Махматқулов турдимурод ёғоч конструкциялари


Мустақил бажариш учун вариантлар



Download 17,82 Mb.
bet28/70
Sana25.12.2022
Hajmi17,82 Mb.
#895970
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   70
Bog'liq
ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

Мустақил бажариш учун вариантлар


Кўрсаткичлар номи

Вариантлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Сарровнинг узунлиги, м.

3,4

3,6

3,8

4,0

4,2

4,5

4,7

5,0

5,2

5,5

Томнинг қиялиги, 0

25

25

30

30

35

35

40

40

45

45

cos sin

0,906
0,423

0,906
0,423

0,866
0,500

0,866
0,500

0,819
0,573

0,819
0,573

0,766
0,642

0,766
0,642

0,707
0,707

0,70
0,70

Сарровнинг кесим ўлчамлари,см

10
12,5

10
12,5

10
12,5

10
12,5

10
12,5

12,5 15

12,5 15

12,5 15

12,5 15

12,5 15

Сарровнинг материали

жука

терак

акас

эман

заранг

шум тол

қайин

оқ қайин

қара
ғай

тол

Қор юки,кН/м2

0,5

0,7

0,5

1,0

0,5

0,7

1,0

0,5

0,7

1,0

Иморат синфи

I

II

II

II

I

I

II

III

II

III

4.3.Уч қатламли пластмасса ёпмалар тўғрисида маълумот
Ёғоч синчли иморат ва иншоотларда кенг қўлланилаётган иқтисодий самарадор ёпмалардан бири уч қатламли пластмасса ёпмалардир.
Ёпмаларнинг асосий афзалликлари енгиллиги, тўлиқ завод шароитида тайёрлаш имкониятининг мавжудлиги, транспорт ва монтаж ҳаражатларининг кичиклигидир. Бу турдаги ёпмаларнинг кўндаланг кесим юзаси уч қатламли бўлсада, юк таъсирида худди яхлит элементлардек ишлайди. Ёпмаларнинг ташқи қатламлари юпқа метериаллардан (рухланган ёки алюминий металл листлар, шиша ва ёғоч пластик, намликка чидамли фанера) тайёрланади [4]. Ёпмалар учун ташқи қатламларнинг материалини танлаш иморатнинг турига, томнинг қиялигига, ҳарорат, намлик шароитига, ёнғин хавфсизлиги талабларига ва бошқаларга қараб танланади. Масалан, чўкувчан грунтли, сейсмик ва қурилиш ишларини бажариш ноқулай бўлган ҳудудларда алюминий қопламали ёпмалар самарадор бўлса, ёнғин хавфи юқори бўлган биноларда ёнғинга чидамли қопламали ёпмалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ишқорли ва кислотали шароитларда фойдаланиладиган ёпмаларнинг ташқи қатламлари конструкциябоп пластмассалардан, яънишиша ёки ёғоч пластик материаллардан тайёрланса, ўрта қатламлар сифатида ташқи қатламлар билан мустаҳкам елимланадиган истиқболли ва самарадор конструкциябоппенопласт ва сотопластматериаллардан фойдаланади.
Охирги йилларда бир қатор янги материаллар, шу жумладан крафт-қоғоз ва фенолформальдегид смола асосли юксак мустаҳкамликка эга бўлган ёғоч толали пластиклардан фойдаланилмоқда.
Полиэфирли шиша пластик, органик шиша ва винипласт каби конструкцион пластмассалардан фойдаланиш орқали ёруғ ўтказувчан ёпмалар тайёрланади.

4.5-расм. Уч қатламли ёпмаларнинг турлари
Бу турдаги ёпмаларнинг камчиликларидан бири элементларни бир-бири билан мустаҳкам ва ишончли бириктиришдир. Бу мақсадда ёпма синчининг материалига қараб елимли, болтли, винтли ва парчин михли бирикмалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Уч қатламли ёпмалар қурилиш механикаси усуллари ёрдамида қопламалар ва қовурғалар бириклиги нисбатларини эътиборга олган ҳолда чегара ҳолатлари бўйича ҳисобланади. Ёпмалар учун ҳисобий юкнинг қиймати хусусий оғирлиги ва қор оғирлигидан иборат бўлиб, бир жинсли материал сифатида қуйидаги фаразларга асосан ҳисобланади.

  • ёпмани маҳаллий эгилиш ва турғунликка текширишда ўрта қатламнинг эластиклак модули чексиз деб қаралади;

  • ёпмадаги бўйлама зўриқиши ва эгувчи моментдан пайдо бўладиган нормал кучланиш фақат ташқи қопламалар орқали қабул қилинади;

  • барча ҳисоблаш формулаларида материаллар бир жинсли деб қаралади.

Ёпмаларнинг рухсат этилган нисбий эгилиши қопламаларнинг материалига мос равишда 1/300-1/800 оралиқда қабул қилинади.
Уч қатламли ёпмалар қопламаларнинг бирлик энига тўғри келадиган бикирлигининг эгилишдаги катталиги қуйидаги формуладан аниқланади.
D =E·3 /12 (1- 2) . (4.8)
Худди шундай қопламанинг сиқилишдаги бикирлиги
D =E·3 /12 (1- 2). (4.9)
бу ерда:– қопламанинг қалинлиги;
–қоплама учун Пуассон коэффициенти.
0,01 20,25,
0,00001 G0/E 0,1. (4.10)
бу ерда: с – ўрта қатламнинг баландлиги;
G0 –ўрта қатламнинг силжиш модули.
Турли конструктив ечимга эга бўлган ёпмаларнинг ҳисоби махсус бобларда келтирилади.

4.4. Фанера қопламали ёпмаларни ҳисоблаш


Иссиқ ёпмалар биноларни намликдан, иссиқдан ва буғланишда ҳимоя вазифасини бажаради. Бу турдаги ёпмаларнинг қопламалари фанераматериаллардан тайёрланади ва завод шароитида бажариладиган конструкциялар турига киради. Узунликлари l=3...6 м, эни эса b=1...1,5 м га, яъни фанера материалларининг кичик ўлчамига (энига) мос қилиб тайёрланади.
Ёпма ёғоч синчдан ва фанера қопламалардан иборат бўлиб, улар бир-бири билан елимлаб бириктирилади [14].
Бу турдаги панелларнинг асосий афзалликларидан бири бирданига сарров ва тахта тўшамалар вазифасини бажаришидир. Бундан ташқари оғирлиги кам бўлса ҳам, эгилишга нисбатан юқори мустаҳкамликка эга.
Плитанинг синчи бўйлама ва кўндаланг қовурғалардан иборат бўлиб қалинлиги 2,5 см дан кам бўлмаган чорқирралардан тайёрланади.
Бўйлама қовурғалар ёпманинг ишчи қовурғалари ҳисобланади. Қовурғалар орасидаги масофа таъсир қилаётган юкларнинг қийматига мос равишда аниқланади. Қовурғаларни бўйлама йўналишдаги қадами фанераларнинг бирикиш нуқталарига мос келадиган қилиб танланади.
Ёпманинг қопламалари намликка чидамли, қалинлиги =8 мм дан кам бўлмаган намликка чидамли ФСФ маркали асосан, оқ қайин ва тилоғоч материалларидан тайёрланган фанералардан тайёрланади. Иссиқ сақловчи материал сифатида ҳажмий оғирлиги кичик бўлган енгил ва ғовак материаллардан фойдаланилади.
Агар иморат текис том ёпмасидан иборат бўлса, қутисимон синчли конструкциялар самарадор ҳисобланади. Акс ҳолда, ёпмалар қовурғасимон бўлади.
Плитанинг умумий кўриниши қуйидагичабўлади (4.6-расм).
Иссиқлик сақловчи материалларнинг қалинлиги ички ва ташқи ҳароратларни эътиборга олган ҳолда ҳисоблаш асосида аниқланади.
Қовурғали ёймалар эса 2 хил кўринишда бўлади (4.7-расм).


Download 17,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish