб хайдашар эди. Болалар дадаларимиз билан ўйнашга ҳам қўрқишган экан. Хатто мактабда ҳам сафларига қўшишмаганини айтиб берганлар. Бобон қамалгандан кейин қолган оила аъзоларимиў Қўқондаги ховлига қайтиб келишган. Уйни эшигида қулф осилган, бир амаллаб очиб киришса, уйнинг ярмини қўшнилар бу ховли халқ душманига керак эмас деб эгаллаб олишган экан. Амакиларимни уйларига ҳам кириб ўтириб олишган.
Бувимни алдаб қамоқхонага, Тошкентга тез-тез чақириб туришган, турмуш ўртоғингизни чиқаришга ёрдам берамиз пул олиб келинг ёки бошқа нарсалар олиб келинг деб. Улар оиламизни қарзга ботиришдилар. Кейинчвлик билсак бобом Мухиддин Эрматов 1938-йилнинг ўзидаёқ отиб ташланган экан.
Нуруддин Эрматов 1931-йилда халқ душмани деб айбланиб қамалди. 1932-йилда озодликка чиқарилган. 1938-йилда акаси отиб ташланганини эшитиб. Тинч осойишта бугалтерия сохасида ишлаб келган. Иккинчи жаҳон уруши бошланганида миллатлар доҳийси Сталин буйруғи билан иқтисодий сохада ишлаётганлар урушга олинмайди. 1948-йилда 40-ёшида туман молия бўлими бошлиғи бўлган. 1949-йил апрел ойида халқ душмани деган тухмат айблов билан иккинчи мартта қамоққа олиниб Краснадар ўлкасига сургун қилинган. Ўша вақтларда унинг фарзанди Мухаббат Эрматова 10 ойлик чақалоқ бўлган. Нуруддин Эрматовни қамоққа олишгандан кейин унинг рафиқасини ишдан, фарзандини эса боғчадан хайдашган. 1953-йилгача она ва фарзанд оғир кунларни бошида ўтказганлар. Шундан кейин Нуруддин Эрматовнинг Рафиқаси Манзилатхон опани ҳеч бир жойга ишга олишмайди. Манзилатхон опа Москвага “Советская женщина” журналига хат ёзиб ишга жойлашиши тўғрисида рухсат сўрайди. Қўлида ёш боласи ва қарамоғида ёш боласи борлигини ўз хатида баён қилган. Жавоб хатида розилик келган лекин шунда ҳам ишлашга йўл қўйилмади фақат ўқиши учун рухсат беришган. Улар Фарғона давлат институтининг география йўналишига ўқишга кирган. Манзилатхон опа 1957-йилда ўқишни битирган. Шу орада 1954-йилда 18-августда Нуруддун Эрматов нохақ қамалганлиги учун давлат томонидан оқланди ва унга келтирилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун 35 минг сўм маблағ берилган. У қамоқдан чиқгандан кейин она юрт соғинчида Қўқонга қайтиб келган. Келганидан кейин рафиқаси Манзилатхон опа уларни кейинги оиласи билан яшашини уларда 3 нафар фарзанди борлигини қийналмаслигини ўйлаб қайтиб кетишини айтади. Кейинчалик Нуруддун Эрматов Қирғистоннинг Фрунзе шаҳрида яшаб 1985-йилда вафот этган. Уларнинг фарзандлари Мухаббат Эрматова Андижон тиббиёт институтини тамомлаб 1972-йилдан буён Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида терепевт врач бўлиб ишлаб келмоқдалар. Улар институтда ўқиб битиргач йўлланма билан Сирдарёга жўнатилган. Шу ерда турмушга чиқиб, бугунги кунгача вилоят халқининг саломатлиги учун фидокорона ишлаб келмоқдалар.
Қатағон қурбони Муҳиддин Эрматовнинг набираси Зиёда Эрматова бугунги кунда Тошкент шаҳрида Республика онкология ва радиология илмий-амалий марказида бўлим мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг маълумотларига қараганда бобоси Эрматов Муҳиддин аёли бувим Ирматова Фатихон. Турт фарзади бор эди (Марлен, Шовкат, Юлдуз, ва мани дадам Абил- Октябрь) 1937 йил репрессия бўлиб аёли ва болалари кўчага хайдалган у вақтгача Йўлдош Ахунбобоев ва Файзулла Хўжаевлар билан ишлаб Наманганда горком секретари (хозирда хоким) лавозимида ишлаган. Наманган боғини яратган, Қори Ниёзий, Тамарахонум, Разоқ Хамраевлар труппасини яратиш учун ёрдам берган. Шу орқали ҳар хил тухматлар билан иш очиб 1938-йил отиб ташлашган. Бувимни айтишларича ҳеч ким қўл қуймаган элгон гапларга Разоқ Хамраевгина қўл қуйган экан. 4 бола билан бувим Фатихон кўчада қолганида ҳеч ким уйига қуймаган совуқда очликда болалар касал бўлиб ўлган фақат дадам Абилжон тирик қолган.
Фатихон опа айтиб берган воқеа Муҳидин Эрматов бир дехқонни ишини қонуний ҳал қилиб берган. Дехкон хурсандлигидан аравада қовун ва тарвуз олиб келган ва Муҳидин акага деб 5-6 дона ташлаб кетган, шулардан бувим 1 қовун ва 1 тарвуз кесиб болалари бн ейишган. Кечқурун ишдан келиб келиб қовун тарвузни ким олиб келганини сўраб билиб, дехқонни чақириб ейилган қовун тарвузни пулини бериб колганини олиб кетишни илтимос килган. Бувимни уришиб мени шу қовун тарвузни деб жазолашлари мумкин ва ҳеч қачон ҳеч кимдан ҳеч нарса олманг деб айтган.
Фатихон опани оғир кунда фақат оналарини кундошлари яшириб подволарига беркитишган. Шундай қилиб кизлик ховлиларида жон сақлашган. 1937-йилнинг 10-сентябрида эса ховлиларини тинтув қилиб ҳамма китобларини ёқиб юборишади Муҳиддин Эрматов рус ва инглиз тилини билар ва ўқир эди. “Капитал” китобларини хам ёкиб юборишган. 1966-йилгача халқ душманининг ўғли деб дадам Абилни диссертациясини ёқлашига йўл беришмаган.
Муҳиддин Эрматовнинг биринчи фарзандлари Марлен бу Маркс ва Ленин қўшилган исм хисобланади. Дадамни Октябрь ва ўзбекча исмлари (Хабибулла) Руслар уни русча исмга келтиришиб ўша пайтлар туғилганлик гувохномаси 1930-33-йилдан берилгани учун шундай деб ёзилган. Улар Тошкенда Лахути кўчасида ҳам яшаган ва Фатихон опа уларни 2 чи турмушлари ва улардан анча ёш булган. Улар вокзалда Россиядан қочиб келган рус аёлни уйга олиб келиб қорнини туйдириб иш берган. Болаларига рус тилини ўргатишини айтган. Уни исми Ася очарчиликдан поездга осилиб Ўзбекистонга келган экан. Болаларга қараб қорни тўйиб уйда ҳеч ким йуқлигида ҳамма кийимларни уйда бор материалларни тугун қилиб қочиб кетган. Муҳиддин Эрматов тез-тез Москвага борар ва аёлини ҳам олиб бориб ўша зомон модаси буйича киймлар олиб берар экан.
Эрматов Абиль Мухидинович Москвада Губкин номли нефтьгаз институтида биринчи ўзбек бўлиб ўқишга кирган. Ойшаҳон бувим дадамга қўшиб 2 ўртоғларини ҳам ўқитганлар Азизжон ва Ғанижонларни улар камбағал оиладан бўлгани учун йўлига ва яшашига пул ва овқати учун харажатларни Ойшаҳон бувим берганлар. Эрматов Абиль умрини охиригача шу дўстлари билан бирга бўлишган.
Фатихон опа бир умир ҳамма ёкка ёзиб жавоб кутиб ўтдилар. Дадам манга журналист бўлиб мани ва дадамни ҳаётини ёзасан деб алам билан айтар эди. 1966-йил хат келди оқланганлиги тўғрисида, асос бўлмагани учун оқланди.
Download 19,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish