Тахта тўшамалар завод шароитида ва қурилиш майдонида тайёрланиши мумкин. Уларнинг узунликлари 3 метргача бўлиб, сарровларга жойлаштирилади ва худди икки равоқли тўсинлардек ҳисобланади. Тахта тўшамаларда материаллар сарфини камайтириш учун тахталарнинг ораларини очиқ қилиб михланади ва уларнинг умумий кўриниши қуйидагича бўлади (4.1-расм).
4.1-расм. Оралари очиқ тахта тўшама.
Икки қатламли тахта тўшамалар икки қатлам тахталардан иборат бўлиб, пастки қавати ишчи, усткиси эса ҳимоя қатлам деб аталади. Ҳимоя қатламлар конструктив равишда ўлчами 16х100 мм бўлган тахталардан тайёрланади ва ишчи қатламга 45-600 бурчак остида михлаб бириктирилади (4.2 а-расм).
Бир қаватли яхлит тахта тўшамалар ҳам ёғоч синчли иморатларда кенг қўлланилади. Уларнинг бўйлама ва кўндаланг турғунлиги йўналишларга мос равишда жойлаштирилган планкалар билан таъминланади ва қуйидаги кўринишда бўлади (4.2б-расм).
Тахта тўшамалар ҳам бошқа элементлардек меъёрий ва ҳисобий юклар таъсирини эътиборга олган ҳолда мустаҳкамлик ҳамда эгилувчиликка ҳисобланади.
Тўшамаларни ҳисоблашда юклар текис тақсимланган ва тўпланган ҳолда таъсир қилади деб қабул қилинади.
бурчак остида ўрнатилган тўшамаларни ҳисоблаш ташқи юк тўшама бўйлама ўқига перпендикуляр бўлган qx=qcos ва бўйлама ўқ бўйлаб йўналган qy = qsin ташкил этувчиларга ажратилади (4.3-расм).
Ҳисоблашда тўшамалар юкларнинг икки хил бирикишига (жамланишига) текширилади. Биринчи жамланишда тўшаманинг хусусий оғирлиги (q) ва қор юки (s) тўшаманинг тўлиқ равоғи бўйлаб таъсир қилади, яъни q = g + s га тенг бўлади [2,14].
4.2-расм. Бир(б) ва икки (а) қатламли тахта тўшамалар.
У ҳолда эгувчи момент M = ql2/8 га, кесим юзасининг қаршилик моменти эса W = bh2/6 га тенг бўлади.
Кесим юзасидаги нормал кучланиш қуйидаги формуладан аниқланади:
=M/Wнт RЭ/γn, (4.1)
бу ерда: М – ҳисобий эгувчи момент;
Wнт– ҳисобий кўндаланг кесим юзасининг нетто қаршилик моменти;
RЭ–материалнинг эгилишдаги ҳисобий қаршилиги; γn–ишончлик коэффициенти.
Иккинчи бирикишда (жамланишда) эса тўшаманинг хусусий оғирлиги (qўз оғ) ва қиймати Р=1,0 кН га тенг бўлган, таянчдан 0,43l масофага қўйилган тўпланган юк таъсирига ҳисобланади.
Таянчдаги максимал эгувчи моментнинг қиймати
Мтаянч=0,07qўз оғl2 + 0.207Pl га тенг. (4.2)
Ҳисоблашда тўшаманинг узунлиги l стропилалар ёки сарровлар орасидаги масофага тенг қабул қилинади.
Тўшамаларни текис тақсимланган юкларга ҳисоблашда ўрта таянчдаги максимал эгувчи момент Mтаянч=0,125 ql2 га ва равоқдаги нисбий
эгилишқуйидаги формуладан аниқланади:
ƒмах = 2,13qн 4/384J E [ ƒчег/γn], (4.3)
бунда: J – кесим юзасининг инерция моменти;
Eё= 10000 Мпа – қарағай материали учун ёғочнинг эластиклик модули.
Ҳисоблашда тўшамаларнинг ҳисобий эни b=1 м га тенг деб қабул қилинади.
У ҳолда тахталарни қадами d га тенг бўлcа, уларнинг сони n = l/d га тенг бўлади. Демак, талаб қилинган қаршилик моменти Wтр=М/R га, тўшаманинг талаб қилинган умумий эни Bm қ = Wт қ/h га, тахталарнинг жойлашиш қадами эса d = 100b/3 га тенг бўлади.
А гар томнинг қиялиги 100 бўлса тўшамага таъсир қилаётган юкнинг қиймати қуйидаги формуладан аниқланади:
q =( qўз оғ +Sқорcos)B, (4.4)
бу ерда: qўз оғ– томнинг 1м2 юзасига таъсир қилаётган доимий юк;
Sқор– томнинг 1 м2 юзасига таъсир қилаётган кор юкининг кўндаланг проекцияси;
B– ишчи тўшаманинг эни.
Томнинг қиялиги 100 бўлганда эса юкнинг қиймати томнинг қиялигини эътиборга олмасдан ҳисобланади, у ҳолда cos= 1 га тенг бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |