Махматқулов турдимурод ёғоч конструкциялари


Ёғоч сарровларни ҳисоблаш



Download 17,82 Mb.
bet26/70
Sana25.12.2022
Hajmi17,82 Mb.
#895970
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   70
Bog'liq
ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

4.2. Ёғоч сарровларни ҳисоблаш


Ёғоч сарровлар том ёпмаларининг асосий юк кўтарувчи элементларидан бири ҳисобланади. Улар тўсинлар, фермалар, рамалар ва аркаларнинг устки белбоғларига жойлаштирилади.
Сарровлар яхлит, яъни оддий бир қирқимли, консол тўсинли ва қирқимсиз кўринишларда бўлади.
Яхли сарровлар турли ўлчамдаги чорқирралардан, икки томони текисланган думалоқ ёғоч материаллардан тайёрланади. Қирқимли сарровларни тайёрлаш, ўрнатиш осон бўлсада, лекин материаллар сарфига кўра анча юқори ҳисобланади [3,14].
Ёғоч синчли иморатларда ҳисобий эгувчи момент қийматини ва эгилишни камайтириш имконини берувчи, тахталарни жуфтлаб бириктириш орқали тайёрланган қирқимсиз, ёки консол тўсинли сарровлардан фойдаланиш самарадор ҳисобланади. Бу турдаги тўсинларда шарнирни таянчдан х=0,15l масофада жойлаштириш орқали таянчдаги ва равоқдаги моментларнинг қиймати тенг бўлади, яъни тенг моментли тизим пайдо бўлади. Бунда моментларни тенглаштириш мақсадида четки равоқларнинг ўлчамини х=0,85l қийматга камайтириш тавсия этилади. Агар шарнирлартаянчдан х= 0,21l масафада жойлаштирилганда тенг эгилувчи ечим пайдо бўлади ва барча равоқларда эгилишни қийматини тенглаштириш учун четки равоқни х= 0,79l қийматга камайтириш тавсия этилади.
Бу турдаги сарровлартахталарни икки томонлама 0,5 м қадам билан шахмат усулида михлаб тайёрланади. Четки равоқларда эгувчи моментнинг қийматини равоқ ўртасига нисбатан катта бўлиши сабабли,таянч қисмида сарровларнинг ўлчами қўшимча учинчи тахтани бириктириш орқали кўчайтирилади ёки четки равоқларни узунлигини 20% га камайтириш тавсия этилади.
Сарровлар кесим юзаларининг ўлчамлари ҳисобий эгувчи моментнинг қийматини эътиборга олган ҳолда белгиланади ва консол тўсинли сарровлардаги максимал эгилишнинг қиймати қуйидаги формуладан аниқланади:
ƒмах = 2qн 4/384J E. (4.5)
бунда, Eё= 103 кН/см2– қарағай материали учун ёғочнинг эластиклик модули; qн меъёрий юк;
Jтсарровкесим юзасининг инерция моменти; l – сарровнинг равоғи.
Тенг эгилувчи ечим учун таянчдаги ва равоқдаги эгувчи моментнинг қиймати (четки равоқдан ташқари) қуйидаги формулалардан аниқланади:

Мт= ql2/12,

(4.6)

Мр= ql2/ 24.
Четки равоқ таянчидаги эгувчи момент эса

(4.7)

М= ql2/10.

(4.8)

Сарровларни тайёрлаш учун II тоифа ёғоч материаллардан фойдаланилади.

Download 17,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish