4.1-мисол. Уч қатламли рубероидли том учун асос сифатида фойдаланилган икки қатламли тахта тўшама а=1,2 м қадам билан жойлаштирилган сарровларга ўрнатилган. Қурилиш райони Самарқанд шаҳри (I-район).
4.3-расм. Тахта тўшамаларнинг ҳисобий схемалари.
Ҳисобий қор юки Sқор=0,5 кН/м2. Иморат синфи – II, бинонинг ишончлик коэффициенти γn = 0,95 га тенг.
Тахта тўшаманинг ҳимоя қатлами конструктив равишда ўлчами
2хb = 16х100 мм, ишчи қават эса 1хb = 20х125 мм тахталардан танланган ва улар S0=100 мм оралиқда жойлаштирилган. Ҳимоя қатлам ишчи қатламга 450 бурчак остида михлаб бириктирилади. Тахта тўшама II тоифа қарағай материалидан тайёрланган.
Тахта тўшамани ҳисоблаш учун эни bт=1 метрга тенг бўлган тасма ажратамиз. У ҳолда тўшаманинг 1 м2 юзасига тушадиган юкнинг меъёрий ва ҳисобий қийматлари қуйидаги жадвалдан аниқланади.
Том ва қор юкларининг меъёрий қийматларининг нисбати (1.2-жадвал)
1 дан кичик бўлганлиги сабабли юк бўйича ишончлик коэффициенти γn =1,4 га тенг.
4.1-жадвал Тўшаманинг 1 м2 юзасига тушадиган юкнинг қиймати, кН/м2
Тахта тўшама узунлиги l=1,2 м бўлган икки равоқли тўсинлардек қуйидаги схемада келтирилган юкларнинг бирикмасига (жамланмасига) ҳисобланади.
4.4-расм. Тўшамани ҳисоблашда юкларни бирикиш (жамланиш) схемаси.
Эгувчи моментнинг максимал қиймати юкларнинг бирикишини (жамланишини) эътиборга олган ҳолда қуйидагича аниқланади:
а) юкларнинг биринчи гуруҳ бирикиши (жамланиши) бўйича
Mтаянч =0,125 ql2=0,1251,511,22=0,271 кНм;
б) юкларнинг иккинчи гуруҳ бирикиши (жамланиши) бўйича
Мтаянч=0,07qўз оғl2 + 0,207Pl=0,070,8091,202 + 0,2071,2 1,2=
=0,081+ 0,289=0,379 кНм бу ерда: Р = Рн·п/ 0,5 = 0,5 ·1,2 /0,5 = 1,2 кН.
Тўшамани ҳисоблаш учун иккинчи ҳолат ноқулай бўлганлиги сабабли ҳисобий эгувчи моментнинг қиймати М=Mтаянч=0,379кНм га тенг.
Ҳисобий тасманинг қаршилик моменти
W = b12·bт/6(b +S0) =12,522100/6(12,5 + 5)=47,62 см3.
бу ерда :bт/(b + S0) – тўшаманинг 1 метр энига жойлаштириладиган тахталар сони; b –тўшама ишчи қаватининг эни, см;
1– тўшама ишчи қаватининг қалинлиги, см; bт – тўшаманинг умумий эни, см; S0– меъёрий қор юки.
Тўшаманинг мустаҳкамлиги қуйидаги формуладан аниқланади: =M/Wт=37,9/47,62=0,84 RЭттм/γn=
=1,31,15 1,2/ 0,95 = 1,89 кН/см2.
бу ерда: М – ҳисобий эгувчи момент;
WТ– ҳисобий кўндаланг кесим юзасининг қаршилик моменти; RЭ–материалнинг эгилишдаги ҳисобий қаршилиги; γn–ишончлик коэффициенти;
т=1,15 – иш шароитини эътиборга олувчи коэффициент; тм=1,2 – монтаж юкини эътиборга олувчи коэффициент; Мустаҳкамлик шарти бажарилди.
Тахта тўшамани юкларнинг биринчи гуруҳ бирикиши бўйича эгилиши қуйидаги формуладан аниқланади: ƒмах = 2,13qн 3/384J E=2,130,0087 1204/384103 47,62=0,82 см.
бунда, Eё= 103 кН/см2– қарағай материали учун ёғочнинг эластиклик модули; qн= 0,0087 кН/см –тўшаманинг 1 м2 майдонидаги меъёрий юк;
Jт – тўшама кесим юзасининг инерция моменти бўлиб қуйидаги формуладан аниқланади:
J т = b13 bт/12(b + S0) =12,523100/12(12,5 + 5) = 47,62 см3.
Тахта тўшаманинг нисбий эгилиш
ƒ/l =0,82 / 120= 0,0068 [ ƒ ]/γn=[1/150]/0,95=0,0070.
Тахта тўшаманинг бикирлиги таъминланган.
4.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |